Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


 Иқтисодиёт тармоқларнда сувдан фойдаланиш истиқболи



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

2.3.2. Иқтисодиёт тармоқларнда сувдан фойдаланиш истиқболи 
Келажакда иқтисодиёт тармоқлари бўйича ре-жалаштирилаётган тадбирлар режаси 
қуйида келтирилган. Уларни амалга ошириш анча қийин кечаяпти. Чунки WEMP 
лойиҳаси дойрасида сувни ҳавзали бошқариш ва тақсимлаш буйича стратегиялар, 
механизмлар ҳамда халқаро битимларни ўзаро келишилган ҳолда ишлаб чиқиш 
борасида силжишга эришилгани йўқлиги сабаб улар ҳанузгача ишлаб чиқилмаган. 
Бу мамлакатнинг турли худудларида ижтимоий-иқтисодий кескинликни юмшатиш 
ва сув такчиллиги окибатларини бар-тараф этишга оид ўта муҳим ҳаракатларни 
амалга 
оширишни 
мураккаблаштиради. 
Шу 
билан 
бирга, 
минтақа 
мамлакатларининг ЕврОсИҲ, ШҲТ, МОҲТ доирасида эришган юқорида номлари 
зикр этилган битимлари ва Марказий Осиё ташаббуслари, айниқса ушбу минтақада 
сув-энергетика консорциумини ташкил этиш Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сувга 


75 
оид муносабатларни муваффакиятли ривож-лантиришдан умид қилиш учун асос 
бўлади. 
Кафолатланган сув етказиб беришни тагьминлашга доир тадбирлар 
Узбекистон хукумати кафолатланган сув етказиб беришни таъминлаш учун йирик 
ва алохида мухим сув хужалиги объектларини қайта тиклаш, таъмирлаш ва 
бошқариладиган янги сиғимларни қуриш орқали уларнинг хавф-хатарсиз ишлаши 
хамда фойдаланишнинг ишончлилигини оширишга доир қатор қарорлар қабул 
қилди [9]. Сирдарё ҳавзасида Арнасой сув омбори барпо этилди (сиғими қарийб 1,0 
км3) ва Наманган вилоятида 0,2 км3 сиғимга эга Резаксой сув омбори қурилиши 
бошланиш арафасида. Шундай қилиб, юқорида номлари қайд этилган 
бошқариладиган сув омборлари вегетация даврида етишмайдиган 2,5 км3 сувнинг 
1,0-1,2 км3 ни таъминлаши мумкин. Қолган 1,5-1,5 км3 сувни қоплаш учун 
Ток-тогул сув омборидан кушимча сув ўтказиш туғрисида икки томонлама ва кўп 
томонлама битимлар доирасида музокараларни давом эт-тириш зарур. 
Амударё ҳавзасининг юқори қисмида тулик сиғими 0,5 км3 тенг Тўполанг сув 
омбори барпо этилмоқда. Амударё этагида эса Қорақалпоғистон Республикасини 
кафолатли сув билан, шунингдек, дельта экотизимлари эҳтиёжини таъминлаш 
мақсадида 3,6 км3 сиғимга эга Шурбулоқ сув омборини қуриш режалаштирилмокда. 
Бу тадбирларни амалга ошириш белгиланган лимитлар доирасида сув олиш 
самарадорлиги-ни ошириш ва бутун йил давомида сувни қайта тақсимлаш ва 
бошқариш имконини беради. Бирок сувга бўлган умумий эхтиёжни тўла 
қондирмайди. Бу муаммолар минтақавий ўлчамга эга ва республикалараро даражада 
ҳал этилиши лозим. Дунёнинг бошқа даре хавзаларида сув ресурсларини биргаликда 
бошқариш тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, Марказий Осиё давлатларининг 
минтақавий ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари сувдан фойдаланиш ва миллий 
даражада кафолатли сув етказиб бериш самарадорлигини ошириш қисқа мудцатда 
катта фойда келтириши ҳамда ҳозирги танг иқтисодий вазиятда ҳам ўзини-узи 
бемалол қоплаши мумкин . 
Юқорида таъкидланганидек, мамлакатда суғориладиган 2,1 миллион гектардан 
ортик майдон маҳаллий ва давлатлараро аҳамиятга молик сув манбаларидан сув 
олиб, машиналар ёрдамида суғорилади. Барча тизимлар босқичма-босқич қайта 
тиклаш, насос станциялари хамда тегишли инфратузилмаларни модернизация 
қилишга муҳтож. Аму-Занг канали ОТБ кредита ҳисобидан қайта тикланади. Қарши 
насос станциялар каскадини Жаҳон банки ва бошқа донорларнинг умумий қиймати 
145 миллион АКШ долларига тенг кредита ҳисобидан қайта қуришни назарда 
тутувчи лойиҳа хукуматлараро якдилликка эришила олинмаганлиги сабабли 
тўхтатилган эди. Шу сабабли хукумат 8 та насос станцияси тазими-ни (кичик ва ўрта 
ҳажмда сув берадиган) реконструкция қилиш чораларини курмоқда. 


76 
Сигориладиган деҳқончилик. 
Суғориладиган дехкончилик илгари бўлгани каби сув 
ресурсларининг асосий истеъмол қилувчи ва мамлакат иқтисодиётининг аҳоли 
бандлиги ҳамда даро-мадини таъминлайдиган етакчи тармоқларидан бири 
булиб қолмоқда. Ривожланиш режаси бўйича суғориладиган деҳқончиликнинг 
келажакдаги сувга булган эҳтиёжи 2.9-жадвалда келтирилган. 
Суғориладиган деҳқончилик тармоғида техник, сув-хўжалик ва табиатни мухофаза 
килиш, жумладан каналлар ва суғориладиган майдон-ларда сув исрофгарчилигини 
камайтириш мақсадида суғориш ҳамда дренаж тармоғини реконструкция қилиш ва 
хизмат курсатиш тад-бирлари, сув кам туманларда сувни тежаш ва уларнинг сув 
таъминотини ошириш чораларини куриш кузда тутилмоқда. «Оптимум» сцена- 
рийси бўйича суғориш тизимларининг фойдали иш коэффиценти (ФҲК) 2010 йилга 
келиб 0,70, 
2025 йилда 0,75 га етиши зарур. 
Қишлоқ хужалик экинларини табақалаштириш, ерга ишлов бериш, ўғит сифати ва 
ўғитларни солиш тизими, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини яхшилаш, 
суғориш ҳамда намликни сақлашнинг илғор технологияларини жорий этган ҳолда 
сувни тежаш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали агрономияга 
оид амалиётни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Суғориш техникасининг 
ФҲК яқин келажакда ўртача 0,69, 2025 йилда 0,74 етказиш режалашти рилмоқ да. 
Ернинг емирилиши, сув ва экотизимларнинг ифлосланишига қарши курашишда 
қайтган сувларни бошқариш, асосий коллектор ва сув ташлаш йўлларни 
реконструкция қилиш, шунингдек, ресурсларни тежаш бўйича (дизель ёқилғисида 
ишлайдиган насос станцияларини электр энергиясига ўтказиш, ўзи оқар сув билан 
суғоришга ўтиш билан боғлиқ) амалга ошириладиган тадбирлар муҳим урин тутади. 
Шу билан бирга, «Минимум» сценарийси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган 
тадбирларнинг етарли миқдорда маблағ билан таъминланмаслиги яқин 5-7 йил 
ичида суғориладиган 200 минг гектар ернинг йуқотиш, фермер ва деҳқонлар 
даромади ҳамда турмуш даражасининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бунинг 
Ичимлик 
Ҳавза 
Ривожланиш сценарийси бўйича сувга эҳтиёж, км

2010 
2025 
Минимум 
Оптимум 
Максимум 
Минимум 
Оптимум 
Максимум 
млн. га 
км

млн. га 
км

млн. га 
км

млн. га 
км

млн. га км

млн. га км

Амударё 
2,3 
37 
2,6 
34 
2,9 
33 
2,3 
37 
2,9 
35 
3,9 
39 
Сирдарё 
1,8 
22 
21 
2,0 
20 
1,9 
22 
2,0 
20 
2,3 
20 
Жами 
4,1 
59 
4,5 
55 
4,9 
53 
4,2 
59 
4,9 
55 
6,2 
59 
2.9-жадвал. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish