Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув


 Халқаро ҳамкорлик ва донорлик фаолияти



Download 2,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/90
Sana13.05.2022
Hajmi2,31 Mb.
#603027
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90
Bog'liq
Китоб Сув

1.3. Халқаро ҳамкорлик ва донорлик фаолияти 
Бугун Марказий Осиё катта эътибор қаратилаётган минтақа. У Орол инқирози 
оқибатларини бартараф этишга оид вазифа-ларни ҳал этиш йўлларини излаш з^чун 
саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш, барқарорлик ва хавфсизликни таьминлашга 
катта хисса қушаётган халқаро ҳамкорлик майдонидир. 
Узбекистон мустақилликка эришгандан буён юздан ортиқ мамлакат билан 
дипломатик муно-сабатлар ўрнатди ва 150дан ортиқ халқаро конвенция ва 
протоколни ратификация қилди. 1992 йилдан бери республика, Марказий Осиёнинг 
бошқа давлатлари каби, Мустақил Давлат-лар Ҳамдўстлиги (МДҲ) аъзоси 
ҳисобланади. 
1992 йилда Узбекистон БМТнинг аьзоси булди ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 
тизимида-ги қатор дастурлар ва ихтисослашган муассаса-лар, шу жумладан 


23 
БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича комиссияси билан хамкорлик қилиб 
келмоқда. Узбекистон Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврОИХ), "Марказий Осиё 
хамкорлик" ташкилоти (МОҲТ), Шанхай хамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо. 
Минтақада сув ресурсларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш борасида 
Узбекистон йирик минтақавий тузилмалар - Иқтисодий хамкорлик ташкилоти 
(ИХТ) ва Марказий Осиё Минтақавий иқтисодий ҳамкорлигига аъзо. 
1.3.1. Глобал ва мннтақавнн шернклнк 
Узбекистон Республикаси 2002 йил февралдан Сув бўйича глобал ҳамкорлик (СГҲ) 
аъзоси. Марказий Осиё ва Кавказортининг Сув буйича минтақавий ҳамкорлиги 
(CACENA) сувни бошқариш ва ундан фойдаланишга алоқадор ташкилотлар (давлат 
департаментлари, маҳаллий ва минтақавий ташкилотлар, профессионал уюшмалар, 
илмий-тадқиқот институтла-ри, хусусий тармоқ ва ННТлар)ни узаро тажриба 
ўрганиш, ахборот алмашиш ва салоҳиятни ривожлантириш мақсадида ихтиёрийлик 
асосда бирлаштирган. СГХ ёндашувларини жорий этиш буйича минтақавий 
ташкилотларнинг фаолияти, орттирилган тажриба ва сабоқлар кейинги қисмларда 
куриб чиқилган. 
Узбекистон Республикаси Европа Иттифоқининг Сув бўйича ташаббусида (EUWI) 
иштирок этади. EUWlHHHr фаолияти Барқарор ривожланиш учун ҳаракат 
дастурини (WSSD) амалга ошириш борасидаги сув бўйича стратегик 
ҳамкорликнинг асосини таъминлайди ҳамда сув ресурслари билан боғлиқ Минг 
йиллик ривожланиш мақсадларига эришишга хисса қўшади. Бу ташаббус доирасида 
ЕИ яқин ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилмоқда. Бундан мақсад: (!) сиёсий 
мақсад ва ҳаракатларга оид мажбурият-ларни мустаҳкамлаш; (ii) сув бошқарув 
тузилма-ларини самарали қилиш ва институционал салохиятни кучайтириш; (iii) 
мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни яхпшлаш; (iv) ЕИнинг мавжуд молиявий 
оқимлари самарадорлигини ошириш-дир. 
Бу ташаббусларнинг сиёсий қўллабқувватланиши сув билан боғлиқ асосий 
вазифа-ларга эришиш борасидаги мажбуриятларни мустахкамлайди ва шу маънода 
ЕИ ўз зиммаси-га олган урта муддатли мажбуриятларни адо этишга содиқ 
эканлигини тасдиқлайди: 

2015 йилгача - тоза ичимлик суви ва сани-тариядан фойдалана олмаётган одамлар 
сонини (аҳоли ўсишига мое равишда) ка-майтириш; 

2015 йилгача - сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқарувни (СРИБ) ва 
хамма мамлакатларда сувдан самарали фойдаланиш режаларини ривожлантириш. 
ЕИ ташаббуси бу борада ўзига хос "соябон" яра-тишни таъминлашга қаратилган 
булиб, унинг замирида ушбу ҳаракатлар кетма-кетлигини ташкил этиш в а амалга 
ошириш мумкин бўлади. Бу тизим ҳамкорликни ривожлантириш ва фаолиятни 


24 
мувофиқлаштириш, тузилмалар иши самарадорлигини ошириш ва тармоқлараро 
ёндашувларни жорий этиш учун турли механизмларни таклиф қилмоқда. 
1998 йили республика Марказий Осиё ва ЭСКА-ТО давлатлари билан бирга донор 
мамлакатлар кумагида БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти буйича 
Махсус дастурини (СПЕКА) амалга оширипгга тайёрлигини билдир-ди. Дастурнинг 
устуворликларидан бири минтақа энергетика ва сув ресурсларидан оқилона ва 
самарали фойдаланишдан иборат-дир. ЮНЕП кўмагида Марказий Осиёнинг 5 
давлатида ҳам ўз миллий офисига эга Минтақавий экологик марказ ташкил этилди. 
2004 йили Узбекистон Республикаси, "Марказий Осиё ҳамкорлиги" ташкилотига 
аъзо бошқа дав-латлар ва Жаҳон банкининг ваколатхоналари сув-энергетика 
ресурсларини 
биргаликда 
бошқариш 
соҳасида 
Халқаро 
сув-энергетика 
консорциуми концепциясини қабул қилди. Консорциум МОҲ га аъзо мамлакатлар 
сув хужалиги, ёқилғи-энергетика ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ҳужалик 
субьектлари учун қулай иқтисодий ва хуқуқий шароит яратиш буйича барча аъзо 
давлатларнинг келишилган нуқтаи назарини акс эттиради. Консорциум ишига 
назорат органи - Аъзо давлатлар мухтор вакиллари кенгапш раҳбарлик қилади. У 
томон-лар тенг вакиллиги тамойили асосида шакллан-тирилади. Қарорлар қабул 
қилишда ҳар бир то-мон тенг овозга эга. Қарорлар томонларнинг тўлиқ розилиги 
билан қабул қилинади. 
Гидрология ва метеорология соҳасида Узбекистон Республикаси Жаҳон 
метеорология ташкилоти-нинг деярли барча дастурлари (гидрология, метеорология, 
иқлим, ахборот, ўқитиш, гидрометеорология хавфсизлиги бўйича халқаро ўн 
йиллик-лар ўтказиш соҳасида) иштирокчиси ҳамда ЮНЕСКОнинг халқаро 
гидрологик дастури ва Гидрометеорология бўиича МДХ мамлакатлари 
давлатлараро кенгапш аьзосидир. 
Узбекистоннинг илмий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга халқаро сув ва қишлок 
хужалиги ташкилотлари - IWMI, ILRI, ICARDA сингари ташкилотлар билан 
шериклик ҳам салмоқли хисса қўпгмоқда. Жаҳон банки, ФАО, БМТ Тараққиёт 
дастури ва Қишлоқ ҳўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) то-
монидан молияланадиган Халқаро қишлок хужалиги тадқиқотлари бўйича маслаҳат 
гурухи (ХҚХТМГ) Келгуси ҳосил маркази каби машхур 15 қишлоқ хўжалиги 
илмий-тадқиқот тапгкило-тини бирлаштиради. ХҚХТМГ илмий изланиш-лар 
ўтказиш ва мутахассисларни ўқитиш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, самарадорлик ва 
сифа-тини ўстириш қурғоқчил худудлар аҳолиси тур-муш даражасини оширишни 
мақсад қилган. Ай-ни пайтда у сув ва ер ресурсларини хцмоя қилади. 
Узбекистон Республикаси Ирригация ва Дренаж буйича халқаро комиссиянинг 
(ИДХК) ишида фаол иштирок этади ва унинг юридик аъзоси ҳисобланади. ИДХК 
таркибида Орол денгизи ҳавзаси бўйича алохида ишчи гуруҳ тузилган 


25 
(ST-Aral). Узбекистон вакиллари ИДХК конгресс ва конференциялари ишида фаол 
иштирок этмоқда. 
БМТ Чўлланишга қарпш кураш конвенцияси ижроси доирасида Узбекистон 
Республикаси 2003-2008 йилларда Осиё учун минтақавий ҳаракат дастури ва 2003 
йилда Гаванада қабул қилинган Марказий Осиё мамлакатлари учун чулланиш в а 
қурғоқчиликка қарши кураш буйича субминтақавий ҳаракат дастури иштирокчиси 
хисобланади. Таъкидлаш жоизки, 1994 йилда республика чўлланипгга қарши 
курашда ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича ННТлар ва маҳаллий 
ташкилотлар халқаро тармоғига аъзо бўлди (RIOD) (рамка 1.4). 
Марказий Осиё мамлакатларининг ер ресурсларини бошқариш борасидаги 
ташаббуси кўплаб донорлар иштирокидаги давлатлараро шерик-ликнинг яққол 
мисоли бўла олади. Бу дастур-нинг вазифаси - ер ва сув ресурсларини барқарор 
бошқаришга ҳар томонлама ва интеграциялашган ёндашувларни ривожлантириш ва 
амалга оширишга кўмаклапшш мақсадида ерларнинг таназзулига қарши курашиш 
ва Марказий Осиё мамлакатларида кам таъминланган-ликни камайтиришдан 
иборатдир. Ушбу Ташаб-бус Стратегик шериклик (СШ) иштирокида БМТ 
Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижроси доирасида Марказий Осиё 
мамлакатларида амалга оширилмоқда. Унга СШ га Глобал механизм, ОТБ, Қишлоқ 
хужалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD), ГГЦ (Олмония), 
Швейцариянинг халқаро тараққиёт ва хамкорлик агентлиги (SIDA), Қурғоқчил 
минтақаларда қишлоқ хужалиги тадқиқотлари халқаро маркази (ICARDA) ва БМТ 
Тараққиёт дастури киради. 

Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish