Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистои Ресиубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги



Download 7,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/197
Sana21.06.2022
Hajmi7,4 Mb.
#688824
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197
Bog'liq
Valeologiya asoslari (Sayfiddin Faxriddin o\'g\'li)

АЛКОГОЛИЗМГА ҚАРШИ КУРАШ
Алкоголизмга қарши қонунларни бўлганлиги хақидаги маълумотлар 
бўйича жуда қадим замонларда ҳам бундай масалалар мавжуд бўлган 
экан. Эрамиздан аввалги 1220 йилда Хитой императори Ву Венг барча 
ичкиликбозларни қатл этишлик ҳакида қонун чиқарган.
Қадимги Грецияда кохин ва ибодатхона қоровуллари спиртли 
ичимлик сотадиган дўконларга кирмаслиги ҳақида Фармон чиқарган, акс 
ҳолда уларни ўтга ташлаш буюрилган.
Қадимги римликларда 30 ёшгача бўлган кишиларга вино ичиш қатгик 
маън этилган, айниқса келин-киёвларга ва унинг зарарли экани 
тушунтирилган.
Арасту ва Гиппократ алкогол ичишликни ўз ихтиёри билан 
жинни -
аклсиз 
бўлишлик деб тушунтиришган. Плутарх эса 
«Ичкиликбоз оиа
ичкиликбоз бола туғади» 
деган.
Хитойда 
ичкиликка 
муккасидан 
кетганларни 
ўлдиришган, 
Ҳиндистонда эса оғзига қайноқ вино қуйишган.
Улуғ Карл ичкиликбозларни олдин қоронғу хонада, сўнгра ёруғ 
хонада жазолашган ва агарда булар фойда бермаса ўлимга маҳкум этган.
Бирлашган Араб Амирлигида алкагол ичиш бутунлай маън этилган. 
Мусулмонлар ичган кишиларни 40 марта дарра билан савалашган. 
Келгиндилар ичган бўлса 2 ойдан 6 ойгача, сотувчилар эса бир йилгача 
турмага қамалганлар.
Русда алкоголизмга қарши кураш 1652 йилдан бошланган. Петер I 
нинг буйруғига кўра ичкиликбозни калтаклашган, чуқурга ташлашган, 
турмадагиларнинг бўйнига эса чўяндан 7 кглик медал осиб, унга 
«ичкиликбозлиги учун» деб ёзиб қўйилган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


1808 йилда Англияда, Шимолий Америкада антиалкагол ташкилотлар 
ташкил этилган. 1830 йилларда Оврупада ташкил этила бошланди.
1994 йилда Швецияда ароқни фақатгина оила бошлиғига карточка 
тизими орқали сотиладиган булди.
1917 йилда АҚШ Конгрессида «Қуруқ қонун» проекти чикарилди. 
Аммо алкоголли ичимликларин яширинча тайёрлаш кўпайиб кетган, 1932 
йилда уни йўққа чиқарилди.
1919 йилда РСФСР да спиртли ичимликларни ишлаб чиқариш ва 
сотиш Россия территориясида мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарилиб, 
ушбу қарорни бузганларни 5 йилгача қамоқ жазоси ва мол-мулкини 
мусодара қилиш билан жазолаганлар. 1928 йилда «Алкоголизмга қарши 
умумиттифоқ жамият» ташкил этилди.
1972 йилда собиқ СССР да «Ичкиликбозлик ва алкоголизмга қарши 
кураш чораларини кучайтириш ҳақидаги Давлат карори эълон қилинди». 
(Брежнев даврида)
Шунингдек 1983 йилда ҳам шундай қарор чиқардилар.(Горбачев 
даврида)
О.Волковнинг маълумотига кўра АҚШ, Канада, Чили, Полша ва 
бошқа мамлакатларда оилада балоғатга етмаган болалар олдида ичкилик 
ичувчиларга қарши қаттиқ чора қўлланган.
Чилида меҳмонларга ортиқча спиртли ичимлик ичиргани учун мезбон 
жавобгар ҳисобланган.
Венгрия ва Польшада «Самогоноварение»га қарши қаттиқ кураш 
олиб борилган.
Финляндияда 
спиртли 
ичимликларга 
«Карточная 
система»си 
қилишдан ташқари, оилада майиб-мажруҳ болалар туғилаверса алкоголни 
ихтиёрий ёки мажбурий равишда «стериллаш» (организмни алкоголдан 
тозалаш) ўтказиш йўлга қўйилган.
Франция, Англия ва бошқа мамлакатларда ёш болаларни ичкилик 
ичишга ўргатганлари учун қонуний қаттиқ жазо қўлланган.
Польшада ичкиликбозларга оладиган маошини ярмини қўлига 
берилган, хушёрхонада бўлган бўлса бир ойлик маоши олиб ташланган.
1985 йилда Узбекистон республикаси Олий совети Президиумининг 
«Ичкиликбозлик ҳамда самагон ишлаб чиқаришга алкоголизмга қарши 
кураш чораларини кучайтириш ҳақида»ги қарори эълон қилинди. Ушбу 
қарорлар алкоголли ичимликларни суистеъмол қилувчиларга қарши 
таъсир 
этишликда 
идоралар, 
жамоатчилик 
ҳамда 
медицина 
ходимларининг ушбу йулдаги харакатларининг самарасини оширишликка 
қаратилди. 
Ҳозирги 
вақгда 
Республикамизда, 
айниқса 
транспорт 
ҳайдовчиларига тегишли чоралари қўлланиб келинмокда ва улар албатта 
ўзининг яхши самарасини бермокдадир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ичкилик қармоғига илинган машҳур композитор М.Т. Мусоргский 
бевақт халок бўлди. Уткир талант эгалари, ёзувчилардан Сергей Есенин, 
Александр Фадеевлар ва бошқа шунга ўхшаш иқтидорли инсонлар ҳам 
«алкогол психози»га дучор бўлиб, ичкилик қурбони бўлдилар. Бундай 
мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Бундан ҳам оғир мусибат бўладими?
Алкоголизмга қарши кураш - наркоманиянинг профилактикасидир. 
Бундай ишлар «комплекс» ҳолда олиб борилиши ва бунда барча - ҳамма 
қатнашиши шарт.

Download 7,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   197




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish