52
Архитектурада замонавий йўллар, кўприкларнинг
афзаллиги ва бунёдкорлик ишлари
Илмий рахбар Жўраева Э.Ж.; Ҳайдарова М.А.- 401-КХАЛТЭ гуруҳи
талабаси (СамДАҚИ)
Истиқлолнинг ҳар бир йили улуғ бунёдкорлик ишлари,
мамлакатимиз
ҳар томонлама юксалиши билан мустақил Ватанимиз тарихига зарҳал
ҳарфлар билан битилмоқдаки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан
замон талабига риоя қилган ҳолда изчиллик билан, тизимли равишда давом
эттирилмоқда. “Йўл қурмоқ – савоб, йўл юрмоқ – роҳат”
деб ота-
боболаримиз бекорга айтишмаган.
Шу боисдан ҳам аҳоли учун янада кенг
қулайликлар яратиш, транспорт ҳаракатини тартибга солиш борасида улкан
ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз замонавий кўприклар қуриш,
йўлларни замон талабларига мослаштириш, аҳолига қулайликлар
яратиш
халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлаб
ўтдилар. Мисол тариқасида пойтахтимизда умумий узунлиги 900,
баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали пойтахтимиздаги Абдулла
Қодирий ва Себзор кўчалари кесишадиган майдонда бунёд этилган кўприк
лойиҳаси (1-расм) ҳайдовчилар ва пиёдаларга бир қанча қулайликлар яратди.
Давлатимиз раҳбари йўл ва кўприк атрофини ободонлаштириш, аҳоли ва
транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун барча зарур имкони-
1-расм
ятларни яратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Мамлакатимизнинг
кўплаб
шаҳарларида
транспорт
воситалари
кўпайиб бораётгани сабабли, замонавий кўприкларнинг аҳамияти жуда
каттадир. Бу одамларимизнинг турмуш даражаси юксалаётгани, юртимиз
йилдан-йилга фаровонлашаётганининг исботидир. Зеро,
мамлакатимизда
кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсад ҳам аҳоли турмуш
даражасини ошириш, инсон манфаатларини тўла таъминлашдир.
Кўприклар асосан кесишган чорраҳа кўчаларида транспорт тиғизлиги
автомобил ва пиёдаларга ноқулайлик туғдирмаслик учун қурилиши лозим.
Бу турдаги кўприклар мазкур муаммоларга барҳам бериш билан бирга
автомобиллар ҳаракатининг узлуксизлигини ва хавфсизлигини таъминлашда
хизмат қилади. Бу кўприкларнинг
афзаллиги шундаки, кўприкнинг икки
53
томонида пиёдалар учун йўл усти ўтиш йўлаги барпо этилган. Ёғингарчилик
кунларида ҳимояланиш мосламалари ўрнатилган.
2-расмдаги кўприк «Тошкентбошплан ЛИТИ» давлат унитар
корхонаси, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компаниясига қарашли
«Кўприкқурилиш» трести томонидан бунёд этилди. Лойиҳа бўйича йўл
ўтказгичнинг умумий узунлиги 942 метр, кўприк қисмининг узунлиги эса
қарийб 500 метрни, баландлиги эса 7,5 метрни, умумий эстакада қисмининг
узунлиги 201 метрни, йўл ўтказгичнинг кенглиги 26,3 метрни ташкил қилади.
Бундан ташқари, узунлиги 98 метр, кенглиги 4 метр ва баландлиги 3,5 метрли
ер ости йўлаги, узунлиги 104 ва 113 метр, кенглиги 4,3 метр, баландлиги эса
6 метрли 2 та ер усти пиёдалар йўлаги қуриб битказилган. Пиёдалар ер усти
ўтиш йўлакларининг икки томонидан зинапоялардан ташқари эскалатор ҳам
ўрнатилган. Бу эскалаторлар соатига 6700 нафар йўловчини ўтказиш
қувватига эга. Ушбу кўприкни худди музейга ўхшатиш мумкин. Одамлар бу
ерга уни томоша қилиш, ҳордиқ чиқариш учун келишмоқда. Мисол учун,
пиёдалар
кўприкларига
эскалатор
ўрнатиш
дунёнинг
ривожланган
давлатларида ҳам энди-энди бошланмоқда. Шуни тўлиқ ишонч билан айтиш
мумкинки, ушбу кўприкка ўхшаш иншоотларни МДҲ давлатларида ҳам
учратиш қийин.
Шаҳар қиёфасини ўзгаришида кўприкларнинг ўрни катта.
Экология
нуқтаи назаридан ҳам бу муҳим аҳамияга эга. Автомобил ёнилғисининг кўп
ишлатилиши атроф-муҳит мусаффолигига салбий таъсир қилади. Шаҳарнинг
марказий кўчаларининг бирида транспорт тиғизлиги юз берса, бошқа
кўчаларга ҳам таъсир кўрсатади. Кўприклар ана шу муаммоларни бартараф
этишда муҳим ўрин тутади. Масалан, Самарқанд шаҳри мисолида
Охунбобоев
ва Титова кесишган кчорраҳаларда автотранспортнинг
тиғизлиги сабабли, одамларга ноқулайлик туғдирмаслик
учун бу турдаги
кўприклар қурилиши лозимдир.
2-расм
54
3-расм
Мамлакатимизда Ўзбекистоннинг барча шаҳар ва қишлоқларида кенг
ва равон йўллар, замонавий йўлўтказгич (3-расм) ва кўприклар қуриш орқали
архитекторларимиз учун улкан тажрибалар тўпланди. Замонавий кўприклар
қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш,
халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши муҳим масалалардан
биридир. Бундай кенг кўламли ва эзгу ишлар туфайли мамлакатимизнинг
барча шаҳарлари кўчаларининг хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги
тубдан
яхшиланмоқда.
Бугунги
кунда
мана
шундай
замонавий
кўприкларнинг йўлсоз ва қурувчиларимиз томонидан барпо этилиши
мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг
нақадар юксалганини ёрқин тасдиғидир.
Тарихий манбаларда қайд этилишича, Соҳибқирон
Амир Темур
бобомиз даврида ҳам кўприклар қуриш ишларига алоҳида эътибор
қаратилган: “...Ҳар бир шаҳарда масжидлар, мадрасалар, хонақолар,
ҳаммомлар қуришни, мусофир йўловчилар учун йўл
устида работ бино
қилишни, дарёлар устида кўприклар қуришни буюрдим...”. Ўша замонда
Зарафшон дарёсида, кейинчалик Амударё ва Сирдарё устига кўприклар
қурилган.
Do'stlaringiz bilan baham: