2-жадвал
116
Умумий ер майдони ва қишлоқ хўжалиги ерларининг ердан
фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши(2004 ва 2013 йиллар
таққослама таҳлили)
(
1 январга; минг га.)*
№ Йиллар Жами ер
Қишлоқ
хўжалик
корхоналари
ва
хўжаликларни
нг ерлари
Шу жумладан:
Фермер
хўжаликлари
нинг ерлари
Деҳқон
хўжаликлари
нинг ерлари
Умумий ер майдони
1.
2004
44410,3
22570,4
2354,0
607,5
2.
2013
44410,3
20481,1
5886,6
616,1
Қишлоқ хўжалигининг барча ерлари
1.
2004
25681,3
17391,0
2146,7
493,3
2.
2013
25251,5
15600,9
5222,5
499,8
Ҳайдаладиган ерлар
1.
2004
4042,7
4021,2
1623,1
418,8
2.
2013
4062,5
4043,4
3546,0
420,1
Боғлар ва узумзорлар
1.
2004
337,0
323,4
46,6
74,5
2.
2013
358,3
344,6
281,8
79,7
Пичанзор ва яйловлар
1.
2004
21217,1
12963,2
455,2
-
2.
2013
20750,3
11134,5
1361,2
-
*
Ўзбекистон
Республикаси
Давлат
статистика
қўмитаси.
Йиллик
статистик
тўпламматериаллари.Тошкент 2013 йил
Кейинги ўн йилликлар давомида қишлоқ хўжалигининг барча
ерларида ҳайдаладиган ерларнинг, боғлар ва узумзорларнинг ҳамда
пичанзор ва яйловлар эгаллаган майдонларнинг салмоғи ўсиб бориш
тенденциясига эга.
2. Мулк муносабатлари системасида ер ресурслари. Ер
мулкини рўёбга чиқаришнинг иқтисодий механизми
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мулк муносабатлари
системасида ер ресурслари алоҳида ўринни эгаллайди. Ерга мулк
муносабатининг моҳияти қуйидагиларда намоён бўлади.
Биринчидан, ерга мулкчилик, унинг бирор бир кишига ёки гуруҳга
тегишлилигини билдиради.
Иккинчидан, бозор хўжалиги шароитида ерга бўлган мулкчилик
ундан фойдаланувчилар ва эгалик қилувчилар иқтисодий манфаатининг
манбаи бўлиб қолади, яъни пировард натижада унга сарфланадиган
юқори унумли меҳнатга манфаат уйғотади.
117
Учинчидан, ерга бўлган мулкчилик ўз навбатида, фақат ундан
самарали фойдаланишни эмас, балки ер участкаларининг ҳолати учун
жавобгарлигини ҳам келтириб чиқаради.
Ер мулкини рўёбга чиқаришда ер муносабатларини билиш
муҳимдир.
Демак,
Ер муносабатлари
ўз ичига ерга бўлган мулкчилик,
шунингдек, ерни ишлатиш даврида ва уни ижарга олиш, тақсимлаш ва
ундан фойдаланганлик учун тўловларни амалга ошириш жараёнида пайдо
бўладиган муносабатларни олади.
Ер обороти
ер участкаси мулкдорлари, эгалик қилувчилари ва
фойдаланувчилари ўртасида ерни турли мақсадларда қайта тақсимлаш
тизимини билдиради. Бу тизим, ер билан боғлиқ – ижара, олди-сотди,
мерос қолдириш, совға қилиш, гаровга бериш ва бошқалар каби турли
операцияларни ўз ичига олади.
Яъни, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг ҳозирги этапида ер
ресурсларини халқ бойлиги сифатида рўёбга чиқаришнинг шакллари
қуйидагилар:
1.Ерга хусусий мулк;
2.Ерга умрбод меросли эгалик қилиш;
3.Ердан доимий ёки вақтинча фойдаланиш;
4.Ерни ижарага бериш.
1.Ерга хусусий мулк ер участкаларидан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқини,
яъни уни сотиш ва мерос қолдириш ҳуқуқини беради.
2.Ерга умрбод меросли эгалик қилиш мамлакат фуқароларига деҳқон
хўжалигини юритиш, боғдорчилик, чорвачилик ва бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун берилади. Ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи давлат
хўжаликларига, жамоа хўжаликларига, кооператив корхоналарга,
муассасалар ва ташкилотларга қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини
юргизиш учун берилади.
3.Ер участкаларидан доимий (кўрсатилмаган муддатда) ёки вақтинча
(қисқа муддатли - 3 йилгача, узоқ муддатли-10 йилгача ва ундан юқори)
фойдаланиш масаласи туман ҳокимияти томонидан ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, ердан доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун саноат,
транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги давлат, кооператив, жамоат
корхоналарига, муассаса ва ташкилотларга, мамлакат мудофааси учун,
диний ташкилотларга, турли қўшма корхоналар ва ташкилотларга
берилади.
4.Ерни ижарага бериш.
Ижара муносабатлари Ўзбекистон республикасининг “Ижара
тўғрисида” ги қонунининг 1-моддасига асосан қуйидагича таърифланади:
“Ижара шартнома асосида ерга, бошқа табиий ресурсларга, шунингдек
хўжалик фаолиятини ва ўзга фаолиятни мустақил равишда амалга
ошириш учун ижарачига зарур бўлган мол-мулкка ҳақ эвазига муддатли
эгалик қилиш ва ундан фойдаланишдан иборатдир”. Шунингдек, қишлоқ
хўжалигида ижара муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
118
Махкамасининг 2003-йил 5-ноябрдаги «Қишлоқ хўжалигида ижара
муносабатларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги
486-сонли қарори асосида тартибга солиниб турилади.
Республикада ер давлат мулки ҳисобланиб, унинг олди-сотдиси, яъни
ер бозори шаклланмаган. Шунингдек, ерни совға қилиш, гаровга бериш
операциялари ҳам унчалик ривожланмаган. Фақат 2004 йил 26 августда
қабул қилинган “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги қонуннинг янги
таҳририга асосан уни ишлаб чиқариш воситаси сифатида кейинги
фойдаланувчиларга мерос қолдириш мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Демак, ер оборотининг нормал амал қилишига тўсқинлик қилувчи бир
қанча сабаблар бўлиб, улар қуйидагилардир:
-ер муносбатларини бошқаришнинг, тартибга солишнинг ҳозирги
концепциясидаги қарама-қаршиликлар;
-мамлакат миқёсида ҳам, алоҳида ҳудудларда ҳам ер оборотини
ривожлантириш учун самарали ҳуқуқий асоснинг йўқлиги;
-ер бозори инфратузилмасининг кучсиз ривожланганлиги, қайсики,
мамлакатнинг кўпгина ҳудудларида унга бўлган эхтиёжга мос келмайди;
-ерга мулкчилик ҳуқуқини рўёбга чиқаришда пайдо бўладиган, энг
аввало, натура шаклида ер участкасини ажратиш билан боғлиқ бўлган,
битимларни
ҳуқуқий,
ташкилий
ва
техник
расмийлаштириш
тартибларининг қийинлиги каби; айниқса ер эгалари ҳиссаларининг мулк
ҳуқуқини рўёбга чиқаришга тегишли кўп сонли тўсиқлар.
Ўзбекистон Республикасида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш
пуллик ҳисобланади. Ер учун тўловларни киритишдан асосий мақсад
ердан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш, ерларни ўзлаштириш ва
муҳофаза қилиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, турли сифатли ерларда
хўжалик юритишнинг ижтимоий-иқтисодий шароитларини тенглаштириш
ҳисобланади.
Ер учун тўловлар
уч хил шаклда мавжуд: ер солиғи, ижара ҳақи,
ернинг меъёрий қиймати
Ўзбекистонда амалга оширилган молия-кредит ислоҳоти натижасида
фермер хўжаликларини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш
қуйидаги босқичларда амалга оширилди: 1991-1994 йилларда - ер учун
солиқ, 1995-1998 йилларда – ер солиғи; 1999 йилдан – қишлоқ хўжалик
товар ишлаб чиқарувчиларининг бюджетга тўловларини ихчамлаштириш
мақсадида - ягона ер солиғи шаклида амалга оширилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 1998 йил 10 октябрдаги фармони ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26
декабрдаги 539-сонли қарорига мувофиқ 9 хил солиқ бирлаштирилиб,
ягона ер солиғи жорий қилинди. Яъни, аниқроқ қилиб айтилганда, қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи қуйидаги
солиқ ва йиғимлар ўрнига жорий этилди:
Даромад (фойда) солиғи;
Қўшилган қиймат солиғи;
119
Экология солиғи;
Сув ресурсларидан фойдаланганлик тўғрисида солиқ;
Ер солиғи;
Ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;
Мол-мулк солиғи;
Ижтимоий инфраструктурани ривожлантириш солиғи;
Бошқа махаллий солиқ ва йиғимлар.
Ягона ер солиғини тўловчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ
кодексининг362-моддасига мувофиқ:
•
қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар (шу жумладан
фермер
хўжаликлари,
қишлоқ
хўжалиги
кооперативлари,
агрофирмалар);
•
қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг
тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг
ўқув-тажриба хўжаликлари киради.
Ушбу юридик шахслар бошқа хўжалик фаолияти билан
шуғулланишидан қатъий назар, ягона ер солиғи тўловчилари ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалиги товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчи кичик
корхоналар ўз ихтиёрига кўра бюджетга кичик корхоналар учун
белгиланган ягона солиқни ёки ягона ер солиғини тўлайди.
Қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилиш, фойдаланишга ёки
ижарага берилган ер майдони ягона ер солиғига тортиш объекти
ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги ер майдонлари, уларнинг сифати ва
жойлашган жойи бўйича ер баланси, ер хариталари, текширув
материаллари ва бошқа ер кадастри ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.
Ягона ер солиғи тўлашга ўтмаган хўжаликлар учун солиққа
тортишнинг амалдаги тартиби сақланиб қолади, яъни улар олдингидек
барча турдаги солиқларни тўлайди.
Ягона ер солиғининг база ставкалари ва база ставкаларига тузатиш
коэффициентлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан тасдиқланади.
Ягона ер солиғининг тузатиш коэффициентлари лалмикор
(суғорилмайдиган) ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ва бошқа ерлар учун
алоҳида белгиланади.
Ягона ер солиғи тўлашдан озод этилган юридик шахслар:
1.Янгидан
ташкил этилган қишлоқ хўжалик товар ишлаб
чиқарувчилар, шу жумладан фермер хўжаликлари давлат рўйхатидан
ўтгандан бошлаб икки йил давомида;
2.Даромад (фойда) солиғи ва ер солиғи тўлашдан озод этилган бошқа
қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари.
Қуйидаги ер участкалари ягона ер солиғидан озод қилинади:
-Қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерлари;
-Иҳота дарахтлари экилган майдонлар;
-Спорт иншоотлари майдонлари;
120
-Янги ўзлаштирилаётган ерлар, ишлар бошлангандан эътиборан
лойиҳада назарда тутилган муддатга, лекин 5 йилдан кўп эмас;
-Янги ташкил этилаётган боғлар ва токзорлар мева берадиган
муддатгача;
-Янги экилган тут майдонлари 3 йил муддатга;
-Амалдаги қонунларга мувофиқ солиқ солинмайдиган ерлар.
Ягона ер солиғини тўловчиларга қуйидаги талаблар қўйилган:
-ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер
участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
-қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер
участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
-ўзи етиштирган ва қайта ишланган маҳсулот жами реализация
қилинган маҳсулот улушида камида 50 фоизни ташкил қилган юридик
шахслар.
Ягона ер солиғини тўлаш тартибини қўллаш учун фермер хўжалиги
ҳар йили жорий солиқ даврининг 1 февралигақадар солиқ бўйича ҳисобга
олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ўтган солиқ даврида
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлашнинг умумий
ҳажмида қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ўзи етиштирган ва қайта
ишлаган улуши кўрсатилган маълумотномани тақдим этади.
Шундан кейин “Ергеодезкадастр” ҳудудий бўлими томонидан ернинг
меъёрий қиймати аниқланиб, бир вақтнинг ўзида солиқ органларига ва
фермер хўжаликларига тақдим этилади. Ягона ер солиғи фермер
хўжаликлари томонидан солиқ органлари орқали ундирилиб давлат
бюджетига тушади.
Ягона ер солиғи ставкаси ҳар йили қабул қилинадиган
макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети параметрлари
тўғрисида қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарорида белгилаб берилади. Фермер хўжаликларини қўллаб қувватлаш
мақсадида илгари, яъни 1999 йилдан 3 фоиз миқдорида кейинчалик эса
2011 – йилдан ягона ер солиғининг ставкаси ернинг норматив қийматга
нисбатан 6 фоиз миқдорида белгиланиб ҳозиргача ўзгармасдан келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига асосан,
ягона ер солиғи тўғрисидаги ҳисоб-китоби ер участкаси жойлашган
ҳудуддаги давлат солиқ хизмати органига жорий солиқ даврининг 1
майига қадар фермер хўжаликлари томонидан топширилади. Йил
давомида берилган ер участкалари учун ягона ер солиғи ер участкаси
берилганидан кейинги ойдан бошлаб тўланади. Ер участкаси олиб
қўйилган (камайтирилган) тақдирда, ягона ер солиғини тўлаш ер
участкаси олиб қўйилган (камайтирилган) ойдан бошлаб тўхтатилади
(камайтирилади).
121
Солиқ кодексининг юқоридаги моддасида ягона ер солиғи календар
йилида уч муддатда бўлиб, яъни, ҳисобот йилининг 1 июлигача - йиллик
солиқ суммасининг 20 фоизи миқдорида; 1 сентябригача - 30 фоизи
миқдорида; ва 1 декабригача - солиқнинг қолган суммаси тўланиши
белгилаб қўйилган.
Фермер хўжаликларининг давлат билан бўладиган иқтисодий
муносабатларини такомиллаштириш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2
октябрдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан айрим
тоифадаги юридик шахсларга мол-мулк солиғи, ер солиғи, ягона ер
солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 281-сонли қарори ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда
фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4478-сонли Фармони
қабул қилинди. Ушбу фармонга асосан: фермерлар кенгашларига фермер
хўжаликлари манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини судга давлат божи
тўламасдан шикоят қилиш; пахта терими ишларга жалб қилинган
ишчиларни жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан
озод қилиш;томчилатиб суғориш тизимини жорий қилган юридик
шахсларнинг томчилатиб суғоришдан фойдаланилаётган ер участкаларига
ягона ер солиғи тўлашдан беш йил муддатга озод қилиниши белгилаб
қўйилди.
Ернинг меъёрий баҳосини аниқлаш тартиби Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экин
майдонларининг
норматив
қийматини
аниқлаш
тизимини
такомиллаштириш тўғрисида” ги 2014 йил 18 август 235-сон қарорига
мувофиқ ишлаб чиқилган “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг
норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом” га асосан
ўрнатилади.(мавзунинг бундан кейинги матнларида учрайдиган иловалар
ва формулалар юқорида қайд этилган Низомдан олинган. )
Бунгача бўлган даврда, яъни юқоридаги қарор чиққунга қадар бу
тартиб, Ўзбекистон Ҳукумати томонидан яъни, Ўзбекистон Республикаси
ер ресурслари Давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган “Ўзбекистон
Республикаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни сифатий,
иқтисодий ва қиймат баҳосини аниқлашнинг муваққат услуби” га асосан
ўрнатилар эди. Бу услуб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамасининг 1998 йил 19 майдаги 120-сонли “1998-2000 йиллардаги
даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш
дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
мувофиқ ишлаб чиқилган эди. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларнинг меъёрий баҳолари, банклардан ипотека қарзлари беришда,
хусусий турар жойлар қуриш учун ер ажратиб бериш ва деҳқон
хўжаликларига меъёрдан ортиқча ер ажратиб беришда, ер солиғи
122
ставкалари миқдорини аниқлаш, аукцион орқали ер участкаларини сотиш
ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда шу ернинг дастлабки
баҳосини белгилаш учун қўлланилар эди.
Янги Низомда услубий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам бир қанча
ўзгартиришлар киритилган бўлиб, уни биз қуйида кўриб чиқамиз.
Низомда кўрсатилишича, ҳар бир қишлоқ хўжалиги товар ишлаб
чиқарувчисининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив
қиймати ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқиш учун ва қонун ҳужжатларида
назарда тутилган бошқа мақсадларда аниқланади. Шунингдек ушбу
Низомнинг амал қилиши деҳқон хўжаликлари, боғдорчилик-узумчилик ва
полизчилик ширкатларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг
норматив
қийматини
аниқлашга
жорий
этилмаслиги
кўрсатилган.Шунингдек
,
Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан
фойдаланиш тавсия қилинган: яъни, тупроқ бонитировкаси, қишлоқ
хўжалиги экин майдонларининг сифати, озуқа бирлиги, қишлоқ хўжалиги
экин майдонларининг норматив қиймати, суғориладиган минтақа, асосий
қишлоқ хўжалиги экинлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий
турлари, капиталлашув фоизи, қишлоқ хўжалиги экин майдонлари,
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси, ўртача бонитет бали ва
норматив қийматни аниқлаш даврикаби.
Шунингдек, Низомда, қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг
норматив қийматига (кейинги ўринларда норматив қиймат деб аталади)
ер билан бевосита боғлиқ бўлган объектлар (суғориш ва коллектор-
дренаж тармоғи, йўллар) қиймати киритилмаслиги, норматив қийматни
аниқлаш норматив кўрсаткичларни, ер кадастри ва статистик ҳисобга
олиш маълумотларини ҳисобга олган ҳолда фойдани капиталлаштириш
асосидаги даромадли ёндашувдан фойдаланиб бажарилиши ва норматив
қийматни аниқлаш натижалари давлат ер кадастрига киритилиши алоҳида
таъкидлаб ўтилган.
Норматив қийматни аниқлаш объекти бўлиб эса, қишлоқ хўжалиги
товар ишлаб чиқарувчиларининг қишлоқ хўжалиги экин майдонлари
ҳисобланади.
Норматив қиймат миқдорини аниқлаш ушбу Низом билан тартибга
солинадиган ишларнинг предмети ҳисобланади.
Норматив қийматни аниқлаш даври ҳар йили ўтказилади. Норматив
қийматни аниқлаш даврлари оралиғида норматив қийматни аниқлаш
бўйича ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.
Норматив қийматни аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Ер
ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат
қўмитасининг Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти
«Ўздаверлойиҳа» томонидан амалга оширилади.
Норматив қиймат ишлаб чиқариш ресурси сифатида қишлоқ
хўжалиги экин майдонларининг сифатини ҳисобга олган ҳолда
аниқланади.
123
1 га қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини
аниқлашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
тупроқнинг сифатини ва табиий ем-хашак экин майдонлари
(пичанзорлар ва яйловлар)ни баҳолаш кўрсаткичлари;
асосий қишлоқ хўжалиги экинлари ва кўп йиллик дарахтлар
тузилмаси;
қишлоқ хўжалиги экинлари, кўп йиллик дарахтлар ва ем-хашакбоп
экин майдонларининг норматив ҳосилдорлиги;
қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив унумдорлиги;
қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари бўйича қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришининг ҳисоблаб чиқилган фойда олиши;
деҳқон бозорларида сотиладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
асосий турларининг ўртача йиллик нархлари ҳамда пахта хом ашёси ва
бошоқли дон экинларининг ўртача харид нархлари;
фойданинг капиталлашуви фоизи.
Норматив
қийматни
аниқлашда
қишлоқ
хўжалиги
экин
майдонларининг индивидуал рента ҳосил қилувчи омиллари — қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқаришининг интенсивлиги, тупроқнинг сифати, экин
майдонлари тузилмаси ва суғориш учун сув чиқариш усули (оқар сув ёки
машина усули) ҳисобга олинади.
Асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг норматив ҳосилдорлиги
тупроқлар ўртача бонитет бали билан қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар
ва токзорларнинг тупроқ бонитетининг бир бонитет балига мос норматив
ҳосилдорликнинг йиғиндиси сифатида ушбу 3-жадвалга мувофиқ
ҳисоблаб чиқилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |