56
1.
Маматқулов Б.М. Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни
бошқариш. Ташкент. 2013.
2.
Шарифхужаев М. и др. Менежмент. Учебник. Ташкент. 2001.
3.
Рахимова Д.Н. и др. Современный менежмент:
теория и
практика. Ташкент. 2009.
ТАЪЛИМДА ИННОВАЦИОН МЕНЕЖМЕНТНИНГ
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
М.М.Алиев.,Т.Т.Нарбаев.,У.Х.Тилавов.,З.Б.Абдуллаев
Тошкент Педиатрия Тиббиёт Институти
Инновация-бу янгилик киритиш, ўзгартиришлардир. Инсон ҳаёти ва
фаолияти давомида барча соҳалардаги каби таълим соҳасида ҳам янгилик
ва ўзгартиришлар юз бериб бормоқда. Новаторлик ва анъаналар бутун бир
жамият сингари таълим соҳасининг маданий ривожланишининг икки
томонидир. Анъаналар ва новацияларнинг турли хил муносабатлари
маданиятшуносларга
жамиятнинг
анъанавий
ва
замонавий
классификациясини асослаб беради.
Анъанавий жамиятда анъана
новатортлик устидан ҳукмронлик қилади. Замонавийда эса новаторлик
қимматбаҳо база ҳисобланади. Ҳар иккала даврни ҳам ўша мавжуд бўлган
жамият бошдан кечиради.
Яна солиштирилса, яқин ўтмишда “инновация” , “инновацион
жараёнлар” терминлари мамлакатнинг педагогик адабиётида деярли
қўлланилмасди. Бугунги кунга келиб вазият анча бошқача. Бу
терминларнинг изоҳи ҳар бир соҳада мавжуд бўлган фарқлари ва уларнинг
кенг қўллашда қўлланилишига қараб берилмоқда.
“Таълим”нинг замонавий тушунчаси “ўқитиш”, ”тарбия”, ”ўқиш”,
”таълим олиш”, ”ривожланиш” сўзларанинг талқини билан боғланади.
Зеро “таълим” сўзи” маърифат” сўзи билан боғлиқ бўла бошлагунча анча
кенг аҳамият касб этган. Луғатга мурожаат қиладиган бўлсак , бу термин
бизга “ташкил қилмоқ”, “барпо этиш”, “ўсиш” каби маъноларни беради.
Янгиликни барпо этишнинг ўзи айнан инновациядир.
Инновация, бу:
биринчидан, инновация ғоясига эга бўлган
муайян ахборот
тўплами (инновация ахборотнинг бир кўриниши тарзида ва шу
маънода фаразий янгилик);
иккинчидан, тегишли қарор қабул қилиниши жараёни орқали
ўтган ва моддийлашган инновация ғояси (инновация уни ўзлаштириш,
жорий этиш жараёни тарзида ёки амалга ошадиган, рўёбга чиқадиган
янгилик);
учинчидан, олинган натижа ёки жорий қилинган янгилик.
57
Таълим
соҳасида
инновация
тушунчасида,
педагогик
технологияларни такомиллаштириш жараёнлари, янги усуллар йиғиндиси,
таълим соҳасидаги тадбир ва янги маҳоратлар деган маънолар ётади.
Ҳозирги вақтда инновацион педагогик фаолият ҳар бир ўқув
муассасаларида олиб борилаётган таълим
фаолиятида муҳим таркибий аҳамият касб этмоқда. Ва бу тасодиф
эмас. Айнан инновацион фаолият хизмат кўрсатиш бозорида ўқув
муассасалари ўртасидаги рақобатбардошликнинг асосини яратибгина
қолмай, педагогнинг касб маҳоратининг ўсишига,
ижодий изланишига ,
амалий жиҳатдан яратиб беради. Шунинг учун ҳам инновацион фаолият
педагогнинг илмий-услубий фаолияти ва ўқувучи талабаларнинг илмий
тадқиқот фаолияти билан узлуксиз боғлиқ.
Таълимда инновацион жараён сўзининг замирида янгиликни ташкил
қилиш, янгиликни ўзлаштириш, янгиликдан фойдаланиш,янгиликни
намоён этиш каби комплекс фаолият.Таълим соҳасида инновацион жараён-
бу таълим концепциясидаги, ўқув дастурларидаги , усул ва услублардаги ,
тарбия ва ўқитиш усулларидаги янгилик ва ўзгаришлардир. Таълим
соҳасида инновацион жараёнлар сўзининг туб маъносида педагогиканинг
иккта муҳим -ўр ганиш, умумлаштириш ва илғор педагогик тажрибаларни
оммалаштириш муаммоси ва психологик педагогик фанлар ютуқларини
амалиётга тадбиқ этиш муаммоси ётади. Шундай экан, инновациянинг
предмети инновацион жараёнларнинг таркиби ва
механизми бир бирига
ўзаро боғлиқ бўлган жараёнлар жамланмаси таркибида бўлиши керак.
Яъни, инновацион жараёнлар натажасида янгиликлар назарияда
бўлганидек амалиётда ҳам , назария билан амалиётнинг биргаликдаги
талқин ва тадбиқларида ҳам қўлланилиши керак. Буларнинг ҳаммаси
педагогик янгиликларни барпо этиш, ўзлаштириш ва фойдаланиш бўйича
бошқарувчилик фаоличтининг муҳимлигини таъкидлайди.
Инновацион ғоянинг шаклланиш йўналиши у ёки бу янгиликнинг
самарадорлиги хақида муҳокама қилишда фикр юритишга ундовчи аниқ
меъзон ва ўлчамларни қўллашни тахмин қилади. Мавжуд бўлган педагогик
тадқиқот малакасини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги педагогик янгиликлар
меъзонлари йиғиндисини аниқлаш мумкин:қаршларнинг(фикрларнинг)
янгилиги, энг қулай ва энг мақбул, юқори
самарали, оммавий, тажрибада
янги ижодни(услубни) қўллаш имкони.
Модификациялаштирувчи
инновациялар
ишлаб
чиқаришни
рағбатлантириши баробарида мавжуд тизимнинг ривожланишига маълум
даражада тўсқинлик қилиши мумкин бўлган реал шарт-шароитлар йўл
қўймайдиган бўлса радикал чораларни бевақт қўллашдан сақлаб қолади.
Хулоса қилиб айтганда: жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки,
маънавий жиҳатдан эскириб қолган ускуналарни замонавийси билан
алмаштириш вақтинчалик чиқимларга
олиб келсада, оқибат натижада
эскириб қолган жиҳозларни ишга яроқли ҳолатда сақлаш учун доимий
58
равишда модернизациялаштиришга ортиқча сарф-харажатлар қилишдан
кўра афзалроқ.
Do'stlaringiz bilan baham: