ДО НО Л АРБИ С ОТИ ДАН
Вино ҳеч қачон ақл билан дўстлаша олмайди.
(Рус халқ маколи)
* + *
Вино одамларни жисмонан йўқ қилади.
Ақл-заковатини тамоман издан чиқаради.
Оилани хароб қилади ва энг оғири фақат ўзинигина эмас,
Балки оилани ҳам тугалланишига олиб келади.
(Л.Толстой)
* * *
«Вино инсонларнинг саломатлигини йўқ қилади,
Оилани хароб қилади ва ҳаммадан ҳам ёмони,
О д а м л а р н и н г ў зи д а н таш қ ари у л а р н и н г а в л о д и н и ҳ а м к у р и т а д и » .
(Л.Н.Толстой)
«Одамларнинг ақлини пасайтирадиган, жиноятга олиб борадиган,
касалга чалинтирадиган, фақат ароқхўрнигина эмас, балки унинг
атрофидагиларни ҳам заҳарлайдиган, заҳри-қотилдан қандай фойда
бўлсин.
* * *
Илм-фан ва гигиена жиҳатидан алкогольнинг организм учун
шубҳасиз зарарли эканини исботлаб берилгач, унинг озгина микдорда ёки
меъёрида ичиш мумкин дейишнинг ўзи мутлақо нотўғри ва ҳеч қандай
илмий асосга эга эмас».
0
*-п .Павлов, академик, машҳур физиолог)
* * *
Ҳақиқий дам олиш руҳни юксак даражага кўтаришдан иборат.
Холбуки, кўп вақт ва ичкилик табиий мувозанатни бузади, ҳамда
маънавий нурни хиралаштириб, руҳни юксак даражага кўтариш ўрнига
кишини ундан узоқлаштиради.
(Т.Қори-Ниёзий)
www.ziyouz.com kutubxonasi
Урушма, ичма, чекма
Обруйинг ерга тукма.
(Халк мақоли)
* * *
Ароқ оғизга чивиндек кириб, қайсар филдек чикади.
Денгизга чўккан кишиларга қараганда кадахда чўккан кишилар кўп.
(Рус халқ мақоллари)
* * *
Ҳар йили сувда ғарқ бўлганларга кўра, анча кўпроқ
Киши пиво ва вино дарёсига ғарқ бўлмоқда.
(Рубнер)
+ * *
Болаларга оз-оздан бўлса ҳам спиртли ичимлик бериб туриш
жиноятдир.
(Циген)
Гарчи спиртли ичимлик оз миқдорда ичилса ҳам
Яхши фикрларни таг-томири билан кесиб юборади.
(Г.Гельмголц)
* * *
Алкоголиклардаги касаллик соғ одамникига қараганда оғир ва
аянчли ўтади.
(БЕР)
* * *
Алкоголь - фирибгар, организмга таянч бўлиб кўринади, лекин
тобора ақлни камайтиради.
(А.Данилевский)
* * *
Эшакка шоҳ, одамга мастлик ярашмайди
(Шота Реставели)
* * *
Вино жуда ҳам кучли, у оқил одамни ҳам овозининг борича ашула
айтишга, тинмай кулишга ва ҳатто рақсға тушишга мажбур этади, у
одамни шундай ярамас сўзларни айтишга мажбур этадики, бу сўзларни
тилга олмаган маъқул.
(Г омер)
www.ziyouz.com kutubxonasi
Гўзал бордир гузаллардан зиёда,
Унинг хизматида тургинг келади.
Одобли, икромли, ҳушхулқ, озода,
То ўлгунча бирга юргинг келади.
(Маҳтумли)
* * *
Май чунонам олур киши эсини,
Пари деб қучоклар мода эчкини.
Гоҳ ҳамма ёгинг ҳўл, итдек килур ул,
Гоҳ ҳушингни олиб, эшак қилур ул.
Дейсан бода дарди аламни олур,
Бир он озод этса ғуссада буткул,
Билгин сомон аро ёширин ўт ул . . . .
* * *
Бода оташини айлама ҳавас,
Ҳушлик хароратин ўти сенга, бас.
* * *
Мастлик - ақлсизлик.
* * *
Шароб ич, боши берк кўчага кириб,
Мардлик либосини ечмоқчи бўлсанг.
Шароб ич, нодонга улфатда юриб,
Донолар бахридан кечмоқчи бўлсанг.
«Соғлиқ учун!» - дея кўтарди қадаҳ,
Соглиқ биносидан бир ғишт кам булди,
«Бахт ёр бўлсин!» - дея кўтарди қадаҳ,
Бахтнинг ниҳолидан бир ғунча сўнди.
Бир коса шаробдан улуғ номингта,
Қора доғ тушиш табиий ҳолдир.
Дарё бўлмагунча пешона теринг,
Бу догни ювмогинг амри маҳолдир.
* * *
Улуг ватан уруши қатнашчиси Маннон Махмуджонов ўзининг бир
ичкиликбоз дўстига қарата ёзган ашуласини «Ўхшайди-ку» деб номлаган:
www.ziyouz.com kutubxonasi
ЎХШ АЙДИ-КУ
Эй дўстим ул ваъдалар ёлғонга ўхшайди-ку.
Ез куни арак сенга айронга ўхшайди-ку.
Насихат қилса дўстлар ёмонга ўхшайди-ку,
Яна маст кўриб кўплар хайронга ўхшайди-ку.
Пашшадек бурнинг ялар баъзи нокас улфатипг,
Сўз-сўзипга қовушмас, аросатда суҳбатииг,
Бет шилинган, кўз гурра, бошда минг хил кулфатинг,
Ҳам пулинг, ҳам улфатинг гумонга ўхшайди-ку.
Айшу-ишрат бўлса бас бормай ишга хафталаб,
Саҳар отдинг юз грамм газагига лаб ялаб,
Бўш бутилка қўлингда магазинга ҳакиллаб,
Минг афсус ўтган умринг сарсонга ўхшайди-ку.
Ўлтирасан йўлкада безгак мисол қалтираб,
Лойга ботган мунчокдек қопти тишинг ялтираб,
Букириб нортуядек оёғи-кўлинг тираб,
Кўнглинг ҳуфтону, дилинг вайронга ўхшайди-ку.
Майҳурлар-ла беаёв курашмакка келди пайт,
Do'stlaringiz bilan baham: |