Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ѐшлар ва



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 64 фоизини ѐшлар ва болалар 
ташкил этади. Бу, бир томондан, давлатимиз зиммасига улкан масъулият 
юкласа, иккинчи томондан ѐшларга оид мақбул сиѐсат юритиш натижасида 
улкан имкониятлар ҳам беради. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда меҳнат 
ресурсларининг ярмидан кўпини ѐшлар ташкил этади. 
Ёшлар барча даврларда жамиятнинг фаол қатлами сифатида эътироф 
этиб келинган. Мунтазам шаклланиб борувчи бу қатлам доимий йўналтириб 
ва қўллаб-қувватлаб туришни талаб этади. Ислоҳотлар жараѐнида кенг 
миқѐсли ижтимоий, сиѐсий, маънавий ва аҳлоқий вазифаларни амалга ошириш 
учун давлат комплекс чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқмоқда. 
Давлат томонидан ѐшларнинг халқ манфаатлари йўлида эркин 
ижтимоийлашуви ва жамиятда ўзини тўлақонли шахс сифатида намоѐн этиши 
учун мақбул шароит ва имконият яратиш борасида амалга оширилаѐтган чора-
тадбирлар тизими ѐшларга оид давлат сиѐсатининг бутун кўламини 
белгилайди. 
Моҳиятан 
давлатни 
ижтимоий-иқтисодий, 
маданий 
ривожлантириш, рақобатбардошлигини таъминлаш, миллий хавфсизлигини 
мустаҳкамлашни кўзда тутувчи бу сиѐсат мустаҳкам дастурий, ташкилий, 
сиѐсий ва иқтисодий механизмларга таянади. 
Ёш фуқароларнинг ижтимоийлашуви, ҳуқуқ ва эркинликларининг 
кафолатланиши, жамиятда ўз ўрнини топиши учун ўзини масъул деб билган 
ҳар бир давлат ѐшлар ҳаѐтига ѐшларга оид сиѐсати билан таъсир ўтказади. 
Ёшларни ижтимоий тўғри йўналтириш, уларга ҳаѐтда ўз ўрнини топишлари 
учун моддий ва маънавий шароит яратиб бериш асносида давлат ва ѐшлар 
ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб боради ва бу, ўз навбатида, 
бевосита ѐшларнинг умумэътироф этилган ҳуқуқ ва бурчларга риоя қилиш 
масъулиятини ҳам оширади. Буни Президент Ш.Мирзиѐев томонидан ишлаб 
чиқилган Ҳаракатлар Стратегиясида ва унинг амалий фаолиятида яққол 
кўришимиз мумкин.
«Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Қонунининг 33 моддасидан 15 таси ѐшларга оид давлат сиѐсатини рўѐбга 


121
чиқаришни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи мутасадди 
органларга ва муассасалар, фуқаролик жамияти институтларига бағишланган. 
Албатта, ушбу орган ва муассасаларнинг қонунда қатъий белгиланиши 
бошқа субъектлар бу жараѐнда иштирок этмайди, деган хулосага олиб 
келмаслиги керак. Қонуннинг 9-моддасига кўра, ѐшларга оид давлат 
сиѐсатини рўѐбга чиқаришда жамиятнинг барча соҳаларига дахлдор бўлган 
барча органлар, муассасалар ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок 
этиши мумкин. 
Ана шундан келиб чиқиб ҳамма ташкилот ва муасасалар ваколатларида 
ѐшларга оид давлат сиѐсати соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий ва 
бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, 
ѐшларга оид давлат сиѐсатини рўѐбга чиқаришда иштирок этувчи бошқа 
органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш белгиланган. 
Қонуннинг энг муҳим нормаларидан яна бири, бу – ѐшларга оид давлат 
сиѐсатини амалга оширишда маҳаллалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, 
оммавий ахборот воситаларининг ўрни аниқ белгилаб қўйилганидадир. 
Айниқса, мазкур тўзилмалар ҳуқуқларида ѐшларга оид давлат сиѐсати 
соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши, давлат дастурларининг ва 
ҳудудий дастурларнинг рўѐбга чиқарилиши устидан жамоатчилик назоратини 
амалга ошириш белгилангани муҳим аҳамият касб этади. 
―Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида‖ги Ўзбекистон 
Республикасининг қонунида ѐшларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига 
алоҳида урғу қаратилиб, ѐш фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари 
қонунда белгиланган ҳоллардан ташқари чекланиши қатъий ман этилади.
Яъни, қонуности ҳужжати билан ѐшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари 
чекланиши мумкин эмас. 
Қонунда ѐшлар фаолиятини тартибга солиш ва уларнинг ижтимоий 
фаоллигини оширишга қаратилган бир қатор имтиѐзлар берилган. Жумладан: 
-ѐшларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг таълим муассасаларида 
ўқиш учун имтиѐзли кредитлар бериш;
-етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 
болаларни тураржойлар билан таъминлаш;
-ўрта махсус, касб-ҳунар ѐки олий таълим муассасасини 
битирганидан кейин бандликни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўриш 
каби аввалги қонунда бўлмаган кафолатлари белгиланди. 
Шу билан бирга, иш топишда қийналаѐтган ва меҳнат бозорида тенг 
шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган ѐш фуқароларни ишга 
жойлаштиришга ѐрдам қўшимча иш ўринлари ва ихтисослаштирилган 
корхоналарни барпо этиш, ўқитиш бўйича махсус дастурларни ташкил этиш, 
ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ѐшларни ишга жойлаштириш учун 
корхоналар, муассаса ва ташкилотларда иш жойларининг энг кам миқдори 
заҳирасини яратиш йўли билан таъминланиши қайд этилди.
1
1
Қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиѐевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг 
жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга бағишланган илмий-оммабоп қўлланма. Т.: 2018.


122
Бундан ташқари, қонунда ѐшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш 
ва қўшимча чора-тадбирлари, жумладан, иқтидорли ва истеъдодли ѐшларни, 
ѐшлар тадбиркорлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, ѐшлар 
ижтимоий хизматига оид нормалар ўз аксини топган. 
Ҳар бир давлат ѐш авлодни демократик, умуминсоний ва миллий 
қадриятлар руҳида тарбия қилишнинг уддасидан чиқиши, уларни ижтимой 
жиҳатдан етарли даражада қўллаб-қувватлаши шарт. Акс ҳолда мамлакат 
аҳолиси фақатгина ишсиз ва салоҳиятсиз фуқаролар ҳисобига ортиб, хавфли 
криминоген вазият чуқурлашиб боради. 
«Ёшларга оид давлат сиѐсати тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши 
мамлакатимизда ѐшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини 
мустаҳкамлашга, ѐшларга оид давлат сиѐсатини рўѐбга чикаришда давлат 
органлари ҳамда бошқа ташкилотлар масъулиятини кучайтиришга, ушбу 
соҳада соғлом, баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар 
самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади. 
Президент Ш.М.Мирзиѐев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги 
нутқида мамлакатимизнинг янги ва баркамол қиѐфасини шакллантириш 
йўлида олиб борилаѐтган кенг қамровли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб, 
жумладан, навқирон авлодни юксак маърифатли қилиб тарбиялашнинг 
аҳамиятини аниқ мисоллар билан очиб берди. Айниқса, глобаллашув ва 
ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораѐтган бугунги 
шароитда ѐшларга оид сиѐсатни шакллантириш ҳамда уни амалга оширишга 
қаратилган умумлаштирилган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар 
ҳуқуқлари тўғрисидаги ҳалқаро Конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф 
этгани ҳалқаро эксперт доиралари, чет элнинг нуфузли тадқиқот институтлари 
томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Ш.М.Мирзиѐевнинг барча 
давлатлар келажагига, бутун инсоният равнақига дахлдор ушбу ташаббуси 
халқимиз, хусусан, ѐшларимиз қалбида чексиз фахр-ифтихор туйғусини 
уйғотди. 
Ўзбекистонда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилаѐтган лойиҳалар 
меҳнат амалиѐтини яхшилаш, уни механизациялаштиришни кучайтириш, кам 
меҳнат талаб қиладиган ва кўпрок даромад берадиган экин турларини 
етиштириб, 
қишлоқ 
хўжалигини 
диверсификациялаштириш 
орқали 
мамлакатга пахта етиштиришдан бошқа соҳаларга ўтиш ва мажбурий 
меҳнатдан фойдаланиш ҳолларини камайтиришда кўмаклашишга қаратилган. 
Бу узоқ йиллар мобайнида ѐшларни мажбурий меҳнатга жалб этишдек 
номақбул холатларга чек қўйиш имконини беради.
Ёшлар ҳаѐтидаги барча соҳаларни ривожлантириш мақсадида, жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича 
кенг кўламдаги ишлар кўзда тутилмоқда. Жумладан, Нукус шаҳрида Олимпия 
ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати 
мактаби, Урганчда «Ёшлик» спорт мажмуаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, 
Бухоро шаҳарларида универсал спорт комплекслари, Қарши шаҳрида спорт-
соғломлаштириш мажмуаси, кўп тармоқли ѐпиқ сўзиш ҳавзаси барпо этилиши 
режашлаштирилди. 


123
Айни пайтда кўплаб ѐшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат 
қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч 
кимдан кам бўлмай яшаѐтганлари кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай 
одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун Президент Ш.М.Мирзиѐев улар билан 
доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, 
юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш керак эканлигини 
таъкидламоқда. Бу давлат раҳбарининг аатан туйғуси нуқтайи назаридан 
ѐрқин феноменини исботлайди. 
Айни пайтда жамоатчилик Ўзбекистон ѐшлари Ҳалқаро ассоциациясини 
тузиш ва унинг самарали фаолият юритиши учун тегишли шароит яратиш, 
ѐшлар хориждаги тенгдошлари билан илм-фан, маданият, тадбиркорлик, спорт 
ва бошқа соҳаларда фаол мулоқотда бўлиши кераклигини таъкидлашмоқда. Бу 
эса ѐшларнинг ўз салоҳиятини дунѐ миқѐсида намоѐн этишлари учун катта 
имконият яратади. Шунинг учун келгуси йили Самарқанд шаҳрида Марказий 
Осиѐ ѐшлари форумини ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, юқорида айтилганидек, 
халқ ҳокимиятчилиги, кенг жамоатчиликнинг, ҳар бир фуқаронинг давлат 
бошқарувида иштирокини ҳуқуқий асослаб «давлатнинг бирдан-бир ва ягона 
манбаи халқдир», деб алоҳида таъкидланган. Асосий қонуннинг ана шу 
талабларидан 
келиб 
чиқиб, 
Ҳаракатлар 
стратегиясида 
демократик 
ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий 
Мажлис ва жамоатчилик назоратининг ролини янада кучайтириш масалалари 
жиддий равишда кўтарилган. Мурожаатномада бу фикрлар амалий жиҳатдан 
янада ривожлантирилди. Замонавий унда хусусан ѐшлар иштирокини 
таъминлаш орқали аҳоли сиѐсий фаол қатламининг янги янги авлодини 
етиштириш имконини беради. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish