Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ҲОЛДА БОШҚАРИШ



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ИНТЕГРАЦИЯЛАШГАН ҲОЛДА БОШҚАРИШ 
-
108 
ЎЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ УЧУН 
5.1.
 
СРИБнинг асосий мезонлари ва стратегии мақсадлари
108
 
5.2.
 
Сув ресурсларини интеграниялашган ҳолда бошқаришни жорий этиш учун 
қулай 
109 
муҳит яратиш 
5.3.
 
Тажриба ва орттирилган сабоқлар
112
 
5.3.1.Жаҳон тажрибаси ва келажак сабоқлари 
112 
5.3.2.Узбекистан ва Марказий Осиёда орттирилган тажриба ҳамда сабоқлар 
114 



ИЛОВАЛАР
119 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР РЎИХАТИ
130 



КИРИШ 
Сув - муносиб ҳаёт кечириш ва инсониятни ривожлантиришнинг асосий 
манбаидир. Одамлар ва экотизимнинг сув ресурсларига умумий боғлиқлиги 
уларнинг манфаатлари, айниқса, жамоатчи-лик фаровонлигининг асоси булган 
экотизимларнинг ишлаб чиқариш функцияларини ҳимоя қилишни ҳисобга олиш 
заруратида муҳим ўрин тутади. Сувга нисбатан ортиб бораётган талаблар-ни 
ҳисобга олиш юзага келадиган муаммолар ва таҳдидларнинг нечоғлик кенг кўламга 
эга экани-дан ва «ўзгариб бораётган дунё ҳаёти»га теран нигоҳ билан қараш 
лозимлигидан яққол далолат беради. 
Сув Марказий Осиё давлатларининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги ва 
атроф-муҳитини сақлашнинг асосий омилларидандир. Минтақа давлатлари кейинги 
пайтда тез-тез такрорланаёт-ган қурғоқчилик, табиий офат, чанг-тўзон, тошқин ва 
бошқа ўта хавфли табиий жараёнлар ша-роитида биргаликда фойдаланиладиган 
сув 
ресурсларини боищариш 
борасидаги муаммоларга дуч келмоқда. Сув ресурслари 
тақчиллиги Марказий Осиёнинг барча мамлакатларида кузатилмоқда. Бироқ бу 
муаммо, айниқса, Ўзбекистон Республикасида жуда сезиларлидир. Негаки, 
Ўзбекистон минтақ а давлатлари орасида тобора ўсиб бораётган аҳолиси ва табиий 
экотизимларнинг ижтимо-ий-иқтисодий ҳамда экологик эҳтиёжларини қондириш, 
барқарор ривожланишни таъминлаш учун сувга талаб жуда юқори бўлган мамлакат 
ҳисобланади. 
Узбекистан Республикасида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни 
ҳимоя этиш бўйича ишончли кафолат ҳамда чораларнинг амалга оширилишини 
таьминлаш ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг барча босқичида давлат 
сиёсатининг энг асосий устувор йуналишларидан хисобланади. Танланган йўлдан 
оғишмай бораётган мамлакат раҳбарияти иқтисодиёт соҳасини эркинлаштириш 
орқали иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш. институционал 
ўзгартишларни амалга ошириш, Сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини (СФУ) 
ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг хуқуқ ва 
иқтисодий мустақиллигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. 
Жамият сув муаммоларини ҳал қилиш ва сув тақчиллигини камайтириш учун 
қатъий ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини англаб етмоқда. Сув 
ресурсларини бошқаришда мав-жуд қолипларга барҳам бериш учун сувдан 
фойдаланиш принциплари қайта кўриб чиқилмоқда, қулай ҳамда мақбул чоралар 
изланмоқда. Шуниси эътиборлики, айнан кейинги йилларда юз бер-ган сув 
тақчиллиги сувнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини англаб етишга ва ҳар бир одам 
мав-жуд вазиятнинг унгланиши учун шахсан нима қила олиши мумкинлиги 
борасида уйлашга ундади ва бу сувдан тежаб-тергаб фойдаланиш анъаналарининг 
қайта тикланишида муҳим омил булди. 



Сув ресурсларини бошқариш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат 
дастурлари ҳамда режалаштирилаётган чора-тадбирлар миллий доирада чекланиб 
қолаётгани йўқ. Улар минтақавий ҳамкорлик стратегияларига қўшилишни, 
маҳаллий ва хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Орол денгизи ҳавзасида сув 
ҳамда энгергия ресурсларини биргаликда бошқариш буйича узаро фойдали 
шерикликни мустаҳкамлашни кўзда тутади. 
Ушбу маъруза кенг жамоатчиликни Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан 
фойдаланиш, энергетика тармоғини мустаҳкамлаш билан боғлиқ мавжуд 
муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари билан таништиради. Бу, ўз 
навбатида, мамлакатни барқарор ривожлантириш, минтақавий ва миллий 
хавфсизлик, одамларнинг ўзгариб бораётган атроф-мухитни ҳисобга олган ҳолда 
яшашини таъминлашда ёрдам беради. 
Китоб беш боб, қисқача маълумот ва беш иловадан иборат. 
1-бобда 
асосий эътибор қуйидагиларга қаратилган: (i) юзага келаётган глобал сув 
тақчиллигн жидций ташвиш туғдираётган минтақавий муаммолар ва хавфлар; (ii) 
сув-энергетика ресурсларини биргаликда бошқариш соҳасидаги халқаро ва 
минтақавий шартномалар, ташаббуслар ва ҳамкорлик таҳлили, Орол денгизи 
таназзули оқибатларини бартараф этиш чоралари. Бундан 
ташқари ушбу боб (iii) сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш 
(СРИБ) принцип ва ёндашувларининг қисқача шарҳини ҳам ўз ичига олган. 
2-бобда 
Ўзбекистон Республикасининг географик жойлашуви, табиий-иқлим 
хусусиятлари ва ресурслари ҳақида маълумотлар келтирилган, сув ресурсларидан 
фойдаланишнинг жорий муаммо-ларини, жумладан (i) дарёлар оқимини тақсимлаш 
ва уларнинг узгарувчанлиги, минтақаларнинг сув билан таъминланиши; (ii) сувдан 
иқтисодиёт тармоқлари ва дарёлар ҳавзалари бўйича фойдаланиш; (ш) ер усти, ер 
ости, коллектор-дренаж сувлари сифати ва сув ресурслари мониторинги-нинг 
аҳволи; (iv) иқтисодиёт тармоқлари бўйича устувор чоралар, механизмлар ва 
ҳаракат режа-лари, кутилаётган ўзгаришлар шароитида сувга бўлган эҳтиёж ҳақида 
сўз боради. 
З-боб 
қуйидагиларни баҳолашга бағишланган: (i) сув ва энергетика ресурсларини 
бошқариш бора-сида ҳаракат дастурлари ва режаларига қисқача шарҳ берган ҳолда, 
сув ҳамда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги ислоҳотларни ривожлантириш; (ii) сув 
ресурсларини бошқаришнинг институционал ва хуқуқий жиҳатлари, жумладан 
барқарор бошқаришга эришиш ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўйича 
ҳаракатларни чекловчи камчиликлар таҳлили; (iii) фуқаролик жамиятининг сувдан 
фойдаланиш ва сувни тежаш борасидаги иштироки, шунингдек, уларнинг 
экологияга оид дунёқарашини шакллантириш, сув ресурсларини интеграциялашган 
ҳолда бошқариш (СРИБ) ва барқарор ривожланиш ғояларини илгари суриш. 


10 
4-боб 
давлатлараро сув ресурсларини бошқариш муаммолари ва қуйидагилар 
таҳлилига бағишланган: (i) давлатлараро сув ресурсларини бошқаришнинг 
минтақавий тузилмаси фаолияти, Ҳавзали сув хўжаликлари бирлашмасининг (ҲСБ) 
мавжуд мақоми ва инфратузилмаси; (iii) дарёлар ирмоғи ва Орол денгизининг 
қуриган худудида бузилган табиий экотизимни қайта тиклаш буйича беш давлат 
саъй-ҳаракати билан қабул қилинган ҳамкорликдаги ҳаракатлар ҳамда чоралар; (iv) 
Сирдарё ва Амударё ҳавзасида давлатлараро муаммолари, минтақада сувдан 
фойдаланиш мониторинги, назорати ва қабул қилинаётган қарорларни 
қўллаб-қувватлаш тизимининг аҳволи; (v) Орол денгизи ҳавзасининг сув-энергетика 
ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бо-расида минтақавий ҳамкорлик, электр 
энергияси экспорти истиқболлари ва у билан боғлиқ ҳолда юзага келиши мумкин 
бўлган хавфлар; (vi) давлатлараро очиқ сув оқимини мақсадга мувофик тарзда 
бошқаришга 
эришишда 
Рио-Конвенциялар 
воситалари 
ва 
синергетик 
имкониятларининг роли, шунингдек, СРИБ ва сув таъминоти бўйича режалар ишлаб 
чиқишга оид глобал мажбурият-ларни амалга ошириш борасидаги ривожланиш. 
5-бо6 
қуйидагиларни уз ичига олган: (!) Узбекистан ва Марказий Осиёда СРИБ 
жорий этиш буйича орттирилган тажриба ва сабоқлар таҳлили; (ii) қонунчилик 
базасини такомиллаштириш, тармоқлараро мувофиқлаштиришни мустахкамлаш, 
жамоатчиликнинг кенг иштироки, бошқарув воситаларини институционал 
ривожлантириш ва яхшилаш орқали СРИБ учун қулай муҳит яра-тишнинг асосий 
вазифаларини баҳолаш; (iii) СРИБ асосий мезонлари ва Ўзбекистонда унинг миллий 
стратегиясига оид қарашларнинг шарҳи; (iv) СРИБни жорий этиш бўйича халқаро 
тажриба таҳлили. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish