Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Секторларнинг ташкил этилиши янги ижтимоий сиѐсат



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

Секторларнинг ташкил этилиши янги ижтимоий сиѐсат 
юритишнинг 
оптимал 
йўли. 
2017–2021 
йилларда 
Ўзбекистон 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга ошириш, 
жойларда ишларни ташкил этиш, биринчи навбатда, жамоатчилик олдида 
ҳисобот бериш шакллари ва услубларини тубдан такомиллаштириш, 
аҳолининг ҳаѐт сифати ва даражасини юксалтириш, давлат органлари 
раҳбарларининг масъулиятсизлиги ҳолатларининг юзага келишига қатъий 
равишда барҳам бериш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 
ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ―Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида‖ги 
қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш бўйича янгича тизим – секторлар фаолияти йўлга қўйилди. 
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар 
ҳудудлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси 
раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, 


65
прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари 
раҳбарлари 
бошчилик 
қиладиган 
комплекс 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш бўйича 4 та секторларга бўлинди.
Секторлар раҳбарлари томонидан оилалардаги ҳолат ўрганилиб, уларда 
аниқланган аксарият муаммолар жойида ҳал этилди. Ҳал этилиши мураккаб 
бўлган муаммоли масалалар ―йўл хариталари‖га киритилиб, назоратга олинди. 
Маҳалла институтининг такомиллаштирилиш. Фуқароларнинг 
ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда 
маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш 
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги 
―Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонга мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижросини самарали 
таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига 
фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини, ҳудуддаги профилактика 
инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари 
(оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва уларнинг ўз фаолияти 
юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг 
йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилиш амалиѐти жорий этилди. 
Шунингдек, қайд этиб ўтилган Фармон ижроси юзасидан маҳалла 
фуқаролар йиғинидаги ходимлар сони кўпайтирилди. Маҳаллалардаги бир 
қатор биноларни қуриш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга 
оширилди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида фуқаролар йиғини 
раисининг ўринбосари – ѐшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими 
ташкил қилинди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида тегишли 
вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшган ташаббускор фуқаролар 
ва жамоатчилик тузилмалари вакилларини рағбатлантириш мақсадида 
―Маҳалла ифтихори‖ кўкрак нишони таъсис этилди.
―Маҳалла 
посбони‖ 
жамоатчилик 
тузилмалари 
фаолияти 
такомиллаштирилди. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 
ходимлари учун дам олиш масканлари ташкил этилди.
Оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада 
соғломлаштиришга 
кўмаклашиш, 
оилаларни 
мустаҳкамлаш 
ва 
барқарорлигини таъминлаш мақсадида фуқаролар йиғинлари ҳузурида ―Ота-
оналар университети‖ жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.
Ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан фуқароларнинг қонуний 
манфаатларини рўѐбга чиқариш, уларнинг таклифларини ҳар томонлама кўриб 
чиқиш ва қўллаб-қувватлаш, бу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга 
солиш мақсадида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний 
ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги 
Намунавий низом тасдиқланди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish