Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 4,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/206
Sana12.04.2022
Hajmi4,08 Mb.
#547308
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   206
Bog'liq
ИЛМ-ФАН ВА ТАЪЛИМ – МАМЛАКАТ ТАРАҚҚИЁТИНИНГ МУҲИМ ОМИЛИ KANFERENSIYA ADU

 
И.А.Мирзабеков
,
 
Андижон давлат университет ўқитувчиси 
 
Аннотация. Инсон саломатлиги ҳар бир шахснинг турмуш тарзига 
боғлиқ бўлиб, унинг тўғри ташкил этилиши саломатлик гаровидир. Соғлом 
турмуш тарзини шакллантиришда оиланинг ўрни муҳим бўлиб, оиладаги 
ижтимоий, иқтисодий, маьнавий турмушнинг тўғри ташкил этилиши 
саломатлик калити ҳисобланади. 
Калит сўзлар: саломатлик, соғлом турмуш тарзи, рекродуктив, 
генофонд, соғлом муҳит, ижтимоий муҳит, оила, индивидуал ҳаёт. 
Юртимизда барча соҳаларнинг шиддат билан ривожланаётганлиги фан 
ва техниканинг илгарилаб бораётганлигидан далолатдир.
Барчамизга маълумки, ҳамма ишлаб чиқариш манфаатлари инсон 
манфаатлари учун хизмат қилади. Инсон саломатлиги ҳаммасидан устун 
бўлиб, саломатлик оила негизида шаклланиши барчамизга аёндир.
Ўзбекистон тараққиёт йўлида ривожланар экан, мамлакатимизда 
ижтимоий
-
иқтисодий ва маданий
-
маърифий жабҳаларда туб ислоҳотларни 
амалга ошириш жараёнида инсон саломатлигига, айниқса, болалар 
соғлигига ҳам катта эътибор берила бошланди. Соғлом оилада баркамол 
авлод вояга етади. Мамлакатимизда оилаларни ҳар томонлама қўллаб
-
қувватлаш, айниқса, ёш оилалар учун қулай турмуш шароитларини яратиш 
борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ана шу эзгу мақсадга 
хизмат қилмоқда. Оилаларнинг ижтимоий демократик ҳолатини мунтазам 
ўрганиш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш соғлом авлод камолотини 
таъминлашда муҳим ахамиятга эга. Лойиҳаларда юртимиздаги 
оилаларнинг ҳолати, ёш оилаларни қўллаб
-
қувватлаш борасида амалга 
оширилаётган ишлар, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, репродуктив 
саломатликни мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий
-
профилактика қамровини 
кенгайтириш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишда замонавий 
тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган 
маърузалар тузилган. Репродуктив саломатлик масаласи оилада туғилажак 
болалар сонини чеклашга эмас, балки
у ўз ичига кенгроқ масалаларни 
қамраб олади. Бунда асосий эътибор, оилалар фаровонлигини таъминлаш, 
уларда ижобий психологик иқлимнинг ҳукм суриши, оналар ва болалар 
саломатлигини сақлаш, оилаларнинг тор маънода мустаҳкамлигини 
208 


таъминлаш кабилар назарда тутилади. Маълумки, онанинг фарзанд кўриш 
ёши, фарзандларининг сони, болаларнинг туғилиш муддати ҳамда аёл ва 
бола саломатлиги ўртасида маълум бир боғлиқлик мавжуд. Эрта фарзанд 
кўриш ёш она саломатлигига ҳам, ундан туғилажак бола саломатлигига 
ҳам маълум даражада хавф туғдириши мумкин. Кўзланган соғлом ҳаётга 
эришиш учун, аввало, барчага репродуктив саломатлик тушунарли, соғлом 
турмуш тарзи ва унинг асасий тамойиллари ҳақида маълумотлар тарғиб 
қилиниши зарурдир. Соғлом турмуш тарзи саломатликка ҳам бир хилда 
дахлдор муносабатлар системасини, чунончи, “инсон 

ижтимоий муҳит”, 
“инсон 

табиий муҳит” сингари системаларни ривожлантириш йўли билан 
ҳам таъминланади. Бу системалар ўзаро боғланган ягона системалар бўлса
-
да, бир
-
биридан фарқ ҳам қилади 
[1,4]. 
Индивидуал 
ҳаёт 
фаолият 
даражасида 
соғлом 
турмуш 
ривожланишининг ҳар хил тамойиллари ўртасида махсус боғланиш 
шаклини ҳам кўзда тутадики, бунда жисмоний, маънавий ва ахлоқий 
фазилатлар ўзаро пайваста уйғунлашган бўлиши керак.
Оилада, жамиятда репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзини 
тарғибот
-
ташвиқот қилиш бир қатор қонуниятларга асосланади. Инсон 
саломатлиги ўз
-
ўзидан шакллана қолмайди. Саломатликни, шу жумладан, 
репродуктив саломатликни шакллантириш учун илмий асосланган 
маълумотлар мавжуд бўлиб, улар бир
қатор жараёнлардир:
-
саломатликка эришиш, миллатнинг соғлом генафондини яратиш ва 
репродуктив саломатликни шакллантириш;
-
саломатликни шакллантириш, аҳоли ўртасида соғлом ҳаёт тарзини 
шакллантириш;
-
саломатликни тўғри тушуниш, яъни ундан тўғри асосланган 
тартибда фойдаланиш, ишлаб чиқаришда гигиеник шароитларни яратиш;
-
саломатлик қисман йўқотилган ҳолатларда, уни тиклаш, яъни 
соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш кабилар киради [2,3].

Download 4,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish