Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 2,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,3 Mb.
#306920
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131
Bog'liq
axborot tizimlari va texnologiyalari

Таъминловчи қисм 
Функционал қисм 


55 
Математик таъминот. Математик таъминот – ахборот тизимларида 
вазифаларни ҳал этишда фойдаланиладиган ахборотларни қайта ишлаш 
алгоритми ва моделлари, математик услублари мажмуи. 
Дастурий таъминот – бу ахборот тизимларининг мақсад ва вазифаларини 
амалга ошириш учун дастурлар мажмуи, шунингдек техник воситалар 
комплексининг меъѐрида ишлаб туриши демакдир. 
Дастурий таъминот таркибига умумий тизими ва махсус дастурли маҳсу-
лотлар, шунингдек техник ҳужжатлар, жумладан: операцион тизимлар, дастур-
лаш тизими, дастурчининг асбоб-ускуна воситаси, тест ва ташҳис дастурлари, 
телекоммуникациянинг дастурий воситаси, ахборотларни ҳимоялаш, функцио-
нал дастурий таъминот(автоматлаштирилган иш жойлари, маълумотлар базала-
рини бошқариш тизими ва ҳоказо). 
Умумий тизимли дастурий таъминот. Уларга фойдаланувчига мўлжал-
ланган ва ахборотларни қайта ишлашнинг анъанавий вазифаларини ҳал этиш 
учун белгиланган дастурлар комплекси киради. Улар компьютерларнинг имко-
ниятларини кенгайтириш, маълумотларни қайта ишлаш жараѐнларини 
бошқариш ва назорат қилишга хизмат қилади. 
Махсус дастурий таъминот. Аниқ бир дастурий тизимни яратишда ишлаб 
чиқилган дастурлар мажмуини ифода қилади. Унинг таркибига турли даражада 
ишлаб чиқилган моделлар, маълум бир объектнинг ишлашини акс эттирувчи 
амалий дастурлар пакети киради.
Услубий таъминот ва ташкилий таъминот – ахборот тизимларини ишга 
тушириш ва ишлатиш жараѐнида ахборот тизими ходимларининг техник 
воситалар билан ва ўзаро таъсирини белгиловчи методлар, воситалар ва 
ҳужжатлар мажмуидир. 
Эргономик таъминот (шароит) – иш жойларига, ахборот моделларига
ходимнинг иш фаолиятига нисбатан турли эргономик талаблардан иборат 
ҳужжатлар, уларни амалга ошириш усуллари тўпламидир. Мақсад – ходим 
ишининг юқори самарадорлигини таъминлаш. 
Ҳуқуқий таъминот – ахборот тизимларининг ҳуқуқий мақоми ва уни ишга 
туширишни белгиловчи ҳуқуқий меъѐрлар мажмуидир. Ахборотларни олиш 
қайта ўзгартириш ва фойдаланиш тартиби белгилаб қўйилади. Ҳуқуқий 
таъминотнинг асосий мақсади қонунчиликни мустаҳкамлаш саналади. Ҳуқуқий 
таъминот таркибига қонунлар, фармойиш, ҳукумат органлари қарорлари, 
буйруқлари, йўриқномалари ва вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳукумат 
органларининг бошқа меъѐрий ҳужжатлари киради. 
Лингивинистик таъминот – ахборот тизимлари ходимлари ва техник, 
дастурий ва ахборот таъминоти ходимларининг мулоқот тили мажмуи (тил 
воситаси), шунингдек, ахборот тизимларида фойдаланиладиган атамалар 
мажмуи киради. 
Психологик таъминот – жорий қилинаѐтган автоматлаштирилган ахборот 
тизимларини фойдаланувчилар психологик жиҳатдан қабул қилиши ва унга 
аста-секинлик билан қўникиши ҳисобланади. 
Ахборот тизимларининг функционал қисми ахборот тизимларининг 
вазифа ва топшириқлари бажарилишини таъминлайди. Амалда бу ерда 


56 
ташкилотни бошқариш тизимининг модели сақланади. Мазкур тизим доирасида 
бошқарув мақсадларининг функцияларига функцияларнинг эса ахборот тизими 
кенжа тизимига ўзгариши рўй беради. Кенжа тизимлар вазифаларни амалга 
оширади. Улар тизимнинг бирор бир белгисига кўра ажратиб кўрсатилган 
қисмидир. Одатда ахборот тизимларида функционал қисм функционал 
белгиларига кўра кенжа тизимларга бўлинади: 
бошқарув даражаси (олий, ўрта, қуйи); 
бошқариладиган ресурс тури (моддий, меҳнат, молиявий ва ҳоказо); 
қўлланиш соҳаси (банк, жамғарма бозори ва ҳоказо); 
бошқарув иши ва даври. 
Шуни қайд этиш лозимки, автоматлаштирилган ахборот тизимларининг 
функционал қисми таркиби ва мазмуни маълум бир объектга боғлиқ. Ахборот 
тизимларининг таъминловчи қисми таркиби ва мазмуни турли объектлар учун 
бир хилда бўлади.
Автомалаштирилган 
ахборот 
тизимларининг 
ҳаѐтий 
цикли. 
Автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш, ривожлантириш моҳияти 
вақтга нисбатан «ҳаѐтий цикл» каби иқтисодий категорияни акс эттиради. 
Яъни, унинг яратилиши то ундан фойдаланишни тўхтатишгача бўлган 
оралиқдаги ҳаѐт циклини англатади. ААТнинг ҳаѐт циклида қуйидаги 
босқичлар ажралиб туради: 
1. Лойиҳа олди босқичи (режалаштириш ва талаблар таҳлилий-тизимли 
таҳлил). Мавжуд бошқарув тизимини, биринчи галда ахборот тизимларини 
тадқиқ ва таҳлил этиш, яратиладиган ААТга нисбатан қўйиладиган талабларни 
белгилаш, техник-иқтисодий асос (ТИА) ва техник вазифаларни ААТ ишлаб 
чиқишда расмийлаштириш. 
2. Техник лойиҳалаштириш (мантиқий лойиҳалаштириш). Таърифланган 
талабларга 
мувофиқ 
автоматлаштириладиган 
функциялар 
таркибини 
(функционал архитектура) ва таъминловчи кенжа тизим таркибини (тизимли 
архитектура) ишлаб чиқиш, ААТнинг техник лойиҳасини расмийлаштириш.
3. Қўлланма лойиҳалаштириш (жисмоний лойиҳалаштириш). Дастурларни 
ишлаб чиқиш ва тизим, маълумотларни қайта ишлашнинг технологик 
жараѐнини ишлаб чиқиш, ходимлар учун қўлланма йўриқномаларни яратиш, 
қўлланма лойиҳани расмийлаштириш.
4. Тадбиқ этиш (тестлаш, тажриба эксплуатацияси). ААТ кенжа 
тизимларини комплекс тузатиш, ходимни ўқитиш, ААТни босқичма-босқич 
жорий этиш, эксплуатацияга топшириш. 
5. Эксплуатация (кузатиб қўйиш, модернизациялаштириш). Кундалик 
эксплуатация, дастурий ва техник воситалар, шунингдек бутун лойиҳани 
кузатиб бориш, ААТнинг иши тўғрисида статистик маълумотлар йиғиш, хато 
ва камчиликларни тўғрилаш, ААТни модернизациялашга нисбатан талабларни 
расмийлаштириш ва уни бажариш. 
Ахборот тизимларининг ҳаѐтий цикли интерактив мазмун касб этади: 
ҳаѐтий циклнинг амалга оширилган босқичлари вақти-вақти билан янги 
талаблар ва ташқи муҳитгача ўзгаришларга мувофиқ қайтарилиб турилади. 


57 
Ҳаѐт циклининг ҳар бир босқичи ва палласида навбатдаги қарорлар учун асос 
саналувчи техник қарорлар ва ҳужжатлар тўплами шаклланади. 

Download 2,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish