АДАБИЁТЛАР:
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. 2014
2.Каримов.И.А. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. Т. 1992
3.Жўраев Н.Ўзбекистон тарихи.Т.2013.
4.Левитин Л. Карлайл Д.С. Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти. Т. 1996
5.Муртазаева Р. ва б. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.
6.Шамсутдинов Р., Мўминов Х.Ўзбекистон тарихи.Т.,2013й.
7.Ўзбекистон Республикаси: мустақил давлатнинг бунёд бўлиши. Т. 1992
13-мавзу: Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий,маънавий-маданий тараққиёт.Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.
Режа:
1.Тараққиётнинг “Ўзбек модели”. Иқтисодий ислоҳотлар.
2.Маънавий қадриятларнинг тикланиши ва миллий ўзликни англаш.
3. Таълим тараққиёти. Илм-фан ,маданият ва санъат ривожи.
4.Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.
5.Ўзбекистонни янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси.
1.Бозор иқтисоди ҳақида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли», «Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли», «Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида» номли асарларида баён қилиб берилган.
Мустақилликка эришганимиздан сўнг Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш тамойили маъқулланди. Улар қуйидагилардир:
1-тамойил: на сиёсат, на мафкура иқтисодни назорат қилиш, унга тазйиқ ўтказиш даражасига кўтарилмаслиги зарур. Яъни иқтисоднинг сиёсатдан устунлиги.
2-тамойил: миллий иқтисодни шакллантириш, мустақилликни иқтисодий жиҳатдан таъминлаш, уни ҳимоя қилиш, жаҳон хўжалиги билан интеграцияга эришиш ва халқ манфаатини юзага чиқариш учун иқтисод давлат томонидан тартибга солиб турилиши лозим. Давлат-бош ислоҳотчи.
3-тамойил: Бозор иқтисодиётига ўтишда қонун ва қонунларга риоя этиш устувор бўлиши лозим. Қонун устуворлиги тамойили.
4-тамойил: Аҳолининг демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш зарур.
5-тамойил: Бозор иқтисодига ўтиш эволюцион йўл билан, пухта ўйлаб босқичма-босқич амалга оширилиши лозим72.
Иқтисодни ислоҳ қилишнинг асосий стратегик мақсадлари:
Биринчидан, кишилар турмуши ва фаолияти учун зарур шарт-шароитларни таъминлайдиган, кучли ва мунтазам ривожланиб борувчи иқтисодий тизимни барпо этиш.
Иккинчидан, кўп укладли иқтисодни, ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ҳар томонлама ўсиши учун асос бўладиган хусусий мулкчиликни вужудга келтириш.
Учинчидан, корхоналар ва фуқароларга кенг иқтисодий эркинлик бериш, уларнинг хўжалик ишларига давлатнинг тўғридан-тўғри аралашишдан воз кечиш.
Тўртинчидан, иқтисодда чуқур таркибий ўзгаришлар қилиш, моддий ва меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминлаш.
Бешинчидан, жаҳон иқтисодига интеграциялашиб бориш.
Олтинчидан, кишиларнинг дунёқарашини ўзгартириш, уларда янгича иқтисодий тафаккурни шакллантириш.73
Ислоҳотларнинг 1-босқичида Олий Кенгаш томонидан иқтисодга оид 100 дан ортиқ қонун қабул қилинди. Конституциямиз 12-бобининг 53-55-моддаларида бозор иқтисодига асосланган жамиятнинг иқтисодий негизлари ҳуқуқий жиҳатдан асослаб берилган.
Ислоҳотлар 1-босқичида қабул қилинган иқтисодий соҳага оид қонунларни асосан бешта йўналишга бўлиш мумкин:
1-йўналиш - Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги, иқтисодий мустақиллигининг хуқуқий негизларини ифодаловчи, давлатни бошқариш қоидаларини тартибга солувчи қонунлардир: «Давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида»ги, "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги, «Вазирлар Маҳкамасими тўғрисида»ги (1993 йил), «Маҳаллий давлат ҳокмияти тўғрисида»ги, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонунлар киради.
йўналиш - янги иқтисодий муносабатларни, хусусий мулкчиликни ва кўп укладли иқтисодни шакллантирувчи қонунлар мажмуаси.
йўналиш - хўжалик юритишни тартибга солувчи қонунлар.
йўналиш - Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий фаолиятини белгилаб берувчи ҳуқуқий нормалар.
йўналиш - Инсон ҳуқуқларини, аҳолининг ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва ижтимоий кафолатини таъминлайдиган қонунлар.
2. И.А.Каримов Ўз.КП 22-съездида (1990 йил июнь) шундай деган эди: "Яқиндагина ўзбек адабиётининг классиги Бобурни баҳолашда тор синфий ёндашув рўй берди. Адиб ижодининг миллий ва умуминсоний аҳамияи камситилди. Ўзбекистон Компартияси марказий Қўмитасининг 1986 йилда бўлган учинчи Пленумида Бобур шахси таҳқирланиб, у «маърифатли золим», деб тилга олинди. Биз уларнинг бебаҳо меросини халққа, аввало ёшларга етказиш учун барча ишларни қиламиз».
1991 йили Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Пушкин номидаги Адабиёт институтига Алишер Навоий номи берилди. 1994 йил Улуғбек йили деб эълон қилинди ва унинг 600 йиллиги мамлакат ва жаҳонда кенг нишонланди. 1992 йил май ойида мамлакатимиз пойтахтида бошланган машрабхонлик кунлари унинг ватани Наманганда кенг нишонланди. Бу шаҳарда унинг номи билан аталувчи катта истироҳат боғи барпо этилди. 1998 йил 24 октабрь куни Фарғонада Аҳмад ал-Фарғоний таваллудининг 1200 йиллиги, 1999 йил 5 ноябрда Хоразмда Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллигига, 1999 йил 17 декабрь куни Хоразмда Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 190 йиллиги, 1999 йил 18 декабрь куни Нукусда Ажиниёз Қарсибой ўғли таваллудининг 175 йиллиги кенг нишонланди. Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида имзоланган битим фақат маданият, илм-фан ва маориф соҳалари муаммолари билан чекланиб қолмайди. 1997 йилда Бухоро ва Хива шаҳарларининг 2500 йиллиги, 1999 йил 6 ноябрь куни Термизда «Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги кенг нишонланди. 2000 йилда ҳазрат А.Навоийнинг 560 йиллиги яна ҳам кенгроқ нишонланди. 2001 йилда Хоразмда «Авесто»нинг 2700 йиллиги кенг нишонланди. «Авесто» китоби дунёга келганидан буён илк маротаба ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. 2002 йилда Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги, Шаҳрисабзнинг 2700 йиллиги ЮНЕСКО иштирокида кенг байрам қилинди. 2003 йилда Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги нишонланди. Мамлакат маънавий ҳаётини янада такомиллаштиришда «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик марказининг ўрни алоҳида эътиборга лойиқдир. 1991 йилдан ҳар йили 21 март - «Наврўз» байрами умумхалқ байрами сифатида нишонланадиган бўлди. Бу кун дам олиш куни деб эълон қилинди. Имом Абу Исо ат- Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз-Замаҳшарийнинг 920 йиллиги (1995 йил), Нажмиддин Қубронинг 850 йиллиги, Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги (1993 йил) ва Ҳожа Аҳрор Валийнинг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланди. 2000 йили Ислом оламининг улуғ ҳуқуқшуноси Бурҳониддин Марғилонийнинг 1200 йиллиги ва беназир аллома Абу Мансур Мотурудийнинг 1130 йиллиги кенг нишонланди. Имом Бухорийнинг тўрт жилддан иборат, имом Термизийнинг бир жилдли ҳадис китоблари чоп этилди. Қуръони Карим саккиз марта, жами бир миллион нусхада нашр этилди. 2002 йили Қуръони Каримнинг изоҳли таржимаси шайх Абдулазиз Мансур томонидан тайёрланди. Тошкент шаҳрида эса Тошкент ислом университети, Халқаро ислом тадқиқотлар маркази, Имом Бухорий номидаги Ислом масъҳади, эшон Бобохон номидаги аёллар мадрасаси, Абулқосим ва Кўкалдош мадрасалари фаолият кўрсатмокда. Ҳар йили мамлакатимиздан 4 мингга яқин фуқаролар Маккаи Мунаввара ва Мадинаи Мукаррамага сафар қилади.
1993 йилда Амир Темурга суворий ҳайкал ўрнатилди. "Темур тузуклари» нашр этилди. «Амир Темур тузукларини ўқисам, - деган эди Биринчи Президент И.Каримов, - худди бугунги замоннинг катта-катта муаммоларига жавоб топгандек бўламан». Мустақиллигимизнинг 5 йиллиги ва Амир Темур таваллудининг 660 йиллик тантаналари бир-бирига уланиб кетди. Президент Каримов Соҳибқирон Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейига багишланган 1996 йил 2-октябрда Тошкентда ўтказилган халқаро илмий анжуманда шундай деди: «Бизнинг тарихимизда Амир Темурдай улуғ сиймо бор экан, унинг қолдирган мероси, панду ўгитлари бугунги ҳаётимизга ҳамоҳанг экан, олдимизда турган муаммоларни ечишда бизга қўл келаётган экан, бизнинг бу меросни ўрганмасдан, тарифламасдан, тарғибот қилмасдан ҳаққимиз йўқ». Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатларида нишонланди, халқаро илмий анжуманда 30 га яқин мамлакат олимлари иштирок этди. Амир Темурнинг 660 йиллик юбилейи 1996 йил 21-24-апрель кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида ЮНЕСКО ташаббуси ва раҳбарлигида нишонланди, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов иштирок этди ва катта нутқ сўзлади. ЮНЕСКО қароргоҳида «Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши" мавзуида халқаро конференция ва кўргазма уюштирилди. Париждаги «Одсон» театри ва ЮНЕСКО қароргоҳида катта концерт дастурларини намойиш этиилди. «Темурийлар даврида фан, маданият ва маорифнинг гуллаб-яшнаши» мавзуидаги анжуман ва унга бағишланган кўргазма очилди.74 Ўзбекистон Президенти мазкур маросимда ЮНЕСКОнинг ўша пайтдаги бош директори Ф.Майорга «Дўстлик» орденини топширди. Франциялик машҳур олим, Л.Керен «Шуҳрат» медали билан мукофотланди. ФранцияПрезиденти Ўзбекистон Президенти билан учрашганида Амир Темурнинг 1402 йили Француз қироли Шарлга йўллаган мактубини совға қилишида ҳам теран рамзий маъно бор. 1996 йилнинг 18 октабрь куни Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. 1996 йил 18 октябрь куни И.Каримов Самарқандда Амир Темур ҳайкалини тантанли равишда очди. Ўша муборак кун Қашқадарё воҳасида, хусусан Шаҳрисабз - қадимий Кешда тарихий кун бўлди, Шаҳрисабзнинг Оқсарой ҳовлисида Амир Темур ҳайкали очилди.
3. Совет даврида Ўзбекистон тарихи фани бор-йўғи 17 соат умумий тарих таркибида ўқитилар эди. 5-11 синфларда жами 340 соат ўқитиладиган бўлди. 1994 йилда 80 минг ўринли 209 та, 1995 йилда 55 минг ўринли 134 та, 1996 йилда 64 минг ўринли 198 та мактаб қурилиб фойдаланишга топширилди. Энг замонавий ихтисосликлар бўйича алоҳида университет ва институтлар, жумладан, Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университети, Навоий кон-металлургия институти, мудофаа вазирлиги қошида Ҳарбий академия, Ички ишлар вазирлиги қошида Ички ишлар академияси, Банк-молия академияси каби ўнлаб янги олий ўқув юртлари ташкил этилди.. Вилоятларда янгидан-янги ўқув юртлари очилди. Президент Каримовнинг 1992 йил 28 февралдаги Фармони билан 8 вилоят педагогика институтларига университет мақоми берилди. 10 мингдан ортиқ халқ таълими ходимига давлат уйлари бепул хусусийлаштириб берилди, 22 мингдан ортиқ ходимга эса ташкилот ва муассасалар тасарруфидаги уйлар хусусийлаштирилди. 50 мингдан ортиқ педагог ходимга шахсий қурилиш учун ер майдонлари ажратилди. Олий Мажлисининг 1996 йил декабрдаги Қарори билан 1 октабрь - «Ўқитувчилар ва мураббийлар куни» деб белгиланди. Узлуксиз таълимга асос 1992 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ умумий ўрта таълим таркиб жиҳатдан 5 босқичдан, яъни бошланғич (1- 4 - синфлар), таянч (5-9-синфлар) ва ўрта таълим (10-11-синфлар)дан ташкил топган эди. 1992 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги Қонун эски тузум сарқитларини кўрсатиб беришга, иллатларни англаб олишимизга, аниқроғи эски тизимдан янгисига ўтишга кўприк вазифасини ўтади. 1997 йил февралда И.Каримов Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш масаласини кўтарди. У шундай деди: «Таълим тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти етди, профессионал билимларни эгаллаш имкониятларини кенгайтириш, маъмур-менежерларни тайёрлашни йўлга қуйиш, янги шароитларда, янги замонавий технологияларда ишлашга қобил ишчи ва мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш лозим». Янги «Таълим тўғрисида»ги Қонун бўйича таълим турлари мактабгача таълим (6-7 ёшгача), умумий ўрта таълим (9 йиллик), ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (3 йиллик), олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, мактабдан ташқари таълимдан иборат қилиб белгиланди. «Таълим тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Кадрлар тайёрлаш милллий дастури» мактабгача таълимдан то фанлар академиясигача бўлган замонавий, янги узлуксиз таълим тизимини вужудга келтиришга, Ўзбекистон таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишга асос бўлди. Янги таълим тизими бўйича «мактабгача таълим» деб номланиб «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида нафақат «боғча» болалари, балки Республикадаги 6-7 ёшгача бўлган жамики болаларни мактаб таълимига тайёрлаш масаласи қўйилди. 6899 та мактабгача таълим муассасасида 631 минг бола таълим-тарбия олмоқда. Улардан 203 таси «мактаб-боғча» мажмуаси, 186 таси санатория типидаги мактабгача таълим муассасаларидир. «Учинчи минг йиллик боласи» таянч дастури асосида амалга оширилмокда. 2003йилда шу йўл билан 535 минг 6-7 ёшли болалар мактаб таълимига тайёрлаб берилди. Бу умумтаълим мактабларнинг 1-синфларига 2003 йилда қабул қилинган болаларнинг 88,5 фоизини ташкил этади. 2001 йилда бу кўрсатгич 57,0 фоизни, 2002 йилда эса 84,0 фоизни ташкил этган эди. 1999 йил 24-июндаги Қарорга мувофиқ хусусийлаштирилган мактабгача таълим муассасалари сони ортиб бормокда. 2003 йилнинг ўзида 96 та мактабгача таълим муассасаси хусусийлаштирилди. 2004 йил 1 январгача бўлган маълумотга кўра, жами 145 та хусусий мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Янги таълим тизимибўйича умумий ўрта таълим бошланғич таълим (1-4-синфлар) ва ўрта таълим (5-9-синфлар) босқичларидан иборат. 2003-2004-ўқув йиллда 9711 та умумтаълим мактабида 6 млн 226 минг ўқувчи таълим олди. «Кадрлар тайёрлаш милиий дастури» асосида ишлаб чиқилган ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1999 йил августда тасдиқланган «Умумий ўрта таълим Давлат таълим стандартлари» асосида янги ўқув дастурлари амалиётга жорий этилди. 2001-2002 ўқув йилидан эътиборан мактаб ўқувчиларига дарсликларни ижарага бериш тизими асосида таъминлашга босқичма-босқич ўтила бошланди. 2001 йилдан бошлаб дарсликларни танлов асосида яратиш йўлга қўйклди. «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ижросининг 1-босқичи асосий вазифаларидан бўлган мониторинг тизими шакллантирилди. Янги таълим тизимига мувофиқ иқтидорли ва истеъдодли ўқувчилар учун 500 дан ортиқ янги турдаги ўқув муассасалари ташкил этилди. Кўплаб иқтидорли ўқувчиларимиз турли халқаро олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритмоқдалар. 1998-2003 йилларда мамлакатимизда замонавий ўқув ва ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган 36 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 57 та академик лицей ва 368 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 539 та касб-ҳунар коллежи ишга туширилди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари учун 20 та умумтаълим фанларидан давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди. 1998-2003 йилларда 39 та соҳа ва йўналиш бўйича ташкил этилган малака ошириш марказларида 41 мингдан зиёд педагог малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларидан ўтдилар. «Устоз» жамғармаси йўлланмаси ва чет эл инвестициялари ҳисобидан 686 нафар тизим педагоглари АҚШ, Германия, Франция, Голландия, Япония, Корея каби давлатларда малака ошириб келдилар. Янги таълим тизим бўйича ташкил этилган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 1-навбати мустақилликнинг 10 йиллик байрами арафасига тўғри келди.
1997 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида» ги Қонунга биноан олий таълим икки босқичда - бакалавриат ва магистратурадан иборат. Фаолият кўрсатаётган 62 та олий ўқув юртида 260 минг талаба таҳсил олмокда. Шу кунларда мамлакатимиздан 700 нафар талаба хорижий мамлакат ўқув юртларида иқтисодий ихтисослар бўйича ўқишмокда. Бир неча минг талаба 3 ойдан бир йилгача хорижий ўқув юртларида таълим олмоқда.
1991 йилда Фарғонада ва 1993 йилда Хивада давлат қўғирчоқ театрлари иш бошлади. 1993 йилда Тошкент шаҳрида ҳашаматли «Туркистон» саройи иш бошлади. 1994 йилда Қашқадарё ва Наманган вилояти театрлари қошида қўғирчоқ гуруҳлари очилди. 2001 йилда Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театри бутунлай қайта қурилиб, унга Ўзбек миллий академик театри номи берилди. 2002 йилда Тошкент давлат консерваториясининг янги биноси ишга туширилиб, унга Ўзбекистон давлат консерваторияси мақорни берилди. Андижонда жамоатчилик асосидаги ёшлар театри давлат тасарруфига олиниб, у 1994 йилда Аббос Бакиров номидаги Андижон ёшлар ва болалар театрига айлантирилди. 2000 йили Огаҳий номидаги Хоразм вилоят театри тўла таъмир этилди. Навоий номидаги театр балет труппасининг Малайзия ва Таиландга, А.Ҳидоятов номидаги театрнинг Англия, Шотландия ва Германияга, Рус ёшлар театрининг Қоҳирага сафарлари бўлди. Қашқадарё вилоят мусиқали драма ва комедия театридан сўнг иккинчи бўлиб, Ўзбек миллий академик театрида Соҳибқирон ҳаёти ҳақидаги драма саҳнага қўйилди. А.Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида жаҳон бадиий хазинасининг ўлмас дурдоналаридан бири Абдулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари 1000 йиллигига бағишлаб, мазкур асар асосида «Фаридун» номли 2 қисмли фожиа саҳналаштирилди. Чўлпон қаламига мансуб, «Ёрқиной» пьесаси ҳам яна саҳна юзини кўрди. А.Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театрининг ижодий жамоаси мазкур томошани ўз мухлисларига тақдим этдилар. 1998 йили Аҳмад Ал-Фарғонийнинг 1200 йиллиги шарафига Алишер Навои номидаги катта опера ва балет театрида М.Вафоевнинг «Ал-Фарғоний» асари саҳналаштирилди. 1994 йили «Хумо» ёшлар театрининг ҳалқаро фестивали ўтди. 1992 йилнинг 26 мартидан то 4 апрелигача «Наврўз-92» халқаро анжумани ўтказилди. Олий мукофот (Гран При) - Туркманистон давлат ёшлар театрининг «Далли Думбул» спектаклига, Халқаро Театр уюшмалари конфедерациясининг махсус мукофоти - Й.Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театрининг «Тошкентга саёҳат» комедиясига берилди. 1997 йил октабрь ойида эса Тошкентда «Театр: Шарқ ва Ғарб» халқаро фестивали ўтказилди. Фестивалда Гонконгнинг «Резолю» театри жамоасининг «Осмонўпар бинодаги 2 одобли хизматкор» спектакли, Германиянинг Дортмунд опера ва балет театри жамоасининг «Донниторн хонимнинг эсдан оғиши» операси, Туркманистон А.Қулаҳмедов номидаги театрининг «Пайғамбарлар ноласи» кабилар. 2003 йили Ўзбек миллий академик драма театрида Й.Муқимовнинг «Спитамен» асари саҳналаштирилди. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, халқ ижоди ва маданий-маърифий ишлар маркази мусиқа санъати соҳалари бўйича бир қанча кўрик-танловлар ўтказди. Шу йили март ойида Тошкент шаҳрида танбур, қўшнай сурнай ва бошқа миллий соз ижрочиларининг «Асрларга тенгдош наволар» номли кўрик-танлови, апрелда Тошкент вилоятида ҳаваскор қўғирчоқ театрлари жамоаларининг кўрик-танлови, апрелда Ж. Султонов, С. Калонов, К. Жабборов, Н. Ҳасанов, К. Отаниёзов, Ф. Содиқов ва Ж. Шомуротовлар асарлари ижрочиларининг «Боқий овозлар» номли кўрик танловлари ўтказилди. Хоразмда май ойида фолклор жамоаларининг, аския, қизиқчи ва масхарабозларнинг июнда Қўқон шаҳрида ўтказилган 9-анъанавий, лапар ва ялла ижрочиларининг, август ойида Тошкент шаҳрида 11-анъанавий кўрик-танлови ўтказилди. Ўзбек халқ чолғулари ва баян созанда-ижрочиларининг «Асрларга тенгдош наволар» деб номланган навбатдаги 6-кўрик-танлови илгаригиларидан фарқли ўлароқ 3 босқичда ўтказилди. 3-босқич ғолиблари «Баҳор» концерт залида Т.Жалилов номидаги Ўзбекистон давлат академик халқ чолғулари оркестри ҳамда Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттириш давлат компаниясининг Д.Зокиров номидаги Ўзбек халқ чолғулари оркестри жўрлигида махсус танлов дастурини ижро этдилар. Танловда барча вилоятлардан 46 нафар ижрочи иштирок этди. Халқлар дўстлиги саройида 1993 йил 14 апрелда вазирлик тасарруфидаги санъат ва маданият олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талаба-ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари иштирокида «Истиқлол жилолари» йиғма концертини намойиш этди. Мустафо Бафоев, Дилором Омонуллаева, Алишер Икромов, Анор Назаровлар ижодининг янги даври бошланди. М.Бафоев ўзбек миллий мусиқаси тарихида услуб жиҳатидан ҳам, ғоявий жиҳатдан ҳам бутунлай янги бўлган «Ҳажнома» ораториясини яратди. 1995 йил декабрда «Ўзбекистон - Ватаним маним» мавзуидаги қўшиқлар кўрик-танлови эълон қилинди. 1996 йил мартда. пойтахтнинг «Баҳор" концерт залида «Ўзбекистон - Ватаним маним» деб аталган қўшиқ танловининг 1-босқичи бўлди. 1-босқичда 54 мингдан зиёд санъаткор қатнашди. 10 мингдан ортиқ қўшиқ ижро этилди. 1996 йил 24 август куни Тошкентдаги «Туркистон» саройида кўрик-танловнинг якуний босқичи бўлди. Уч кун давом этган кўрик-танловнинг якунловчи босқичида 60 дан ортиқ қўшиқ тавсия этилди. Бу кўрик танлов 1996 йил 28 августда мустақиллик байрамининг 5 йиллиги арафасида Тошкентда Халқлар дўстлиги саройида якунланди. Ҳар йили август ойининг учинчи якшанбаси - «Ўзбекистон - Ватаним маним» қўшиқ байрами куни деб эълон қилинди. 1996 йил 5 апрелда «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси ташкил этилди. 1998 йилда мамлакатимизда биринчи марта халқаро симфоник мусиқа фестивали ўтказилди. Ушбу фестиваль ҳар 2 йилда ўтказилмоқда. Анъанавий «Шарқ тароналари» фестивали 5 қитъа санъат аҳлининг диққатини ўзига тортмоқда. 2017 йили «Шарқ тароналари» фестивали 11-марта ўтказилди. А.Навоийнинг юксак инсоний ғояларни диний манбалар асосида ёритувчи «Муножот», «Арбаъм», «Тарихи анбиё ва ҳукамо» (“Пайғамбарлар ва ҳокимлар ҳақида») асарлари нашрдан чиқди. А.Ҳайитметовнинг «Амир Темур ва ўзбек адабиёти» асари, А.Ориповнинг «Соҳибқирон» асари, М.Жалилнинг «Соҳибқирон Темур» драмалари дунёга келди. Б.Валихўжаевнинг Ҳожа Аҳрор ва унинг муҳити билан боғлиқ бир қанча тадқиқотлари яратилди. Н.Каримовнинг «Чўлпон», Б.Қосимовнинг «Маслакдошлар» (Беҳбудий, Ажзий, Фитрат) ва О.Шарафиддиновнинг «Чўлпонни англаш» каби мақола ва тадқиқотлари чиқди. Омон Мухторнинг «Минг бир қиёфа», «Кўзгу олдидаги одам» ва «Тепаликдаги хароба» романларидан иборат «Тўрт томон қибла» номли трилогияси, Барот Бойқобиловнинг қарийб уч минг йиллик тарихимизни мустақиллик эволюцияси орқали ифодалаган «Ўзбекнома», «Янги Ҳамса» шеърий романлари бор.
1992 йилдан Термиз ва Шаҳрисабз шаҳрида миллий кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказила бошланди.
1994 йилда Тошкентда теннис саройи қурилиб, унда "Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини" учун теннис бўйича катта халқаро мусобақа ўтказилмоқда.
1992-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси терма жамоалари спорт турлари бўйича бир қанча Жаҳон ва Осиё чемпионатларида муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. Жумладан, 1994 йили Ўзбекистон Республикаси спортчилари 1-марта Япониянинг Хиросима шаҳрида ўтказилган 12-Осиё ўйинларида иштирок этдилар ва улкан муваффақиятларга эришдилар. Улар 42 медални, жумладан 10 та олтин, 12 та кумуш, 20 та бронза медалини қўлга киритдилар. Ўзбекистон футбол терма жамоаси Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. 1996 йил Ўзбскистон спорти тарихида алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон бокс федерацяси спорт бўйича йўриқчиси Артур Григорян Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатида қатнашиб, мутлақ чемпион «Олтин камар"ини қўлга киритди. 2002 йилгача 17 марта жаҳон чемпиони номини сақлади. 300 та стадион, 5040 та спорт зали, 155 та сузиш ҳавзаси, 33 мингта спорт майдончаси, 5 мингга яқин футбол майдони, 2 мингга яқин отиш тури, 13 мингдан ортиқ волейбол, 7 мингдан ортиқ баскетбол майдончаси, 180 та теннис корти, "Ёшлик» спорт аренаси, «Пахтакор» марказий стадиони.2012 йилда “Бунёдкор” стадиони қурилди. 1993 йилнинг сентабрида Халқаро олимпия қўмитасининг 101-сессиясида Миллий олимпия қўмитаси тўла-тўкис тан олинди. Миллий олимпия қўмитасининг 127 нафар аъзоси, 11 нафар фахрий аъзоси бор. 1996 йил январда Халқаро Олимпия Қўмитасининг қарорига мувофиқ, жаҳон спортини ривожлантиришдаги хизматлари ва олимпия ғояларига садоқати учун Биринчи Президент И.Каримов Олимпия Олтин ордени билан мукофотланди. Тошкентда 1996 йил 14 августда Олимпия музейи ташкил этилди. Уни Халқаро олимпия қўмитасининг Президенти Х.А.Самаранч И.Каримов билан бирга тантанали равишда очиб берди. Х.А.Самаранч Дўстлик ордени билан тақдирланди. 2001-2002 йиллардан бошлаб ҳар йили умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари орасида 4 босқичда (мактаб, туман, вилоят ва республика босқичлари) « Умид ниҳоллари», Академик лицей, коллеж ва 9-11-синф ўқувчилари орасида «Баркамол авлод», ҳар 2 йилда бир марта олий ўқув юртлари талабалари орасида «Универсиада» спорт мусобақаларини ўтказилиши йўлга қўйилди. 2003 йилда Республика миқёсида янги болалар спорт иншоотларини барпо этиш дастурлари тузилди. «Соғлом оила» мусобоқаларини ўтказиш Низоми ишлаб чиқилган. Мусобақалар ҳар йил «Наврўз» байрами арафасида маҳаллалар миқёсида ўтказиладиган бўлди.
5.1991-йил 31-августда Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритиб, жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви жараёни бошланди. Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Мафкуравий қарашлардан қатъи назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
2. Давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар даҳлсизлигини ҳурмат қилиш;
3. Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
4. Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
5. Куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик;
6. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш;
7. Ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги;
8. Давлатнинг, халқнинг олий манфаатларини, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга кириш ва улардан ажралиб чиқиш;
9. Тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;
10.Давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, давлат миллий манфаатдарининг устунлиги;
11. Ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик.75
Мамлакатимизнинг тинчликсевар ташқи сиёсати жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда тан олинишини таъминлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини дунёдаги 200 га яқин давлат тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 43 давлатнинг элчихонаси очилди. Шунингдек Ўзбекистонда 88 хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ноҳукумат ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсатмокда. Дунёнинг 30 давлатида Ўзбекистон элчихоналари, 10 та давлатда консулхона, БМТ, ЕХҲТ, ЕҲ, НАТОда ваколатхоналари очилган.
1991 йил 8 декабрда Россия, Украина ва Белорус раҳбарлари Беловежское Пушчеда (Минск, Белорус) Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)ни тузиш тўғрисидаги Битим имзоладилар. 1991 йил 21 декабрда Алматида МДҲни тузиш тўғрисидаги Битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳам имзо қўйдилар. Шу куни ушбу давлатлар раҳбарлари Россия, Украина ва Белорус раҳбарлари билан биргаликда «Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг мақсад ва тамойиллари тўғрисидаги Шартнома»ни имзоладилар. Мазкур ҳужжатда СССР давлатининг фаолияти ва СССР Конституцияси тўхтатилади деб эълон қилинди. Кенгашда Алмати Декларацияси қабул қилинди. 1993 йил МДҲга Грузия қўшилди. Бу билан МДҲга аъзо бўлган давлатлар сони 12 тага етди.
Ўзбекистон 1992 йил февраль ойида тинчликни мустаҳкамлаш, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича катта тадбирларни амалга ошираётган нуфузли халқаро ташкилот - Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотига (ЕХҲТ-ОБСЕ) аъзо бўлиб кирди. 1994 йил 28-30 сентябрда Тошкентда ЕХҲТнинг халқаро анжумани ўтказилди.1995 йил июлда Тошкентда ЕХҲТнинг минтақавий бюроси очилди ва фаолият кўрсатмоқда. 1995 йил июль ойида Ўзбекистон НАТОнинг «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастурига қўшилди. «Тинчлик йўлида ҳамкорлик» дастури доирасида 1995 йилда АҚШда, 1997 йили Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган ҳарбий машқларда Ўзбекистон ҳарбий қисмларининг иштироки зобит ва аскарларнинг ҳарбий-техник тайёргарлигини янада кўтаришга хизмат қилди. Ўзбекистон жаҳондаги 105 мамлакатни бирлаштирувчи қўшилмаслик ҳаракатининг аъзосидир. Бундан ташқари 2001 йилнинг июнида Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо бўлган. Бу ташкилотнинг терроризмга қарши штаби Тошкент шаҳрида жойлашган.
БМТ ҳомийлигида таълим, фан ва маданият билан шуғулланувчи халқаро ташкилот - ЮНЕСКО билан алоқалари мустаҳкамланди. 183 давлат аъзо бўлган ЮНЕСКОнинг бош мақсади - барча халқлар келажагининг умумийлиги асосларини ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, ҳозирги замон муаммоларини янада чуқурроқ ўрнатишга кўмаклашишдир. 1993 йил 29 октабрда ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида Ўзбекистонни ЮНЕСКО аъзолигига қабул қилиш маросими бўлди.
Юқорида номлари тилга олинган ташкилотлардан ташқари Ўзбекистон ПРООН ( БМТнинг ривожланиш дастури), ВОЗ ( Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти), МОТ( Жаҳон меҳнат ташкилоти), МВФ (Халқаро валюта фонди), ЕБРР( Қайта тиклаш ва тараққиёт Европа банки) АБР (Осиё тараққиёт банки), ОИК ( Ислом конференцияси ташкилоти), МАГАТЭ (Атом энергияси бўйича халқаро агентлик) ва бошқа кўплаб жаҳон ташкилотларига аъзо бўлган.
ХХ-асрнинг охирги 10 йиллиги ва ХХI – аср бошларида Афғонистон ва Тожикистондаги можаролар Марказий Осиё давлатлари, жумладан Ўзбекистон хавфсизлигига таҳдид солиб турди. Умумий, минтақавий ва миллий хавфсизликка диний экстремизм ва фундаментализм ҳам таҳдид солиб турибди.
Ислом экстремистларининг қадимги ислом ғоялари ва анъаналарини қайта тиклаш байроғи остида қилаётган террорчилик ҳаракатлари бутун дунёни ларзага келтирмоқда.
Бундан ташқари буюк давлатчилик шовинизми ва агрессив миллатчилик, коррупция, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, яширин қурол олди-соттиси, “ оммавий маданият” ниқоби остидаги маънавий таҳдидлар бутун инсониятни ташвишлантирмокда.
Оммавий қирғин қуролининг баъзи давлатларда сақланаётгани ҳам хавфсизликка таҳдиддир.
ХХ-асрнинг охирги ва ХХI -аср бошларида халқаро терроризмга қарши кескин кураш даври бўлди. Бу курашга Ўзбекистон ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда.Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатида минтақавий барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида илгари сурган ташаббуслари кўпгина давлатлар ва БМТ томонидан доимо тасдиқланиб келинди. БМТ Бош Ассамблеясининг сессияларида,ЕХХТ саммитидаги йиғилишларда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти И.Каримовнинг киритган аниқ ташаббуслари,таклифи БМТ бошчилигидаги “6/ 2” гуруҳининг тузилишига асос бўлган эди.( Ўзбекистон, ХХР, Россия, Эрон, Покистон ва “Толибон” ҳаракати 1999 йил июль).
БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Ш.М.Мир- зиёев минтақавий барқарорликни, яъни Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни сақлаб қолиш масаласида ўз фикр ва ғояларини илгари сурди.
Do'stlaringiz bilan baham: |