23-мавзу. ГОСТ 7.88-2003 Нашрлар сарлавҳаларида сарлавҳалар ва сўзларни қисқартириш қоидалари
Ушбу стандартда лотин, грек ва кирилл алифболаридан фойдаланадиган тиллардаги нашрлар сарлавҳалари ва сарлавҳадаги сўзларни қисқартириш қоидалари берилган.
24-мавзу. ГОСТ 7.87-2003 Китоб ёдгорликлари стандарти
Ушбу стандарт китобларининг турлари ва тоифаларини белгилашга, уларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва тавсифлаш жараёнларига, шунингдек давлат томонидаи сақланишини таъминлашга ва фойдаланишга қўйиладиган умумий талабларни белгилайди.
IV.Семинар машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Семинар машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
Стандартлаштириш бўйича меъёрий хуқуқий ҳужжатларни ўрганиш.
Халқаро стандартлаштириш бўйича марказлар. Минтақавий стандартлаштириш марказлари.
Ахборот, кутубхона ва нашриётчилик иши бўйича стандартлар тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Турли хил ҳужжатларни тайёрлашда библиографик ёзув,библиографик тавсиф қоидалари асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Турли хил ҳужжатларни тайёрлашда библиографик ёзув,библиографик тавсиф қоидалари асосида ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Кутубхона-ахборот фаолиятига оид атамалар ва таърифларни ўрганиш,таҳлил қилиш.
Электрон нашрларнинг асосий турлари ва чиқувчи маълумотларини ўргатувчи стандартларни ўрганиш,таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.
Нашрлар.Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш белгиси.Умумий талаблар ва расмийлаштириш қоидаларини таҳлилий ишлаб чиқиш.
Библиографик ёзув.Электрон кўринишдаги ахборот кутубхона ресурсларининг библиографик тафсифига қўйиладиган умумий талаблар ва тузиш қоидаларига оид стандартларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш.
Нашрлар.Китоблар ва серияли нашрларнинг халқаро стандартда рақамланиши ҳақида маълумотнома ёзиш.
Ҳар хил турдаги нашр турларига стандартда белгиланган талаблар асосида аннотация ёзиш.
Илмий нашрларга стандартда белгиланган талабалар асосида рефератлаш.
АКМ ва АРМ ларнинг статистикасини ўрганиб, стандарт асосида тузилганлигини таҳлил қилиш.
Ҳужжатларни консервация қилишдаги асосий атамалар, таърифлар ва умумий қоидаларини ўрганиш.
Турли хил нашрларни тайёрлашга оид стандартлар, журналлар, тўпламлар ва ахборот нашрларини таҳлил қилиш.
Нодаврий, даврий ва давомли нашрларни чиқаришни статистик хисобга олишни ўрганиш ва тайёрлаш.
Кутубхоналарда фондни комплектлаш стандартни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Кутубхоналарда фондни библиография қилиш стандартни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Илмий тадқиқот иши тўғрисида ҳисобот структураси ва расмийлаштириш қоидалари стандартини таҳлил қилиш.
Йирик кутубхоналарда илмий тадқиқот иши тўғрисида ҳисоботларни расмийлаштириш қоидалари стандарти бўйича текшириб, маълумотларни тайёрлаш.
Давлат миллий библиографик кўрсаткичлар, ёрдамчи кўрсаткичлар умумий талаблар стандарти ҳақида маълумотнома тайёрлаш.
Журналлар, тўпламлар, ахборот нашрлари эълон қилинадиган материалларни нашриётга оид расмийлаштириш.
Нашрлар муқовалар ва қалин муқовалар.
Библиографик ёзув. Хориж европа тилларидаги сўз ва сўз бирикмаларини қисқартириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |