Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МОРФОЛОГИЯНИНГ



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/261
Sana22.06.2023
Hajmi2,44 Mb.
#952954
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   261
Bog'liq
Conference-2018

ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА ЭКСПЕРИМЕНТАЛ МОРФОЛОГИЯНИНГ 
ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК МЕТОД ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР БИЛАН 
БОҒЛИҚЛИКДА ҚЎЛЛАШНИНГ АФЗАЛЛИГИ 
 
Валиев А.Р., Расулов Х.А., Хидирова Г.О. 
Тошкент педиатрия тиббиѐт институти 
 
Таълим жараѐнида интерактив методлар, инновацион технологиялар, 
педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараѐнида қўллашга бўлган 
қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда, бундай бўлишининг 
сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда талабаларни фақат 
тайѐр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, замонавий технологияларда 
эса, уларни эгаллаѐтган билимларни ўзлари қидириб топишларига, мустақил 
ўрганиб таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ўзлари келтириб 
чиқаришларига ўргатади. Муҳими, таълим жараѐнида талаба асосий бўғинга
айланади. Педагог бу жараѐнга шахснинг ривожланиши, шаклланиши, билим 
олиш ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда 
бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шу билан бирга 
янгича метод ва технологияларни фундаментал воситалар билан чамбарчас 
боғлиқликда ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Мақсад.
Магистратуранинг морфология йўналиши талабаларини 
ўқитишда экспериментал морфологиянинг замонавий педагогик метод ва 
технологиялар билан ўзаро боғлиқликда ташкил этишнинг самарадорлигини 
ўрганиш. 
Материал ва методлар. 
Мазкур тадқиқот сўнги 5 йил мобайнида 
магистратуранинг морфология йўналишида таълим олган талабаларнинг 
натижалари ва замонавий тадқиқотлар баѐн этилган қатор адабиѐтлар қиѐсий 
тахлилига асосланган. 


58 
Натижалар. 
Конфуций таълимотида келтирилган

Эшитдим — 
унутдим. Кўрдим — эслаб қолдим. 
Бажардим — тушундим
‖- деган 
хикматнинг қўлланилиш ўрни айнан шу жавҳага мос келади. Морфология 
йўналишида магистратура талабалари айнан организмнинг микро ва 
макроструктурасини ўрганадилар. Бунинг учун назарий ва амалий 
билимларни ўзида жамлаган манбалар: ўқув ва илмий адабиѐтлар, 
мультимедия дастурлари, видеороликлар ва кўргазмали воситалар етарли 
даражада мавжуд. Лекин сохани етук мутахассиси этиб тайѐрлар мақсади 
учун юқоридагилар камлик қилади. Мана икки йилдирки, морфология 
фанини ўргатиш жараѐнига экспериментал ҳайвонларнинг аъзо ва 
тўқималаридан фойдаланиш йўлга қўйилди. Магистрлик диссертациясини 
бажариш учун фақат экспериментал тиббиѐтга доир мавзулар танланди. 
Кейинги масала эса экспериментал жониворларда олиб борилган ўрганиш 
жараѐни одам организмининг хусусиятларига солиштириб ―Қиѐсий 
морфология‖ босқичига ўтилди. Талабаларнинг экспериментда ўз қўллари 
билан аъзоларни анатомик препаровка қилиши, гистологик препаратлар 
тайѐрлаш босқичларини мустақил бажариши, бўяш усулларини муваффақият 
билан амалга ошириши олган назарий билимларини мустахкамлаш билан 
бирга, амалий кўникмалар шаклланишига ѐрдам берди. 
Экспериментал ва назарий морфологияни бир-бири билан узвий боғлаш 
жараѐнида ―Қиѐсий морфология‖ босқичини тўлақонли ташкил этиш катта 
аҳамият касб этади. Бунинг учун тренер томонидан мультимедия дастурлари, 
янги педагогик технологияларни қўллаш мақсадга мувофиқ. Масалан: 
экспериментда талаба ҳайвон жигарини ташқи ва ички тузилиши билан 
батафсил танишгач (препаровка усулида), унга одам жигарининг морфологик 
хусусиятлари солиштирма тарзда (видеоролик, презентация ва интерактив 
маъруза ва бошқа шаклларда) тушунтириб берилади. Мазкур босқичнинг 
навбатдаги қадами талабанинг мустақил равишда Венн диаграммасини 
тўлдиришидан иборат бўлади. Ана шунда талаба учун самарали билим 
эгалланиши таъминланади. 
Хулоса.
Морфология йўналиши талабаларини етук мутахассис этиб 
тайѐрлаш жараѐнини ташкил қилишда назарий таълим жараѐнини ўқув ва 
илмий манбалар билан бойитиш, мустақил таълим жараѐнига экспериментал 
ҳайвонлардан фойдаланиш услубини кенг жорий этиш ва интерактив 
методлар, 
инновацион 
технологиялар, 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологияларини айнан солиштириб ўргатиш жараѐнида қўллашга аҳамият 
қаратиш лозим бўлади. Ўқув жараѐнини мазкур тарзда ташкил этиш 
талабанинг амалий кўникмаларини ривожлантириб, магистрлик илмий 
ишини мустақил бажариши учун асос бўлиб ҳизмат қилади. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish