% - ёнилғи сарфмиқдори ифодаси %да;
актив режим – двигателнинг тортувчи режими Ме;
пассив режим – двигателнинг тормозловчи характеристикаси МТД.
Расм 2.1. Двигателнинг тезлик характеристикалари
Двигателнинг қувватлилиги ва ёнилғи тежамкорлиги силиндрдаги ҳаво билан ёнилғини аралашмасига боғлиқ. Ёнилғи аралашмаси кислород ортиқлик коеффисиенти α02 билан баҳолади. 1 кг бензин ёнилғисига 14,8 кг кислород керак бўлади, ва бундай аралашма нормал (α02 =1,0) дейилади. α02< 1,0 аралашма бой, α02>1,0 камбағал аралашма деб юритилади. Қувват ва ёнилғи сарфининг ёнилғи аралашмасига боғлиқлиги Нэ,гэ=ф(α02) графиги қсйида келтирилган (расм 2.2.).
Расм 2.2. Ёнилғи аралашмаси таркибига солиштирма ёнилғи сарфи ва қувватнинг боғлиқлиги.
Графикдан маълум бўладики, максимал қувватни α02 =0,90 ва ёнилғини энг самарали ишлатиш α02 =1,10 қийматларига тўғри келар экан. Демак катта қувват олиш учун қисман бойитилган ёнилғи аралашмаси, ёнилғи тежамкор бўлиши учун қисман камбағал ёнилғи аралашмаси бўлиши керак экан.
Бензинли двигателларда беш хил режим белгиланиб улар α02 нинг қиймати билан фарқланиши қуйидаги жадвалда келтирилган:
Кичик ва ўрта тезланишдан тўла юкланишга ўтиш учун тезлатиш насоси қурилмаси ёнилғи ҳаво йўлига ёнилғи пуркаб ёнилғи аралашмасини кескин бойитиб беради. Бу жараён газ педалини босиш кескинлик даражасига боғлиқ бўлади.
Бензинли двигателларнинг карбюраторида айнан шу беш режимни таъминлайдиган бешта тизим мавжуд. Бу тизимлар узоқ йиллар давомида мукаммаллаштирилиб хизмат қилиб келди. Тизимлар механик, пневматик атоматлаштирилган услубларда яратилган. Замонавий бензинли двигателларда карбюраторнинг бундай конструкцияси қўлланилмайди. Карбюраторнинг электрон автоматик бошқарув тизими қуйидаги расмда келтирилган (расм 3)
Расм 2.3. Карбюраторнинг ЭCОТРОНИC тизими схемаси
А) – салт юриш режимида двигателни тўхтатиш; Б)- салт юриш режимида вал айланиш частотасини бошвариш; Б) – юргизиш ва қиздиришни бошқариш; Г) – тезанишда кескин бойитиш; Д) - кислород миқдорини бошқариш; Е) – иш режимига боғлиқ равишда бошқариш; Ж) – ёнилғи кириш йўлаги хароратини бошқариш; 3) – вал айланишлар частотасни чегаралаш; И) – чиқиш каналлари; К) – сигналларни дастлабки ишлови.
1 – кўп фунционал катализатор; 2 – Электрон бошқарув қурилмаси; 3 - λ-зонд ёнилғи аралашмасини баҳоловчи датчик; 4 – харорат датчиги (совитиш тизими); 5 – қиздириш катаклари; 6 – ҳаво филтри; 7 – карбюратор; 8 – дроссел заслонкаси потенсиометри; 9 – ҳаво заслонкасини бошқарув қурилмаси; 10 – дроссел заслонкасини бошқарув қурилмаси.
Ушбу электрон бошварувли карбюраторда илгариги конструкциялардаги бешта бошқарув тизими йўқ. Уларнинг ҳаммасининг вазифасини элктрон бошқарув қисми бажаради. Бу электрон бошқарувли карбюраторнинг дроссел заслонкаси газ педали билан механик боғланмаган. Ҳайдовчининг газ педалига босиш ҳолати, босилиш даражаси ҳолатни ўзгариш тезлиги электр юритма орқали дроссел заслонкага узатилади. Дроссел заслоканинг ўқида жойлашган потенсиометрдан сигнал электрон бошқарув қурилмасига юборилади. Ҳайдовчининг истаги электрон бошқарув блокида карбюраторнинг қисмларини бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқади. Шу билан бирга, двигателнинг янги иш режимига ўтишида электрон бошқарув қурилмага кираётган бошқа сигналларни инобатга олиб амалга оширилади. Ёнилғи аралашмаси таркибини двигател иш режимига мос тезкор ўзгариши билан бирга ёнилғи тежаш ва чиқинди газларнинг зарарлигини камайтириш талаблари ҳам инобатга олинади.
Расм 2.4. Автомобилларнинг двигател таъминлаш тизими турларининг ўзгариш динамикаси
1998 йилда ишлаб чиқилган ички ёнув двигателлар таъминлаш тизимлар турлари билан 2010 йилдагиларни солиштирилганда, карбюраторли двигателлар деярли йўқ бўлаганлигини кўрамиз. Хозирда электроника, ахборот технологиялари ва техниканинг ривожи асосида ишлаб чиқилган инжекторли – ёнилғини пуркаш электрон бошқарувли қурилмалар кенг тарқалган. Бундай ривож ёнилғи тежамкорликка ва чиқинди газларнинг зарарини камайтиришга талабларнинг кескин ошиб боришидир.
Пасм 2.5. Автомобил двигателлари иш ҳажмига тўғри келувчи қувватнинг ўзгариш динамикаси (1998 йилдаги қиймати 100% деб қабул қилинган)
Расм 2.6. Автомобилларни солиштирма қувватининг ўзгариш динамикаси (1998 йилдаги қиймати 100 % деб қабул қилинган)
Ички ёнув двигателидан чиқаётган газларнинг таркиби ёнилғи аралашмасининг таркибига боғлиқлиги расм 7 да келтирилган.
Расм 2.7. Ёнилғи аралашмаси таркибига чиқинди газларнинг боғлиқлиги
Электрон бошқарувли карбюраторда ёнилғи аралашмаси тайёрлаш ва силиндрга узатиш тезкорлиги давр талабидан қола бошлади. Двигател ишлаб чиқарувчилар ёнилғи аралашмасини тайёрлашни яна ҳам тез ва катта аниқликдаги таркибни тахминлаш устида олиб борган ишлари натижаси ёнилғини пуркаш – инжекторли электрон бошқарув тизимига олиб келди. Ёнилғи сарфи тежамкорлиги СО газининг минимумига яқинлиги ёнилғи аралашма таркибини α02 =1,05...1,10 оралиғида бўлиши кераклиги маълум бўлди ва буни инжекторли автомат тизим таъминлади.
Инжекторли электрон автомат бошқарув тизимлар ёнилғини тежашга, экологик талабларни қондиришга, солиштирма қувватни ортишига, двигателни бошқаришни, техник хизмат кўрсатишни қулайлаштиришга олиб келди.
Ҳайдовчи совуқ двигателни ўт олдириш учун калитни бураганида совутиш тизими харорати датчиги сигнали асосида электрон бошқарув блоки ҳаво заслонкасини беркитиш ва ёнилғи аралашмасини бойитиш зарурлигини бажаради. Совутиш тизими ҳарорати ошиб борган сари ҳаво заслонкаси ҳам электр юритмали потенсиомет ёрдамида очилиб боради, ёнилғи аралашманинг бойитилганлик даражаси камайтирилади. Нормал харорат режимида электрон бошқарув блоки ҳаво датчиги сигнали бўйича α02 =1,05...1,10 дастурида ишлашга ўтади. Ҳаво миқдори кўпайса, НОх газининг миқдори ортади ва газларнинг зарарлиги хам ортади. Электрон бошқарув блоки ҳаво дросселининг очиқлик ҳолатини камайтиради ва яна α02 =1,05...1,10 талаб тикланади. Ҳайдовчи газ педалини кўпроқ босиши, инжектордан пуркаланаётган ёнилғи миқдорини оширса, ҳаво дроссел заслонкаси ҳам пропорсионал очилади. Электрон бошқарув блоки ҳаво заслонкасини бошқариш билан бирга, инжектордан пуркаланаётган ёнилғи миқдорини ҳам инжектор клапани очилиш фазасини ҳам ўзгартириб α02 қийматига таъсир кўрсатади.
Назорат саволлари.
1. Бензинли двигател карбюраторининг вазифаси, тизимлари.
2. Электрон бошқарувли карбюраторнинг аввалгисидан афзаллиги.
3. Электрон бошқарувли карбюраторда қандай сигналлар электрон блокка киради?
4. Инжекторли– ёнилғини пуркаш электрон бошқарувли тизимнинг вазифаси ва афзалликлари.
5. Ёнилҳи-ҳаво аралашмасининг коефисиенти α0 нимани англатади?
Do'stlaringiz bilan baham: |