1-жадвал
Ўзбекистонда асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ялпи ҳосили
(барча тоифадаги хўжаликларда; минг тонна) (2005-2014 йй.)*
2005
2006
2007
2008
2009
2010
2011
2012
2013
2014
1
Ғалла
(ишловдан
кейинги вазнда)
6401,8
6546,7
6643,1
6621,6
7293,1
7404,1
7054,0
7519,5
7807,8
8050,5
2
Шу жумладан:
3
Буғдой
5927,8
5996,3
6076,9
6039,7
6545,3
6657,3
6444,9
6612,2
6842,0
6956,0
4
Арпа
109,5
72,5
97,2
141,2
231,8
173,9
136,1
141,4
135,8
139,6
5
Шоли
165,8
220,3
186,3
112,7
192,1
244,8
118,4
325,7
340,2
356,1
6
Маккажўхори
164,3
194,2
207,4
229,0
230,0
230,4
255,3
328,1
360,1
411,6
7
Дуккакли
дон
экинлари
21,7
30,.6
33,3
34,8
25,5
38,7
38,5
46,7
62,4
70,7
8
Пахта
3728,4
3600,6
3683,4
3400,5
3401,9
3404,0
3500,0
3460,1
3361,2
3400,2
9
Картошка
924,2
1021,0
1189,0
1398,7
1530,9
1694,8
1862,6
2057,1
2250,4
2452,4
10 Сабзавот
3517,5
4294,1
4691,9
5221,3
5710,3
6346,5
6994,0
7767,4
8518,4
9286,7
11 Полиз экинлари
615,3
744,1
840,9
981,3
1071,3
1182,4
1294,8
1418,4
1558,3
1696,1
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам
материаллари.
275
2-жадвал
Ўзбекистонда асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлиги
(барча тоифадаги хўжаликларда; гектаридан центнер) (2005-2014 йй.)
2005 2006 2007 2008
2009
2010
2011 2012
2013
2014
1
Дон(ишлов
берилгандан
кейинги вазнда)
39,8
41,3
42,5
42,0
44,1
43,6
45,3
44,6
45,0
45,3
2
Буғдой
41,5
42,7
44,1
44,4
48,2
45,9
47,2
47,3
47,4
47,9
3
Арпа
15,7
15,6
19,8
14,4
14,2
20,2
17,0
17,0
15,0
13,5
4
Гуруч
31,8
33,0
33,6
33,5
36,0
31,2
35,4
32,4
41,1
38,1
5
Маккажўхори
44,5
46,6
47,2
51,0
53,5
50,7
49,0
43,6
50,0
50,2
6
Дуккакли
дон
экинлари
11,5
12,0
8,4
9,9
8,9
10,5
12,3
11,4
12,0
14,9
7
Пахта
25,3
25,0
25,5
24,0
25,3
25,4
26,3
26,4
25,7
26,1
8
Картошка
170,3 175,2 184,1 194,1 198,4 194,9 195,7 203,7 210,7 213,6
9
Сабзавот
215,8 223,0 228,4 246,4 253,6 252,5 263,7 265,6 270,9 268,3
10 Полиз экинлари
169.1 178,2 184,6 190,9 191,0 192,6 187,3 200,3 200,0 201,3
*
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўплам. Тошкент 2013 йил
ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015 тўплам материаллари.
Таянч иборалар:
Тармоқ таркиби, экинлар таркиби, маҳсулотлар таркиби, алмашлаб
экиш, дехқончилик тармоқлар иқтисодиёти.
17-БОБ. ҒАЛЛАЧИЛИКНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ
ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Оёғида тик турган
деҳқон,
Тиз чўккан олифтадан
минг бора афзал.
Б.Франклин
.
1.Ғаллачиликнинг халқ хўжалигидаги ахамияти
Ғаллачилик ўсимликчиликнинг етакчи тармоғи ҳисобланади ва алохида
халқ хўжалиги ахамиятига эга. Ўзбекистон аҳолиси истеъмол қиладиган
озиқ-овқатларида катта каллория ҳамда оқсил ҳисобида олинган дон
махсулотларининг ҳиссаси 50-60 фоизни ташкил этади. Республикада
аҳоли жон бошига нон, вермишель, макарон, гуруч, мош, нўхат, ловия ва
бошқа ғалла маҳсулотларидан тиббий меъёрларга нисбатан кўпроқ
истеъмол қилинади. Озуқабоп донлардан, чорвадор олимлар томонидан
аниқланган меъёрларда, озиқлантириш зотли чорва моллари потенциал
276
махсулдорлиги имкониятларидан тўлароқ фойдаланишга шароит яратади.
Дон озиқ-овқат саноати учун хом ашё ҳисобланади ва унинг ривожланиш
даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Ғаллачиликнинг қўшимча маҳсулотлари (сомон, похол, поя ва х.к.)дан
чорва озуқаси, тўшама органик ўғит, қоғоз ва бошқа саноат тармоқларида
хом ашё сифатида фойдаланиш ҳам юқори иқтисодий самара беради.
Дончиликнинг асосий ва қўшимча маҳсулотларини кўпайтириш ва
сотишни ташкил этиш мамлакатнинг социал-иқтисодий ривожланиши
ҳамда ахолини арзон озиқ-овқат ва бошқа махсулотлар билан таъминлаш
учун қулай шароит яратади. Ўзбекистонда 2012 йилда ташкил топган
чакана баҳоларда 1 кг юмшоқ буғдойдан тайёрланган1,2 кг I нав нон
махсулотини сотишдан 1600 сўм пул тушуми олинади. Бундан ташқари
кепак ва сомон маҳсулотларидан 290-300 сўмга якин пул олинади. Демак
1 кг буғдойдан олинган асосий ва қўшимча маҳсулотларнинг қиймати
1890-1900 сўмга тенгдир. Ўзбекистон иқлим шароитида кузги ғалла
экилган майдонларда иккинчи экин (чорва озуқаси, картошка ва
сабзавот)лардан махсулотлар олиш мумкин.
Демак, ғаллачиликни интенсив ривожлантириш ер, сув ва бошқа
ресурслар потенциалидан самарали фойдаланишга шароит яратади.
Аммо, айрим тарихий даврларда Ўзбекистонда ғаллачиликнинг
ривожланиш даражаси бозор иқтисодиёти ҳамда мустақил ривожланиш
талабларига тўлароқ жавоб бермаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |