Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги заҳириддин муҳаммад бобур номидаги



Download 6,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet289/292
Sana16.06.2022
Hajmi6,86 Mb.
#676149
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292
Bog'liq
1-392

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Аннотация: В статье анализируется трудовая деятельность населения 
Ферганской долины зарубежом,его правовые основы,значение в экономической и 
социальной жизни. 
Ключевые 
слова: 
трудовой 
рынок,миграция,социальная 
защита,трудовые 
ресурсы,мигранты. 
Abstract: In the article the labor activity of the population of the Fergana valley is 
analyzed, its legal basis, its significance in the economic and social. 
Key words: labor market, migration, social protection, labor resources, migrants. 
Жаҳон мамлакатларини меҳнат бозорини ўрганиш, улар билан ҳуқуқий 
ҳамкорликни амалга ошириш, норасмий ташқи миграцияларни олдини олиш бугунги 


387 
куннинг асосий масалаларидан бирига айланган. Шу орқали миграцияни салбий 
кўринишларига барҳам бериш, ҳорижий давлатларда ишлаётган мигратларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни республика Конституцияси ва қонунларидан 
фойдаланишлари учун кўмаклашишга эришилади.
Фарғога минтақасида ташқи миграцияни кенгайтириш орқали чет давлатларда 
фаолият юритаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, 
уларни ижтимоий ҳимоялаш; ички бозорда талаб ва таклиф мувозанатига эришиш, 
миллий даромадни ошириш мақсадида хорижий давлатларнинг валютаси келиб 
қўшилишига эришиш, ташқи валюта тушумларини кўпайтириш; ишчи кучи миграцияси 
буйича шартнома,яъни ҳуқуқий асосга эга бўлган тажриба алмашишни кенгайтириш
хориждаги меҳнатни ташкил этиш, уни бошқариш, замонавий билим олиш каби 
йўналишлар бўйича тажриба алмашиш; ишсизлик ва қашоқликка қарши курашиш, 
натижасида аҳоли бандлиги муаммосини бартараф этиш янада меҳнат ресурсларидан 
самарали фойдаланилади . Шу йўсинда меҳнат бозорида талаб ва таклиф мувозанатини 
барқа рорлаштиришга эришилади. 
Республика ҳудудларидаги ҳолатни биргина Андижон вилояти мисолида оладиган 
бўлсак, меҳнатга лаёқатли аҳолининг 3,2 фоизи республикадан ташқарида меҳнат 
фаолияти билан банд бўлган [2]. 
Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотларига кўра расмий ва 
норасмий иш излаб республика ҳудудидан чиқиб кетган фуқаролар Россия 
Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург , Нижний Новгород, Новосибирск
Екатеренбург, Красноярск, Тюмень, Уфа, Рязань, Иркутск ва бошқа шаҳарларига, 
Қозоғистоннинг Олма-Ота, Остона, Шимкент ва бошқа шаҳарларида фаолият юритишган.
Андижон вилоятидан меҳнат миграциясида иштирок этувчиларнинг оқими асосан 
Россия Федерацияси (79,8 фоиз), ва Қозоғистон (15,2 фоиз) давлатларига томон 
йуналтирилган. Россия давлати томон миграция оқимининг 28,6 фоизи Москва шаҳрига 
йўналган, мигрантларнинг 8,3 фоизи Новосибирск,
 
6,0 фоизи Саркт-Петербург, 5,4 фоизи 
Тюмень, 3,7 фоизи Уфа, 1,25 фоизи Иркутск, 1,25 фоизи Рязань ва бошқа шаҳарларда 
фаолият юритишган. Қозоғистонга кетган мигрантларнинг асосий қисми Остона (33,7 
фоиз) ва Чимкент (6,5фоиз) шаҳарларида меҳнат қилишган. Ушбу мигрантларнинг катта 
қисмини Марҳамат (11,8фоиз), Қўрғонтепа (10,1фоиз), Асака (9,4фоиз), Шахрихон 
(8,5фоиз), Жалақудуқ (7,2фоиз) туманларига тўғри келади [2]. 
Мигрантларнинг барчаси ўз мутахассисликларига эга бўлиб, 7,6 фоизигина касб-
ҳунарга эга бўлмаган фуқаролар бўлган. Бўз тумани ва Хонобод шаҳридан кетган 
фуқаролар жами мигрантларнинг (1,6% - 2,0%) энг кам қисмидан иборат бўлган. [2] 
Андижон вилоятидан кетган эмигрантларнинг асосий кисми қурилиш соҳаси 
вакилларидир.Улар 84,0 фоиз кўрсаткичига эга . Бетон қуювчиларни асосий қисми 
Шахрихон (27,7фоиз), Булоқбоши (9,5фоиз), Балиқчи (9,2фоиз), Асака (8,3фоиз), 
Қўрғонтепа (6,7фоиз) туманларидан кетган фуқаролардан ташкил топган бўлса, 38,7 
фоизини Андижон, Олтинкўл, Хўжаобод туманлари фуқаролари ташкил этган. Бундан 
ташқари, сувоқчилар жами мигрантларнинг 14,9 фоизини, ғишт терувчилар 14,5 фоизини, 
дурадгорлар 8,6 фоизини, бўёқчилар 5,3 фоизини, усталар 5,3 фоизини ташкил этган. Улар 
асосан Марҳамат (16,4фоиз), Асака (12,2фоиз), Қўрғонтепа (11,6фоиз), Избоскан (7,0%), 
Андижон (6,4фоиз) туманлари ва Андижон шаҳри (5,4фоиз)дан борган фуқаролар бўлиб, 
ушбу соҳа вакилларининг кўпчилигини ташкил этган [2]. 
Мигрантларнинг ичида сотувчи, ҳайдовчи, тракторчи, юк ташувчи, пайвандчи, 
электрик, тикувчилар ҳам бўлган лекин ,уларнинг улуши унчалик юқори эмас.Ақлий 
меҳнат вакиллари жумладан, Муҳандислар (0,08фоиз), врачлар (0,02 фоиз) 
мигрантларнинг энг кам қисмини ташкил этади. Деҳқонлар эса жами мигрантларнинг 8,2 
фоизидан, мавсумий пахта терувчилар 0,2 фоизидан иборат бўлган. Албатта, соҳалар 
вакиллари чет давлатлардаги меҳнат фаолиятларида ўз касбкори билан шуғулланганлари 
кўпчиликни ташкил этган. 


388 
Андижон вилояти худудидан расмий ва норасмий равишда иш излаб хорижга 
чиқиб кетган фуқароларнинг демографик ёши бўйича туркумланишида ҳам тафовутлар. 
Уларнинг асосини меҳнатга лаёқатли аҳоли(25-49 ёш) ташкил этган. Масалан, 25 ёшдан 
30 ёшгача бўлган мигрантларнинг улуши жами меҳнат миграцияси иштирокчиларининг 
33,8 фоизини ташкил этган. Улардан кейинги улуш 35 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар 
тегишли, жами мигрантларнинг 28,7 фоизини ўз қамровига олган. 16 ёшдан 25 ёшгача 
бўлганлар эса вилоят меҳнат миграциясида энг ёшлари ҳисобланиб, 22,3 фоиздан иборат 
бўлган. Иштирокчиларнинг 14,2 фоизини 45 ёш ва ундан юқори ёшдагилар ташкил этган. 
Тахлилларга кўра, ўрганилаётган даврда Андижон вилоятида расмий ва норасмий 
равишда иш излаб республика ҳудудидан чиқиб кетувчиларнинг салмоғи ортиб борган. 
1992-2000 йиллар мобайнида чет давлатлар томон меҳнат миграциясида мустақиллик 
йилларида қатнашган мигрантларнинг 6,3 фоизи иштирок этган бўлса, 2001 йилнинг ўзида 
5,9 фоизга етган. Кейинги йилларда бу курсаткич кўтарилиб борган.Жумладан 2002 
йилда 9,1 фоиз, 2003 йилда 9,3 фоиз, 2004 йилда 11,2 фоиз, 2005 йилда 13,8 фоиз, 2006 
йилда 20,8 фоизни ташкил этган. Бинобарин, вилоят фуқароларининг чет давлатларига 
меҳнат миграцияси йил сайин ортиб борган [2]. 
Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси маълумотларига кўра хорижда ишлаш 
учун кетган фуқаролар жами меҳнатга лаёқатли аҳолининг 2,3 фоизини ташкил этган. 
Уларнинг 82,8 фоизи Россия, 7,8 фоизи Қозоғистон, 2,2 фоизи Корея Республикаси, 0,9 
фоизи Қирғизистон Республикасига, 6,4 фоизи эса жаҳоннинг бошқа давлатларга йўл 
олган. 
Туманлар бўйича мигрантларнинг иштироки турли кўринишда намоён бўлган. 
Масалан, Наманган (15,8фоиз) шаҳри, Чортоқ (11,5 фоиз), Наманган (12,2 фоиз), 
Тўрақўрғон (9,1фоиз), Чуст (8,4фоиз) туманларидан

Download 6,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   292




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish