Кабаев усулида аниқлаш.
Борона тупроқнинг устки қатламида майда кесакли майин қатлам ҳосил қилиш, қатқалоқни юмшатиш, ер юзасини текислаш, нам сақлаш, бегона ўтларни йўқотиш учун қўлланилади. Бороналашни тупроқ етила бошлаганидан икки кундан кечиктирмасдан тугатиш керак. Бороналаш сифати даланинг диагонали бўйлаб юриб текширилади. Ер юзасининг текислиги кўз билан чамалаб аниқланади. Борона тишларидан ҳосил қилинган эгатчалар чуқурлиги 3-4 см дан ошмаслиги зарур. Бороналашдан сўнг диаметри 3 см дан катта бўлган кесакчалар бўлмаслиги керак. Қолиб кетган чала жойлар қўшимча бороналанади.
Бу усулда тупроқ намлигини аниқлаш тупроқ пластиклигининг энг охирги чегарасини аниқлашга асосланган. Чинни пиёлачага 3 см3 сув қуйилади. Кейин унга 10-30 см қатламдан (бурғу ёки кетмон билан) олинган тупроқ секинлик билан қўшилиб ундан думалоқ шакл (шар) ясалганда қўлга ёпишмайдиган, сиртида эса қилсимон ёриқлар пайдо бўлгунга қадар солинади. Ундан кейин В.С. Кабаев усулида ясалган шарчанинг диаметри ўлчанади ва махсус шкала ёрдамида тупроқнинг намлиги максимал дала нам сиғимига нисбатан фоизда аниқланади.
3. Қишлоқ хўжалик экинларини экиш меъёри ва сифатини
аниқлаш.Қатор ораларига ишлов бериш ва унинг
муддати ҳамда сифатини аниқлаш.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили уларнинг навига, экиш муддатига, усулларига, меъёрига, экиш сифатига боғлиқ бўлади. Экишга қўйиладиган асосий агротехник талаблар: мўтадил муддатда экиш, экиш меъёрига, чуқурлигига, қаторларнинг тўғрилигига, қатор ораларининг кенглигига қатъий риоя қилиш керак. Меъёридан ортиқча уруғ экиш ва қайта экиш бўлмаслиги лозим. Уруғнинг экиш меъёрини назорат қилиш учун сеялкаларнинг ҳар бир секциясидан 2-3 та уруғ тушадиган трубани экиш аппаратидан (сошникдан) суғириб олиниб, ўрнига халта осиб қўйилади ва сеялкани экишга туширилади. Маълум вақтдан сўнг сеялкани тўхтатиб халтачалар олинади ва тортилади. Битта экиш аппарати эккан уруғнинг ўртача массаси аниқланади. Сеялка босиб ўтган масофа ўлчанади, уни сеялка ғилдирагини айланиш сонига қараб ҳам ҳисоблаш мумкин.
Сеялка босиб ўтган масофани сеялкани қамраш кенглигига кўпайтириб, экиш майдони ҳисобланади. Уруғни экиш меъёри (Н) гектарига кг ҳисобида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Н = (А хВ х 10000) / (ПхШ) ,
бу ерда: В - битта экиш аппаратида экилган уруғ миқдори, кг;
А - сеялкадаги экиш аппаратининг сони;
П -экилган масофа, м;
Ш - сеялканинг қамраш кенглиги, м;
10000 - гектарига айлантириш учун кўпайтирувчи.
Экиш чуқурлиги линейкада ўлчанади. Бунинг учун ер юзаси қўлда енгил текисланади, трактор ғилдираги изига тўғри келмаган сошниклар ҳосил қилган 2-3 та эгатлар очилади. Ўлчашлар 18-20 та бўлади. Экинларни экишни ўртача чуқурлиги белгиланганидан ғалла экинлари учун 15 % ва майда уруғли экинлар (беда, рапс, зиғир) учун 5 % дан ошса сошникларнинг экиш чуқурлигини тўғирлаш зарур.
Қатор ораларини ишлашга қўйиладиган асосий агротехник талаблар: бегона ўтларни ўз вақтида тўлиқ йўқотиш, ерни юмшатиш чуқурлигига риоя қилиш, пастки қатлам тупроғини юқорига чиқишига йўл қўймаслик. Биринчи культивацияда культиваторнинг четки ишчи органлари 6-8 см, ўртадагилари эса 10-12 см чукурликда ишлатилади. Ғўза қатор ораларининг қандай кенгликда (60 ёки 90 см) бўлишидан қатъий назар культивация қилишда 8-10 см кенгликда ҳимоя зонаси қолдирилади. Кейинги культивацияда четки ишчи органлар 8-10 см, ўртадагиси 14-16 см чуқурликда ишлатилади. Иккинчи, учинчи ва кейинги культивацияларда ҳимоя зонаси 10-12 см бўлади. Культивация чуқурлиги белгиланганидан 1 см дан ошиқ фарқ қилмаслиги керак. Юмшатиш чуқурлиги линейка билан ўлчанади. Бегона ўтлар тўлиқ қирқилганлиги 1 м2 ли рамкани қўйиб ва ундаги бегона ўтларнинг миқдорини ҳисоблаш орқали баҳоланади. Бегона ўтлар тўлиқ кесилмаган бўлса культиватордаги ишчи органларнинг қамраш зонаси кенгайтирилади. Шунингдек, маданий ўсимликларни зарарланиши ва уларнинг тупроқ билан кўмилиб қолганлиги ҳам аниқланади. Ҳисобга олинаётган майдондаги зарарланган ўсимликлар ундаги умумий ўсимликлар сонига кўра фоизда ҳисобланади ва уларнинг культиватор ёки трактордан зарарланганлари ҳам аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |