58
хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд табиий ресурслар салоҳиятидан самарали
фойдаланиш орқали давлатимизнинг иқтисодий қудрати ва аҳоли яшаш
фаровонлигини янада яхшилашдан иборатдир.
Аграр тармоққа йиллар давомида асосий эътиборни қаратилиши
натижасида ислоҳотларни изчиллик билан амалга ошириш, хусусан, деҳқон-
фермер хўжаликларини устувор ривожлантириш, уларда ерга эгалик
ҳуқуқини таъминлашга катта эътибор қаратилди.
Тупроқдан илмий асосда тўғри фойдаланиш учун тупроқнинг хоссасини,
хусусиятларини, уларнинг тавсифини, агрономик кўрсаткичларини, табиий
унумдорлигини ва шароитини ҳисобга олишда картографик материаллардан
фойдаланишнинг илмий асосларини яратиш ва самарали фойдаланиш кўп
жиҳатдан замонавий технологияларни қўллашга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги
“Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий
хизматларни кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари
тўғрисида” ги ПҚ-2640-сонли ҳамда 2016 йил 31 декабрдаги “2017 йилда
қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар билан таъминлаш, уларни ишлаб
чиқаришда мувофиқлаштириш ҳамда ишлатиш
самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-2712-сонли қарорларига мувофиқ,
агрокимёвий таҳлиллар асосида агрокимёвий хариталар тузиш долзарб
вазифалардан бири ҳисобланади.
Шу боис, тупроқларнинг агрокимёвий харитасини тузиш услубиятини
такомиллаштириш Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган фермер
хўжаликлари суғориладиган ер майдонлари тупроқлари агрокимёвий
хаританомасини тузиш ва қишлоқ хўжалик экинларини ўғитлаш
тизимини
такомиллаштириш бўйича тавсиялар беришдан иборат.
“Агрокимё станцияси” томонидан тупроқ агрокимё дала текширув
ишлари натижасининг маълумотларига асосланиб ишлаб чиқилган
Агрокимёвий хаританомалар тупроқ таркибида мавжуд ҳаракатчан озиқ
моддалар миқдорини акс эттирувчи асосий график ҳужжат ҳисобланади
Агрокимёвий хариталар
фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалик
корхоналарининг экин турлари ва режадаги ҳосилдорлик бўйича минерал
ўғитларнинг йиллик меъёрлари ҳамда оптимал
агротехник муддатларда
қўлланиши юзасидан илмий асосланган кўрсатмадир.
Тупроқларнинг
агрокимёвий
харитасини
тузиш
учун
тажриба
намуналари Самарқанд вилояти Оқдарё туманида олиб борилди. Тумандаги
фермер хўжаликларига тегишли суғориладиган ерлардан хўжаликнинг
1:10000 масштабли ердан фойдаланиш харитасига асосан тупроқнинг устки
0-30 см қатламидан Агрокимё станцияси томонидан намуналар олинган.
Тупроқда озиқ моддалардан бирортасининг (айниқса, азот, фосфор ва
калий нинг) етишмаслиги ёки унинг ортиқча бўлиши ўсимликка салбий
таъсир этади.
Қишлоқ хўжалигида
асосан уч турдаги, яъни азотли, фосфорли ва
калийли минерал ўғитлардан фойдаланилади.Маълумки, қишлоқ хўжалиги
экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олиш ҳамда тупроқ унумдорлигини
тиклаш ва сақлаш уларнинг минерал ва маҳаллий ўғитлар
билан
59
таъминланганлигига боғлиқ. Шунингдек, маҳаллий (органик) ўғитлар
қўлламасдан, фақат азотли ўғитлардан муттасил фойдаланиш, тупроқ
таркиби, унинг биологик, агрокимёвий, сув-физик ва физик-кимёвий
хоссалари ва режимларини бузилишига маҳсулот сифатини пасайишига олиб
келади.
Азот
оқсил моддалар
таркибига кириб асосан, ўсимлик ер устки
органларининг ўсиши ҳамда ривожланишида катта роль ўйнайди. Тупроқда
азот етишмаса, ғўза ёмон ўсади, барглари сарғайиб майда бўлиб қолади.
Аксинча, кўп бўлса ғўза ғовлаб сербарг, ранги тўқ кўк бўлиб, ривожланиши
кечикади.IIIунинг учун,
Do'stlaringiz bilan baham: