Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги



Download 5,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/271
Sana03.07.2022
Hajmi5,43 Mb.
#736701
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   271
Bog'liq
2-секция. Халқаро анж АнДУ 2021

 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
1. Архангельская А.Д. Кокциды средней Азии. - Ташкент: Издателство 
Комитета наук Уз.ССР, 1937. -158 с. 
2. Зокиров К. Фауна и биология червецов и щитовок (Homoptera, 
Coccoidea) и их энтомофагов культурных и диких полодовых растений в 
Ферганской долине.: Дисс. канд. биол. наук. - Ташкент, 1972. - 194 с. 
3. Зокиров К.З., Хусанов А.К., Собиров О.Т., Яхшибоева Г.О. Фарғона 
водийси мевали ва манзарали дарахтлар кокцидлари (Homoptera, Coccinea) 
фаунасига оид дастлабки маълумотлар // Илмий хабарнома. - Андижон, 2018. 
- №2. -Б. 38-41. 
4. Капизова Д.Р., Зокиров И.И., Зокиров К., Собиров О.Т. Шарқий 
Фарғона 
шароитидаги 
дендрофил 
кокцидлар 
энтомофагларининг 
биоэкологик хусусиятлари // ADU. Ilmiy xabarnoma. –Andijon, 2020. - №8. –B. 
41-52. 
 
 
 


191 
ОРГАН ВА ТЎҚИМАЛАРДА МИНЕРАЛ МОДДАЛАРНИНГ
АЛМАШИНУВИ
 
М.М. Икрамова –доцент*, Қ.Т. Тожибоев -проф.*, У.А.Камолдинова-
ўқитувчи**, Г.З. Махмудова –талаба*, Ж.Қ.Тожибоева- ўқувчи*
*Андижон давлат университети, **Андижон туман 18-мактаб. 
Тирик мавжудотлар ҳаёт фаолиятини нормал давом эттириши учун 
организмнинг асосий таркибий қисмлари бўлган углеводлар, оқсиллар, 
нуклеин кислоталар, витаминлар ва сув билан бир қаторда, маълум микдорда 
минерал моддалар ҳам талаб қилинади. Улар организм суюқ муҳитининг 
асосий таркибий қисми ҳисобланади. 
Калит сўзлар: Организм, витамин, сув, макроэлемент, микроэлемент, 
ультрамикроэлемент, нуклеин кислота, оқсил, фермент, қон плазмаси, лимфа 
суюқлиги, ҳазм шираси. 
In additioncarbohydrates,protein,nuclein asids, vitamins, and water, which are 
the body, living things require a certain amount of minerals for the 
normalfunctioning of life. They are a key component of the bodys fluid 
environment.
Key wors: organism, vitamin, water, makroelement, microelement, 
ultramikroelement, nucleus, acid, protein, enzyme, mining plazma, limph, fluid. 
digestive juic.
Тирик организмларда 100 га яқин турли элементлар топилган, бу 
элементлардан, миқдор жиҳатдан C,H,N,0 тананинг асосий қисмини (96%) 
ташкил этса, кальций ва фосфор 3% га тўғри келади. Қолган 1% ҳисобига 
барча элементлар кириб, улар ичида кальций, магний, натрий, калий, фосфор, 
олтингугурт, хлор нисбатан кўпроқ миқдорда учраганлиги учун бу 
элементларни 
макроэлементлар 
деб аталади. Булардан ташқари одам, ҳайвон 
ва ўсимликлар организмида кам микдорда учрайдиган ва кам талаб 
қилинадиган, лекин организм ҳаётида муҳим роль ўйнайдиган элементлар 
ҳам учрайди, улар 
микроэлементлар 
деб аталади. Булардан ташқари, ҳаётий 
зарурлиги эҳтимол қилинаётган, организм томонидан жуда кам микдорда 
талаб килинадиган элементлар ҳам бўлиб улар 
ультрамикроэлементлар 
деб 
аталади. Қуйида ана шу элементлар келтирилган: 
Макроэлементлар N, С, Н, О, Р, S, CI, Na, К, Mg, Са 
Микроэлементлар F, Si, V, Mn Fe, Со, Ni, Си, Zn, As, Se, Cd, Sn, Mo, J
Ультрамикроэлементлар Li, Be, В, Al, Ti, Ge, Br, Rb, Cs Sr, Ag, Sb, Ba, 
W, Au, Hg, Pb
Турли хил минерал элементлар сув сингари, энергия манбаи бўлиб 
ҳисобланмасада, улар организмнинг нормал ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга. 
Улар ҳужайра, тўқималар ва биологик суюкликлар таркибида эриган эркин 


192 
анион ва катион ҳолатида ҳам паст ва юқори молекуляр бирикмалар — 
кофермент ва фермент комплекслари билан боғланган холатда ҳам учрайди. 
Таянч тузилма таркибига кирган элементлар кальций фосфат, кальций карбо-
нат шаклида ҳайвон ва одамларда суяк ва тишлар, моллюскаларда 
чиғаноқлар ташкил топишида иштирок этади. 
Организмнинг суюқ муҳити таркибидаги минерал элементлар турли 
миқдор ва нисбатларда учрайди, бу нисбат бузилса, организмнинг 
физиологик функциялари издан чиқиши мумкин. Масалан, ҳужайранинг 
ички қисмида К+ нинг концентрацияси юқори, Na+ ники паст, қон зардобида 
эса аксинча бўлади. Минерал элементлар тирик организмларда турли-туман 
вазифаларни бажаради. Улар биологик суюкликларнинг осмотик босими бир 
хилда сақланиб туришида, буфер системаларнинг ташкил этилишида, 
коферментларнинг таркибий қисми сифатида, ферментларнинг организмдаги 
макромолекулаларнинг биологик актив учламчи ва тўртламчи қурилишини 
ташкил килишда, ҳужайра ва тўқималарда борадиган моддалар 
алмашинувининг ферментатив реакцияларида кофактор сифатида иштирок 
этади. 
Ҳайвон организмида минерал моддалар ҳам сув сингари организмга 
энергия бермасада, унинг ҳаётчанлиги учун ниҳоятда катта аҳамиятга эгадир. 
Чунки улар организмдаги барча ҳужайра ва тўқималарнинг зарур таркибий 
қисмидир. 
Одам ва ҳайвон организмида табиатда маълум бўлган кимёвий 
элементларнинг 
деярли 
барчаси 
учрайди. 
Буларнинг 
айримлари 
организмнинг таркибий кисми сифатида доимий сакланади, ҳамда муҳим 
биологик аҳамиятга эга.
Бундай элементларга азот, калий, натрий, алюминий, олтингугурт, 
кальций бром, кислород, углерод фосфор, водород, магний, йод, фтор, 
марганец, темир, рух, кобальт кабилар киритилади. Булар организмдаги 
микдорига караб макро ва микроэлементлар ҳам деб юритилади.
Турли хил тўқималардаги минерал моддаларнинг микдори ҳам бир-
биридан фарқ килади. Масалан: кальций ва магнийлар фосфорли бирикмалар 
сифатида суяк ва тиш тўкималари таркибида кўп учрайди. Суяк кулининг 
таркибида 84—85% га кадар кальций фосфат, 9—10% кальций карбонат, 
1,5% атрофида магний фосфат борлиги маълум. Кальций фторид асосан
тишларда, натрий элементи эса қон плазмасининг таркибида кўп бўлиши 
 
аникланган. 
Фосфор тирик организмда минерал тузлар шаклида бўлишидан ташқари 
мураккаб оқсил нуклеопротеидлар, яъни нуклеин кислоталар таркибида ҳам 


193 
фосфатидлар, углеводларнинг фосфорли эфирлари ҳолатида кенг тарқалиб, 
ҳаёт жараёни учун ниҳоятда катта роль ўйнайди. 
Олтингугурт эса барча оксиллар таркибига кирувчи олтингугуртли 
аминокислоталар (цистин, цистеин, метионин кабилар) таркибида учрайди. 
Айникса, соч, шох, тирноқ, жун ҳамда айрим витамин ва гормонлар 
олтингугуртга бойдир. 
Организмдаги сувда яхши эрийдиган бирикмалар таркибида учрайдиган 
элементлар сувда эримайдиган бирикмалар таркибидаги элементларга 
нисбатан кўп тарқалган бўлади. Айниқса натрий ва калий сувда яхши 
эрийдиган хлорли ҳамда бошқа тузлар ва уларнинг ионлари сифатида 
организмдаги кўпгина биологик суюқликлар — ҳужайралараро суюқликлар, 
қон плазмаси, лимфа суюқлиги, ҳазм ширалари таркибида кенг 
тарқалгандирлар. 
Ҳайвон озуқаси таркибида углевод, оксил, ёғ ва витаминларнинг бўлиши 
шарт бўлгани сингари, минерал моддаларнинг бўлиши ҳам шунчалик 
зарурдир, чунки бу моддалар ҳам ҳужайраларнинг зарур таркибий қисмлари 
бўлиши билан бир қаторда, биологик суюқликларнинг осмотик босимини, 
ҳамда водород ионларининг концентрацияси бир хил даражада сақланиб 
туришини таъминлайди. Бу эса ўз навбатида организмнинг нормал 
ҳаётчанлигини сақлаб туради. Минерал моддалар — тузлар миқдорининг 
кескин ўзгариши организмнинг ҳаётчанлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Организмдаги кўпчилик кимёвий элементлар асосан кимёвий 
бирикмалар ҳолатида бўлиб, бу бирикмаларнинг айримлари тўқималарнинг 
структурасини ташкил этади ва уларнинг мустаҳкамлигини таъминлайди. 
Айниқса организмдаги минерал бирикмаларнинг асосий қисми заҳира 
ҳолатда у суяк тўқималарининг таркибида бўлиб, унинг мустаҳкамлигини 
оширувчи асосий омил ҳисобланади. 
Минерал моддалар ҳайвон организмида муҳим физиологик роль ҳам 
ўйнайди. Ҳужайраларнинг кўпгина хусусиятлари — ўз шаклини нормал 
ҳолатда сақлаши, кўпгина моддаларни қабул қилиб яна чиқариши сувнинг 
ҳужайра ва тўқималарда жойлашиши, минерал моддаларнинг организмда 
тарқалиши билан чамбарчас боғлиқдир. Организмда қоннинг ҳосил бўлиши 
ва кўпгина ферментларнинг активлиги ҳам айрим элементлар билан 
боғликдир. 
Организмдаги кўпгина органик моддалар (углевод, оқсил, ёғ)нинг 
алмашиниб, янгиланиб туриши сингари турли хил биологик суюқликлар (тер, 
сийдик, сут ва ҳ. к.) билан ажралиб чиқадиган минерал бирикмаларнинг ўрни 
ҳам истеъмол қилинаётган озуқавий маҳсулотлар ҳисобига тўлдирилиб 
туради. Масалан, нормал сигир организмидан суткасига 18—20 литрга қадар 


194 
сут соғилганда 20 г га қадар кальций ва деярли шунча фосфор ажралиб 
чиқиши текширишлар натижасида аниқланган.
Нормал организм ҳаётчанлиги учун суткасига озуқа билан 6—8 г 
натрий, 7—9 г хлор, 2—3 г калий, 0,8—0,9 г кальций, 1,5—2 г фосфор, 
0,017—0,018 г темир кабилар ўзлаштириб турилиши зарур эканлиги 
аниқланган. Ўзлаштирилаётган бу элементлар организмда турли хил 
органларда: темир — жигарда, натрий ва хлор — терида, магний, калций ва 
фосфор — суяк тўқималарида тўпланади. Бу органлардан минерал моддалар 
аста-секин қонга ўтиб, организм бўйлаб тарқалади. 
Ҳайвон организмида кўпгина кимёвий элементлар асосан кимёвий 
бирикмалар ҳолатида тарқалган бўлиб, бу кимёвий бирикмалар организм 
томонидан кўпгина тўқималарнинг тузилишига сарфланади. Суякнинг 
мустаҳкамлиги ҳам асосан таркибидаги минерал моддаларнинг тури ва 
миқдори билан белгиланади. Суяк факатгина организм учун таянч тўкима 
бўлмай, балки организмдаги кўпгина минерал бирикмаларнинг 97—98% и 
доимий заҳира ҳолида тўпланиб турадиган ҳамда янгиланиб турадиган 
еридир. Организмдаги бошка тўқима ва органлар таркибида минерал 
моддаларнинг микдори нисбатан оздир. 
Умуман минерал бирикмалар ҳайвон организмида муҳим физиологик 
роль ўйнайди. Ҳужайраларнинг кўпгина вазифалари — шаклларининг 
сақланиб туриши, кўпгина моддаларни ўзлаштириб ёки чиқариб туриши, 
ҳаттоки организмда сувнинг бир текис тарқалиб жойлашиб туриши, 
кислотали — ишқорий тенгликнинг сақланиб туриши ҳам организмдаги 
минерал моддалар билан чамбарчас боғликдир. Шунга қарамасдан, минерал 
модда ва бирикмалар истеъмол қилинаётган сув ва озуқа ҳисобига доимий 
ҳолатда янгиланиб туради. Тухум берадиган паррандалар организмидан ҳам 
кўп микдорда минерал бирикмалар ажралиб чикиши маълум. Чунки оғирлиги 
55—56 г ни ташкил этадиган тухум таркибида 2 г га кадар кальций ва 0,12 г 
га кадар фосфор борлиги аникланган.
Йилига 200 дан ортик тухум берадиган товуқ организмидан ўртача 400 г 
га қадар кальций элементи сарфланиши ҳам маълум. Булар ҳайвон 
организмининг ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлигини сақлаб қолсин учун озуқа 
билан етарли миқдорда минерал моддаларни истеъмол қилиши шарт 
эканлигидан далолат беради. 
Озуқа таркибидаги кўпгина осон ва қийин эрувчи минерал тузларнинг 
(айникса кальций ва фосфорли тузларнинг) организм ҳужайра ва тўқималари 
томонидан сўрилишида ўт кислоталари ва витамин Д ларнинг роли каттадир. 


195 
Қонга сўрилиб ўтган минерал элемент ва тузлар қон орқали организм 
бўйлаб таркалиб, тегишли орган ва тўкималарда ушланиб колиб, уларнинг 
тузилишига сарфланади. 
Минерал тузлар ҳужайраларда ва ҳужайралар орасидаги суюкликларда 
бўладиган кўпгина алмашинув жараёнларида иштирок этади. Улар 
организмдаги кўпгина (қон, лимфа ва бошка) биологик суюқликларнинг 
осмотик босими нормада сақланишини таъминлайди. 

Download 5,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   271




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish