Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия инстути “спорт менежменти ва иқтисодиёт”


Ишбай иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ёки бажарган ишининг хажмига қараб бериладиган иш ҳақидир



Download 0,96 Mb.
bet45/67
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#52450
TuriКонспект
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67
Bog'liq
2 5269739720446837426

Ишбай иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ёки бажарган ишининг хажмига қараб бериладиган иш ҳақидир. Маҳсулот бирлиги учун миқдори, таъриф ставкасидаги ҳақни ишлаб чиқариш нормасига тақсимлаш йўли билан аниқланади. Ҳақ тўлаш шаклларининг аниқ меҳнат шароитларини ҳисобга оладиган турлари иш ҳақининг тизимини ташкил қилади. Чунончи, ишчиларнинг бир қисмига тўғри ишбай тизими бўйича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб чиқариш нормаси қай даражада бажарилишидан қатъий назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган раценка бўйича тўланади.
Ишбай-мукофот тизими бир қанча кўрсаткичлар учун мукофот беришни назарда тутади. Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашда ишчининг белгилаб қўйилган норма доирасида ишлаб чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган раценка бўйича иш ҳақи берилади, нормадан юқорисига эса оширилган ҳақ (раценка) бўйича пул тўланади. Ишбай-иш ҳақининг тизимида якка тартибдаги, жамоа ва ижара пудратида қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фарқланади. Бунда олинган тайёр маҳсулот учун унинг сифати ва ишлаб чиқариш чиқимларини ҳисобга олиб ҳақ тўланади. Ҳақ тўлашнинг жамоа шаклида иш ҳақи бригада, цех ва бошқа бўлинманинг пировард меҳнат натижаларига боғлиқ қилиб қўйилади. Бунда ҳар бир ходим фақат ўзига берилган шахсий топшириқларгагина эмас, балки шу билан бирга бўлинманинг бутун иш ҳажмини ҳам бажаришдан манфаатдор бўлади.
4. Меҳнат муносабатларининг иқтисодий мазмуни ва касаба уюшмаларининг роли
Ишга ёллаш бўйича корхона маъмурияти ва ишчилар ўртасидаги муносабат меҳнат шартномалари ёрдамида шаклланади. Меҳнат шартномалари аввало иш ҳақи ставкаси, нормадан ортиқча бажарилган ишлар учун ставка, дам олиш кунлари ва танаффуслар, пенсия фондлари ва соғлиқни сақлашга ажратмалар ҳамда баҳоларнинг ўзгаришини ҳисобга олиб истеъмолчилик савати қийматини тартибга солиш каби пакетларни ўз ичига олади. Кейин меҳнат шароити масалалари қараб чиқилади. Ниҳоят, қатор ташкилий масалалар ҳал қилинади. Одатда келишув бир неча йилга (асосан уч) тузилади.
Айрим ҳолларда давлат ҳам корхона маъмурияти ва ишчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларга таъсир кўрсатиши мумкин. Асосан бу иш ташлаш масалаларига тегишли.
Аммо иш ташлаш ҳуқуқи «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳақидаги халқаро пакет»да мустаҳкамланган асосий ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар жумласига киради.
Кўпчилик мамлакатларда меҳнат муносабатларининг ривожланишида бош масала ишсизликни ижтимоий кафолатлашга, ишловчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш ва иш ҳақини ошириш имкониятлари билан боғлиқ масалалар ҳисобланади. Бу муаммоларни ҳал қилишда асосий рол касаба уюшмаларига тегишли бўлади.
Кўпчилик бозорларда ишчилар ўзларининг иш кучини касаба уюшмалари орқали жамоа бўлиб «сотади». Касаба уюшмалари нисбатан кўп сонли ишга ёлловчилар билан музокаралар олиб боради ва уларнинг асосий иқтисодий вазифаси иш ҳақини оширишдан иборат бўлади. Касаба уюшмалари бу мақсадга турли хил йўллар билан эришиши мумкин.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish