ЧЕКИШ НИНГ ҲАЗМ АЪЗОЛАРИ ФАОЛИЯТИГА
ТАЪСИРИ
Маълумки, инсон организми овқат ҳазм килиш тизими ва аъзоларисиз
яшай олмайди. Чунки, организмдаги барча ҳужайра ва тўқималарга
керакли озиқа моддалари, витамин ва бошқа моддаларни ана шу тизим
орқали етказилиб, ҳаракат ва аъзоларининг фаолиятини бир меъёрда
ишлашини таъминлаб туради. Шундай экан ушбу тизим фаолиятини ҳам
доимо асраб-авайлаш энг муҳим омиллардан ҳисобланади. Аммо, тамаки,
носвой, наша ва бошқаларни чекиш, уларнинг тутинидаги никотин,
каннабиоидлар ва чекиш жараёнида ҳосил бўлган турли хил зарарли
заҳарли моддалар, турли йўллар билан тўғридан-туғри (бевосита) ҳамда
нерв-асаб тизими (билвосита) орқали овқат ҳазм қилиш тизимига зарарли
- салбий таъсирларини кўрсатади. Жумладан: 1) Тил, милк, каттиқ ва
юмшоқ танглай, ҳалқум шиллиқ пардаларини яллиғлантиради, таъм
билишлик пасаяди ва йўқолади.
2)
Чекувчининг тишлари саргаяди, Тиш эмали емирилади, кариес
бошланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
3) Огиздан бадбуй ҳид келиб туради. Шунга кўра кўпчилик эркаклар
чекувчи аёллардан келадиган тамакининг хлдига тоқат қилмайдилар, ва
аксинча.
4) Сўлак безларини таъсирлаб, сўлак ажралишини купайтиради,
туфлаш рўй беради.
5) Кислотаси ошган меъда шираси сурункали гастрит пайдо қилади.
6) Меъда ва ичакларнинг катта ва кичик перисталтик ҳаракатларини
тормозлаб, овқат ҳазм қилиш жараёнини бузади..
7) Овқат ҳазм қилиш аъзолари фаолият билан боғлиқ касалликларнинг
пайдо бўлиши беморларга, айниқса, ёмон таъсир этади. Аҳволни
оғирлаштиради.
Ю РАК -Т О М И РЛ А Р ТИЗИМ ИГА ТАЪСИРИ
Агарда организмдаги юрак тўхтаса нафас ҳам тўхтайди ва аксинча
нафас тўхтаса юрак ҳам тўхтаб, ҳаёт тугайди. Чунки ҳар иккиласининг
фаолиятини бошқариб турувчи марказлар бир жойда узунчоқ мияда
жойлашган
Чекишнинг
юрак-томирлар
тизими
фаолиятига таъсири
жуда
мураккаб бўлиб, улар турли-туман кўринишда ва икки фазали таъсири
билан намоён бўлади. Масалан:
1) Чекиш пайтида никотин рефлектор равишда юрак қисқариш
ритмини 18-20тагача тезлапггиради, тахиокардия юз беради, майда
томирларни қисқартиради ва у 2-Зта папирос чекилгандаёқ бошланиб,
сиқилиш 20-30 дақиқа давом этади. 20-30та чекса (кунига) томирларнинг
торайиши узоқ давом этади.
2) Қонга буйрак усти бези мағиз қисмидан адреналин ва норадреналин
каби медиатор-гармонлар чиқади. Улар симпатик нерв тизимини
қўзғотади.
3) Натижада артериал қон босими ошади. Гипертония юз беради.
4) Юрак тож томирларининг сиқилиши натижасида юрак мушаклари
(миокард)нинг кислород ва озиқа моддалари билан таъминланиши
ёмонлашади.
5) Тамаки тутуни таъсирида қоннинг ивиш жараёни ортади. Тромбоз
ҳосил бўлиш жараёни ҳавфи ортади.
6) Витаминлар (айниқса С) алмашинуви бузила бошлайди.
7) Холестерин алмашинуви бузилиб, томирлар деворида холестерин
йиғила бошлайди. Қонда эркин кислоталар, глицерин ва оқсилларнинг
ошиши, кузатилади.
8) Натижада томирлар деворида атеросклеротик тугунчалар пайдо
бўлабошлайди. Айниқса 35 ёшдан ошганларда бундай жараён кучая
боради. Тўқима-ҳужайраларнинг кислород ва озуқа моддалри билан
таъминланиши ёмонлаша боради. Моддалар алмашинуви жараёни сусая
www.ziyouz.com kutubxonasi
боради ва улар турли хил хасталиклариинг пайдо бўлишига сабабчм
бўлади.
9) Кашандаларда осқ томирлари торайиб, эндоаргрит пайдо бўлади.
Оқсоқлана бошлайди. Оғриқ ва бошқа ҳолатлар юз беради.
10) Тери ости томирларининг торайиши натижасида, тери ҳарорати
пасаяди, ажин тушади. Тсз қариш аломатлари кузатилади. Айниқса
аёлларда- қизларда тезроқ кўзга ташланади.
11) Йилига 38 қути папирос чекувчиларда «юрак тож томирлари»нинг
бнр
тармоғи,
ойига
бирнечта
қути
чекканларда
коропар
тож
томирларининг ҳар уччала тармоғи зарарланади.
12) Натижада «Стсиокардия», «М нокард инфаркти» ва «Инсульт»
касалликлари келиб чиқади. Чекмайдиганларга нисбатан чекувчиларда
ушбу касалликларнинг 12-13 марта кўп учраши илмий асосда аникланган.
АҚШда юрак хасталиклари туфайли ҳар йили бООООдан ортиқ ўлим содир
бўлар экан (В.А.Фролов, 1968).
13) Қонда катехоламинлар, АКТГ, ўсиш гармони, пролактин, В-
эндорфип, кортизол, вазопрессинларнинг ошиши аниқланади.
14) Шунингдек, аорта аневризми, юракиииг тўсатдан тўхташи
кузатилади.
НАФАС ТИЗИМ И Ф АОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
Чекишнинг нафас тизими, нафас йўлларига ҳаммадан кўп зарарли
эканлиги ҳам барчага маълум, чекиш натижасида ҳосил бўлган тутуннинг
зарарли таъсирлари юқори нафас йўлларидан бошланади. Натижада:
1) Юқори ва ички нафас йўлларида сурункали яллиғланиш
жараёнлари пайдо бўлабошлайди. Оқибатда трахеит, бронхит касалликлар
келиб чиқади.
2) Овоз бойламларига таъсири туфайли «чекувчи овози» пайдо
бўладн. Айниқса аёлларда.
3) Бронхларнинг шиллиқ пардаларидаги икки қаватли цилиндрсимон,
киприксимон тебранувчи эпителий ўзгаради, киприкчалари йўқолаборади,
қатламлар соии кўпаяди, хужайралар кўпбурчакли шаклга ўтади ва
уларнинг ташқи таъсиротларга чидамлилиги ўзгаради.
4) Киприкчали ҳужайралар тебраниб (1 соатда 40000 марта), чанг
зарраларини, шиллиқларни, бир соатда- бир мартагача суриб, ҳимоя
вазифани бажаради. Аммо тутуннинг таъсири туфайли, бундай тозаловчи-
ҳимояловчи вазифаларни издан чиқарабошлайди.
5) Тўпланган балғамлар нерв толалари учларининг сезгирлигини
ўзгартириб, таъсирлаб, йўтал пайдо қилади. Айниқса эрталаб зўраяди.
Кашандалар кечаси билан йуталиб чиқади. Булар чекувчига хос сурункали
бронхитнинг белгиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бундай чекувчининг
уйига ўғри тушмайди. Чунки у доимо “ҳушёр” (“йўталиб”) чиқади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
6) Ўпка тўқималарида яллпгланишлар кучая боради.
7) Ўпка тўқимасининг эластиклиги пасаяди.
8) Кашанда юрганида нафас олншнинг қийинлашишидан шикоят
қилади.
9) Чекувчиларда нафас олиш ва чикарпшнинг оғирлашиши, нафас
снқилиши-астма касаллигиии огирлаштиради.
10) Чекиш натижасида бошқа касалликларнинг зўрайиши кузатилади.
11) Нафас йўллари «рак» касаллиги, чекувчиларда чекмаидиганларга
нисбатан 10-20марта кўп учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |