Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Геодезик, топографик ва картографик ишларга доир харажатлар 
ҳисоби ва улар таннархини калкульяция қилиш тартиби. 
Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти “Геодезия, 
картография 
ва кадастр” кафедраси катта ўқитувчилари М.Э.Исроилов, Т.С.Бурхонов,
103-ГКК (БИК) гуруҳ талабаси Н.З.Ортиқов 
Корхона молиявий хўжалик фаолиятининг муҳим кўрсаткичи 
бўлиб, харажатлар ҳисобланади. Ушбу кўрсаткичнинг моҳияти, таснифи ва 
тавсифи, тан олиниши, счётлар тизими ва улар бўйича бухгалтерия 
ёзувлари ушбу меъёрий ҳужжатларда жумладан, “Маҳсулот (иш, 
хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий 
натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом”да атрофлича очиб 
берилган. 
Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, харажат деганда, ҳисобот даврида 
корхона активларининг камайиши ёки унинг мажбуриятларини ошиши 
тушунилади. Корхонанинг барча харажатлари Республикамизда қабул 
қилинган БҲМСларига ва “Маҳсулот (иш, хизматларни) ишлаб чиқариш ва 
сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш 
тўғрисида Низом”га ва унга киритилган ўзгаришлар ҳамда қўшимчаларга 
мувофиқ иккита асосий ва олтита қуйи гуруҳларга ажратилади. 
Геодезик, топографик ва картографик ишлар билан шуғулланувчи 
корхоналарда асосий фаолият тури бу геодезик, топографик ва 
картографик ишлардир. Бу ишларга доир харажатлар асосий фаолиятга 
доир харажатларни ташкил қилади. Геодезик, топографик ва картографик 
ишларни бажаришга сарфланган маблағлар ушбу ишларни таннархини 
ташкил қилади. 
Бажарилаётган геодезик, топографик ва картографик ишларни таннархини 
аниқлаш ушбу ишларни лойиҳалаштиришда муҳим ўрин тутади.
Смета – бу объектда бажарилиши керак бўлган ишларнинг пулда 
аниқланган қийматини ифодаловчи ҳужжат. 
Геодезик, топографик ва картографик ишларнинг смета қийматларини 
асосий ва қўшимча харажатлар йиғиндиси ташкил қилади. 
Асосий харажатларга ишлаб чиқариш технологиясига ва жараёнига 
бевосита боғлиқ бўлган харажатлар киради. Уларга: 
Ишлаб чиқариш ходимларининг асосий маошлари ва амалдаги мукофот ва 
қўшимчалар. 
Ишлаб чиқариш ходимларига бевосита геодезик, топографик ва 
картографик ишларни бажараётган муҳандис-техник ходимлар ва ишчилар 
киради.
1.
Ишлаб чиқариш ходимларининг қўшимча маошлари. 
Бунга ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ва ўқув таътиллари 
учун тўловлар киради. 
2.
Ишлаб чиқариш ходимларини асосий ва қўшимча маошларидан 
ажратмалар ва ушланмалар. 


94 
3.
Амалдаги Низомларга асосан ишлаб чиқариш ходимларини дала 
ишлари учун тўланган дала пуллари бўйича харажатлари. 
4.
Ишни 
бажараётганда 
бевосита 
ишлатилган 
материал 
харажатлари (цемент, мих, тахта, труба, қора ва рангли металлар, 
химикатлар, пластик материаллар, лак, бўёқ, фотоқоғоз, фототасма ва 
бошқалар). 
5.
Ишлаб чиқариш транспорти харажатлари. Бунга бевосита ишлаб 
чиқаришда ишлатилаётган транспортнинг харажатлари; ҳайдовчининг ва 
транспорт воситасига техник хизмат кўрсатувчининг маоши; ёқилғи-
мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, автомобиль шиналарининг 
эскириши, транспорт воситаларини эскириши. Агар транспорт воситалари 
ижарага олинса, ижара бўйича харажатлар (авиация, автомобил, сув ва 
бошқа транспортлар) ва юкларни ташиш бўйича харажатлар (материаллар, 
асбоблар ва бошқалар) ишхонадан иш жойигача. 
6.
Бевосита геодезик, топографик ва картографик ишларда 
қўлланиладиган асбоб-ускуналарнинг амортизация ажратмалари. 
7.
Асосий 
воситаларга 
кирмаган 
арзон 
нархли 
асбоб 
ва 
ускуналарнинг эскириши. 
8.
Бошқа асосий харажатлар. Бунга ишлаб чиқариш ходимларининг 
сафар даврида квартира, кунлик овқат ва кўчиш харажатлари; ишлаб 
чиқариш жараёнида ташкилотлар ва аҳолига етказилган зарарни қоплаш 
харажатлари киради. 
Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича корхона қўшимча 
харажатлари. Бу харажатларга ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва унга 
хизмат кўрсатиш харажатлари киради. Ушбу харажатларни қуйидагилар 
ташкил қилади: 
1.
Бошқарув ва маъмурият, хўжалик хизмати ходимларини сафар 
харажатлари. 
2.
Ишлаб чиқариш ходимларини малакасини ошириш бўйича 
харажатлар. 
3.
Ишчиларни танлаш ва дала ишларига жалб этиш бўйича 
харажатлар. 
4.
Техника хавфсизлиги ва санитарияси. Бунга махсус кийимларни 
эскириши, хавфсизлик мосламаларини сотиб олиш, тоғли туманларда 
ишлар бажарилганда альпинистлар аслаҳаларини сотиб олиш, алоқа 
воситалари билан таъминлаш ва бошқалар киради. 
5.
Бино-иншоотларни, 
хўжалик 
ва 
хизмат 
инвентарларини 
сақланиши (иситиш, ёритиш ва тозаликни сақлаш). 
6.
Бино-иншоотларни амортизацияси. Бунга ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш бино-иншоотларини қийматидан белгиланган меъёрларда 
ажратилган ва амортизация ажратмаларига қўшиладиган амортизация 
киради. 
7.
Бино-иншоотлар, асбоблар, ускуналар ва мосламаларни даврий 
таъмирлаш. 
8.
Почта-канцелярия товарлари. 
9.
Бошқа хўжалик эҳтиёжлари. 


95 
Ҳозирги кунда геодезик, топографик ва картографик ишларга 
сметалар НТ-2009 й. (Геодезик, топографик ва картографик ишларнинг
нархлар тўплами-Тошкент.) асосида тузилмоқда. “Ергеодезкадастр” давлат 
қўмитаси раисининг № 2а сонли буйруғи билан 04.01.2010 й. дан амалга 
киритилган. 
Ушбу 
нархлар 
тўплами 
“Ергеодезкадастр” 
давлат 
қўмитаси 
корхоналари ва бошқа корхоналар томонидан бажариладиган геодезик, 
топографик ва картографик ишларни смета нархлари, иш ҳақи 
нормативлари 
ва 
меҳнат 
сарфини 
жорий 
нархларда 
аниқлашда 
қўлланилмоқда. 
Нархлар “Геодезия ва топография ишлари учун ягона ишлаб чиқариш 
(вақт) нормалари. I-қисм. Дала ишлари.; II-қисм. Камерал ишлари” 
(Т.Ўзгеодезкадастр, 2004 й.) асосида ишлаб чиқилган. 
Тўпламда геодезик, топографик ва картографик ишлар нархлари 
сўмда, ҳар бир иш жараёнининг ўлчов бирлигида (пункт, км, кв.км., 
номенкулатура варағи, план ва ҳоказоларда берилган.). Нархлар 10% 
фойда режалаштирилган ҳолда ҳисобланган. 
Ҳар бир иш жараёнлари бўйича мутахассис ва ишчиларнинг иш ҳақи 
нормативлари, меҳнат сарфлари берилган. “Иш ҳақи” нормативи 
мутахассис ва ишчиларнинг асосий ва қўшимча маошларини ўз ичига 
олган. 
Нархлар, иш ҳақи нормативлари ва меҳнат сарфи ўз ичига геодезик, 
топографик ва картографик ишларга кетган тўғри харажатларни олган, 
уларга ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари ва давр харажатлари 
кирмайди. 
“Ергеодезкадастр” 
давлат 
қўмитаси 
томонидан 
(ҳозирда 
“Давергеодезиякадастр”) 
ташкилий-тугатиш 
тадбирлари 
асосий 
харажатлардан 5% миқдорда ҳисобланиши белгиланган. Давр 
харажатлари ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари йиғиндисидан 
фоиз сифатида ҳисобланади ва у “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси
томонидан тасдиқланади. Ҳозирги кунда 33% гача рухсат этилган. 
Асосий харажатларга ташкилий-тугатиш тадбирлари харажатлари ва 
давр харажатлари киритилгач, маҳсулотнинг якуний баҳоси ҳосил бўлади.
Геодезик, топографик ва картографик ишлари монопол хизматлар 
туркумига кирганлиги учун нархлар вилоят молия бошқармаси томонидан 
декларация қилинади ва уларни асоссиз ошиши вилоят монополия 
бошқармаси томонидан назорат қилинади. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish