Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

СУВ: Сувга оид фактлар 
чучук сув захирасининг 
70-90 
фоизи ривожланаёт-ган мамлакатларда экинларни 
етиштириш учун иш-латилади; 
кундалик эҳтиёжни қондириш учун аҳоли жон боши-га кунига 
50 литр 
сув керак 
(Дублин тамойиллари, 1992); 
1 кг гуруч етиштириш учун 
3000 л 
сув зарур; 
ҳар бир инсон бир йилда уртача 
58 кг 
гуруч ис-теъмол қилади; 
шолининг янги навларини чиқараётган селекционер олимлар сув сарфини 
50 фоиз 
камайтиришни на-зарда тутмоқда; 
бир буханка (400 грамм) нонга кетадиган унни етиштириш учун 
550 л 
сув керак ; 


12 
ривожланаётган мамлакатларда 100 грамм мол гушти ишлаб чиқариш учун ўртача 
1500 л 
сув иш-латилади; 
ривожланган мамлакатларда 100 грамм мол гушти ишлаб чиқариш учун ўртача 
7000 
л 
сув ишлатила-ди; 
ер ости сувларидан фойдаланишдаги беқарорлик сабабли Ҳиндистондаги 
25 фоиз 
ҳосилнинг тақдири доим хавф остида туради. 
Марк Росегрант ва бошқалар таъкидлайдики, озиқ-овқат хавфсизлигини 
таъминлаш ва қишлоқ аҳолиси фаровонлигини яхшилаш учун суғориладиган 
деҳқончиликни ривожлантириш-да эришилаётган ютуқлар ҳайратланарли, аммо 
орттирилган 
тажриба 
шуни 
кўрсатмоқдакн 
суғоришни 
бошқаришдаги 
номувофиқлик ат-роф-муҳит таназзулига, шу жумладан сувнинг жуда камайиб 
кетиши ва сифати пасайишн ботқоқланиш, тупроқнинг пгурланиши ва 
саҳролашишга олиб келади [50]. Жаҳон ресурслари институти (WRI, 2000) 
маълумотларига кура, сунгги 50 йил давомида қишлоқ хўжалиги ерларининг 60 
фоизга яқини эрозия, шурланиш, зичланиш, таркибида озиқ модда-лар, 
биоценознинг камайиши ва ифлосланиш натижасида турли даражада завол топган. 
Сай-ёрамиздаги суғориладиган ерларнинг ундан бир қисми шўрланган, бу эса 
дунёдаги бошоқли экинлар етиштиришнинг 10 фоизга камайиб кетиш хавфини 
туғдиради (ФАО, 2002). Бундан ташқари, экологик хизматлар сифати ва миқдори 
ёмонлашувининг ортиб бораётгани сув ва экотизимларни тобора кўпроқ хавф 
ос-тига қуймоқда. Дунёдаги суғориладиган деҳқончилик учун яроқли ерларнинг 
ярми нотуғри дренаж сабабли йўқотилганлиги аниқланган. Бунга қўшимча равишда, 
ўрмонлар жадал сурьатда камаймоқда, бу эса эрозиянинг жадаллашишига олиб 
келмоқда, дарёлар ва сув омборларидаги чўкиндилар ҳажми ортмоқда. Ривожланган 
мамлакатларда 80-йилларнинг бошидан бери урмонларнинг майдони ортиб 
бораётганига қарамай, ривож-ланаётган мамлакатларда улар 10 фоиз қисқарди. Кўп 
ҳолларда урмонларнинг камайи-шига қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ фаолият-нинг 
кенгайиши, дарахтлар кесилиши, йўллар қурилиши сабаб бўлмоқда. 
2050 йилга бориб ўсиб бораётган аҳолининг (9 миллиард) эҳтиёжларини таъминлаш 
учун озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг оши-ши ҳамда табиий 
экотизимлар барқарорлигининг сақлаб қолиниши туфайли узгаришлар катта 
бўлиши мумкин. Китъалар буйича оладиган бўлсак, аҳолини озиқ-овқат билан 
таъминлаш учун (суғоришни ривожлантириш ёки лалми ишлаб чиқаришни 
такомил-лаштириш ёрдамида) сувга эҳтиёж Африкада уч баравар, Осиё 
мамлакатларида икки бара-вар кўпаяди (1.2-рамка). Эҳтимол, ўзгаришлар саноат 
ривожланган мамлакатларга ҳам ёйили-ши мумкин, улар сувнинг виртуал 
экспортига қушилиши, яъни сув танқис бўлган ривожлана-ётган мамлакатларга 
экспорт учун кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариши мумкин. 
Суғоришни ёки "ҳар томчиси - зарга тенг" ти-зимини ривожлантириш, ҳайдаладиган 


13 
ерлар-ни кенгайтириш ёки озиқ-овқат импортида виртуал сувни кўпайтириш 
хисобига об-ҳаётга булган келгуси эҳтиёжларни қондириш даража-си сайёрамиз 
минтақалари буйича кескин фарк қилади. Ер юзи аҳолисини тўйдириш учун сувга 
ортиб бораётган эҳтиёж ҳисоб-китоблари сув-ер ресурслари ва экотизимларни 
интеграциялашган бошқарувнинг келажакдаги муаммолари кўламини ва 
"ўзгараётган дунёда яшашга" пухта тайёрланиш зарурлигидан дало-лат бермоқда. 
Инсоният узгараётган шароитга мослаша оли-ши учун табиий жараёнлар 
динамикасини иж-тимоий, атроф-муҳит билан боғлиқ жараёнлар билан бирга, 
масалан ижтимоий ва экологик жараёнларнинг биргаликдаги эволюциясини куриб 
чиқиши керак. Яшаш муҳитининг ўзгаришига одамларнинг эътибори бошқа 
мав-жудотларникига нисбатан камроқ сезилади ва жамият юз бераётган 
ўзгаришларга онгли равишда муносабат билдириши учун уларни англаб етмоғи 
лозим. 
Ван дер Лиув ва бошқаларнинг инсоннинг Ўртаер денгизи минтақасидаги 
20000 йиллик иқтисодий фаолияти мобайнидаги атроф-муҳит таназзулига доир 
сунгги тадқиқотлари янгича фикрлашни шакллантиришга катта ҳисса қушмоқда 
(М.Фалькенмарк, 2003). Мазкур тадқиқотлар унумсиз ерлар, қурғоқчиликлар, 
Испаниядаги кескин сув тошқинлари, Греция жанубидаги ерларнинг шўрланиши ва 
сув ресурсларининг ёмон бошқарилиши, тектоник жараёнлар ва одамларнинг 
иқтисодий фаолия-тининг Греция пшмоли-ғарбидаги усимлик ола-мига таъсири 
ҳамда Франциядаги Рона дарёси водийсида етти минг йил давомидаги иқтисодий 
фаолиятни қамраб олган. Эрга ци-вилизациялар томонидан табиий ресурслар-нинг 
ортиқча ишлатилиши мингйилликлар давомида атроф-муҳит таназзулига олиб 
келган эди. Баъзида бу таназзул шунчалик кучли бўлганки, бутун бошли 
цивилизацияларни ҳалокатга олиб келган. (1.3-рамка). 
"Бугун сайёрамиз щолиси - олти миллиард ин-сон сувдан цандай фойдаланиш 
борасида якдил царорга келиши керак. Якуний натижа уларнинг яхши ниятларига 
боглиц" - 
деб ҳисоблайди БМТ хузуридаги экология муаммолари бўйича комиссия 
аъзоси Марк М.Браун. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish