Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси


- мавзу. Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. ЖалолиддинМангуберди – мард ва жасур аждодимиз



Download 361,06 Kb.
bet13/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

6 - мавзу. Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. ЖалолиддинМангуберди – мард ва жасур аждодимиз.
Режа :
1.Чингизхон давлатининг вужудга келиши. Чингизхоннинг Муҳаммад Хоразмшоҳ билан муносабатлари.
2.Мовароуннахр ва Хоразмнинг мўғуллар томонидан босиб олиниши. Жалолиддин Мангуберди жасорати.
3.Мўғуллар истилосидан кейинги вазият ва Чиғатой улуси.

1.XII асрнинг оҳирида ҳозирги Мўғулистон ва Чита вилоятидаги Енисейгача бўлган ҳудудда яшаган кўп тилли халқларнинг бир элат бўлиб бирлашиш жараёни содир бўлмоқда эди. Мўғуллар қабилалари орасида ойратлар, маркитлар, жалоирлар, тажутлар, бартутлар, найманлар, урянхитлар, дурбанлар, баринлар, керайтлар, онгутлар, бурятлар ва ичидан темурийлар – барлослар чиққан қабилалар сингари йирик қабилавий бирлашмалар бор эди. Бу халқлар ўзини энг кўп сонли қабилаларнинг номи билан “татар” деб атарди. Мўғул этногенези мураккаб масала бўлиб, ҳар ҳолда элат сифатида XIII асрда юзага келган бўлиши мумкин. X- XI асрларда аслида Амур дарёси бўйларида яшаган 16та уруғ-аймоқларга бўлинган татан (татар) ларнинг таркибий қисми сифатида уларнинг бир уруғидан алоҳида мохэ (мўғул) қабиласивужудга келган дейилади. Бу қабила тезда кучайиб,1135-1139 йиллари Хитойга қатор юришларни амалга оширади. Ҳатто Хитой императорлари 1147 йили мўғуллар билан иттифоқ тузишга мажбур бўлишади.53


XII аср оҳирида мўғул қабилалари орасида Есугей уруғи устун бўлиб қолади, унинг ўғли Темучин кўчманчи жангчилари билан татарларни тор-мор келтиради ва уларни мўғулларга қўшади. Мана шу муносабат билан Темучин ҳокимияти остида бирлашган барча қабилаларни мўғул-татарлар деб атай бошлайдилар.
1206(1205,1202) йилда чақирилган қурултойда Темучинга Чингизхон лақаби берилди. Чингизхон лақаби турли ёзма манбаларда турлича талқин этилади.Чингизхон сўзи баъзи манбаларда Тоза, Қувватли, бошқа бирларида Кучлилар ҳоқони маъноларини англатади. Баъзи бир адабиётларда “Темучинга Денгизхон – денгиз ҳукмдори” деган унвон берилди,дейилади.54 Чунки шаман бутун халқ олдида тонгри Темучинга шу унвон берилишини буюраётганини эълон қилган, бу ном асрлар оша давом этишига ва Мўғулистоннинг чин фарзандларига бахт-саодат келтиришига ишонч билдирган. Кейинчалик бу ном турли тилларда Чингизга айланди деб ёзилади.
1206 йилда бўлган қурултой империяда 300 йил учун аслида давлат, диний ва турмуш, ҳуқуқий муносабатларининг барча турларини белгилаб берган “Ясо” нинг асосий қоидалари қўйидагилардан иборат эди:
1. Янги сайланган ҳар бир хон “ Ясо “га қатъий риоя қилиши тўғрисида қасамёд қилиши шарт эди. “Ясо” йўл- йўриқларига бепарво қараладиган бўлса, халққа хонни ағдариш ва уни умрбод қамоққа қамаш ҳуқуқи берилади
2. Тўла дин эркинлиги эълон қилиш, мўғуллар фикрича, барча динлар худолари кўнглини овламоғи ва уларнинг ердаги умматларини улар томонига жалб этиши керак эди. Барча руҳонийлар ва турли дин черковлари ўлпонлар, ҳар ҳил тўловлардан озод қилинар эди.
3. Уруш даврида аёллар гуноҳларидан кечиладиган бўлдики, бунда аёлнинг ҳаётни давом эттиришдаги ролини стихияли тарзда тушуниш намоён бўлди.
4. Ўғри чорвани ўғирлагани учун унинг ҳақини 9 баравар этиб тўлаши, тўлашга маблағи бўлмаса, унинг болалари асоратга солиниши, болалари ва маблағи бўлмаса ўлим жазосига дучор этилиши керак эди.Ўлдириш мўғул давлатининг ҳарбий феодал тузумини мустаҳкамлашда энг кўп тарқалган жазо ва энг самарали восита бўлиб қолди. Ёлғон учун-ўлим, 3-марта синганлик учун ўлим, сув ва оловни ҳақоратлаганлик учун-ўлим, сутни ерга тўкканлик учун-ўлим.
5. Мўғуллар онгига уруш олиб боришнинг оммовий қирғин йўлини сингдириш “Ясо”да фаҳрли ўрин бўлган томоннинг оиласи ва мулкини ғолиб томонга берарди, улар йўлига тўсиқ бўлган барча кишилар ва мамлакатлар душман ҳисобланарди. Шу муносабат билан мўғулларда одамларни қириш қахрамонлик ҳисобланарди, баҳодирлар эса иложи борича кўп душманни ўлдириш ва бузса бўладиган ҳамма нарсани бузишни ўзларининг бирдан бир вазифалари деб билардилар.
1206 йилдаги қурултойдан кейин Чингизхон қўшинни қайта ташкил этиб, давлат маъмурий аппаратини тузишни тугаллаб, ўз истилочилик режаларини амалга оширишга киришди. Бунда у босиб олиш учун иқтисоди ривожланган ва ҳалқаро савдога эга бўлган бой мамлакатлар ва халқларни танлар эди.
1211 йилда Чингизхонга уйғур хони ва Еттисувнинг мусулмон хонлари тобе бўлди. Хитойга қарши уруш 1211 йилдан 1215 йилгача давом этди. Чингизхон Пекинга 1215 йилда кириб борди.
Эндиги навбат ўша даврда кучли бўлган Марказий Осиёдаги хоразмшоҳийлар давлати эди.
Бу босқинчилик ниятини амалга оширишда у ғоятда устамонлик, маккорлик билан иш юритди. У Хоразм давлатига жуда кўплаб айғоқчилар, фитначилар юбориб, бу давлатнинг заиф томонларини ўрганди. Жумладан, у хоразмлик савдогар, айғоқчи Маҳмуд Яловоч хизматидан фойдаланди. Марказий Осиёни босиб олишдан олдин катта тайёргарлик кўриб 600 000дан зиёд кучли жанговар қўшин тўплашга муваффақ бўлди.
1215 йилда Чингизхон Пекинни олганидан кейин, Хоразмшоҳ Муҳаммад унинг олдига элчилар жўнатди. Чингизхон элчиларни яхши кутиб олди ва ўзини Шарқнинг тўлиқ ҳукмдори, Муҳаммадни эса Ғарбнинг ҳукмдори деб Хоразмшоҳга етказишларини сўради.
Маълум вақтдан сўнг Чингизхон томонидан элчилар жўнатилган. Элчиларга Яловоч, яъни “элчи” деган ном билан танилган хоразмлик савдогар Маҳмуд бошчилик қиларди.
Муҳаммад элчиларни Бухорода қабул қилган. Чингизхон ўз мактубида Муҳаммадхон тўғрисида эшитгани, у билан сулҳ-шартнома тузиш ниятида эканини ва уни энг яхши фарзандларидан бири сифатида ҳурмат қилишини айтган эди. Бу эса сиёсат тилида Чингизхон Хоразмшоҳни ўзига тобе деб билишини англатарди. Бу шоҳнинг иззат-нафсига тегмай қолмади, албатта.
1218 йили Чингизхон 450 киши ва 500 туядан иборат савдо ва элчилик карвонини жўнатган. Карвон Ўтрор шаҳри ҳокими, Муҳаммаднинг онаси Турканхотиннинг қариндоши Иналчиқ (Қайрхон) томонидан тўхтатилган. Карвон таланиб, одамларини қириб ташлаш буюрилган. Ёлғиз бир туякаш омон қолган ва бутун тафсилотни Чингизхонга етказган.
Ўзини ниҳоятда ҳақоратланган деб билган Чингизхон ғазабини ичига ютиб, Хоразмшоҳ ҳузурига элчи ибн Кирраж Буғрони 2 киши билан юбориб, айбдорларни жазолашини ва Иналчиқни унинг ихтиёрига беришини талаб қилди. Хоразмшоҳ бунга жавобан элчини ўлдиришни, ҳамрохларини эса соқолини олиб қўйиб юборишни буюрди. Бу –ўртадаги савдо ва дипломатик алоқаларни буткул узиш дегани эди.
2.Чингизхон 1219 йилда 100 000 қўшин билан Ўтрор сари юриш бошлади. Мўғул қўшинларига Чингизхондан ташқари унинг ўғиллари Жўжи, Чиғатой, Уғадой ва Тўлихонлар қўмондонлик қиладилар. Чингизхон Ўтрорни қамал қилишни Ўғадой билан Чиғатойга топширди. Жўжи Қизилқум орқали Хоразмга йўл олди. Хўжанд томонга кичик бир отряд йўлга чиқди. Чингизхоннинг ўзи бой Тошкентни четлаб ўтиб, асосий кучлар билан Хоразм давлатининг сиёсий ва маънавий маркази ҳисобланган Бухорога кириб келди.
Муҳаммад Жалолиддиннинг қўшинни бир ерга тўплаб, Чингизхонга қарши жанг қилиш тўғрисидаги маслаҳатини рад этди. Бундан фойдаланган Чингизхон Ўтрорни 6 ойлик қамалдан сўнг эгаллашга мувоффақ бўлди.
1220 йилда Бухоро ва Самарқанд ишғол этилди. Босиб олинган шаҳар ва қишлоқлар шавқатсизлик билан таланиб, минг-минглаб одамлар қатл этилди. Биргина Бухорони ишғол этиш давомида унинг 30 000дан зиёд ҳимоячилари қиличдан ўтказилди. Самарқандда эса тирик қолган 30 000 нафар ҳунарманд аҳли Чингиз авлоди ўртасида қул сифатида тақсимланди ва шунча одам асир этилиб олиб кетилди.
Маҳаллий халқ босқинчиларга қарши жанг қилди. Хўжанд ҳокими, истеъдодли саркарда Темур Малик ва унинг қўшинлари Хўжанд таслим бўлгандан сўнг ҳам курашни давом эттирдилар. 1220 йилда Гурганжга халқ қаҳрамони сифатида кириб келди. У қисқа муддат Хоразм қўшинига бошчилик қилди. Бу даврда Каспий денгизидаги кичик бир оролда яшириниб ётган Хоразмшоҳ вафот этди. 1221 йил қишида оролдан унинг ўғиллари Жалолиддин, Ўзлуғшоҳ, Оқшоҳлар Гурганжга қайтиб келишди. Жалолиддиннинг отаси уни шоҳ қилиб тайинлаганини эълон қилди. Қипчоқ саркардалари эса Ўзлуғшоҳ билан биргаликда уларга қарши фитна уюштира бошлади. Фитна фош этилганидан кейин Жалолиддин билан Темур Малик аввал Хуросонга ўтиб, кейин Афғонистонда жанг қилишади.
Гурганж эса амир Хумортегиннинг қўлида қолиб, 5 ой қамал ҳолатида бўлди. Хумортегиннинг хоинлиги билан шаҳар дарвозаси очиб берилган. Аламзада мўғуллар шаҳарни беаёв талон-тарож қилишди. Асир олинганлардан ташқари болалар, аёллар, қариялар ва олимлар ўлдирилган. Кейин мўғуллар тўғонни бузиб, шаҳарни сувга бостириб юборишди. Биронта одам ҳам омон қолгани йўқ. Шундай қилиб Гурганж фожиасидан сўнг Марказий Осиё бутунлай мўғуллар қўл остига ўтди.
Кейинги жанглар Мовароунахрдан ташқарида ўтди. Эрон, Афғонистон, Шимолий Хиндистонда Жалолиддин қўшинлари ва мўғуллар ўртасида кўплаб жанглар бўлди.
Жалолиддин қўшинида саркардалар ўлжа талашиб жанжаллашиб қолишди, айримлари уни ташлаб кетди. Шундан кейин Чингизхоннинг ўзи Жалолиддинни таъқиб этишга қарор қилди. Кучлар тенг бўлмаган жангларнинг бирида чекинаётиб, Нилоб яқинида Хинд дарёсидан ўтишда Жалолиддин Чингизхоннинг кўзи ўнгида онаси,хотини ва оиласининг бошқа аъзоларини тик қирғоқдан ташлаб юборди, ўзи эса дарёдан сузиб ўта бошлайди. Чингизхон Жалолиддинга ёйлардан ўқ отмасликни буюрди “Бу қоплон – деди у- яшаш ҳуқуқига мушарраф бўлди”.
Шундан сўнг 1224 йилгача Жалолиддин Хиндистонда, кейин 7 йил мобайнида Кавказортида мўғулларга қарши курашни давом эттирди, аммо Гуржистонда (Грузия) носаро (христиан) дини билан муроса қилолмади бир сафар мўғуллар қўлига тушиб қолди, асирликдан қочди. 1231 йил 17-20 августи ўртасида, Курдистон тоғларида ухлаб ётган пайтида номаълум кимса томонидан фожиали суратда ўлдирилади.
3. 1227 йилда Чингизхон 72 ёшида вафот этди. Мўғуллар одатига кўра, у ҳаётлигидаёқ ўз империясини ўғилларига тақсимлаб берди. Мовароуннахр Олмалиқдан то Амударёгача иккинчи ўғли Чиғатойга тегди, унинг қароргоҳи Ғулжа вилоятида эди. Волга бўйи, Жанубий Сибирь, Еттисувнинг шимолий қисми, ҳозирги барча қозоқ даштлари, Хоразм, Хуросон ва Мозандарон Жўжига берилди.
Учинчи ўғил Мўғулистондан ғарбдаги ерларни, яъни Олтой,Жунғария, Еттисувнинг маълум қисмини олди. У отаси вафотидан сўнг ҳоқон деб эълон қилинди, бошқа шаҳзодалар унга бўйсунарди. 1227 йилдаги қурултойдан сўнг у отасининг Мўғулистондаги мулки бўлган Орхонда эркин ўрдага асос солди. Бу ерда Қорақурумда (Қора лагерда) у мўғулларнинг 1- пойтаҳтини барпо этди,ўзи ва хонадони учун саройлар қурдирди. Тўлихон эса улус олмади, чунки дашт қоидаларига кўра у бутун қўшинни ва отасининг туб юртини мерос қилиб олди. 3 катта ўғилдан ҳар бири 4000 дан мўғул мунтазам қўшинини олди ва бундан ташқари улар бўйсундирилган халқлар эвазига қўшинлар тузишлари мумкин эди. Мўғуллар йирик ва маданий феодал марказларни бошқариш тажрибасига эга эмаслар, амалдорлик аппаратлари ҳам йўқ эди. Улар учун босиб олинган мамлакатлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,ҳунармандчилик буюмлари ва пул кўринишида ўлпон йиғишнинг ўзигина муҳим бўлган.
Шу сабабли ҳам мўғуллар Мовароунахрни бошқаришда савдогарларнинг ёрдамига таянишди, улар эса бутун уруш мобайнида хиёнаткорона йўл тутиб келишган эди.
Чингизхон ҳам, сўнгра Ўғадой (1229-1241) ҳам Чиғатой улусига кирувчи Мовароунахрни бошқариш учун савдогар Маҳмуд Яловочга ижарага беришди. Уруш йилларида у энг бадавлат савдогарлардан бирига айланди.
Маҳмуд Яловоч амалда мўғулларнинг Мовароунахрдаги ноиби бўлиб қолди. Унинг ихтиёрида мўғулларнинг отрядларга бўлинган катта қисмлари бор бўлиб, уларнинг бошлиғи доруға (монг) ёки туркчада босқоқ (ҳарбий ҳоким) деб аталарди. Босқоқлар солиқ ва ўлпон йиғилишини, мажбуриятлар бажарилишини назорат қилиб туришар эди.
Маҳмуд Яловоч Хўжанд шаҳрини қароргоҳ қилди. Чиғатой Мовароуннахрдан узоқда яшарди ва унинг ишларига аралашмасди.
Чингизхон ва унинг ворислари – Ўғадойхон ва Гуюкхон (1246-1248) даврларида мўғуллар салтанатининг бутун ҳудудида, айниқса Мовароуннахрда чингизийлар хонадони аъзолари турли кишиларга ёрлиқ ва пайцзалар –олтин, кумуш, бронза ва гоҳида ёғочдан тайёрланувчи алоҳида лавҳаларни тарқатишар эди. Шундай лавҳани кўрсатган одамга аҳоли озиқ-овқат, бошпана, отига ем-хашак бериши, хуллас, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга мажбур эди.
Мўғуллар “калан” деб атовчи солиққа кўра одатдаги хирождан ташқари деҳқонлар яна кўплаб мажбурият ва хизматларни бажаришлари лозим эди. Ҳунармандлар ё Мўғулистонга олиб кетилар ёки катта солиқ тўлашга мажбур эди.
Махаллий ҳукмдорлар билан улус эгалари ҳамма нарсада ҳам келишавермасдилар. Бунинг устига улус эгалари ҳукмдорларга шубҳа билан қарар ва улардан қутилиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланардилар. Маҳмуд Яловоч Чиғатой билан бўлган тўқнашув оқибатида 1238 йилда Мовароуннахрни тарк этишга мажбур бўлди, лекин Ўғадой унинг хизматларидан миннатдорчилик белгиси сифатида уни Пекин вилояти ҳокими этиб тайинлади ва у мазкур лавозимда ўзи вафот этган 1250 йилгача турди (1254).
Қандайдир 15 йил ичида Мовароуннахр аҳолиси мислсиз қашшоқликка дучор бўлди. Мўғуллар зулмининг кучайиши,халқнинг кўтарилишига сабаб бўлган.
1238 йилда Бухородан 30 км нарида жойлашган Тороб қишлоғидан чиққан Маҳмуд элакчи бошчилигида халқ қўзғолони бошланди. Бу қўзғолон тарихга “Маҳмуд Торобий ҳаракати” номи билан кирди. Маҳмудни машҳур руҳоний Шамсиддин Маҳбубий қўллаб-қувватлади. Маҳмуд халқни қўлга қурол олиб “кофир”лар, яъни мўғулларни ҳайдаб юборишга чақирди. У Бухорони босиб олиб, унинг ҳукмдорига айланди. Амирлар ва босқоқлар унга қарши ҳар хил найранглар ишлатди. Буни тушунган Торобий Бухорони босиб олди ва Бухоро ҳукмдори деб эълон қилинди. Шундан кейин мўғулларга боғлиқ амалдорларга қарши бир қанча чора-тадбирлар кўрди. Амир ва босқоқлар Карманага қочиб бориб, қўзғолонни бостириш марказини тузишди. Яқин атрофдан мўғулларни тўплашди ва катта лашкар билан Бухорога қараб юришди. Бўлиб ўтган жангда Маҳмуд Торобий тарафдорларининг қўли баланд келди. Карманага қадар 10 000 киши қириб ташланди. Бироқ бу ғалаба Маҳмуд Торобий ва Шамсиддин Маҳбубийлар ҳаёти эвазига қўлга киритилди. Улар жангда ҳалоқ бўлишди.
Шу воқеадан кейин қўзғолончиларнинг кучи заифлаша борди. Қўзғолонга раҳбарлик қилиш Маҳмуднинг укалари Муҳаммад билан Аминга топширилди.
Бир ҳафта ўтиб Элдиз Нўён билан Чекан қурчи бошчилигидаги янги мўғул лашкарлари келиб, Торобий тарафдорларини тор-мор қилди, 20 000 одам ҳалок бўлди. Шундай қилиб, Торобий қўзғолони мағлубиятга учради, лекин шундай бўлса ҳам , у чет эл босқинчилари ва маҳаллий зулмдорларга қарши халқ норозилиги ва қаҳр-ғазабанинг ёрқин ифодаси бўлди.
1238 йили, Маҳмуд Торобий қўзғолони бостирилгандан кейин, Мовароуннахр ноиби, Маҳмуд Яловоч ҳокимиятдан четлатилди.
Шарқий Туркистондаги Ғулжадан Амударёга қадар чўзилган Чиғатой улусига ноиб этиб Маҳмуд Яловоч ўрнига унинг ўғли Маъсудбек (1238-1289) тайинланди. Маъсудбек ҳам отаси сингари босқоқлар бошчилигидаги мўғул кучларига таянган ҳолда солиқ ўлпон йиғишда давом этди.
XIII аср оҳирида Мўғул империясидаги умумий сиёсий вазият ниҳоятда мураккаб эди.
Гуюкхон 1248 йил вафот этганидан кейин Мўғул империясида ҳокимият талашиш бошланди. Номзодлар –Чингизхоннинг набиралари орасида энг нуфузлилари :бош набира Боту билан Тўлихоннинг ўғли Мункэ (Мангу) бўлиб, Мангунинг онаси гарчи ўзи насроний бўлса ҳам мусулмонлар билан дўстона муносабатда эди.
1251 йил келиб Ботухон ёрдамида Мункэхон Қорақуримда Буюк хон деб эълон қилинди.
Аммо шаҳзодалар ҳокимиятни куч билан ағдариб ташлаш ниятида фитна уюштиришди. Мункэхон фитнанинг олдини олишига, Чингизхоннинг иккинчи ва учинчи ўғилларининг авлодлари ва яқин кишиларини суд қилишга, қамашга ва қатл этишга муваффақ бўлди.
Кейин Боту билан Мункэ иккови Чиғотой улусини йўқотиб, ўртада бўлиб олишга қарор қилишди.
Шундай қилиб, 1251 йилдан бошлаб Марказий Осиё аввал Ботунинг, кейин Берканинг ҳукмронлигидаги Олтин Ўрда таркибига кирди, кейин эса Буюк Мўғул хони Мункэнинг қўл остига ўтди.
Мункэхон марказий бошқарувни ислоҳ қилди. У ўзига фармонларни ёзувчи котиб олди, савдогарга пайцза (лавҳа) тарқатувчи амалдорни тайин этди. Савдогарларга мол берувчи, жавоҳирларни баҳоловчи маҳсус кишиларни тайинлади, қушчи вазифасини ва бошқа сарой лавозимларини жорий қилди. Забт қилинган барча халқлардан мирзаларни таклиф этди.
1252 йили Хуросонга Мункэнинг укаси Ҳулагу бошчилигидаги янги мўғул қўшини бостириб кирди.
60-йилларда Чиғатойнинг набираси Олғухон Мовароуннахрдан Олтин Ўрда амалдорларини қувиб чиқариб, Чиғатой улусини тиклашга муваффақ бўлди. У Жўжи авлодларига хизмат қилганларга сира омонлик бермади ва Маъсудбекни ўз вазифасига қайта тиклади. Маъсудбек Мовароуннахрни кичик танаффус билан 51 йил давомида, то 1289 йилга қадар бошқарди.
У Мовароуннахрдан ташқари яна уйғурларнинг шаҳарларини, Фарғона ва Хоразмни ҳам идора этарди.
XIII асрнинг 60-йилларида Чиғатой хонларидан МуборАҚШоҳ билан Бароқхон исломни қабул қилишди. Шундан кейин чиғатой хонларини қурултойи Или дарёси водийсида эмас, балки Мовароуннахрда, Оҳангарон водийсида ўтказиладиган бўлди. 1260 йили МуборАҚШоҳ билан бирга Мовароуннахрга айрим мўғул уруғлари, жумладан жалойир ва барлослар келишди. Жалойирлар Охангарон водийсида, барлослар эса Қашқадарё водийсида кўчиб юра бошладилар. Бу уруғлар Еттисувдан тил бўйича туркийлашган ҳолда келишганди, кейинчалик бу жараён тезлашди ва яна 100 йилдан кейин жалойирлар билан барослар туркий қабилалар таркибига сингиб кетди.
Еттисув ва Мовароуннахр чиғатойлари орасида аста-секин низолар келиб чиқа бошлади. Мовароуннахрлик чиғатойларни дурагай деб аташарди. XIV асрда Чиғатой улуси Мовароуннаҳр ва Мўғулистонга бўлиниб кетди.
Маъсудбек даврида Бухоро бирмунча жонланди. У шаҳарда бирқанча иншоотлар қурилди. Шулардан бири “Масъудия” мадрасасида 1 000га яқин талаба ўқиди. Буюк Мункэхоннинг онаси қурдирган “Ханйийл” мадрасаси ҳам гўзал бино эди.
1273 йилда Эрондан мўғул қўшинлари келиб Бухорони яна вайрон қилиб, талон-тарож этди. Мўғуллар Бухоро атрофини 3 йил мобайнида талашди.
Чиғатой хони Кепак (1318-1326) Насаф яқинида “қарши”, яъни сарой қуриб, ўша ерга кўчиб ўтди, кейинчалик сарой атрофида Қарши номли шаҳар вужудга келди.
Кепакхон иккита муҳим ислоҳат ўтказди-пулни ва маъмуриятни ислоҳ қилди. XIV асрда пул Эрон ва Олтин Ўрдада бўлган кумуш динор ва дирҳамлардан иборат, улар фақат вазнда озроқ фарқланарди. Динор 2 (Эронда 3) мисқолга, дирҳам эса 1/3 мисқолга тенг эди (мисқол -4,26 грамм). Маъмурий ислоҳга кўра, бутун мамлакат туманларга бўлинди. Туман-аҳолиси 1 туман, яъни 10 000 кишилик қўшин (кўнгиллилар) бера оладиган ҳудуд. Самарқанд 7, Фарғона 9 туманга бўлинди.
Кепакхон вафотидан кейин кўчманчи қабилаларнинг хонлари ва беклари ўртасида ҳокимият учун кураш бошланиб кетди. Ҳокимият тепасига Қозонхон келиб, Кепакхоннинг сиёсатини давом эттирди (1334-1346) .Ҳарбий кучлар бўлган қабилалар бошлиқлари шу қадар зўрайиб кетдики, улар Қозонхонни осонликча ағдариб ташладилар. Амалдаги бутун ҳокимият улар қўлига ўтди ва улар энди туркча “амирлар” деб аталдики, бу мўғулча “нўёнга” тўғри келарди.
1347 йилда ҳокимиятни шундай амирлардан бири - Қазоғон босиб олди, у ўша йили жангда Қозонхонни ўлдирган эди. У 1358 йилгача ҳукмронлик қилди, ўша йили Мўғулхон иғвоси билан овда ўлдирилди.
Турли вилоятларда маҳаллий сулолалар пайдо бўлди. Олтин Ўрда билан Чиғатой улуси ўртасида тақсимланган Хоразм турклашган мўғул сулоласи бўлган “сўфийлар” ҳокимияти остида ўз бирлигини тиклаб олди. Балх, Қобул ва уларга туташ туманлар Қазоғоннинг набираси - амир Хусайн қўлида эди. Жалойирлар қабиласи беклари Оҳангарон водийсида ҳукмронлик қилардилар. Шаҳарлар турли хил диний амалдорлар ёки меросҳўр вилоят ҳокимлари назоратида эди. Маҳаллий беклар, амирлар ва шайхлар ўртасидаги урушлар, тартибсизликлар мамлакатда қашшоқлик кучайишига, ғалаён ва исёнлар тарқалишига ёрдам берарди.
1360-1361 йиллари Мўғулистон хони Мовароуннахрга 2 марта юриш қилиб, Қашқадарёни босиб олди, лекин Амир Темурга тўқнаш келди.

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish