Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси



Download 361,06 Kb.
bet14/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

АДАБИЁТЛАР:
1.Абулғозий. Шажараи турк. Т.1992
2.Ахмедов Б. Тарихдан сабоқлар. Т. 1992 й.
3.Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. Т. 2001 й.
4.Вамбери Х. Бухоро ёхуд Мовароуннахр тарихи. Т. 1990 й.
5 .Жабборов И. Юксак маданият ва ноёб маънавият маскани. Т.2012 й.
6.Муқимов З. Ўзбекистон давлати ва хуқуқи тарихи. Т. 2003 й.
7.Муртазаева Р. ва б. Ўзбекистон тарихи. Т.2011 й.
8.Ўзбекистоннинг янги тарихи. 1-китоб. Т.2000 й.
9.Ўзбекистон тарихи.(Жадвал ва чизмалар) Т.2007 й.

7 – мавзу. Амир Темур ва темурийлар даврида ижтимоий-иқтисодий,сиёсий ва маданий ҳаёт.
Режа :
1.Мовароуннаҳрдаги сиёсий парокандалик ва сарбадорлар ҳаракати.
2.Амир Темур давлатининг ташкил топиши ва унинг ҳарбий юришлари.
3.Соҳибқирон салтанатининг ички ҳаёти,ҳарбий ислоҳоти..
4.Темурийлар даври.
5.Темурийлар даврида маданий ҳаёт.

1. Амир Темур тарихан ўта мураккаб вазиятда, XIV асрнинг 60- йилларида сиёсат майдонига чиқади. Бу даврда мўғул ҳукмдорлари ўртасида тожу-тахт, давлат ва мол-дунё учун бўлган курашлар шу даражада кучайиб кетадики, бу Чиғатой улусига қарашли ҳудудларда феодал тарқоқликнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. Маҳаллий вилоят ҳокимларининг ўзбошимчалик билан қилган ҳаракатлари натижасида Мовароуннахр-ҳудудида мустақил бекликлар вужудга келади. Шаҳрисабзда - Ҳожи Барлос, Хўжандда -Боязид Жалойир, Балхда -Амир Ҳусайин, Шибирғонда( Афғонистон шимолидаги шаҳар)- Муҳаммад Аперди Найман, Кўхистонда –Амир Сотилмиш, Арханг саройда –Ўлжой Аперди ва бошқалар ўзларини мустақил деб ҳисоблашарди ва бир-бирлари билан ёвлашиб салтанатни талон-тарож қилар эдилар.55 Бир томондан, мўғул хонлари томонидан ўтказилаётган зуғумлар, иккинчи томондан эса маҳаллий ҳокимлар ўртасида тўхтовсиз давом этаётган низо ва урушлар ўлкани оғир аҳволга солиб, оддий халқ оммасининг турмушини оғирлаштирибгина қўйгани йўқ, айни замонда зодагонларнинг ҳам манфаатларига путур етказади. Шу боисдан ҳам ўлкада феодал тарқоқликка барҳам бериш, марказлаштирган кучли давлат ҳокимияти барпо этиш, мўғуллар истибдодидан озод бўлишга интилиш ғояси тобора кучайиб боради.


Юқорида таъкидлаганимиздек, мана шундай вазиятда Амир Темур тарих майдонига келди.
Амир Темур (Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай Баҳодир) 1336 йил , 9 апрелда Кеш вилоятининг (ҳозирги Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани) Ҳўжа илғор қишлоғида дунёга келган.56 (1405 йил, 18 февраль Ўтрор шаҳрида вафот этган). Йирик давлат арбоби, енгилмас саркарда, ўрта асрда энг катта давлатлардан бирининг бунёдкори, ташқи муносабатларда энг оқил йўлларни топа билган раҳбар, жанг санъати ва қонунларини ишлаб чиққан машҳур лашкарбоши. Отаси Амир Тарағай Баҳодир барлос қабиласи зодаганларидан бири, замонасининг кўзга кўринган бадавлат кишиси ҳисобланган, онаси Тегина бегим эса бухоролик олим Убайдуллоҳ аш-Шариъанинг қизи бўлган.
Амир Темурнинг гўдаклигиданоқ иродали, яхши ташкилотчи, ўткир жангчи эканлиги намоён бўла бошлади. У ўз кучи, ғайрати ва иродасини чиниқтириш мақсадида йигирма беш ёшигача бир қанча ҳукмдорлар хизматида бўлди. Юқорида таъкидлаганимиздек, мураккаб вазиятда у ҳарбий ва дипломатик қобилияти туфайли Кеш(Шахрисабз) ҳокими даражасига кўтарила олди.
Балх ҳокими амир Ҳусайин ибн Мусаллам ибн Қазоғон билан иттифоқ тузган Амир Темур аввал ўзбошимча амирларга қарши ички, сўнгра эса мўғулларга қарши ташқи кураш олиб боради. Сейистондаги жангларда қўли ва оёғидан ярадор бўлиб, бир умрга оқсоқ бўлиб қолади.
1365 йилда (22. V) Чиноз яқинида Илёсхўжа билан бўлган жангда Амир Темур билан Амир Ҳусайин қўшинлари мағлубиятга учрайди. Бу жанг тарихга “Жанги лой” деган ном билан кирган.Бу жанг пайтида қаттиқ жала ёғиб, ер сирғанчиқ ва ёпишқоқ лой бўлиб, отлиқ учун ҳам, пиёдадалар учун ҳам юриш мушкуллашади.57 Натижада душманга Самарқанд томонга йўл очилади. Лекин у ерда мўғулларга қарши катта бир куч - “сарбадорлар” (улар, мақсадга эришиш учун, озодлик йўлида дорга осилишга ҳам тайёрмиз, деган шиор остида мўғул босқинчиларига ва маҳаллий мулкдорлар зулмига қарши кураш олиб борадилар) ҳаракати мавжуд эди. Хуросоннинг ғарбий қисмида улар мўғуллар ҳукмдорлигини тор-мор қилиб, мустақил Сарбадорлар давлати барпо этадилар. Бу давлатнинг маркази Сабзавор шаҳрида бўлиб, у 1337 йилдан 1381 йилгача, қарийб 45 йил ҳукм суради.
Самарқанд шаҳрида мўғулларга сарбадорлар қақшатқич зарба берадилар. Қўзғолонга мадраса талабаси Мавлонзода, пахта титувчилар маҳалласи оқсоқоли Абу Бакр Калавий (Наддоф) ва мерган Хурдаки Бухорийлар бошчилик қиладилар. Илёсхўжа дастлаб Самарқандни, сўнг бутун Мовароуннахрни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлади. Мўғуллардан кейин сарбадорлар катта ер ва мулк эгаларига қарши курашиб, Самарқандда ўз ҳокимияти ўрнатади. Сарбадорларнинг бу ғалабасини эшитган Амир Темур билан Амир Ҳусайин Самарқандга йўл оладилар. Хийла билан сарбадорлар бошлиқларини ўз қароргоҳларига таклиф этган икки амир уларни қатл эттиради. Фақат Мавлонзода Темурнинг илтимоси билан ўлимдан қутқариб қолинади. Шу тариқа сарбадорлар ҳаракати бостирилиб Мовароуннахрда Амир Ҳусайин ҳукмронлиги тикланади. Лекин кўп ўтмай Ҳусайин билан Темур ўртасидаги муносабат ёмонлашиб, очиқдан-очиқ низога айланди.Бунга Амир Ҳусайиннинг сарбадорларга нисбатан адолатсизлиги сабаб бўлган эди.58 Темурнинг нуфузи ортиб бораётганлигидан ҳавотирланган Ҳусайн Балҳ шаҳрига қайтиб, ҳазинани ҳам бирга олиб кетади ва шаҳарни мустаҳкамлашга киришади. Темур эса Кеш ва Қарши вилоятларининг ҳукмдори бўлиб қолади ва ўзининг собиқ иттифоқдоши ҳамда қайноғаси Амир Ҳусайнга қарши ҳаракат қила бошлайди.
2.1370 йил март ойида Темур яхши қуролланган қўшини билан Кешдан чиқиб Балхни қамал қилади, катта талофатлар бериб, шаҳарни эгаллайди. Амир Ҳусайн ўлдирилади. Бу воқеалардан сўнг мамлакатда Темурнинг сиёсий мавқеи кучайиб кетади. Чунки энди Мовароуннахрда унинг учун кучли рақиб қолмаган эди. Балхда чақирилган қурултойда Темурнинг ҳукмронлиги тан олинади. Амир Темур тахтга ўтиргач Амир Хусайиннинг хотинларидан тўрттасини ўз ҳарамига олади. Улар : мўғул хони Қозонхоннинг қизи Сароймулкхоним (Бибихоним), Баён Сулдузнинг қизи Улус оғо, Хизр Ясавурийнинг қизи Ислом оғо ва Тоғой турконлар эди. Сароймулкхонимга уйланганлиги учун Амир Темур “Кўрагон” лақабини (“кўрагон” мўғулларда куёв демакдир) олади.
Мовароуннахрнинг ягона ҳукмдори бўлиб олгач, Темур ўз давлатини сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлашга киришади. Авваламбор унга мустаҳкам пойтахт-бебош маҳаллий ҳукмдорларнинг ҳужумларига қарши тура оладиган бир қароргоҳ зарур эди. Шу мақсадда у 1370 йилда Самарқандга келади. Бу ерда у шаҳар деворлари, қалъалар ва саройлар қуришга киришади. Бу иморатлар шаҳар мўғуллар томонидан вайрон этилгандан кейин 150 йил ўтгач, биринчи марта бунёд қилинган иншоотлар эди. Сўнгра у ҳолдан тойган мамлакатда қонун ва тартиб ишларини жорий этади. Тўғри, деярли бир асрдан кўп бошбошдоқлик ҳукм сурган мамлакатларда қонунлар жорий этиб, тартиб ўрнатиш осон эмасди. Темур дастлаб ўзига мустаҳкам таянч барпо этиш мақсадида барлос қабиласидан маҳсус гвардия ташкил қилади. Чунки бундай ишончли гвардия айниқса, унинг сиёсий курашлари учун зарур эди. У ўз гвардиясига ва барлос кабиласига катта имтиёзлар беради. Айни вақтда Темур ўз давлати чегараларини мумкин қадар кенгайтиришга киришади. Аввал у Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ерларни, Фарғона ва Шош вилоятларини ўз тасарруфига олади.
1372,1373,1388 йилларда Хоразмга қарши юришлар уюштириб, у ердаги сўфилар сулоласига барҳам беради. Шундай қилиб, Темур Мовароуннахр ва Хоразмда феодал тарқоқлик ва ўзаро низоларга чек қўйиб, Сирдарё бўйларидан Орол денгизигача бўлган ерларда яшовчи халқларни ягона давлат тасарруфида бирлаштиради. Бу шубҳасиз, Мовароуннаҳр халқлари тақдирида ижобий аҳамият касб этади.Давлат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида Темур бошқа мамлакатларга жуда кўплаб истило юришлари уюштирган.
1382 йилда Кавказорти босиб олинган, сўнгра, Гуржистон, Арманистон, Жанубий Озарбайжон ерлари забт этилган. Темур учун асосий хавф-Олтин Ўрда давлати эди. Балхаш кўлидан Днепр дарёсигача чўзилган ва Дашти қипчоқ деб номланган ерлар Жўжи улуси тасарруфида бўлган. Бу улуснинг Уролдан Қора денгизгача бўлган марказий ва энг катта қисми (Олтин) Оқ Ўрда деб юритилар эди. Олтин Ўрданинг маркази –Сарой Берка Астрахан шаҳридан шимолда жойлашган бўлиб, Шарқ ва ғарбдан келадиган савдо карвонларининг деярли ҳаммаси шу шаҳардан ўтарди.
Амир Темур Олтин Ўрда хони Тўхтамишга қарши 1389,1391 ва 1394-1395 йилларда уч марта юришлар қилади. 1395 йил 14 апрелдаги жангда ( Терек дарёси водийси) Тўхтамишхон бутунлай тор-мор этилади. Темур Олтин Ўрда тасарруфидаги барча маданий вилоятларнинг хўжалик ва савдо-сотиқ ишларига катта путур етказади. Олтин Ўрданинг маданий ўлкаларини, хусусан унинг марказий шаҳарлари Сарой Берка ва Хожитархон (Астрахань) ларнинг ҳароб этилиши оқибатида Хитойни Яқин Шарқ мамлакатлари билан боғлаган савдо йўлининг Олтин Ўрда орқали ўтган шимолий тармоғи барҳам топади. Эндиликда бутун савдо қатнови яна Мовароуннахр шаҳарлари: Ўтрор, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро орқали ,Балх, Ҳирот ва Султония томон йўналади.
Эндиликда Темур ўзининг диққат эътиборини Эрон, Ироқ, Сурия, Кичик Осиё, Хиндистонни босиб олишга қаратади.
Хуросон ва Эронни истило этишни Темур ҳали Тўхтамишни енгмасдан олдин бошлаган эди. Эронда бу даврда ягона давлат мавжуд эмас эди. Озарбайжонда Жалоирлар давлати (1336-1411), Савзаворда Сарбадорлар давлати (1337-1381), Ҳиротда Курдлар давлати (1337-1381) ҳукм сурарди. Ҳирот 1981 йилда шиддатли жангдан сўнг забт этилади. У ернинг машҳур уламо ва фозиллари Шаҳрисабзга жўнатилади. Тус, Нишопур, Сабзавор шаҳарлари жангсиз таслим бўлади.
Шундай қилиб, бутун Хуросон Темур тасарруфига ўтади. Унинг ҳарбий юришлари “Уч йиллик” (1386-1388 йиллар) , “беш йиллик”, (1392-1396 йиллар), “етти йиллик” (1399-1405 йиллар) урушлар деб ном олган.59
1383 йил Сеистон, Балужистонлар забт этилди. 1392 йилда Астробод ва Мозандарон қўлга киритилди. 1397 йилда Озарбайжон Темурга бутунлай таслим бўлди.
1398 йилда Темур 90 000 қўшин билан Хиндистонга юриш қилади. Деҳли остонасида бўлган жанг Темурнинг кўп йиллик юришлари тарихида энг шиддатли ва кўп талофатли муҳораба ҳисобланади. Ғалабага эришган Темур 1398 йилнинг 15 декабрида 15000 қўшин билан Деҳлига кириб боради. Ўлжа олинган бойликлар билан малакали бинокор уста ва ҳунармандлар Самарқандга жўнатилади. 1399 йилнинг баҳорида Темур Самарқандга қайтади. Қиш мавсумини Қорабоғда ўтказиб, 1400 йилнинг ёзида Сурияга юриш қилади. Аввал Халаб (Алеппо) ва Байрут шаҳарлари олиниб, 1401 йилнинг бошларида Дамашқ таслим бўлади.
Бу даврга келиб Кичик Осиёда усмонли туркларнинг Боязид Йилдирим (1389-1402) бошчилигидаги феодал давлати вужудга келган эди. Боязид 1396 йилда Никополь остонасида Германия, Венгрия, Польша, Валахия, Бургундия, Наварраларнинг бирлашган 100 минглик қўшинига қақшатқич зарба беради. Сўнгра Византия устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатади.
Шу вазиятда Европа давлатлари ҳукмдорлари Боязидга қарши курашиш учун Темурга таклиф хатлари жўнатсалар, турк султони Темурни Европа давлатларига қарши курашга даъват этади.
Темур билан Боязид ўртасидаги жанг 1402 йилнинг 28 июнида Анқара ёнида бошланади. Бу жанг тарихга “Анқара жанги” деган ном билан кирган. Бу ғалабадан кейин Темур Измир шаҳрини, Ўрта Ер денгизида жойлашган Хиос ва Лесбос оролларидаги Генуя мулкларини, Миср давлатини забт этади.
Боязид устидан қозонилган буюк ғалаба билан Франция қироли Карл VI, Англия қироли Генрих IV ва Византия императори ўз табрикларини юборадилар. Хавф солиб турган империяга берилган зарба учун Темурдан эндигина уйғонаётган бутун Европа миннатдор эди. Аммо Темур усмонли турклар давлатини бутунлай йўқ қилиб юборгани йўқ. Боязиднинг ўғиллари Сулаймон ва Исо Чалабийларни ҳоким этиб тайинлаб, беқиёс мурувват кўрсатди. 1403 йилда асирликда вафот этган Боязид лозим даражадаги иззат-икром билан Бурса шаҳридаги усмонлилар сулоласининг хилхонасига дафн этилди.
1404 йилнинг май ойида Темур Кичик Осиёдан Самарқандга қайтиб келади ва ўзининг Хитойга бўладиган ҳарбий юришига тараддуд кўради. 1404 йилнинг оҳирида 200000лик қўшин билан Хитой сафарига чиқади. Ўтрор шаҳрига етганда Темур қаттиқ бетоб бўлиб, 1405 йилнинг 18 феврал куни вафот этади.
Шундай қилиб, Темур ўзининг 35 йиллик ҳукмронлик даврида 27 мамлакатни забт этди. Бу юришлар оқибатида Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Шимолий Хиндистонни қамраб олган ўз даврида жаҳондаги энг йирик ҳарбий-феодал давлати ташкил топди. Айни вақтда бу давлат тасарруфидаги мамлакатларда яшаган халқлар ўртасида бевосита иқтисодий ва маданий алоқалар кучайиб, уларнинг кейинги тақдирида у ижобий роль ўйнайди.
3. Амир Темур буюк давлат ташкил этган бўлса ҳам, умрининг оҳиригача ўзини бу давлатнинг “қонуний” хони деб эълон қила олмади. Чунки у келиб чиқиши бўйича чингизийлар сулоласига мансуб эмасди. Шунинг учун анъанага кўра Темур аввал ўз ҳузурида Мовароуннахрнинг Чингизхон авлодидан бўлган ўттизинчи хони Суюрғатмишни (1370-1388) унинг вафотидан кейин ўғли Султон Маҳмудхонни (1388-1402) расмий хон қилиб кўтарган, уларнинг номидан ёрлиқлар чиқартириб, пуллар зарб эттирган. Сароймулкхонимга уйланиши туфайли ўзининг амирлик даражасига “кўрагон”, яъни “хоннинг куёви” унвонини қўшиб олади ва расмий ҳужжатларда “Амир Темур кўрагоний” номи билан юритилишига мушарраф бўлади.
Темур босиб олган вилоятларни ўғиллари, набиралари ва нуфузли амирларига суюрғол тарзида инъом қилиб, улар орқали бошқарган. Мовароуннахрдан ташқари империя ҳудудларини Темур 4 улусга бўлган. Катта ўғли Жаҳонгирга Балх вилояти билан 12 000 навкарлик қўшин, иккинчи ўғли Умаршайхга Форс вилояти ва 10 000 қўшин, учинчи ўғли Мироншоҳга Озарбайжон, Ироқ ва Арманистон билан 9 000 қўшин, кенжа ўғли Шоҳруҳга Ҳуросон, Журжон, Мозондарон, Сейстон билан 7 000 қўшин берилди. Улар Марказий ҳокимиятга итоат этсалар ҳам, маълум мустақилликка эга эдилар. Улар ҳирожнинг бир қисмини Самарқандга юбориб туриши, олий ҳукмдор ҳарбий юришларида ўз қўшини билан қатнашиши ёки талаб қилинган аскарни юбориб туриши керак эди.Марказий ҳукумат вазият жиддийлашган тақдирдагина улус ҳокимларининг ички ишларига аралашади.
Темур даврида давлатнинг марказий маъмурияти бошида девонбеги, унинг ёнида аркбеги ( маросимларни бошқарувчи) ва 4 вазир турарди. 1-вазир ер солиқлари, чегара божини ўндириш ва миршаблик ишларини бошқарган. 2-вазир қўшин маоши ва озиқ –овқат таъминоти билан шуғулланган. 3-вазир ҳарбийлар, уларнинг лавозими, мансабларга тайинланиши ва мерос ишлари билан шуғулланган. 4-вазир сарой ҳаражатларини бошқарган.
Темур давлат тузилиши соҳасида XIV асрнинг 1-ярмида мўғул хони Кепак ҳукмронлиги даврида жорий этилган ҳарбий-маъмурий бўлинишини сақлаб қолди.
Темур ички ва ташқи сиёсатда асосан қўшинга суянар эди. Чунки у ҳарбий куч билан забт этилган мамлакатларни ва вилоятларда яшовчи халқларни тутиб турарди. Шунинг учун ҳам у ҳарбий ислоҳга, айниқса қўшин бошлиқларини танлаш ва уларни тарбиялаш, қисмлар ва уларнинг жойлашиш тартиби, навкар ва сарбозларнинг қуролланиши ҳамда ички интизом масалаларига ниҳоятда аҳамият берарди. Лашкар “туман” -10 000лик, “ҳазора” –1000лик “хўшун” – 100лик, “айл” –10лик бирикмаларига бўлинган. 10 000лик лашкарни “туман оғаси”, 1000ликни “мирихазора”, 100ликларни “хўшунбоши”, 10ликларни “айлбошилар” бошқарган. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, ойлик маоши белгилаб берилган.
Бўлинма бошлиқлари- амирлар Темурга тобе бўлган қирқ аймоқ (қабила)дан ўн иккитаси: барлос, арғин, жалоир, тулкичи, дулдой, мўғул, сулдуз, тўғой, қипчоқ, арлот, тотор ва тархонлар орасидан сайлаб олинган, Амирлик мартабаси Темур фаолиятининг дастлабки йилларида унга содиқ бўлган 313 нафар кишига берилган. Булардан биттаси- амир ул-умаро, тўрттаси- бекларбеги, юзтадан- мингбоши, юзбоши ва ўнбоши бўлган. Булардан ташқари 12 нафар кишига 1-дан то 12-даражали амирлик унвонлари берилган. 12-даражали амир одатда амир-ул-умаронинг ноиби ҳисобланган.
Шундай қилиб, Темур замонасининг кучли қўшинини ташкил этган.
Темур турк, араб ва эронликлар тарихини чуқур билган. Одатда у тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, тарих, адабиёт, тилшунослик илми намоёндалари, илоҳият соҳасидаги машҳур уламолар билан суҳбатлар ўтказарди.
Темур Мовароуннахрга, айниқса пойтаҳт Самарқанднинг ободонлигига алоҳида эътибор берди. Бунинг учун у забт этилган мамлакатлардан моддий бойликлар билан бирга жуда кўп ҳунармандлар, санъат аҳллари ва олимларни олиб келади. Темурга ҳар бир зафарли воқеа ва севинчли ҳодисани муҳташам меъморчилик обидаси барпо этиш одат бўлган. Шу тариқа Мовароуннахрдаги, жумладан Самарқанд ва унинг атрофидаги кўплаб мақбаралар, саройлар, боғ-роғлар ва бошқа иншоатлар барпо этилган.
Бу даврда Темур Франция қироли Карл VI (1360-1422), Англия қироли Генрих IV (1399-1414) ва Кастилия ҳамда Леон қироли Генрих III де Трастамара (1390-1407) лар билан дипломатик алоқалар ўрнатиб, ёзишмалар олиб боради.
Анқара яқинида туркларнинг устидан қозонилган ғалабадан кейин Темурнинг Ғарбий Европа давлатлари билан бўлган алоқаларининг мазмуни тубдан ўзгарди. Эндиликда у улар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда элчилик ва ўзаро савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйиш каби масалаларга аҳамият беради.
Темур вафотидан сўнг мамлакатда бошланган сиёсий бошбошдоқлик ва унинг бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетиши оқибатида ғарбий Европа давлатлари билан ўрнатилган бевосита савдо ва элчилик алоқалари аста-секин сусайиб, кейинчалик эса бутунлай узилади. Бу шубҳасиз, Ўрта Осиёнинг ғарбий Европа ва унда шаклланаётган жаҳон бозоридан ажралиб, Ўрта Осиёликларнинг дунё халқларининг ижтимоий ва иқтисодий тараққиётидан четда қолишининг бошланиши эди.
Амир Темурнинг номи билан боғлиқ бўлган унинг сиёсий қарашлари “Темур тузуклари” номи билан Шарқ ва Ғарбда машҳур бўлган “Тузуклар”, яъни Амир Темурнинг давлати ва уни идора қилиш меъёрлари, қоидаларининг тўпламидир.
Китоб асосан 2 қисмдан иборат :
Унинг биринчи қисмида Темурнинг етти ёшдан (1342) то унинг сўнгги кунигача бўлган ҳаёти, сиёсий фаолияти ёритилган. Унда Амир Темурнинг Мовароуннахрда ҳокимиятни қўлга киритиши ва ундан кейинги машҳур юришлари, асосан Тўхтамишхон (1376-1395), Туркия султони Боязид Йилдирим (1389-1402) каби жаҳонгир ҳукмдорларни мағлубиятга учратгани ва жуда катта ҳудудда Темурийлар салтанатига асос солгани ҳикоя қилинади.
Иккинчи қисм эса Темур номидан шаҳзодаларга қарата айтилган васиятлар, панд-насихатлардир. Унда жаҳонгир ўз ворисларига қарата давлатни идора қилиш санъатининг нозик сирларини танлаш, уларни жой-жойига қўйиш,қўшин бошлиқлари, уларнинг хизматларини тақдирлаш, сипоҳлар ва уларнинг маошлари каби масалалар ҳусусида васият қилади.
Темур ўз “Тузуклари”да аниқ ва равшан қилиб, давлатни идора қилишда 12 қоидага таянганини ҳикоя қилади. Улар қуйидагилардан иборат:
1. Ислом дини ва шариат қоидаларига, қонунларига риоя қилганлиги, уни қўллаб-қувватлаганлиги;
2. Муҳим қоида эса давлатнинг, мамлакатнинг устунларини ташкил қилган турли табақалар ва тоифалар билан биргаликда бамаслаҳат иш кўриш, сиёсатни юрғизиш бўлди. Темурнинг улуғлиги, кучли сиёсатчи эканлиги шундаки, у фақат қўшин кучига эмас, балки биринчи навбатда халққа таянган ҳолда давлатни бошқаради. Муҳим ишларни улар билан кенгашган ҳолда олиб боради.
3. Қоида Амир Темурнинг маслаҳат, тадбиркорлик, фаоллик ва ҳушёрлик, эҳтиёткорлик билан ғаним қўшинларини энггани, бошқа давлатларни ўз империясига қўшиб олгани ҳақида фикр юритади. Темур учун тадбиркорлик, кенгаш билан иш кўриш, эҳтиёткорлик бу қонун эди.
4. Қоида давлат ишларини салтанат қонунларига асосланган ҳолда бошқариш тўғрисида фикр юритилади.
5. Амирлар ва сипоҳлар билан яхши муносабатда бўлиш, уларга иззат-ҳурмат кўрсатиш, мартаба ва унвонларини ҳурматлаш.
6. Адолат ва инсоф билан иш кўриш. Темур гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм-шафқат қилган.
7. Сайидлар, уламою машойих, оқилу донолар, муҳандислар, тарихчиларни эътиборли шахслар деб иззат ва ҳурмат қилган.
8. Агар бирор ишни амалга оширишга қарор қилган бўлса, унга бутун вужуди билан киришиб, охирига етказган. Нимаики деган бўлса унга амал қилган.
9. Раият (халқ) аҳволидан доимо огоҳ бўлган. Уларнинг улуғларини оға қаторида, кичикларини эса фарзанд ўрнида кўрган. Ҳар шаҳар ва қишлоқнинг урф-одатига, қонун ва қоидаларига ҳурмат билан қараган.
10. Турк, тожик, арабу ажамнинг турли тоифаларидан ўз паноҳига кирган кишиларга ҳурмат билан қараган. Кимки душманлик қилиб, кейин пушаймон бўлиб, тавба қилган бўлса, душманлигини унўтган, унга мурувват кўрсатган.
11. Фарзандлар, қариндошлар, ошна-оғайни, қўни-қўшнилар ва улар билан дўстлашган кишиларни давлат мартабасига эришганда ҳам унутмаган. Дўст, душман билан келишиб яшаган.
12. Дўст, душманлигига қарамай, ҳар жойда ҳам сипоҳларни ҳурмат қилган.
Амир Темурнинг ғоялари ўз даври учун қанчалик муҳим бўлган бўлса, бу қарашларда илгари сурилган ғоялар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотган эмас. Давлатлар яшаб келаётган ва улар орасида ўзаро муносабатлар давом этаётган ҳозирги шароитда Темурнинг сиёсий қарашларидан фойдаланиш, у таърифлаб берган ва ўзи бевосита амал қилган қоидаларга асосланган ҳолда иш кўриш жуда муҳим сиёсий аҳамиятга эгадир.
Мустақиллик даври том маънода Темурнинг қайта туғилиш даври бўлди. Амир Темурга муносабат, унинг тарихий хизматини муносиб баҳолаш ва иззатини ўрнига қўйишда шахсан биринчи президентимиз И.А. Каримовнинг ўзи ташаббускор бўлди. Соҳибқирон шахсини улуғлаш учун у бутун имкониятини ишга солди ва бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди:

  1. Амир Темур қадрияти миллий туйғуларимизни қайта тиклаш, миллатни миллат, давлатни давлат қилиш учун керак.

  2. Халқимизнинг миллий ғурурини, миллий онгини юксалтириш учун қарийб унутилган тарихимизни қайта тиклаш лозим. Амир Темур эса ана шу кўҳна тарихнинг буюк чўққисидир.

  3. Амир Темурнинг ҳурматини жойига қўйиш фарзандларимизни, келгуси авлодни улуғ аждодларимизнинг номи ва мероси билан фахрланишга ўргатиш, уларни ана шу буюк анъаналарнинг муносиб давомчилари қилиб тарбиялаш, миллий ғурурини юксалтириш учун керак.

  4. Амир Темур қадрияти бизга демократик, ҳуқуқий, қудратли Ўзбекистон давлатини барпо этиш учун керак.

  5. Амир Темур қадрияти мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаши, келгуси авлодларга озод ва обод Ватан қолдириш учун керак.

ЮНЕСКО ташаббуси ва раҳбарлигида 1996 йил апрел ойида Парижда Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган маданият хафталиги бўлиб ўтди.
Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланган тадбирлар дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатида ўтказилди. Туркия, Эрон, Қирғизистонда Конрад Аденауэр ва Халқаро Амир Темур жамғармаси ҳамкорлигида илмий анжуманлар ўтди.
Орадан 6 асрдан кўп вақт ўтганига қарамай Амир Темур ғоялари ҳамон долзарблигича, ҳаётийлигича қолмоқда. Бу ғоялар бугунги кунда дунё мамлакатлари ялпи интеграцияга эҳтиёж сезаётган бир пайтда ЮНЕСКОнинг ҳам энг олийжаноб мақсадларидан биридир Темур ва темурийлар даврида гуллаб-яшнаган маданият, маърифат,қарор топган маънавий қадриятлар ҳалигача дунёни бир бутун ҳолда тасаввур этиш, инсонлар ўртасидаги тенглик, биродарликка хизмат қилиб келмоқда.
4. Амир Темурнинг жасади Самарқандга олиб келиниб, дафн этилиши ва марҳумнинг мотам маросимлари тугар-тугамас, ворислар ўртасида тожу тахт талашуви бошланади. Амир Темурнинг васиятига мувофиқ, Пирмуҳаммадни тахтга ўтқазиш тарафдорлари кучли бўлса-да, бироқ Мироншоҳнинг ўғли Халил Султон Мирзо 1405 йилнинг 18 март куни Самарқандни эгаллаб, ўзини Мовароуннаҳрнинг олий ҳукмдори деб эълон қилди. Оқибатда амирлар, вилоят ноиблари ва шаҳзодаларнинг норозилиги кучайиб, исён кўтарадилар. Биринчи бўлиб Туркистон ҳамда Фарғонанинг ҳокимлари Шайх Нуриддин билан амир Худойдод Халил Султонга қарши бош кўтардилар. Ҳатто унинг ўз укаси Султон Ҳусайн Мирзо Амударёнинг чап соҳили вилоятларида ўз ҳокимиятини ўрнатмоқ ниятида акасига қарши бош кўтарди. Ўз навбатида Амир Темур тахтининг асосий валиаҳди Пирмуҳаммад Амударёдан кечиб ўтиб, Халил Султонга қарши Насафга томон аскар тортади. Амир Темур салтанатида бошланган ўзаро урушлар шу тариқа авж олиб кетади. Оқибатда Хуросонда Шоҳрух Мирзо; Балх, Ғазна ва Қандаҳорда Пирмуҳаммад; Ғарбий Эрон ва Озарбайжонда Мироншоҳнинг ўғиллари Умар Мирзо билан Абубакр Мирзолар ҳокими мутлақ бўлиб олдилар. Сирдарёдан шимолда жойлашган вилоятлар: Туркистон, Саброн, Ўтрор, Сай­рам амир Бердибекнинг тасарруфида қолади. Ўратепа билан Фарғонани амир Ху­дойдод Ҳусайний эгаллаб олади. Хоразмни эса Олтин Ўрда амирларидан Шику босиб олади.
Гарчи Шоҳрух 1405—1408 йилларда Халил Султондан Самарқандни тортиб олишга ва отаси Амир Темурнинг тожу тахтини эгаллашга ҳаракат қилса-да, аммо уддасидан чиқа олмайди. Бунга Балх, Сейистон, Хуросон ва Озарбайжонда темурий шаҳзодалар ва айрим нуфузли амирларнинг бирин-кетин кўтариб турган ғалаёнлари жиддий тўсқинлик қилади. Ўзаро тахт талашишлар натижасида Амир Темурнинг валиаҳди Пирмуҳаммад ва ўртанча ўғли Мироншоҳ ғалаён ва фитналарнинг қурбони бўлдилар. Пирмуҳаммад 1407 йил 21 февралда вазири Пир Али Тоз бошлиқ фитначилар қўлида шаҳид бўлди. 1408 йил 22 апрел куни қорақўюнли туркманларининг қабила бошлиғи Қора Юсуф билан бўлган жангда Мироншоҳ ҳалок бўлади. Озарбайжон ва Ироқ вилоятлари Темурийлар қўлидан кетди.
1409 йил баҳорида Мовароуннаҳрда вазият янада кескинлашди. Амир Худой­дод Ўратепа ва Шоҳрухия шаҳарларини осонгина қўлга киритиб, Самарқандга томон аскар тортди. Зарафшон дарёси бўйидаги Шероз қишлоғи яқинида содир бўлган жангда Халил Султон қўшини мағлубиятга учради, ўзи эса асирга олинди. Худди шу даврда Сейис­тон ҳокими Шоҳ Қутбиддин ва Кирмон ҳокими Султон Увайсларнинг қўзғолонини бостириб, бу вилоятда тўла осойишталик ўрнатишга улгурган Шоҳрух эндиликда бутун эътиборини Мовароуннаҳрга қаратди. Чунки у ота юртидаги ҳодисаларга лоқайд қарай олмасди. 1409 йил 25 апрелда у Амударёдан ўтиб, Самар­қанд сари юриш қилди ва жангсиз шаҳарни эгаллашга муваффақ бўлди.Шундан сўнг Мовароуннаҳр ҳукмронлигини ўзининг тўнғич ўғли 16 ёшли Улуғбек Мирзога, Балҳ ҳукмронлигини иккинчи ўғли Иброҳим Мирзога, Ҳисор ҳукмронлигини собиқ валиаҳд марҳум Муҳаммад Султон Мирзонинг ўғли Муҳаммад Жаҳонгир Мирзога, Фарғонани эса Умар Шайҳ Мирзонинг 22 ёшли ўғли Аҳмад Мирзога инъом қилиб, ўзи Ҳиротга қайтиб кетади.60
Амир Темур вафотидан кейин қарийб 5 йил давом этган ўзаро уруш ва исёнлар, шубҳасиз мамлакатнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир этиб, халқнинг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди. Бундай бошбошдоқликка хотима бериш мақсадида Шоҳрух бошлаган ҳаракат мамлакат фуқаросининг кўпгина табақалари томонидан қувватланди. Шу боисдан Шоҳрух Амир Темур ҳукмронлиги ўрнатилган вилоятларни ўз қўл остига олишга ҳамда мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга муттасил ҳаракат қилди. 1420 йилларга келиб у Амир Темур меросининг, Сурия ва Мисрдан ташқари, асосий қисмини ўз тасарруфига олди. Шоҳрух бундан буён мамлакатни бошқаришда темурзода ва нуфузли амирлардан иборат ҳокимларнинг аксариятига ишончсизлик билан қаради. Уларнинг ўрнига деярли ҳамма вилоятларда ўз ўғиллари ва набираларини ҳамда ўзига яқин тўтган қариндошларини ноибликка тайинлади. Шоҳрух Балх билан Бадахшон вилоятларини Иброҳим Султонга, Кобул, Ғазна ва Қандаҳорни Қайду Мирзога, Хуросоннинг бир қисмини ҳамда Ҳабушон, Нисо, Обивард вилоятларини Бойсунғур Мирзога, Эроннинг ғарбий ўлкалари ҳамда Ироқи Ажамнинг бир қисмини Султон Муҳаммадга, Форс вилоятини Абдулла Мир­зога суюрғол тариқасида инъом қилди. Шоҳрух шу йўл билан мамлакатни бошқариш енгил бўлади, деб ўйлади. Бироқ, натижа у кўтгандек бўлиб чиқмади. Бунга Шоҳрух кейинроқ невараси Султон Муҳаммаднинг (Бойсунғур Мирзонинг ўғли) қилмишларидан сўнг ишонч ҳосил қилди. Султон Муҳаммад Эронга ҳоким қилиб тайинлангач, бобосига ноиблик қилишдан бўйин товлаб, ўзбошимчалик билан ўз ерларини кенгайтиришга киришади. Шоҳрух итоатсиз набирасига қарши қўшин тортишга мажбур бўлади.
Шоҳрухнинг узоқ ҳукмронлик даврида Амир Темур давлатининг асосий қисми унинг қўл остида сақланиб қолса-да, аммо бу улкан мамлакат 2 давлатга бўлинган эди. Улардан бири Амударёдан жанубда жойлашган Шоҳрух давлати бўлиб, унинг маркази Ҳирот шаҳри эди. Иккинчиси эса, Амударёдан шимолда Мовароуннаҳр ва Туркистонда вужудга келган Улуғбек давлати бўлиб, Самарқанд унинг пойтахти эди.
1409 йилда Шоҳрух Самарқанддан Ҳиротга қайтиш олдида 15 ёшли Мирзо Улуғбекни Мовароуннаҳр билан Туркистонга ҳоким қилиб тайинлади. Шаҳзода балоғатга етгунга қадар давлатни бошқаришни Шоҳрух ўзининг содиқ амирларидан бири Шоҳмаликнинг ихтиёрига топширади.
Улуғбек давлати жанубда Амударё, ғарбда Бухоро воҳасига туташиб кетган Урганжий дашти (Марказий Қизилқум) нинг шарқий чеккалари, шимолда Сирдарёнинг қуйи оқимидаги Сиғноқ ва Ўтрор шаҳрилари, шарқ ва шимоли-шарқда Шарқий Туркистон билан чегараланар эди. Улуғбек, гарчи Мовароуннаҳр билан Туркистоннинг ҳокими деб эълон қилинган бўлса-да, аслида унинг ҳокимияти даставвал фақат Самарқанд, Бухоро ва Насаф вилоятлари билангина чекланади. Чунки Шоҳрух, аввал бошдан, Фарғонани то Ўзгангача Амирак Аҳмадга, Ҳисори Шодмонни Муҳаммад Жаҳонгирга инъом қилиб, Улуғбекни бирмунча чеклаб қўяди. Туркистон эса Шайх Нуриддиннинг тасарруфида эди. Шайх Нуриддин Туркистон билан ҳам қаноатланмайди. 1410 йилда у Муҳаммад Жаҳонгирга ва Янги (Авлиёота), Сайрам вилоятларининг ҳокими амир Абдулхолиқ ҳамда оқўрдалик хонзодалардан Чингиз ўғлонлар билан иттифоқ тузиб, Темурийларга қарши исён кўтарди. Ўша йили 20 апрелда Самарқанд яқинидаги Қизилравот мавзеида исёнкор иттифоқчилар билан Мирзо Улуғбек ва Шоҳмаликларнинг қўшинлари ўртасида жанг бўлади. Жангда Улуғбек мағлубиятга учраб Калифга чекинади. Шоҳрух 1410 йилнинг ёзида исённи бостириш учун катта куч билан Самарқандга етиб келади. Шайх Нуриддин исёни бостирилгач, Сирдарёнинг ўнг соҳилида жойлашган шаҳарлар: Тошкент, Ясси, Саброн, Сайрам, Янги қайтадан Темурийлар салтанати таркибига қўшиб олиниб, бу ўлкаларни идора қилиш ҳам Улуғбекнинг зиммасига юкланди.
Ўша пайтларда Улуғбек билан Шоҳмаликнинг муносабатлари бузилиб қолади. Чунки шуҳратпараст оталиқ Улуғбекни давлат ишларига яқин йўлатмай, ҳатто у билан ҳисоблашмай ҳам қўйган эди. Шу сабабли Шоҳрух 1412 йилда Шоҳмаликни Самарқанддан олиб кетишга мажбур бўлади. Ўша вақтдан бошлаб Мовароуннаҳр ва Туркистонни бошқариш батамом 18 яшар Улуғбек қўлига ўтади.
Мамлакатда маълум даражада ҳокими мутлақ бўлиб олган Улуғбек эндиликда Фарғонани амакиваччаси Амирак Аҳмад қўлидан тортиб олиб, бу ўлкада ўз ҳукмронлигини ўрнатишга интилади. 1414 йилда у катта қўшин билан Фарғонага боради. Улуғбекнинг қўшинига бас келишга кўзи етмаган Амирак Аҳмад жангсиз Андижон ва Ахсини топшириб, Ўш ва Олай орқали Қашқарга қочади. Аммо орадан кўп вақт ўтмай Қашқар ҳокимининг мадади билан Фарғонани қайтариб олади. Ўш яқинидаги жангда Улуғбек қўшини мағлубиятга учрайди. Бу воқеадан сўнг Улуғбек 1415 йилнинг баҳорида Фарғонага 2-марта қўшин тортишга мажбур бўлади. Бу гал ҳам Амирак Аҳмад Улуғбекдан чўчиб яна Қашқарга қочади. Шоҳрухнинг Амирак Аҳмад номига ишончнома юбориб бу ишга аралашуви туфайли шаҳзодалар ўртасидаги ўзаро низо ҳал этилиб, Фарғона ҳам, Қашқар ҳам Улуғбекнинг қўлига ўтади.
1413 йилда Шоҳрух томонидан Хоразм Олтин Ўрда хонлари тасарруфидан қайтариб олингач, Улуғбек давлатининг ғарбий ва жанубий чегараларининг хавфсизлиги муқимлашган бўлса-да, аммо унинг шимоли-ғарбий ва шимоли-шарқий томонлари ҳали хавотирли эди. Шу сабабли Улуғбек бу даврда Дашти Қипчоқда бошланган ўзбек шаҳзодаларининг ўзаро низоларига ҳамда Мўғулистонда авж олган ички курашларга жиддий эътибор беришга ва аралашишга мажбур бўлади.
Улуғбек кўмаги билан Дашти Қипчоқ кўчманчи ўзбеклари улусида Бароқўғлон, Мўғулисгонда Шермуҳаммад ўғлон ҳокимиятни қўлга оладилар. Бу шаҳзодалар орқали Улуғбек икки қўшни ўлкада ўз сиёсатини ўтказишни мўлжаллаган эди. Бироқ хонлар Улуғбекнинг ишончини оқламадилар. Шундан сўнг Улуғбек отасининг ризоси билан 1425 йилнинг эрта баҳорида Мўғулистон устига юриш бошлади. Иссиқкўл якинида содир бўлган тўқнашувда Улуғбек мўғуллар устидан ғалаба қозониб, катта ўлжа билан Самарқандга қайтади. Ўлжалар орасида икки бўлак нефрит (кош) тоши ҳам бор эди. Кейинчалик бу нефритдан Амир Темур сағанасига қабр тоши ясаттирилади.
Мўғулистон уруши Улуғбек томони­дан мамлакатнинг яхлитлиги ва хавфсизлигини сақлаб қолиш мақсадида олиб борилган урушлар ичида энг зафарлиси бўлган эди. Бу зафарли юришнинг нишони тарзида Жиззах якинидаги Илонўтти дарасида Улуғбек томонидан қоятошга ёздирилган ўзига хос «Зафарнома» ҳозирги кунгача сақланган.
1427 йилда Улуғбек Дашти Қипчоқда ўз сиёсий мавқеини мустаҳкамлаб олган Бароқ ўғлонга қарши юришга мажбур бўлади. Шоҳрух кичик ўғли Муҳаммад Жўгий Мирзони қўшин билан тезда Улуғбекка ёрдамга юборади. Лекин Улуғбекнинг омади келмади. Бароқ ўғлон Сиғноқ яқинида тунда Улуғбек қўшинига тўсатдан хужум қилиб унга қаттиқ зарба беради. Улуғбек аввал Тошкентга, сўнгра Самарқандгача чекинишга маж­бур бўлди. Бароқўғлоннинг лашкари уни Самарқанд остоналаригача таъқиб қилиб боради. Ясси, Саброн, Тошкент, Шоҳрухия, Самарқанд ва Бухоронинг теварак-атрофидаги қишлоқларни талаб қайтади. Бу мағлубиятдан кейин Улуғбек эл-юрт ва отаси олдида юзи шувут бўлиб, Самарқанд тахтидан ва Мовароуннаҳр ҳокимлигидан ажралишига оз қолади. Чунки аҳоли орасида Улуғбек ва унинг қўшинига нисбатан норозилик пайдо бўлади. Сиғноқ мағлубиятидан кейин Улуғбек, гарчи умрининг охиригача ўзга вилоятларга мустақил ҳарбий юриш уюштиришга журъат қилмаган бўлса-да, аммо 30—40-йиллари отаси Шоҳрух билан бирга Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмини ўзига бўйсундирган Абулхайрхонга қарши кураш олиб боришга тўғри келади. Кўчманчилар ҳар йили, айниқса, қиш фаслида Мовароуннаҳрнинг ички қисмига бостириб кирар ва ўтроқ аҳолини ғорат қилиб қайтардилар.
Мовароуннаҳрни идора этишда, айниқса мамлакат ташқи сиёсатида Улуғбек, айрим ҳоллардагина, мустақил ҳаракат қилган бўлсада, аммо аслида у салтанат олий ҳукмдори Шоҳрухнинг Мовароуннаҳрдаги интизомли ва итоаткор ноиби бўлиб қолади.
Шоҳрух 1447 йил 19 март куни невараси Султон Муҳаммад (Бойсунқурнинг ўғли) исёнини бостириш вақтида бетобланиб Рай вилоятида оламдан ўтади. Хуросон ва Мовароуннаҳрда шаҳзодалар ўртасида тожу тахт учун кураш яна авжга миниб, мамлакатни беқарорлик чулғаб олади. Бу кураш оқибатида замонасининг машҳур олими ва ҳукмдори Мирзо Улуғбек 1449 йил 27 октябрда 55 ёшида Самарқанд яқинида фожиали суратда шаҳид бўлади.
Амир Темур ва Темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг шаҳар ҳамда қишлоқларида катта ободончилик ишлари амалга оширилди. Мавжуд суғориш тармоқларини таъмирлаш ва кенгайтириш ҳамда янги ариқлар қазилиб, ободонлаштириш ишларига маълум да­ражада аҳамият берилди. Деҳқончилик воҳаларининг сув таъминоти тартибга солинди. Даштларга сув чиқарилиб янги ер майдонлари ўзлаштирилди. Бу борада хусусий соҳибкорларнинг дашт жойлардан янги ерларни очиш, коризлар қазиб, боғлар барпо қилиш ва қаровсиз қолган ташландиқ ерларни суғориб обод этиш учун амалга оширилган ҳар қандай фаолият Темурийлар томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳатто бундай соҳибкорлар бир-икки йил давомида ҳамма солиқ ва тўловлардан озод этилди.
Бу даврда Темурийлар ва уларнинг вилоят ҳокимлари томонидан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё, Марв воҳаларида, Тус ҳамда Ҳирот ва унинг атрофида йирик суғориш иншоотлари бар­по этилиб, айрим деҳқончилик вилоятларининг сув таъминоти тубдан яхшиланди. Зарафшон дарёси сувининг бир қисми Қашқадарёга ташланди.
Улуғбек ҳукмронлиги даврида (1409-1449) Бухоро воҳасининг жануби-шарқий чегарасига ёндашган Сомонжуқ даштига сув чиқарилиб, янги ерлар ўзлаштирилди.
Мурғоб дарёсининг мўғуллар босқини даврида бузиб ташланган бош тўғони — Султонбанднинг Шоҳрух томони­дан тикланиши туфайли Марв шаҳри ва Мурғоб воҳасининг сув таъминоти туб­дан яхшиланади. Султон Ҳусайн Бойқаро даврида унинг ташаббуси билан Марвируддан Янги ариқ чиқарилиб, каттагина ер майдони суғориб обод этидди.
Алишер Навоийнинг ташаббуси билан Тус вилоятининг юқори қисмида жойлашган Чашмағул мавзеида Туруқбанд сув омбори қурилди, ундан ўн фарсах (60—70 км) узунликда махсус канал қазилиб Машҳадга сув олиб келинди.
XV асрнинг охирларига келиб темурийлар давлати инқирозга юз тутди.Катта-кичик бекликларга ва амирликларга тобора бўлиниб бораётган собиқ империя ҳудудида ўзаро феодал урушлар, тожу-тахт учун сулолалар курашлари авж олиб бордики, бу темурийлар салтанатини инқирозга олиб келди.
5. Темур ва темурийлар бутун фаолиятини ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш, Мовароуннаҳрда қудратли ҳокимият, бирлашган давлатни вужудга келтиришга қаратилганди. Мамлакатнинг хўжалик, сиёсий ва маданий ҳаётида улар ўтказган тадбирлар ана шу мақсадларни кўзлаган эди.
Темур ташкил этган марказлашган феодал давлат шароитида ишлаб чиқариш кучлари ривожланиши билан бир қаторда Темурнинг кўпдан-кўп ҳарбий юришлари натижасида тўпланган жуда катта бойликлар ҳам маълум даражада мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига ёрдам берди.
Темурийлар даврида хаттотлик ва миниатюра санъати жуда ривожланди. Кейинги авлодлар вакиллари тақлид этиб улар ишини давом эттирдилар. Бухорода эса “Ҳирот ёзуви” мирза, ҳаттотлар томонидан давлат ишларида то 1920 йилгача қўлланилиб келди.
Ҳаттотлик билан бирга мусаввирлик санъати ҳам катта ўрин тутади. “Бу санъатда “Шарқ Рафаэли” деб ном олган Беҳзод Ҳиротда яшади ва ижод қилди”61.Беҳзод ажойиб портретлар, жумладан, Навоий, Ҳусайин Бойқаро, Шайбонийхон расмларини чизган. Кўплаб ҳукмдорлар саройини безаган ва албатта меҳнаткаш омма ҳаётини ҳам ўз расмларида акс эттирган. Масалан, у Бибихоним мадрасаси қурилишини ўз миниатюралари орқали ҳаққоний кўрсатиб берган.
“Беҳзод даҳоси туфайли XV асрда инсон ўз қимматига эга бўлди, композицияда унга алоҳида ўрин бериладиган, илгариги юзакичиликдан қочиб табиийлик, мутаносиблик юзага келди, имо-ишоралари турли-туман бўлди, бойиди, ифодалироқ бўлди, янги-янги персонажлар вужудга келди, уларнинг кайфияти манзара характери орқали бериладиган бўлди”62 – деб Беҳзод даҳосига юксак баҳо бердилар Е.Полякова ва З.Раҳимовалар.
Беҳзод Низомийнинг “Хамса”сининг анъанавий мавзуларига чизган асарларида баъзи бадиий асарлар персонажларининг қиёфасига ўз замондошлари шакл-шамоилини берди.
Гарчи темурийлар сунний мазҳабига ихлосманд бўлсада, ўзларининг китобларини турли рангдаги тасвирлар билан безамоққа интилдилар, сувбўёқ билан ишланган бу расмларда ранг-баранг нақшлар ва жонсиз нарсаларнинг суратлари эмас, балки машҳур хонлар, аскарлар, ҳатто авлиёларнинг тасвирлари бор эди.
Г.Пугаченкова ва Л.Ремпель: “Баъзи бир олимлар бу даврни “Темурийлар ренессанси” (Уйғониш даври)” деб атайдилар”63 ,деб маълумот берадилар.
Миниатюра санъатига Пираҳмад Боғишамолий ҳам ўз ҳиссасини қўшди. Боғишамолий таҳаллуси афтидан Темурийнинг Боғи шамол боғини безатишда қатнашганлиги учун берилган бўлса керак.
Бундан ташқари тасвирий санъатга ўз ҳиссасини қўшганлардан Султон Али ал-Баварди ва Шоҳ Музаффарни айтиб ўтсак мақсадга мувофиқдир.
Темурийлар даврида, шунингдек, мусиқа санъати ҳам кенг камол топди. Шу ўринда мусиқашуносларга ҳомийлик қилган Алишер Навоий хизматларини қайд этмоқ зарур. Бобурнинг гувоҳлик беришича Навоийнинг ўзи ҳам мусиқадан анча хабардор бўлиб, чолғу-куйларга кўпгина қўшиқлар ва куй яратган.
Хирот мусиқашунослари ўз ижодида Навоий шеърларидан кенг фойдаланганлар. Масалан, Хиротдаги машҳур мусиқашунос ва машшоқ, шоирнинг яқин дўсти Хўжа Абдулла Марварид Навоийнинг ғазалларига куй басталади. Бу қўшиқ ўз пайтида шунчалар машҳур бўлган эканки, Хиротда у куйланмаган бирорта хонадон бўлмаган.
Шайх Муҳаммад, Шайх Ҳусайин Удий ва Шайх Қулийлар машҳур ва таниқли мусиқа санъати вакиллари саналар эди. Қулмуҳаммад ажойиб мақомлар яратар (ғижжак ўша пайтда кенг тарқалган), 12 симни чертиб чалинувчи асбобни усталик билан чала олар эди.
Мусиқа санъати билан бир қаторда темурийлар даврида раққослик санъати ҳам ривожланган. Бу тўғрида Х.Вамбери: “Бобурнинг баёнига қараганда ўша замонда раққосларнинг биринчиси сайдлардан, пайғамбар наслидан Баҳр исмлик бир киши бўлиб, раққослик санъатида ғоят моҳир эди. Унинг шахсан ўзи бир неча рақсларни ижод этган”64 – деб маълумот беради.
Алишер Навоийнинг моддий ва маънавий кўмаги туфайли кўпгина адабиёт, санъат, илму фан вакиллари обрў қозондилар.
Ўз навбатида XV аср 2-ярми ва XVI аср бошларида кўпгина таниқли адабиёт, санъат, фан намоёндалари чуқур ҳурмат белгиси сифатида Алишер Навоий ҳазратларига ўз асарларини бағишлаган эдилар.
Пойтахтдаги бой-бадавлат кишилар Хирот ва унинг чеккаларида кошоналар, масжидлар, ҳаммомлар, мадрасалар қуришди, уларни мармар кошин, ўймакор нақш ва ажойиб ёзувлар билан безашди. Улар бари темурийлар давлати пойтахтининг куч-қудратини, салтанат бойлигини ифода этиш мақсадида улуғ, кўркам ва катта қилиб қурилар эди.
Бу даврдаги маданият тўғрисида гапира туриб шуни қайд этиш мумкинки, маданий ҳаётда асосан юқори табақа вакилларигина эмас, балки аҳолининг муайян қисми ҳам шу жараёнда иштирок этди. Саводли шаҳарлик учун албатта араб тилини билиш, Ҳадис, Қуръони Каримни ўзлаштириш, турли даврдаги адабиёт билан таниш бўлиш шарт эди.
Шунингдек, шеър тузилишини яхши билиши, ҳаттотлик санъати, мусиқа, мантиқ илмидан ҳам хабардор бўлиши зарур ҳисобланган. Барча маълумотлар шуни тасдиқлайдики, Ўрта аср Ҳуросон ривожланишида Шарқ, жумладан, Марказий Осиё халқлари катта улуш қўшди. Самарқандда маданий ҳаёт йўналиши Хиротдагидан ўзгачароқ бўлиб, бу ерда табобат, тарих, адабиёт ва шеърият билан кўпроқ шуғулланар эди. Мовароуннаҳр ва Ҳуросон каби икки ўлканинг адабиёти орасида қатъий бир тафовуд чегараси қўймоқ анча қийиндир. Темурийлар адабиёт ва нафис санъат аҳлига катта ёрдам бериш билан бирга, ўзлари ҳам баъзан шулар билан бир сафда турдилар. Ҳатто улар орасида кейинги ўринда туришдан ҳам тортинмадилар.
Мир Алишер ўзининг “Мажолис ун-нафоис” номли асарида Темур хонадонининг қуйидаги шаҳзодалари шеърлар ёзганликларини кўрсатди:
Шоҳруҳ Мирзо туркий ва форсий тилларида ёзган. У ишқ ва муҳаббатга доир адабиётда ҳам ўзини синаб кўрган. Астойдил севган рафиқаси Гавҳаршод ҳақидаги жуда ҳиссиётли таъбирларини Хирот халқи анча давргача ҳикоя қилиб юрган.
Умаршайхнинг ўғли Султон Искандар Шерозий ҳам туркча, ҳам форсча шеърлар ёзган.
Ҳалил Мирзо эса туркча шеърлардан иборат буюк бир девон қолдирди. Машҳур шоир Хожа Исмат Бухорий бунинг номини катта ҳурмат билан тилга олади.
Илми ҳайъат билан риёзиёт истеъдоди юқорида тилга олинган Улуғбек эса бундай фанлардан ташқари нафис адабиёт, рассомлик, мусиқа каби соҳалар билан жиддий шуғулланган. Улуғбек Қуръоннинг етти қироатини ёдаки ўқий олган. Бу унинг хотира қуввати фавқулотда кучли бўлганига далилдир.
“Отасининг тириклигидаёқ вафот этган Бойсунқур (1433 йилда вафот этган) ҳар вақт шоирлар, ҳаттотлар, рассомлар, мусиқашунослар билан бирга ҳамсуҳбат эди”65– деб маълумот беради Х.Вамбери.
Бойсунқур отаси саройида вазир бўлган, унинг раҳбарлиги билан кутубхонада китобларни рўйхатдан ўтказиш ва безаш ишларидан ташқари илмий матнлар ишларини ҳам олиб борган. Айнан шу ерда XV аср 20-йилларида Фирдавсийнинг машҳур “Шоҳнома” асари тўлиқ матни тузилган ва ажойиб миниатюра билан безатилган.
Шу ерда яна Х.Вамберининг маълумотини давом эттирадиган бўлсак, у: “Бойсунқурнинг кўп ичиб маст бўлиши туфайли ёш ўлиб кетган ўғли Бобур Мирзодан кўпгина туркий фардлар қолмишдир”66 – деб ёзади.
Мироншоҳ ўғли Сайид Аҳмад Мирзонинг “Латофатнома” номли девони ва маснавийси қолган.
Булардан ташқари мазкур рўйхатга Ҳиндистонда бобурийлар сулоласининг асосчиси Бобур Мирзони киритиш мумкин. Ўзининг “Бобурнома” эсдаликларида ёзган нарсалари билан у бизнинг кўз олдимизда ҳайрон қоладиган даражада ҳам шоир, ҳам сиёсий арбоб, файласуф сифатида гавдаланади.
Бобур фарзандлари (Ҳумоюн, Камрон, Аскарий, Хиндол, Гулчеҳра, Гулранг, Гулбадан) га ҳам яхши маълумот беради. Ҳумоюн, Камрон, Гулбаданбегимларнинг шоир ва адиб бўлиб етишганлари бунга ёрқин шаҳодатдир.
Шоҳ бўлиш билан бирга Ҳусайин Бойқаро ҳам мақтовга арзигулик шеърлар ёзган. Шеъриятни яхши тушунган ва етарли даражада сўз устаси бўлган Ҳусайин Бойқаро туркий адабиёт ривожланишига ҳомийлик кўрсата олди. У, шунингдек, меъморчилик, мусиқа, ҳаттотлик ва миниатюра санъатига ҳам меҳр-мурувватини аямади. Бу темурий ҳукмдор Алишер Навоийнинг Хирот маданиятини ривожлантиришдаги барча ишларига ҳар томонлама кўмак берди.
Навоий расмий ҳолда Ҳирот маданий ҳаётида етакчи раҳбар деб тан олинган. “Аҳли фазл ва аҳли ҳунарга Алишербекча мураббий ва муқаввий маълум эмаским, ҳаргиз пайдо бўлмиш бўлғай. Устоз Қулмуҳаммад ва Шайҳи Ноий ва Ҳусайин Удийким, созда саромад эдилар, бекнинг тарбият ва тақвияти била мунча тараққий ва шуҳрат қилдилар.
Устоз Беҳзод ва Шоҳ Музаффар тасвирда бекнинг саъй ва эҳтимоми била мундоқ машҳур ва маъруф бўлдилар”67 – деб хотирлайди Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
Шундай қилиб, Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳрда фан ва маданият ўсди ва ривожланди. Маданият ва фандаги ривожланиш даражаси шундан далолат берадики, темурийлар даврида Ватанимиз жаҳон цивилизациясининг энг олдинги қаторларидан жой олганлигининг гувоҳи бўламиз. Ва ҳақли равишда бу давр тарихда “Шарқ Ренессанси даври” деб аталади.


Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish