Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш



Download 4,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet147/394
Sana30.04.2022
Hajmi4,92 Mb.
#600154
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   394
Bog'liq
Mehnat-gigiyena-majmua-12.02.18 (1)

Тўртинчи босқич:
қуриб битказилган, қайта қурилган ва кенгайтирилган ишлаб 
чиқаришга таалуқли объектларни фойдаланишга қабул қилишдаги огоҳлантирувчи 
санитария назорати. 
Объектни эксплуатацияга қабул қилишда ҳал этиладиган масалалар: 

қурилиш қайси ҳажмда якунланди; 

бажариган ишларнинг лойиҳа асосида эканлиги; 

зарарли омилларни ўлчаш ва синовлар ўтказиш (шовқин, тебраниш, ѐритилганлик, 
вентиляция ва бошқалар) ва уларнинг санитарй меъѐрлар талабига жавоб бериши. 
Расмийлаштириладиган ҳужжатлар: 

Ишчи қабул комиссиясининг қайдномаси. 

Давлат қабул комиссиясининг қайдномаси. 
Огоҳлантирувчи давлат санитария назоратининг бу босқичида меҳнат гигиенаси врачи 
қуйидаги амалдаги қонуний ҳужжатларга таянади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 
Сақлаш Вазирлиги томонидан 02.02.1994 йилда тасдиқланган СанПиН №0007-94 ―Қуриб 
битқазилган, қайта қурилган, кенгайтирилган ишлаб чиқаришга таалуқли объектларни 
фойдаланишга топширишда санитария – эпидемиология назорат маркази меҳнат гигиена 
врачининг қабул қилиш комиссиясидаги иши‖; СанПиН №3.01.04.87 ―Қуриб битқазилган 
объектларни фойдаланишга қабул қилиш асосий қоидалар‖. 
Амалдаги қоидаларга мувофиқ буюртмачи ишга туширилувчи объект бўйича уни 
Давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилишга тайѐрлаш учун ишчи қабул 
комиссиясини тузади ва бу ҳақида мазкур қурилиш устидан назорат олиб бораѐтган
ДСЭНМни қабулидан камида 5 кун олдин хабардор қилади. 
Ишчи ва давлат қабул комиссияларининг таркиби СанПиН №0007-94 га мувофиқ 
белгиланади. Давлат Бош санитария врачи (ѐки унинг ўринбосари) ишга тушириладиган 
объектни давлат қабул комиссиясига топшириш учун тайѐрловчи ишчи комиссияда 
қатнашиш учун жавобгар мутахассишларни (санитария бўлим мудири ҳамда албатта меҳнат 
гигиенаси, коммунал гигиена, овқатланиш гигиенаси ва бошқа бўлим мудирларини) 
тайинлайди. 
Ишчи комиссия объектлар ва монтаж қилинган жиҳозлар, қурилмалар ва ускуналарни 
лойиҳага мувофиқлигини текшириши, объектнинг нормал фойдаланишга, махсулот 
чиқаришга, шунингдек хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини, санитария маиший, атроф-
муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган ва бошқа тадбирларни таъминлашга тайѐр эканлигини 
аниқлаш мақсадида синовдан ўтказиши шарт. 


191 
Қабул топшириш ҳужжатига ишлаб чиқариш омилларини (шовқин, вибрация, 
ѐритилганлик, вентиляция, метеомиллар, кимѐвий моддаларнинг миқдорини ва бошқаларни) 
ўлчаш протоколлари илова қилиниши зарур. Ишчи комиссиясининг иши асосида қуриб 
битқазилган объектни давлат қабул комиссиясига топширишга тайѐрлиги хақида қайднома 
тузилади (қайднома шакли СанПиН №0007-94 нинг иловасида берилган). 
Қайдномага фойдаланишга қабул қилинаѐтган объектнинг тайѐргарлиги хақида 
келишмовчиликлар бўлмаган тақдирдагина имзо чекилади. Санитария-гигиена аҳамиятига 
эга бўлган камчиликлар ва нуқсонлар аниқланган ҳолларда, улар ишчи комиссияси 
қайдномасига имзо чекилмайди. Бумдай ҳолларда ДСЭНМ Бош врачи бюртмачига, пудратчи 
вазирликка (маҳкамага) 1 ишчи комиссияси томонидан аниқланган ишчи комиссияси 
қайдномага имзо чекишга тўсқинлик қилувчи камчиликлар хақидаги асосли материаллар 
юборилади. 
Давлат қабул комиссияси таркибига мазкур ҳудуд ДСЭНМнинг бош врачи (ѐки унинг 
ўринбосари) киритилади. У комиссиянинг бошқа аъзолари билан биргаликда ишчи 
комиссияси томонидан тайѐрланиб тақдим этилган объектнинг фойдаланишга 
тайѐргарлигини, лойиҳа ва амалдаги санитария норма ва қоидаларига мувофиқлигини, 
келгусида фойдаланганда санитар-эпидемиологик қулайликларини таъминлай олишини 
тасдиқловчи ҳужжатнинг мазмуни ва тўлиқлигини текширади. 
Давлат қабул комиссиясининг иш натижалари бўйича ҳам тегишли шаклдаги 
қайднома тузилади (СанПиН илова). 
Агарда қабул қилинаѐтган объектда меҳнат ва маиший шароитларни ѐмонлаштирувчи 
кам-кўст ва чала ишлар бўлса, санитария норма ва қоидаларга риоя қилинмаган, табиатни 
муҳофаза қилувчи тадбирлар бажарилмаган ва бошқа камчиликлар бўлса, ДСЭНМ бош 
врачи (ѐки унинг ўринбосари) давлат қабул комиссияси қайдномасига имзо чекмайди. Бу 
ҳолда тезда буюртмачига, пудратчиларга ва юқоридаги давлат санитария назорат 
органларига хабар қилинади ва камчиликларни бартараф қилинганлиги хақида пудратчилар 
томонидан хабардор қилингандан кейингина ДСЭНМ вакили давлат қабул комиссиясининг 
ишида қайтадан қатнашади. 

Download 4,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   394




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish