Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

 
 
 
Олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, халқаро стандартлар 
даражасига мос мутахассислар тайѐрлаш мақсадида, тизимни комплекс 
ривожлантиришга қаратилган 5 йиллик дастур қабул қилинди ва унга кўра 
жорий йилда бир қатор олийгоҳларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга 
оширилди ҳамда замонавий компьютер, ўқув лабораториялар билан 


125
жиҳозланди. Жумладан, Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиѐти 
университетининг биноси янгиланиб, фойдаланишга топширилди. 
Ўзбекистон Фанлар академияси аъзолари ҳамда етакчи олимлар билан 
бўлиб ўтган йиғилишда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, республика 
илм-фан нуфузини юксалтириш ва ривожлантириш бўйича бир қатор 
тадбирлар амалга оширилди. 
Жумладан, илмий-тадқиқот муассасаларининг инновацион фаолиятини 
ва инфратузилмасини комплекс ривожлантириш 5 йиллик дастури ишлаб 
чиқилиб, уларни таъмирлаш, замонавий лаборатория жиҳозлари билан 
таъминлаш учун 450 миллиард сўм ажратилиши режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ва 
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш 
жамғармаси ташкил этилди. Фанлар академияси мақоми мустаҳкамланди, 
унинг Навоий шаҳрида бўлими очилди, 9 та илмий муассасалар қайта 
тикланди. 
Халқаро амалиѐтга мувофиқ олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг 
икки поғонали таянч докторантура ва докторантура тизими жорий этилди.
Юқори малакали ва билимдон ўқитувчи-педагоглар базасини 
шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли 
қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат 
умумтаълим мактаб-интернати ҳамда Астрономия ва аэронавтика боғи ташкил 
этилди. 
Маданият ва спорт соҳасига берилаѐтган эътибор. 2017 йилнинг 
ўтган даври мобайнида маданият ва спорт соҳасидаги бошқарув тизимини 
такомиллаштириш, мазкур соҳада Ўзбекистон халқининг бой ва ўзига хос 
маданияти, санъати ва ижодиѐтини янада ривожлантиришни таъминлашга 
йўналтирилган давлат сиѐсатини амалга ошириш самарадорлигини тубдан 
юксалтириш, аҳоли кенг қатламлари орасида маънавий-ахлоқий камолот ва 
соғлом турмуш тарзига интилишни кучайтириш мақсадида муайян ишлар 
амалга оширилди. 


126
Энг аввало, бу йўналишдаги ишлар соҳадаги бошқарув тизимини тубдан 
қайта кўриб чиқишдан бошланди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ―Маданият ва спорт соҳасида 
бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 
Фармони қабул қилиниб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ва 
спорт ишлари вазирлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият 
вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат 
қўмитаси ташкил этилди.
Миллий-маданий ва маънавий меросни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, 
санъат ва бадиий ижодни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида ―Ўзбекконцерт‖ 
давлат муассасаси ҳамда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 
ташкил қилинди.
Болалар спортини ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича олиб 
борилаѐтган ишларни сифат жиҳатидан кучайтириш, болалар спорти 
объектларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, спорт таълими 
ва спорт захираларини тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 
Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро аппарати, 
спорт йўналиши бўйича 256 та спорт мактаби ва спорт йўналишидаги мактаб-
интернатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ихтиѐридан 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси 
тасарруфига ўтказилди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish