ташкил топган. Узатиш тизимининг ўзига хос хусусияти, мураккаб
динамик тизим каби катта ҳудудларда уларнинг ускуна ва
аппаратураларини тарқоқ жойлашишидан иборат.
Ишончлилик назариясида объект асосий тушунча бўлиб,
лойихалаш, синов ва фойдаланиш даврида аниқ мақсадли буюм
ҳисобланади. Объектларга кўп каналли узатиш тизими, уларнинг
аппаратураси ва ускунаси, қурилмалари, тугунлари, блоклари ва
элементлари киради.
Тизим — бу элементлар мажмуидан иборат бўлган объектдир.
«Тизим» ва «элемент» тушунчалари эса нисбий ҳисобланади.
Объект, бир хил тадқиқотларда тизим бўлиб хлсобланади, агар
катта масиггабдаги объект 5Фганилаётган булса унда элемент
сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Устун, унинг олинадиган
блоки, узатиш тизими (УТ)нинг эелементлари бўлиб ҳисобланади
ва ҳоказо.
УТ ишончлилиги деб, норматив-техник хужжатларда (НТХ)
белгиланган чегараларда каналлар ва трактларнинг параметрларини
вақт бўйича сақлаган ҳолда абонентлар ўртасида, белгиланган
фойдаланиш шароитларида ахборот узатилишини таъминлайдиган
хусусиятга айтилади. Ишончлилик, УТ ва унинг элементларидан
техник фойдаланишни барча томонлама қамраб олади ва уларнинг
самарали ишлашини белгилайди.
Элемент ишончлилиги, элемент учун белгиланган барча
параметрларни вақт бўйича сақлаган ҳолда, ахборотни узатишда
белгиланган функцияларни, жумладан, фойдаланиш ва берилган
www.ziyouz.com kutubxonasi
ишлаш мудцати даври давомида элементларга хизмат курсатишни
амалга оширадиган хусусиятидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |