Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet291/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292
Bog'liq
1-392

Адабиётлар рўйхати 
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий 
Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи// Халқ сўзи, 2016 
йил 8 сентябрь. 
2.Андижон вилояти вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари.
3.Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари. 
4. Фарғона вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотлари. 
 
 
 
 


390 
ФАРҒОНА ВОДИЙСИ ДЕМОГРАФИЯСИ 
Юсупова Севара Низамитдиновна 
Андижон давлат университети, таянч докторант (PhD) 
Аннотация: Мазкур маколада Фарғона водийси аҳолисининг мустақиллик 
йилларидаги демографик жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тажрибаси
илмий таҳлил этилган.
Калит сўзлар: демография, ривожланиш, аҳоли, сиёсат, мамлакат. 
Аннотация: В этой статье анализируются демографические тенденции населения 
Ферганской долины и опыт социально – экономического развития за годы 
независимости. 
Ключевые слова: демография, рост, население, политика, страна. 
Abstract: This article analyzes the demographic trends of the Ferghana valley and the 
experience of socio- economic development over the years of independence. 
Key words: demographic, developed, population, policy, a country. 
Ўзбекистоннинг демографик ривожланиш жараёнлари ва уларнинг миллатлараро 
муносабатларга таъсири масаласини ўрганиш ҳар бир тарихий давр учун долзарб 
муаммолардан бири бўлиб келган. Фақат истиқлол туфайли республиканинг барча 
худудларидаги ўзига хос демографик ривожланиш хусусиятлари эътиборга олиниб иш 
юритилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ IX 
сессиясида устувор вазифалар қаторига демографик ва бошқа миллий хусусиятларни 
ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат олиб бориш вазифаси ҳам киритилди. 
Сабаби, Ўзбекистон ўзига хос демографик хусусияти ва ривожланиш йўлига эга 
эканлигидадир. Уни ҳар томонлама ҳисобга олмаслик эса, турли оқибатларга олиб келиши 
мумкинлигини яқин ўтмишимиз кўрсатди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон аҳолисининг 
миллий хусусиятлари ва демографик ривожланишини ўрганиш долзарб аҳамият касб 
этади. Чунки, “республикадаги ўзига хос демографик вазият ғоят муҳим хусусиятлардан 
биридир” [1,12] .
Фарғона водийси мамлакат майдонининг 4,1 фоизини эгаллагани ҳолда, республика 
аҳолисининг 27,9 фоизи истиқомат қилган ўзига хос худудлардан биридир. Бу эса 
Фарғона минтақаси аҳоли ва меҳнат ресурсларининг салохияти бўйича республикада 
етакчи ҳудудлардан бири эканлигини кўрсатади. Фарғона водийси аҳолиси зич жойлашиш 
билан бирга, кўп сонли ҳамдир. Минтақада 9019,2 мингдан ортиқ аҳоли ёки жами 
республика аҳолисининг 28,6 фоизи истиқомат қилади22.[6,168] Водий вилоятлари аҳоли 
сонига кўра, мамлакат ҳудудлари орасида етакчи ўринларда туради. Масалан, республика 
вилоятлари орасида Фарғона вилояти иккинчи (аҳолиси - 3505,3 минг киши ёки 
республика аҳолисининг 11,1 фоизи), Андижон вилояти тўртинчи (аҳолиси - 2910,5 минг 
киши ёки республика аҳолисининг 9,2 фоизи) ва Наманган вилояти олтинчи (аҳолиси- 
2603,4 минг киши ёки республика аҳолисининг 8,2 фоизи) ўринни эгаллайди [4]. 
Минтақа ер майдонининг нисбатан кичиклиги ва, айни пайтда, табиий шароитининг 
қулайлиги аҳолиси сони ва унинг зичлиги ортишига жиддий таъсир кўрсатган бўлиб, 
аҳоли зичлиги 1 км

га 487 кишидан ортиб кетди [4].
Андижон вилояти 1941 йил 6 мартда ташкил этилган. Андижон шаҳри вилоят 
маркази ҳисобланади. Вилоятнинг ер майдони - 4,3 минг км

тенг бўлиб, бу ерда 14 та 
туман, 11 та шаҳар ва 96 та ҚФЙ мавжуд23.[5,67] 
Минтақа аҳолиси динамикасида республикада бўлгани каби умумий хусусиятлар 
мавжуд. Шу билан бирга, минтақа аҳолиси сонининг ўзгаришига фақат ўзигагина хос 
бўлган омиллар ва шарт-шароитлар ҳам таъсир кўрсатган. Ушбу минтақа ҳақида 
Президент Шавкат Мирзиёев фикр билдириб, жумладан, “Андижон вилояти 
мамлакатимизнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида жуда муҳим, айтиш 
22 Қодиров Р. Фарғона минтақаси аҳолиси ва меҳнат ресурслари. – Тошкент: Наврўз, 2016. – Б.168. 
23 Мустақил Ўзбекистон ва дунё давлатлари. – Тошкент:Янги аср авлоди, 2016. – Б.67. 


391 
мумкинки, стратегик ўрин тутади. Бу замин кўпгина соҳалар бўйича энг илғор ва 
салмоқли улушга эга ҳудудларимиздан бири ... Айниқса, кейинги йилларда, бутун 
мамлакатимиз каби, Андижон вилояти ҳам юқори суръатлар билан ривожланмоқда. 
Албатта, “ўсиш”, “ривожланиш” деганда биз фақат рақамларни, миқдор кўрсаткичларни 
эмас, балки уларнинг сифат кўрсаткичларига айланиб, халқимизнинг кундалик ҳаётига, 
унинг рўзғори ва дастурхонига қандай таъсир кўрсатаётганига алоҳида эътибор 
берамиз”,[3,11] деб юксак баҳо беради. 
Мустақиллик йилларида барча минтақалар сингари Фарғона водийси ҳам барча 
соҳалар бўйича улкан ютуқларни қўлга киритди. Аҳоли сони 1991 йил 5555,4 минг 
кишини ташкил этган бўлса, 2016 йилга келиб 9019,2 минг кишига тенг бўлди. Тадқиқ 
этилаётган даврда, яъни деярли чорак аср ичида минтақа аҳолиси сони қарийб 3463,8 минг 
кишига ёки 1,6 баробар ўсишга эришди. Бу даврда аҳоли ўсиш суръатларидаги тафовутлар 
яққол кўзга ташлана бошлади. Масалан, Наманган вилояти аҳолиси 4,25 фоизга кўпайгани 
ҳолда, Фарғона вилояти аҳолиси атиги 2,0 фоизга ўсди, холос. Аҳоли динамикасидаги 
бундай фарқлар биринчи навбатда аҳолининг миллий таркиби, ташқи миграция ва 
урбанизация жараёнлари билан чамбарчас боғлиқ. Негаки, Фарғона вилоятида рус ва 
русийзабон аҳоли қўшни вилоятларга нисбатан кўпчиликни ташкил этади, шу билан 
бирга, урбанизация даражаси ҳам юқори. Бу вактда ташқи миграциянинг ўрни сезиларли 
даражада бўлди. Чунончи, вилоятга ХХ аср ўрталарида кўчириб олиб келинган рус ва 
русийзабон аҳоли, қрим татарлари, месхети турклари ва бошқа халқлар собиқ Иттифоқ 
парчалангач, ўз юртларига кўчиб кетишди. Натижада, вилоят аҳолиси сони Наманган ва 
Андижон вилоятларига нисбатан секин кўпайди.
Фарғона вилояти 1938 йил 15 январда тузилган бўлиб, маркази Фарғона шаҳри 
ҳисобланади. Вилоятда 15 та туман, 9 та шаҳар, 156 та ҚФЙ мавжуд [5,69]. Наманган 
вилояти эса, 1941 йил 6 мартда тузилган. Вилоят маркази Наманган шаҳри ҳисобланади. 
Вилоятда 8 та туман, 8 та шаҳар, 99 та ҚФЙ мавжуд [5,68]. Мазкур минтақа ҳақида 
Президент Шавкат Мирзиёев шундай фикр билдиради: “...Наманган вилояти деганда, 
аввало, гўзал ва бетакрор бир ўлкани, мана шу табаррук заминга улкан меҳр ва садоқат 
билан яшаётган, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш ва Ватанимизни янада равнақ 
топтириш йўлида тиним билмасдан меҳнат қилаётган, фидойи ва бағрикенг инсонларни 
кўз олдимизга келтирамиз” [3,73]. 
Республикадаги бошқа минтақаларга нисбатан, Фарғона водийси аҳолиси тезлик 
билан ўсганлигини кузатиш мумкин. Мисол учун, 2000-2016 йиллар мобайнида бу 
минтақа аҳолиси 7016,4 минг кишидан 9019,2 минг кишига етди ёки 2002,8 минг кишига 
кўпайди. Аҳоли сони миқдор жиҳатдан кўпайган бўлса-да, ўсиш суръати 2,8 фоизга тенг 
бўлди. Бундан кўринадики, демографик жараёнлар фаоллашиб, табиий ўсиш суръатлари 
юқорилашиб бормоқда. Яқин келажакда ҳам бундай жараённинг сақланиб қолиши 
кузати0лади [4,103]. 
Бугунги демографик вазият, жамиятдаги тарихий ўзгаришлар ва узоқ йиллик 
мафкуравий қарамлик руҳиятидан покланган, миллий тикланиш, юксак маънавият 
ғояларини ўзида ифодалаган ҳозирги мустақиллик шароитида кўп миллатли Ўзбекистон 
аҳолисининг мустақиллик йилларидаги демографик жараёнлар аҳволини, унинг 
миллатларо муносабатларга таъсирини, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тажрибасини 
атрофлича илмий таҳлил этиш, бир ёқламаликдан холи тарихийлик ва узвийлик 
тамойилларига амал қилган ҳолда мукаммал ёритиш бугунги долзарб масалалардан 
эканлиги шубҳасиз. Зеро, “социал-иқтисодий муаммоларни янада чуқурроқ ўрганишга ва 
уларни ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўришга бутун диққат-эътиборни қаратиш 
керак” [2,18].
Шу 
нуқтаи 
назардан, 
демографик 
жараёнлар 
ва 
уларнинг 
миллатларо 
муносабатларга таъсири масаласини изчил тарзда таҳлил этиш мустақиллик йилларида 
мамлакатимизда амалга оширилаётган кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга, 
ислоҳотларнинг ижтимоий самарасини оширишга тўсқинлик қилаётган камчилик ва 


392 
нуқсонларни аниқлаш, республикада истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг 
ҳаёт даражасини янада юксалтириш, ижтимоий-сиёсий соҳалардаги вазифаларни ҳал этиш 
юзасидан асосли таклифлар ишлаб чиқишга имкон беради. 
Фарғона водийсида ернинг чеклангани, ўзлаштириладиган ерларнинг қолмагани, 
аҳоли сонининг нисбатан тез кўпайиши, ёшлар сонининг нисбатан кўплиги, туғилиш ва 
гўдаклар ўлимининг республикани айрим минтақаларига нисбатан юқорилиги, қишлоқ 
аҳолисининг кўплиги, айрим миллат вакилларининг қишлоқларга нисбатан шаҳарларда 
кўпроқ истиқомат қилиш билан ажралиб туради. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, водийда аҳоли жойлашувининг ниҳоятда зичлиги 
сабабли кўрилган кўплаб чора-тадбирларга қарамасдан меҳнат ресурсларидан оқилона 
фойдаланиш масаласи ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда. Ушбу хусусиятларни ўрганиш, 
таҳлил этиш, таклиф-мулоҳазаларни билдириш – долзарб масала ва ҳозирги куннинг 
эҳтиёж-талабларидан бири бўлиб қолмоқда.

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish