КАСБИЙ ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА МУАММОЛИ ЎҚИТИШ
ТЕХНОЛОГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ
С.Х.Юсупалиходжаева
Тошкент давлат стоматология институти,
Факультет терапевтик стоматология кафедраси, Тошкент шаҳри
Долзарблиги.
Таълимдаги муаммолиликнинг муҳим хусусияти
муаммоли вазиятни вужудга келтириш ҳисобланади. Авваламбор, муаммоли
вазият ҳаѐтий далиллар ва воқеалар асосида юзага келтирилади, чунки бу
вазият қанча табиий бўлса, ўкувчиларни фаоллаштириш ва муаммони ҳал
қилишга жалб этиш имконияти шунча катта бўлади. Таълимдаги
муаммолилик анъанавий дидактиканинг тамойиллари ва қоидаларини инкор
қилмайди, балки уларга таянади.
Мақсад ва вазифалар
. Таълимга муаммоли ѐндашишни жорий этишдан
мақсад
ҳозирги таълим жараѐнини ўкувчиларнинг ижодий фикрлашини
фаол ривожлантирадиган усуллар ва услублар билан тўлдиришдир.
Махсус фанларни ўқитишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири
уларнинг умумтаълим фанлари негизида ўқитилиб, ўқувчиларнинг ушбу
йўналишдаги билимларини кенгайтиришида намоѐн бўлади. Ўқув ва ишлаб
чиқариш амалиѐтлари махсус фанлар билан ўзаро боғлиқ ҳолда олиб
борилади. Махсус фанларни ўқитиш усулларини танлаш, ўқув мақсадларини
белгилаш ўзига хосликни талаб этади..
Қўлланилган усуллар
. Махсус фанларни ўқитиш усулларига доир
ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, ўкувчиларда касбий билим олиш
ва кўникмаларни шакллантиришда муамммоли ўқитиш технологияси яхши
натижа беради. Муаммоли ўқитиш технологияси — ўқувчиларнинг билим
олиш имкониятлари, ижодий қобилиятлари ва амалий кўникмаларини
ўрганиш даражаларини ривожлантиришда "Нима учун?" схемаси, "Балиқ
скелети", "Нилуфар гули", "Пирамида" усуллари ижобий самара беради.
Олинган натижалар
. Юқори самарадорликка эришишни таъминловчи
асосий тушунтирувчи сабаб, талабаларнинг ижодий гуруҳига ижодиѐти
240
юқорироқ бўлган шахслар қўшилади ва уларнинг муаммоли масалани
ечишда қатнашиши катта самара келтиради. Ижодий фикрлашни ташкил
этишнинг юқорида тавсия этилган тизимида ўқувчиларда мустақил фикрлаш
ва ижодкорликни ривожлантириш ва намоѐн этиш, гуруҳда муваффақиятли
ишлаш кабилардан унумли фойдаланадилар.
Хулоса
. Муаммоли таълим технологияларида саволларни тўғри қўя
билиш ва уларнинг ечимини гуруҳ билан бирга, шунингдек, якка ҳолда турли
вариантларини топиш, улардан бирининг тўғрилигини исботлаш катта
аҳамият касб этади. Шунингдек бугунги кун талабларига жавоб берадиган
касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчилари ўтаѐтган фани бўйича
чуқур билимга эга бўлиши, замонавий таълимда ноанъанавий ѐндошувлар
назариясини чуқур ўрганиши лозим.
241
Do'stlaringiz bilan baham: |