Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги



Download 3,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/189
Sana06.07.2022
Hajmi3,39 Mb.
#745070
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   189
Bog'liq
Q.x.iqtisodiyoti darslik Murtazayev

1.Табиий-биологик

Иқлим, тупроқ,релъеф, сув режими, ем-хашак 
экинларининг турлари ва навлари; 
2.Техник. 
Машиналар, аспоб-ускуналар, кимёвий консервантлар ва бошқа 
ишлаб чиқариш воситалари, машиналар сифати; 
3.Технологик
. Далачилик ем-хашак ишлаб чиқаришида (экиш, 
парваришлаш,йиғиб-териб олиш ва бошқалар) агротехник тадбирлар 
тизими (системаси); алмашлаб экиш, уруғчилик, мелиорация, ўғитлаш; 
ўтзор 
ва 
яйлов 
хўжалигида 
агротехник 
тадбирлар 
системаси(пичанзорларнинг юза қисмини ва умуман тубдан яхшилаш, 
яйлов алмашлаб экиши, ҳудудни ташкиллаштириш ва бошқалар) 
4.Ташкилий. 
меҳнатни ташкил қилиш, меъёрлаш ва унга ҳақ тўлаш; 
кадрлар малакасини ошириш; бошқариш; меҳнат интизоми; 
5.
Иқтисодий
.
Мулк 
шакллари; 
меҳнатни 
рағбатлантириш; 
ихтисослаштириш; маҳсулот сифати; баҳолар; молиялаштириш; 
6.Ижтимоий(социал). 
Демографик ҳолат;ижтимоий инфратузилмаларни 
ривожлантириш ва бошқалар; 
7.Экологик. 
Атроф 
мухитнинг 
ҳолати; 
тупроқ, 
сув, 
ҳавони 
ифлослантиришга қарши кураш бўйича тадбирлар тизими (системаси). 
4. Озуқа ресурсларини ишлаб чиқариш ва улардан 
фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш 
имкониятлари 
 
Кўпчилик чорвачилик тармоқларида озуқа ресурсларидан фойдаланиш 
комплекси кўрсаткичлари уларнинг маҳсулдорлик потенциалига ҳамда 
бозор қонунлари талабларига жавоб бермайди. Чунки одатда, чорва 
ҳайвонларининг озуқа бирлигига бўлган ўртача талаби меъёрлар бўйича 
таъминланмайди, зотдор ҳайвонларнинг маҳсулдорлик потенциалидан 
фойдаланиш коэффициентлари паст, ҳақиқий сарфланган озуқа бирлигига 
2-3 марта кам сут, гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинади ва уларнинг 
таннархи ем-хашак ва бошқа харажатлари ҳисобига кўтарилади ва 
ҳоказо. 


321 
Чорвачиликда 
озуқа 
ресурсларидан 
фойдаланиш 
иқтисодий 
самарадорлигини барқарор таъминлаш учун қуйидаги омиллар ва реал 
имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш зарур: 
-
барча турдаги зотдор чорва ҳайвонларини илмий асосланган 
рацион асосида мунтазам озиқлантиришни амалга ошириш, бинобарин, 
уларнинг маҳсулдорлик потенциалидан фойдаланиш коэффициентини 
ўртача 2 марта кўтариш;
-
озуқа ресурслари сифати ҳамда таркибини такомиллаштириш, 
уларнинг 
таннархини 
пасайтириш 
имкониятларидан 
тўлароқ 
фойдаланиш; 
-
катта ҳажмли ва қисқа муддатларда сифат белгиларини 
пасайтирувчи озуқаларни чорва молларига яқин жойларда ишлаб 
чиқариш ва сақлаш, уларни ташиш ва тақсимлаш харажатларини 
камайтириш учун шароит яратиш; 
-
озуқа ресурсларини кўпайтириш, уларнинг сифатини яхшилаш 
мақсадида соя, маккажўхори, кўп йиллик ва бир йиллик ўтлар 
майдонларини кенгайтириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш 
имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга эришиш; 
-
суғориладиган озуқа экинлари ҳосилдорлигини ошириш, аввало, 
белгиланган миқдорда минерал ва органик ўғитлардан фойдаланишни 
талаб этади; 
-
ферма олди алмашлаб экиш тизимини қатъий жорий қилиш; 
-
хўжалик томонидан охирги йилларда фойдаланилган табиий яйлов
ҳамда пичанзорларнинг ҳосилдорлигини 40-50 фоизга ошириш чора 
тадбирларини амалга ошириш лозим. Бу мақсадга эришиш учун 
майдонлардан фойдаланишда яйлов алмашинувини ташкил этиш, 
қўшимча яйлов ва пичанзорлар ўсимликлари уруғларини экиш, табиий 
намни сақлаш усулларидан фойдаланиш зарур. Табиий яйлов ва 
пичанзорлар ҳосилдорлигини ошириш арзон озуқалардан фойдаланишга 
шароит яратади; 
-
хлорела ва бошқа сув ўтларидан, уларнинг суспензиясидан 
фойдаланишни ташкил этиш; 
-
барча турдаги озуқалар сифатини сақлаш ҳамда нобуд бўлишини 
камайтириш учун уларни сақлаш ва қайта ишлашда прогрессив 
усуллардан кенг фойдаланиш; 
-
омухта-ем ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини 
янада ошириш; 
-
озуқаларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш жараёнларини 
механизациялаштиришни кучайтириш, бинобарин ходимларнинг меҳнат 
унумдорлигини ошириш, уларга гарантияланган ҳақ тўлашни амалга 
ошириш ва ҳ.к. 

Download 3,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish