Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


  Фуқаровий онг ва унинг намоѐн бўлиш омиллари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

2. 
Фуқаровий онг ва унинг намоѐн бўлиш омиллари  
Энди бевосита фуқаровий онгнинг мазмун моҳиятига эътибор қаратиш 
ўринлидир. Фуқаролик онги демократик қадриятлар, идеаллар, ҳуқуқ ва 
эркинликлар нуқтаи назаридан шахс, жамият ва давлат ўртасидаги 
муносабатларни англашдан иборат. Албатта ҳар бир давлат ва жамиятда 
демократик қадриятлар ўзига хос тамойиллир ва меъѐрлар асосида қабул 
қилинади. Фуқаролик онги жамият тараққиѐтининг шундай босқичидаги 
руҳий ҳолатини англатадики, бу даврда демократик меъѐрлар ва қадриятлар 
ҳаѐтнинг асосига айланади.
Фуқаролик онги иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий, маънавий соҳаларда 
меъѐрий, шакллантирувчи, йўналтирувчи, мулоқотга етакловчи сингари 
ранг баранг вазифаларни бажаради. Бу вазифалар таъсирлашган ҳолда 
ўзаро кесишадилар ва бир-бирини тўлдиради. Уларнинг кўпчилиги давлат ва 
унинг институтларига хосдир. Аммо давлат органлари қонунлар, меъѐрий 
ҳужжатлар, қоида ва талаблардан иборат ҳуқуқий доирада фаолият юритса, 


175
фуқаролик онги эркин шаклланади. Фуқаровий онг меъѐрлари ижтимоий-
сиѐсий жараѐнлар натижасида шаклланади, уни мувофиқлаштирадиган ѐки 
уни амалга оширадиган махсус тузилмалар бўлмайди. Фуқаролик онгининг 
вазифалари алоҳида индивид эмас, балки бутун жамият фаолияти билан 
боғлиқ.
Фуқаролик онги жамият ҳаѐтида турли шаклларида намоѐн бўлади. 
Кишилар шахсий ва ижтимоий қадриятлар борасида ўз қарашлари, 
тасаввурлари, қадриятлари, интилишлари, меъѐрларини турли кўринишларида 
намоѐн этишади. Жамият, гуруҳлар, шахснинг ижтимоий манфаатлари намоѐн 
бўладиган фуқаровий манфаатлар тизим ҳолига келади. Айнан тизим ҳолида 
бўлганлиги туфайли фуқаровий манфаатлар ҳар бир шахснинг қадриятларини 
ҳаѐтга татбиқ этади, унинг жамиятга, давлатга, бошқа фуқароларга нисбатан 
муносабатини шакллантиради. Фуқаронинг масъулияти, мақсадлари, 
вазифаларини белгилашга, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хусусиятларини 
шакллантиришга кўмаклашади. Айнан ана шу тарзда шаклланган фуқаровий 
онг фуқаролик жамиятининг шаклланишига хизмат қилувчи қадриятлар, 
меъѐрлар, ғоя ҳамда тасаввурларни шакллантириш, жамиятни комиллик ва 
эркинликка етаклашга хизмат қилади.
Фуқаролик жамияти бир неча авлод алмашинувини талаб этадиган 
жараѐн бўлгани сингари фуқаровий онг ҳам тарихий давр мобайнида 
шаклланади. Ҳар бир мамлакатдаги фуқаровий онг шу мамлакатдаги 
ижтимоий-сиѐсий тизимнинг табиатига мос равишда шаклланади. Шу 
мамлакатга хос бўлган ижтимоий тизим, алоқалар ва муносабатларни акс 
эттиради.
Фуқаролик онги табиий ва тадрижий тараққиѐт маҳсули бўлиб, уни 
сунъий жиҳатдан тезлаштириш мумкин эмас. У ижтимоий, иқтисодий ҳамда 
сиѐсий омиллар негизида тадрижий тарзда шаклланади. Ҳар бир авлод мавжуд 
демократик қадриятларни ўзлаштиради ва янгиларини яратади. Бу жараѐнда 
фуқаролик онгини белгилаб берувчи меъѐрлар ва қадриятларни сақлаш ҳамда 
узлуксиз такомиллаштириш энг муҳим фаолият ҳисобланади.
Тадрижий 
тараққиѐт 
натижасида 
демократик 
тасаввурлар 
мустаҳкамланиб, аста секинлик билан фуқаролик тажрибаси тўпланиб боради.


176
Фуқаролик онги бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. Фуқаролик онги 
ижтимоий тизимнинг ўзгариши билан янгиланадиган қадриятларга мослашиб 
боради. Бошқа тарафдан фуқаролик онги ижтимоий ўзгаришларни келтириб 
чиқарувчи фаол омил ҳисобланади. У фуқароларни фаол ҳаракатга бошловчи 
тасаввурлар билан боғлиқ бўлганлиги туфайли, жамият ўзлигининг 
янгиланишига, ижтимоий тараққиѐтни тезлаштирувчи омилга айланиши 
мумкин. Фуқаролик онги ижтимоий тараққиѐтнинг руҳий негизини яратган 
ҳолда жамиятнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Фуқаролик онги янги ғояларни қабул қилиш даражасида очиқ 
характерга эга. Янги ғоялар шу тизимга мос эканлиги ўз исботини топган 
тақдирда аста секин жамиятнинг моҳиятига сингиб боради.
Маданий янгиланишлар узлускиз тарзда ижтимоий онгга таъсир 
кўрсатиш даражасида кўп рўй берган тақдирда жамиятда воқеликни ҳис этиш 
учун янгича усуллар вужудга келади ва бу ўз навбатида фуқаровий онгнинг 
ўзгаришига олиб келади.
Мамлакатда сиѐсатни тубдан ўзгартириш ҳатто мулкка нисбатан 
муносабатни ҳам бутунлай ўзгартириш мумкин, аммо кишиларнинг асосий 
қарашлари ва қадриятларини тезлик билан ўзгартириб бўлмайди.
Фуқаролик онги умумий тамойилларгагина асосланмасдан, моҳияти 
жиҳатидан ўзгариб боради. Албатта жамиятда барқарор бўлган, ҳар қандай 
сиѐсий тизимга хос бўлган тарихиий тажриба, анъаналар сингари ўзгармас 
хусусиятга эга қадриятлар мавжуд бўлиб, улар фуқаровий онгда рўй бериши 
мумкин бўлган тезкор ўзгаришларни тийиб туради. Янги тарихий тажриба 
эса айнан ана шундай қадриятлар негизида вужудга келади ва фуқаролар 
онгига сингиб боради.
Тушунча сифатида ―фуқаролик онги ҳақида гап кетганда аввало 
фуқаронинг давлат билан сиѐсий-ҳуқуқий муносабатлари назарда тутилиб, 
кишининг бирор-бир давлатга мансублиги ва шу давлатнинг қонунларига 
бўйсуниши тушунилади. Кишининг ҳуқуқий мақомида ифодаланган 
фуқаролик давлат билан фуқаро ўртасида амал қиладиган бир қатор ҳуқуқ ва 
бурчлар билан мустаҳкамланган.
Турли ижтимоий субъектларнинг ўзаро таъсирлашуви рўй берадиган ва 
манфаатлари амал қиладиган жамият муносабатларига фуқаровий онг кириб 
боради ва уларни акс эттиради. Шунингдек, у кишилараро муносабатларга 
таъсир кўрсатган ҳолда уларга аниқлик, мазмун ва шакл бағишлайди. 
Кишиларнинг ижтимоий ҳаѐт ҳамда давлатга нисбатан, шахс билан давлат 
ўртасида ҳақиқий ва меъѐрий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари 
фуқаровий онгда мужассамлашган.
Ижтимоий-сиѐсий, диний, ахлоқий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа 
меъѐрлар, талаблар, тамойиллир, қоидалар умумий фуқаровий дунѐқараш 
шаклида фуқаровий онгнинг таркибий элементлари сифатида намоѐн бўлади.
Демократик жамиятнинг барқарорлиги демократик қадриятлар билан 
бойишни тақозо этади. Бу жараѐн жамиятдаги фуқароларнинг ижтимоий 
эркин шароитда яшашга қанчалик тайѐр эканликлари, яъни шахсларнинг 


177
фуқаровий етуклиги ва фаоллигига боғлиқ. Ўз навбатида фуқаровий етуклик 
ва фуқаровий мусъулият жамият аъзоларининг фуқаровий онги даражаси 
билан белгиланади. Айнан фуқаровий онг жамиятнинг маънавий, 
интеллектуал ҳамда ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини шакллантиради.
Фуқаровий онг жамиятни бирлаштиришга хизмат қилади, умумий 
манфаатлар йўлида фуқаролар ўртасида келишув бўлишига хизмат қилади. 
Жамиятда рўй берадиган турли ижтимоий-маданий омиллар таъсирида 
фуқаровий онг ўзгариб боради ва фуқаровийлик тўғрисидаги ғоялар 
тараққиѐтида ўз аксини топади.
Давлат ва жамият, давлат ва шахс ўртасидаги муносабатларнинг 
табиати ҳақидаги билимларнинг кенгайиши ―фуқаровийлик тушунчасини 
қайта қайта тафаккур қилишни тақозо этади. Ижтимоий жараѐнлар 
натижасида сайқалланган фуқаровий маданият ва фуқаровий онг кишиларни 
иқтисодий, сиѐсий, ҳуқуқий, ахлоқий жиҳатдан шакллантиради.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish