Касбий йўналганлик
|
шахснинг аниқ бир фаолият турига бўлган қобилияти, қизиқишлари, эҳтиёжи ва қатъий ишончи (А.Б. Сейтешев); 2) касб танлаш, қизиқиш, қатъий ишонч ҳамда касб танлаш мотивлари ўртасидаги алоқанинг шахсий сифатларда етакчилик қилиши (Н.К. Степанкова).
|
|
Калокагатия
|
гўзаллик ва олижаноблик ҳамда жисмоний ва маънавий бойликлар бирлиги
|
|
Мотив
|
маълум эҳтиёжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг ички фаолият мазмуни.
|
|
Мақтов
|
фойдали иш қилган шахсни ёки жамоани оғзаки тақдирлаш.
|
|
Такт
|
мисли кўрилмаган тарзда ўзини тута билиш
|
|
Технология
|
юнонча «маҳорат», «санъат», «тушунча», «ўрганиш» демакдир. Технология тушунчаси ишлаб чиқариш жараёнидаги технология операциялар ва маҳсулотни тайёрлаш мазмуни (сирлари) билан боғланган. Технология сўзи замирида жараёнларни амалга ошириш усуллари ва воситалар ҳақида билимлар йиғиндиси, шунингдек, объектда содир бўладиган сифат ўзгаришлари тушунилади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |