111
асоси хисобланади. Хусусан, туб янгиланишлар ва жадал тараққиѐт даврида
таълим ва фан ҳар қандай ижобий натижанинг асоси, пойдевори ҳисобланади.
Шуни назарда тутган Президент Ш.М.Мирзиѐев эндигина президентлик
лавозимига сайланган пайтидаѐқ дастлабки учрашувини фан арбоблари билан
ўтказди. 2016 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Фанлар Академиясида
фанимизнинг йирик дарғалари – академиклар билан қилган учрашуви бутун
ҳалқимиз кайфиятида ва руҳиятида ѐқимли кўтаринкилик,
янгиланишлар
жараѐнига қаътий ишонч билан қараш имконини берди.
Ҳаракатлар Стратегиясида таълим соҳасига эътибор бир неча
йўналишларда баѐн этилган. Жумладан, мактабгача таълим сифатини
юксалтириш, баркамол авлодни тарбиялашнинг муҳим шарти эканлиги
таъкидланади. Зотан, мурғаккина боланинг эндигина пайдо бўлаѐтган ақл
куртаклари, тафаккури айни
ана шу масканда шаклланади, ривожланади.
Боланинг илк орзу-умидлари, қизиқишлари, интилишлари ва мақсадлари
пайдо бўлади. Ана шу орзу-умид, интилиш қайси томонга бурсанг, ўша
томонга йўрғалаб кетадиган вазиятда уни тўлақонли инсон, баркамол шахс
бўлиб етишишига асос бўлади. Шунинг учун Ҳаракатлар
Стратегиясида
таълим ва тарбиянинг айни ана шу босқичига жуда катта эътибор берилади.
Умумий ўрта таълим сифатини ошириш, фанлари чуқурлаштирилган тарзда
ўрганиш таълим тизимининг тубдан модернизация қилишнинг таянчи
ҳисобланади. Ҳар бир фанни ўқувчилар қизиқишига қараб чуқурлаштирилган
тарзда ўқитилиши келажакда кучли, билимли ва
баркамол мутахассиснинг
етишиб чиқишига асос бўлиб хизмат қилади.
Касб-ҳунар коллежлари талабаларини бозор иқтисодиѐти талабларига
жавоб берадиган мутахассисликлар бўйича тайѐрлаш ҳамда ишга
жойлаштириш механизмини такомиллаштириш долзарб масалалардан
биридир.
Ҳаракатлар
Стратегиясида
2017-2021
йилларда
амалга
ошириладиган тадбирлар натижасида 135 та ўрта махсус касб-ҳунар таълими
муасасаларининг моддий-техник базаси янада мустахкамланади. Айни пайтда
касб ўрганиб, ҳунар эгаллаѐтган иқтидорли ѐшларимиз шахсий бизнесларини
ташкил этиш истагини билдиришмоқда. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:
–
Коллежларда таълим-тарбия иши замон талаблари даражасида
ташкил этилаѐтганлиги, ўқув устахоналарининг соҳага оид энг илғор
воситалар билан жихозланганлиги натижасида битирувчиларда ўзи танлаган
мутахассислик бўйича етарли билим ва касбий кўникмаларни ўзлаштириш
имкони кенгайиб бормоқда;
–
Кичик бизнес ва тадбиркорлик давлат
томонидан хар томонлама
қўллаб-қувватланаѐтганлиги ѐш авлоднинг яратувчилик, ихтирочилик,
бунѐдкорлик қобилиятларини мустаҳкамламоқда. Уларнинг тадбиркорлик ва
кичик бизнес билан шугулланиш истагини кучайтирмоқда.
–
Битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш
мақсадида ―Микрокредитбанк‖, Савдо–саноат палатаси, Ёшлар Иттифоқи
билан ҳамкорликда ѐш тадбиркорларни руҳлантирувчи, уларда тадбиркорлик
кўникмаларини кучайтирувчи семинарлар, кўрик танловлар ва бошқа оммавий
тадбирлар ўтказилмоқда.
112
–
Тижорат банклари томонидан
тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш истагини билдирган битирувчиларга имтиѐзли кредитлар
берилмоқда. Улар фаолиятини йўлга қўйиш учун маҳаллий ҳокимият
органлари ва тегишли нодавлат ташкилотлари кўмаклашмоқда.
Ҳаракатлар Стратегиясида таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг
ҳалқаро стандартларига ўтишда олий таълим муасасалари фаолияти ва
самарадорлигини оширишдаги устивор вазифалар белгилаб олинди. Унга кўра
Do'stlaringiz bilan baham: