Мафкуравий иммунитет
Президентимиз Ислом Каримовнинг “Fidokor” газетаси мухбири саволарига жавобларида илк марта “Мафкуравий иммунитет” тушунчасини қўллайдилар. Маълумки, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш учун, аввало киши оргаизмида унга қарши иммунитет ҳосил қилинади. Биз ҳғам фарзандларимиз юрагида Она Ватанга, бой тарихимизга, ота боболаримизнинг муқаддас динига соғлом мунгосабатни қарор топтиришимиз, таъбир жоиз бўлса, уларнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришимиз зарур. Токи улар миллий илдизлари бақувват, дунёни чуқур англайдиган, замолн тараққиёти билан баробар қадам ташлайдиган инсонлар бўлиб етишсинлар. деган фикрни илгаи суради юртдошимиз37.
Мафкуравий иммунитет- шахс ижтимоий гурущ, миллат, жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоя қилишга хизмат қиладиган ғоявий-назарий қарашлар ва қадриятлар тизими.
Иммунитет (лот. –озод былиш, қутулиш) тиббий тушунча бўлиб, организмни доимий ички муайянлигини сақлаши, ўзини турли таъсирлардан, ташқи инфекциялар кириб келишидан ҳимоя қилишга қодир бўлган реакциялар мажмуи тушунилади. Содда қилиб айтганда иммунитет-киши организмининнг турли касалликлардан ҳимоя қила олиш қобилиятидир. Юқоридагилардан фарқли ўлароқ, инсоннинг умумий иммунитет тизими туғма бўлса, мафкуравий иммунитетни шакллантириб бориш зарур. У ҳар бир авлод учун ўзига хос хусусиятга эга. Иммунитет тизими шакллангандагина жамиятда мафкуравий дахлсизликни таъминлаш мумкин. Мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи элементи – бу билим. Аммо, билимларнинг тури кўп. Буюк давлатчилик шовинизми ёки агрессив миллатчилик мафакураси тарафдорлари ҳам муайян “билим”ларга таянадилар, албатта. Шундай экан, мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятини бойитиши ва жамият тараққиётига хизмат қилиши лозим. Улар ўз моҳият эътиборига кўра, Ватан ва миллат манфаатлари билан узвий боғлиқ бўлмоғи керак. Мафкуравий иммунитетнинг иккинчи асосий элементи илғор билимлар замирида шаклланадиган баҳолар, қадриятлар тизимидир. Зерор, билимлар қанчалик объектив ва чуқур бўлса, унинг замирида юзага келган қадриятлар ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади. Қадриятлар тизими мафкуравий иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустаҳкам қалқон бўлиб хизмат қилади. Аммо, билимлар ва қадриятлар тизими мавжудлигининг ўзи мафкуравий иммунитетнинг моҳиятини тўлиқ ифода эта олмайди. Зеро, бу икки элемент мафкуравий иммунитетнинг учинчи муҳим элементи, яъни ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-маърифий соҳалардаги мақсадлар тизими бўлмас экан, инсон , миллат ёки жамият гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона мафкуравий тазйиқларга дучор бўлаверади.
Халқимизни турли ғоявий ва мафкуравий таҳдидлардан асраш, жамиятда мафкуравий иммуниет ҳосил қилиш учун уни, аввало, тараққиёт қонунларини чуқур акс эттирадиган соғлом, инсонпарвар ғоя ва мафкура билан қуроллантириш керак. Ўзлигимизни , одоб – ахлоқимизни, меросимиз, қадриятларимиз ва миллий руҳимизни зарарли ғоялар ва мафкуралар таъсиридан авайлаб-асраш, уларга қарши фуқароларимиз ва ёшларимиз қалбида мафкуравий иммунитетни акллантириш орқалигина милатни асраш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |