Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ИНТЕРАКТИВ МЕТОДЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ИНТЕРАКТИВ МЕТОДЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ 
АҲАМИЯТИ 
 
Акбарова С.Н. 
 ТошПТИ 
sanobarakbarova@tashpmi.uz 
Бугунги 
кунда 
таълим 
соҳасида 
қилинаётган 
ислоҳотлар 
жадаллликни талаб қилмоқда. Ўзбекистон узлуксиз таълим тизимининг 
барча босқичларида янги таълим технологиялари тадбиқ қилинмоқда. 
Интерактив усуллар ҳозирги кунда ўзининг самарадорлиги билан 
кенг қамровли аҳамият касб этмоқда. Ўзаро фаолликни ўзида 
мужаммаслаштирган интерактив методлар турли муаллифлар томонидан 
тобора кейгайтирилмоқда. Уларнинг хилма-хиллиги муайян фанга оид 
машғулотларнинг қизиқарли ва самарали ўтишига хизмат қилади. Шунинг 
учун уларнинг хилма-хил бўлиши ва кўп сонли бўлишини таъминлаш 
долзарб ҳисобланади. Интерактив усулларни яратиш креативликни талаб 
қилади. Уларни яратишда унинг дарс ёки муайян аниқ мақсадга тўлақонли 
жавоб беришини доим ёдда тутмоқ зарур.
Дарс жараёнида талабалар томонидан ўтилган материални 
ўзлаштирилганлигини текшириш муҳим ҳисобланади. Ушбу жараёнда 
вақтни тежаш имкониятини берувчи янги интерактив усуллардан 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Биз томонимиздан илгари яратилган 
“Ярим ўтказгич” интерактив усулга жуда ўхшаш бўлган яна бир усул 
яратдик. Биз, қуйида “Кристалл панжара” деб ном берган янги 
интерактив методимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз. У қуйидаги 
кетма-кетликда ўтказилади: 
1-топшириқ. Жадвал тузиш (ҳамма талаба бажаради). А4 форматли 
қоғозга 3 та устун ажратадилар: 1-“Саволллар”; 2-“Тўғри жавоб”; 3-
“Талаба жавоби”. 
2-топшириқ. Аудиториядаги талабалар икки гуруҳга бўлинадилар, 
масалан, “атомлар” ва “электронлар” гуруҳи алоҳида бир жойга 
тўпланадилар. Ўқитувчи “атомлар” гуруҳига ўтилган мавзунинг муайян 
қисмига тегишли, масалан, грамматик қоидаларга тегишли бўлган 
саволлар тузишни, “электронлар” гуруҳига эса, мисол учун, ўтилган 
текстга оид саволлар тузишни буюради. Бу топшириқни “атомлар” ва 
“электронлар” гуруҳлари яширинча ҳолда бажарадилар. Гуруҳдаги ҳар 
бир аъзо ўз гуруҳи билан ўзаро келишиб бир- бирини такрорламайдиган 
бир донадан савол тузадилар. Ҳар бир талаба ўзининг қоғозига тузган 
саволини 1 -устунга ёзиб қўяди. Савол тузишда конспект ёки тарқатма 
материаллардан фойдаланиш мумкин. Саволлар тузиб бўлингач, 
конспект ва тарқатма материаллар стол устидан олиб қўйилади. 
3-топшириқ. 
Ҳар бир столга 1та “атом” ва 1 та “электрон” 


53 
жойлашадилар. Шу тариқа ҳар бир столда 1 та молекула ҳосил бўлади. 
4-топшириқ. 
“Электронлар”ни сўров қилиш (барча “атомлар” 
бир вақтда бажарадилар). Ҳар бир “атом” ёнида ўтирган “электрон”га 
ўзи тузган саволни беради. “Электрон”нинг бу саволга берган оғзаки 
жавобини “атом” ўз қоғозининг 3-устунига ёзиб боради (имконият бўлса, 
қўл телефонига овозини ёзиб олиши тавсия этилади). Жавоб қайд этилиб 
бўлингач, у баҳоланади ва қайд этилган жойга ёзилади. Қоғознинг орқа 
томонига сўралаётган “электрон”нинг фамилияси ёзиб қўйилади. Агар 
талаба саволга жавобни билмаса, у ўрнидан туриб кетиши ва бошқаларга 
ҳалақит бермасдан бир четда кутиб туриши керак бўлади. Ўқитувчи 
ушбу талабанинг фамилиясини ўзининг кузатув қоғозига белгилаб қўяди. 
5-топшириқ. Барча “электронлар” ўз ўрниларини соат стрелкаси 
бўйича ўзгартирадилар, яъни кейинги столда ўтирган “атом”нинг ёнига 
ўтирадилар. “Атомлар” жойларини ўзгартирмаган ҳолда ўз саволларини 
навбатдаги “электрон”га бериб, унинг жавобини қайд этиб боради. 
Жавоб бера олмаган талабалар ўрнидан туриб четга чиқади. Худди шу 
тарзда кетма-кет соат стрелкаси йўналиши бўйича барча “электронлар” 
сўроқ қилинади. 
6-топшириқ. Роллар алмашинуви. Бу босқичда “электронлар” энди 
“атомлар”ни худди шу тарзда сўроқ қиладилар (ўзларининг саволларини 
бериб) ва баҳолайдилар. 
7- топшириқ. 
Савол-жавоблар тугагач, қоғозда қайд этилган 
саволга жавоблар ва унга қўйилган баҳолар барча талабалар ва ўқитувчи 
иштирокида таҳлил қилинади. Якуний баҳони ўқитувчи белгилаб беради. 
Ҳар қандай яратилган янги усулларнинг эффективлиги даражасига баҳо 
бериш мақсадида унинг ютуқлари ва камчиликлари ўрганилади. Масалан, 
“Кристал панжара” усулининг ҳам ўзига хос ютуқлари ва камчиликлари 
мавжуд. Ушбу методнинг афзаллиги қуйидагиларда кўринади: 
1. 
Барча талабаларни 20 минутда баҳолаш мумкин. 
2. 
Жавобларнинг қайд этиб борилиши талаба томонидан турли хил 
хатоларини тан олмаслигини бартараф қилади. 
3. 
Савол-жавоб тизимида турли фаолият (ёзма ва оғзаки 
фаолият, таҳлил қилиш) иштирок этганлиги туфайли ўзлаштириш даражаси 
юқори бўлади. 
Юқоридагиларни эътиборга олиб, талабаларни баҳолаш мақсадида
дарсларда “Кристалл панжара” интерфаол ўйинини қўллашни тавсия этамиз. 
Ушбу методика патологик физиология, касбий таълим ва психология 
машғулотларида турли курс талабалари иштирокида тадбиқ этилди ва унинг 
самарадорлиги амалий жиҳатдан аниқлаштирилди. 
Талабалар томонидан ва педагоглар томонидан ушбу усулнинг 
самарадорлиги бўйича фикр-мулоҳазалари аниқланди. 


54 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish