Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги


Ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

4.Ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг 
омиллари ва кўрсаткичлари. Ер мониторинги 
 
Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий 
самарадорлиги хўжаликларга беркитилган ер ресурслардан фойдаланиш 
самарадорлиги сифатида ҳам, қишлоқ хўжалигига яроқли ер ва унинг 
алоҳида турлари бўйича фойдаланишнинг самарадорлиги сифатида ҳам 
характерлайдиган кўрсаткичлар тизими орқали ифодаланиши мумкин. 
Кўрсаткичларнинг бир қисми турли хил ер ресурслари майдонлари 
ҳажмининг миқдорий ўзгаришларини характерлайди ва маълум даражада 
улардан фойдаланишнинг экстенсив характерини акс эттиради, бошқа 
қисми ердан фойдаланишнинг интенсив даражасини характерлайди, яъни 
1 гектар майдон ҳисобига тўғри келган у ёки бу ишлаб чиқариш 
самарасини акс эттиради. 
Биринчи гуруҳ кўрсаткичларга, ер ресурсларини қишлоқ хўжалиги 
оборотига жалб қилиш даражасини акс эттирувчи, ер ресурсларидан, 
қишлоқ хўжалигига яроқли ердан ва ҳайдаладиган ердан фойдаланиш 
коэффициентлари киради. 


144 
Ер ресурсларидан фойдаланиш коэффициенти ( ЕРФК) қишлоқ 
хўжалигига яроқли ерларни хўжаликка беркитилган жами ер майдонига 
нисбати билан ифодаланади. 
Қ/ХЯЕ 
ЕРФК = -------------
ЖЕМ 
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш коэффициенти 
(Қ/ХЯЕФК). Ҳайдаладиган ерларни(ҲЕ) қишлоқ хўжалигига яроқли 
ерларга(Қ/ХЯЕ ) нисбати билан ифодаланади.
ХЕ 
Қ/ХЯЕФК = ------------- 
Қ/ХЯЕ
Ҳайдаладиган ерлардан фойдаланиш коэффициенти (ҲЕФК) жами 
экин майдонларини(ЖЭМ) ҳайдаладиган ерларга(ҲЕ) нисбати билан 
ифодаланади. 
ЖЭМ 
ҲЕФК = -------------- 
ҲЕ 
Қишлоқ 
хўжалигига 
яроқли 
ерлардан 
интенсив 
фойдаланишсамарадорлигининг асосий кўрсаткичлари ер қайтими ва ер 
сиғимидир. Ер қайтими 1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерга тўғри келган 
соф маҳсулотни(СМ) ифодаласа, ер сиғими, 1 сўмлик соф маҳсулот қанча 
гектар ердан олинганлигини ифодалайди. 
СМ Қ/ХЯЕ
ЕК = ------------ ; ЕС = -------------
Қ/ХЯЕ СМ
Қишлоқ 
хўжалигига 
яроқли 
ерлардан 
интенсив 
фойдаланишсамарадорлигининг қўшимча кўрсаткичлари ана шу ерлардан 
олинган натура ва қиймат шаклидаги ялпи ва товар маҳсулотлари 
ҳисобланади. Ер қайтими ва ер сиғимининг натурал кўрсаткичлари 
алоҳида олинган хўжаликларда ёки бир хил табиий ва иқтисодий 
шароитларда жойлашган ва бир хил ихтисослашган хўжаликларда 
алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан қишлоқ 
хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолашда 
фойдаланилинади. Ер қайтими ва ер сиғимининг натурал кўрсаткичлари
1 га қишлоқ хўжалигига яроқли ер ҳисобига тўғри келган қишлоқ 
хўжалиги ялпи ва товар маҳсулотини характерлайди ва аксинча: 


145 
ЯМ;ТМ Қ/ХЯЕ 
ЕҚ = ------------- ; ЕС = -------------- 
Қ/ХЯЕ ЯМ;ТМ 
Бунда ҳар бир тур қишлоқ хўжалиги маҳсулоти уни ишлаб чиқариш 
учун керак бўлган қишлоқ хўжалигига яроқли ерга мос келади. Ер 
қайтимининг натурал кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
1 га ердан олинган қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги; 100га 
ҳайдаладиган ер ҳисобига тўғри келган, центнер: ғалла, пахта, картошка, 
сабзавот ва бошқалар . 
100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерларга ёки озуқа экинлари 
майдони ҳисобига озуқа ишлаб чиқариш, озуқа бирлиги. 
100 га қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар ҳисобига ишлаб чиқариш, 
центнер сут, гўшт (турли хил), жун, тухум, ғалла, пахта ва бошқалар. 
Деҳқончилик, чорвачилик ёки бутун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан, шунингдек бошқа турли 
ихтисослашган 
хўжаликларни 
таққослашда, 
ер 
ресурсларидан 
фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш учун ялпи ва товар 
маҳсулоти қийматини, шунингдек фойдани қишлоқ хўжалигига яроқли 
ерга бўлиб ҳисоблайдиган, ер қайтими ва ер сиғимининг қўшимча қиймат 
кўрсаткичларидан фойдаланилади. 
ЯМК; ТМК; Ф Қ/ХЯЕ 
ЕҚ = -------------------- ; ЕС = -------------------- 
Қ/ХЯЕ ЯМК; ТМК;Ф 
Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлардан фойдаланиш самарадорлигини 
характерлайдиган кўрсаткичларга, шунингдек деҳқончилик, чорвачилик 
алоҳида маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг, шунингдек тармоқлар ва 
бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг рентабеллиги ҳам киради. 
Таққосланадиган хўжаликларда ер ресурсларидан фойдаланишнинг 
самарадорлигини баҳолашда қишлоқ хўжалигига яроқли ер турлари 
(ҳайдаладиган ер, пичанзор, яйлов) ўртасидаги, яъни тупроқ унумдорлиги 
ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш зарур. Бунинг учун ерни иқтисодий 
баҳолаш балларидан фойдаланилади. Таққослама (кадастр) ер 
майдонидан олинган у ёки бу маҳсулотни ёки ҳосилдорликни аниқлаш 
учун ҳақиқий кўрсаткични 100 га кўпайтириб ва ер баҳоси баллига 
бўлиш керак. Масалан: 1 га ердан олинган пахта ҳосилдорлиги 25 
центнер бўлиб, шу ернинг иқтисодий баҳосининг балли 90 га тенг бўлса, 
у ҳолда 1 гектар кадастр майдонидан олинган ҳосилдорлик 27,7(25х 
100:90=27,7) центнерни ташкил этади. 
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг 
зарурий шарти, ҳозирги вақтда айни долзарб масала бўлган, ер 
ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини сезиларли даражада 


146 
ошириш ҳисобланади. Чунки ҳозирги вақтда республикада ҳам, вилоятда 
ҳам асоссиз равишда қишлоқ хўжалигидаги унумлм ерлар оборотдан 
чиқарилиб, саноат ва граждан қурилишига, аҳолига уй-жой қуриш учун 
бериб юборилмокда. Тупроқ эррозияси, ердан хўжасизларча фойдаланиш 
ва бошқа омиллар ҳам ердан фойдаланишга салбий таъсир кўрсатмокда. 
Бозор муносабатларига ўтиш, ерга нисбатан давлат мулки 
монополиясини 
ва 
марказлаштиришни 
бекор 
қилиш, 
ер 
муносабатларининг бозор иқтисодиёти тизимига фаол кириб боришини 
тақозо этади. 
Ер ресурсларидан юқори, самарали фойдаланиш—қишлоқ хўжалиги 
экинлари ҳосилдорлигини кўпайтириш ва тупроқ унумдорлигини 
ошириш таъсири остида бўлади. Бу омиллар ерга бўлган мулкчилик ва 
зоналараро илмий асосланган деҳқончилик системасидир.
Биринчи гуруҳ омиллар, бу ерга бўлган мулкчилик бўлиб, унинг 
шакллари юқорида 2 бобда таъкидланганидек қуйидагилардан келиб 
чиқади: 
1.Ерга бўлган хусусий мулк; 
2.Ерга умрбод меросли эгалик қилиш; 
3.Ердан фойдаланиш; 
4.Ерни ижарага бериш; 
5.Ер учун тўлов. 
Бу 
шакллардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш 
ўсимликчилик тармоқлари иқтисоди мавзуларида кенгроқ ёритилади. 
Ер ресурсларидан самарали фойдаланишнинг умумлаш-тирувчи 
иккинчи гуруҳ омиллари илмий асосланган деҳқончилик системаси 
бўлиб, у тупроқ унумдорлигини тиклайдиган, сақлайдиган ва 
оширадиган, деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг қулай 
шароит яратишга йўналтирилган, комплекс ўзаро алоқадор агротехник, 
мелиоратив ва ташкилий-иқтисодий тадбирларни ифодалайди.
Республикамизда ишлаб чиқилган илмий асосланган деҳқончилик 
системаси экин майдонларидан интенсив фойдаланишга
йўналтирилган қуйидаги катта комплекс тадбирларини ўз ичига олади; 
1.Тупроқнинг иқтисодий умумдорлигини ошириш бўйича амалга 
ошириладиган мелиоратив тадбирлар системаси (суғориш, захни 
қочириш, химиявий мелиорация ва бошқалар). 
2.Тупроқни ишлашининг илмий асосланган системаси (Акад. 
Муҳаммаджонов тавсияси). 
3.Алмашлаб экиш системаси. 
4.Ўғитлаш системаси. 
5.Уруғчилик. 
6.Бегона ўтлар билан, қишлоқ хўжалик экинлари касалликлари билан 
курашувчи тадбирлар системаси. 
7.Сув ва шамол эррозиясига қарши кураш тадбирлари системаси. 
8.Далаларни ҳимоя қилувчи ўрмонзорлар барпо қилиш. 


147 
Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва фойдаланишни назорат 
қилишни амалга ошириш ишида муҳим ролни моноторинг ўйнайди. Ер 
мониторинги, 
ердан 
фойдаланишда 
салбий 
(негатив) 
жараён 
оқибатларини бартараф этиш ва огоҳлантириш, ер ресурсларидан 
ўзгаришларни аниқлаш, уларни баҳолаш учун ер ресурслари ҳолатини 
кузатиш 
системасини 
ифодалайди. 
Мониторингнинг 
вазифаси, 
шунингдек давлат томонидан ерларни муҳофаза қилиш ва ундан 
фойдаланишни назорат қилишни, ҳамма давлат, кооператив ва бошқа 
корхона ва ташкилотлар, шунингдек фуқароларни ер ресурсларини 
муҳофаза қилиш ва самарали фойдаланиш мақсадида ер қонунчилиги 
талабларига қатъий риоя қилишни таъминлашни амалга оширишдан 
иборат.

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish