Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet25/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

Биринчидан, инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналмилаллашиб, универсаллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кечмоқда.
Иккинчидан, миллатлар ва давлатларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий-маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфаатидаги ўзига хосликни мутлоқлаштириш инсониятга, шу жумладан, ўз милатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро терроризм, экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда. Бу жараённинг энг муҳим хусусиятидан бири турли мамлакатларни мафкуравий забт этиш ғоят катта иқтисодий манфаатлар билан чирмашиб кетганидир.
Мафкуравий жараёнлар глобаллашувнинг авж олишида халқаро электрон ахборот тизими ҳисобланган интернетнинг ўрни катта бўлмоқда. Бу - сўнгги пайтда инсоният томонидан яратилган янги кашфиёт. Унинг имконият даражаси, ижтимоий функциялари кўлами чексиз бўлиб, дунёда интернет ишқибозлари сони тоборо кўпайиб бормоқда. АҚШ, Норвегия, Швеция, Канада, Сингапур каби мамлакатларнинг 50 фоизга яқин аҳолиси шахсий компьютерлардан интернетга боғланиш имкониятига эга. Финландия, Дания, Австралия, Янги Зенландия мамлакатларида бу кўрсаткич 30-40 фоизни буюк Британия, Голландия, Швецария, Австриада 20 фоиздан ортиғроғини ташкил этмоқда.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, глобаллашув ижтимоий-сиёсий ҳаётни янгича тарзда мафкуравийлаштириш билан характерланиб, ҳамма соҳаларга «янги таълимот»ни, ҳаёт тарзини сингдиришга уриниш тарзида юз бермоқда. «Янги таълимот» ролини эса Ғарб либерализми ўйнамоқда. Коммунизм ғояси анъаналарини давом эттирган мафкура ҳам худди шундай изчиллик ва қатъият билан янги моделлар ва ечимларни ҳаётга жорий этишга ҳаракат қилмоқда. Зеро, либерал “байналминал кучлар” ортида худди бир замонлар коммунизм ортида тургандек муайян давлат манфаатлари ётибди.
Алоқа тизимларининг глобаллашуви ахборотлар оқими устидан давлат назоратини сусайтиради. Бошқача айтганда давлат, ҳатто маҳаллий оммавий ахборот воситаларини ва жаҳон миқёсидаги янгиликларни холис шарҳлаб, мафкуравий фильтрдан ўтказиб берадиган мафкуравий сиёсий имкониятлардан ҳам, воситалардан ҳам маҳрум бўлди. Конкретлаштириб айтганда, дунё информацион чегаралари шартли бўлиб қолди.
Умуман, мафкуравий глобаллашув жараёнида инсон қалби ва онги учун кураш ўта жиддий тарзда рўй беришини ҳам эътибордан чиқармаслик зарур. Зеро, ҳозир турли усулларда олиб бориладиган мафкуравий тарғибот ва ташвиқотнинг асосий мақсади ҳам инсон қалби ва онгини эгаллаш учун курашдир. Чунки, ҳар қандай ғоя инсон томонидан қабул қилингандан кейин амалий ҳаёт дастури мақомига эга бўлади, шахсни муайян мақсад сари ҳаракатга келтиради. Шунинг учун ҳам бугунги кунда мафкуравий курашнинг бош мақсади-шахс онгини, қалбини эгаллашдир.
Албатта, мафкуравий глобаллашув шароитида эзгу, бунёдкор ғояларнинг умумийлашув жараёни ҳам юзага келади. Демократия, гуманизм, тинчлик, барқарорлик, мустақиллик ва озодлик, қонуннинг устуворлиги, инсон эркинликлари каби ғоялар бундай глобаллашув шароитида умумбашарий қадриятга айланиб бормоқда. Эзгу, бунёдкор ғояларнинг универсиаллашуви, уларнинг умумбашарий қадриятларга мутаносиблигигина инсонларни вайронкор ғоялардан сақлаб қолиши мумкин.
Ҳозирги кундаги мафкуравий интеграция жараёнларида жиддий интенсивлашувни кузатиш мумкин. Дунёнинг тез ўзгариб бориши мафкуравий жараёнларни ўзгартириб юбораётгани сингари, мафкуравий жараёнлардаги сифат ўзгаришлари жаҳонни ўзгартиришга ҳам ўз таъсирни ўтказмоқда. Дарҳақиқат, шундай. «Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада, одамзот маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини домий равишда сезиб яшамоқда»1.
Дунёнинг ниҳоятда ўзгариб бераётган ҳозирги сиёсий-маънавий, ғоявий-мафкуравий қиёфасини тасаввур этиш жуда мураккаб. Бунинг жиддий сабабларидан бири, унинг тез ўзгарувчанлигидир. Жараённинг тез ўзгариши эса, ўз навбатида, унинг мазмун- моҳиятини тўғри таҳлил этишга, холис хулосалар чиқаришга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Умуман, мафкуравий жараёнлар тез ўзгарувчанликдан ташқаримиллий тараққиётга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиш кучига эга. Мафкуравий жараён, энг аввало, ижтимоий, сиёсий, маънавий вазиятни комплекс-системали таҳлил этиш орқалигина ўрганилиши мумкин. Умуман, ҳар қандай мафкуравий жараёнга конкрет умуминсоний манфаатлар нуқтаи назаридан ёндошилса, тўғри илмий хулоса чиқариш мумкин.
Масалан, XIX асрнинг иккинчи ярмидаги мафкуравий жараён иқтисодиётда янги технологияларни ривожлантиришга имкон берган сиёсий вазият билан ҳамоҳангдир. Шунингдек, дунё сиёсий харитасининг 1917-1991 йиллардаги ўзига хос мафкуравий хусусиятлари даврда мафкуравий вазият социализм ва капитализм кураши асносида баҳоланди. Ижтимоий тараққиётнинг ҳозирги босқичидаги мафкуравий жараён эса, буюк давлатчилий шовинизми, диний экстремизм, тажовузкорлик ва миллатчилик ғояларини ўзида акс эттирувчи сиёсий йўналишларни вужудга келтирмоқда.
Мафкуравий жараёнларнинг замонавий хусусиятлари миллат тараққиётига турлича таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, бундай таъсирнинг салбий жиҳатларини чуқурроқ ўрганиш жуда зарурдир. Умуман, дунёдаги барча давлатларда ҳам ғоявий-мафкуравий муаммолар мавжуд. Ҳар бир давлатнинг халқаро сиёсий мавқеи, миллатнинг ривожланиш даражалари ана шу муаммоларни ҳал этишга тайёрлиги билан белгиланади.
Халқаро миқёсдаги ғоявий-мафкуравий муносабат муаммоларини ҳал этиш имконияти, кўп жиҳатдан, у ёки бу мамлакатнинг глобаллашаётган мафкуравий жараёнларга мослашув имкониятлари билан боғлиқдир. Таъкидлаш лозимки, мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг жаҳон мафкуравий жараёнларига мослашув имкониятлари кенгайди. Бу, қуйидагилардан иборат:

  • Ўзбекистон жаҳондаги барча мамлакатларга очиқ давлат сифатида намоён бўлди;

  • мамлакатимиз ўз сиёсатида миллий манфаатларини ҳимоя қилишга устувор аҳамият берсада, бироқ, бошқа давлатлар манфаатларини ҳам ҳимоя қилиш йўлини тутмоқда;

  • Ўзбекистон халқаро сиёсатида бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик сиёсати тамойилига асосланмоқда;

  • Ўзбекистон ҳукумати жаҳон мафкуравий жараёнларида умуминсоний, умумбашарий қадриятларни, ғояларни амалга оширишдан иборат глобал ҳамда локал сиёсатда фаол иштирок этмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон мафкуравий жараёнларига мослашувида ўзига хос қийинчилик ва муаммолар ҳам мавжудлигини эсдан чиқармаслик лозим. Зеро, мафкуравий муаммолар инсоният ижтимоий-сиёсий тараққиёти тарихи бошланган 6 минг йил илгари бўлгани каби, ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда.
Мамлакатимизнинг жаҳон мафкуравий жараёнларига мослашишига ҳалақит қилаётган сабабларни иккига бўлиш мумкин. Буларнинг биринчиси ташқи сабаблар бўлиб, уларга мамлакатимиз фуқароларининг ҳозирги дунё, ундаги ўзгаришлар тўғрисида мукаммал билим ва тасаввурларнинг йўқлиги таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, айрим фуқароларимизда ҳозир дунёда мавжуд бўлган турли диний-сиёсий оқимлар, ташкилотлар, уюшмалар хусусида объектив маълумотларга эга эмаслиги мазкур жараёнга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг жаҳон мафкуравий жараёнларига мослашишга ҳалақит қилаётган иккинчи сабаб: ташқаридан мамлакатимиздаги ғоявий-мафкуравий барқарорликка путур етказиш, “мафкуравий бўшлиқ”ни тўлдириш, фуқароларда мафкуравий иммунитетни ҳосил қилиш- буларнинг бари ҳозирги кунда Ўзбекистон олдида турган жиддий мафкуравий муаммолар ҳисобланади.
Ижтимоий тараққиёт глобаллашувининг бир сифат босқичидан иккинчисига ўтаётган ҳозирги шароитда ғоявий-мафкуравий муносабатларни оқилона интеграциялаштириш, турли давлатлар, миллатлар, халқлар манфаатларини умумий мақсад доирасида мувофиқлаштириш ички зиддиятли жараён ҳисобланади.. Масалан, совет мустабид тизими даврида реакцион, ижтимоий тараққиётга ҳалақит қилади деб талқин этилган нарсалар мустақиллик йилларида бошқача сифат билан баҳоланмоқда, шунингдек, мустақилликдан кейин ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга энди кириб келаётган барча ҳодини ҳам ижобий деб аташ қийин. Яъни, ҳозир бир ижтимоий-сиёсий воқеа ёки ҳодисадан турли хил хулоса чиқариш мумкин. Бу хулосаларнинг ягона мезони глобал миқёсдаги умуминсоният цивилизациядаги истиқболларидир. Зеро, ҳозирги даврда ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг интеграцияси ва универсаллашув даражаси миллий манфаатларни шартли ҳамда нисбий қилиб қўймоқда.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, алоқа коммуникациялари соҳасидаги глобал тузумларда оммавий ахборотнинг трансмиллий воситаларида содир бўлган ўзгаришлар сиёсий ва ғоявий-мафкуравий муносабатлар глобаллашувини тезлаштирадиган муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Президентимиз таъбири билан айтганда, «Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадартиғиз, шу қадар тезкорки, ҳа бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, деб бепарво қараб бўлмайди”34.
Дарҳақиқат, ахборотлар дунёси кенгайиб, глобаллашиб бораётган бир даврда бундай ҳолатлар ажабланарли эмас.
Ҳозирги кунда у ёки бу давлатнинг мафкуравий муаммоси жаҳон муаммосига айланиб бормоқда. Таъкидлаш лозимки, муайян мамлакатда мафкуравий муаммоларни, жумладан: диний экстремизм, миллатчилик, шовинизм, маънавий қашшоқлик, ахлоқсизлик, оммавий қирғинлар, фожеаларнинг олдини олиш – глобал ғоявий-мафкуравий муаммоларни ҳал этишнинг кафолати ҳисобланади. Зеро, ҳар қандай миллий муаммо глобал муаммонинг элементи, таркибий қисмидир.
Ўзбекистон ҳукумати миллий муаммоларни жаҳон муаммолари контекстида ҳал этиш мумкинлигини англаб етди ва шу йўлдан бормоқда. Бу эса, халқаро ҳамжамият томонидан маъқулланмоқда. Мамлакатмиз йирик индустриал давлатлар билан бирга, энди ривожланиб келаётган мамлакатлар билан ҳам бир хил даражада ҳамкорликни йўлга қўйган. Халқаро ташкилотлар, БМТ, НАТО, бошқа ҳамкорлик уюшмалари фаолиятида иштирок этиш орқали, Ўзбекистон бир томондан, ўзининг мафкуравий муаммоларини ҳал этаётган бўлса, бошқа жиҳатдан, халқаро ҳамжамият муаммоларини бартараф этишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Ҳозирги кунда олиб борилаётган мафкуравий жараёнлар миллий менталитетимизга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Дунёдаги барча давлатлар, сиёсий, диний, мафкуравий ташкилотлар Ўзбекистонга ўзига хос тарзда таъсир кўрсатиш йўлидан бормоқдалар. Айрим сиёсий кучлар, диний мафкуравий бирлашмалар Ўзбекистон аҳолисининг сиёсий онги, диний эътиқоди, ижтимоий руҳиятига, маънавий-маданий савиясига таъсир ўтказиш орқали ўз манфаат-мақсадларига эришишга ҳаракат қилмоқдалар. Ўзбекистонни ўз сиёсий таъсирига ўтказиш, собиқ СССРни тиклаш, постсовет сиёсати, ислом дунёсини бирлаштириш каби «ғоя»лар бундай ҳаракатнинг асосини ташкил этади.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида бундай салбий ҳолатларга қарши ҳимоя воситалари ишлаб чиқилган. Бу ҳимоя воситалари тизимида миллий истиқлол ғояси алоҳида ўринга ва аҳамиятга эгадир. Зеро, ижтимоий ривожланишнинг ҳозирги босқичида мафкуравий курашлар тобора кучайиб бормоқда, геополитик мақсадлар мафкуравий сиёсат билан кўпроқ қўшилиб кетмоқда. Бир томондан, умуминсоний қадриятлар ҳисобланган демократия, ўзаро ҳурмат, ижтимоий-сиёсий ҳамкорлик кучайиб бормоқда. Бироқ, бошқа томондан, ғаразли мақсадларга эришиш ҳаракати, зўравонлик, ҳарбий куч ишлатиш, мафкуравий воситалардан фойдаланиш ҳам кучайиб бормоқда.
Шундай шароитда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши, унинг таркибий қисми ва субъектига айланиши ўта муҳимдир. Дараҳақиқат, шу ўринда қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ўзининг иқтисодий, сиёсий нуфузи, имкониятлари нуқтаи назардан жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга ҳақлидир. Маълумки, Ўзбекистон ҳар доим Шарқ ва Ғарбга бирлаштириб турган муҳим бўғин ҳисобланган. Унинг майдони 447, 4 минг кв. км. бўлиб, унинг ғарбида Қорақалпоғистон Республикаси, 12 вилоят, 165 қишлоқ (овуллар) мавжуд. Мамлакатимизда ҳозир 136 миллат, элатлар вакиллари бўлган 30 миллионга яқин киши яшайди. Аҳолининг 60 фоизига яқинини болалар, ўсмирлар ва 25 ёшга етмаган йигит-қизлар ташкил этади. Мамлакатимиз қадимдан бой табиий ресурсларга, ҳосилдор ерлар, кучли иқтисодий, илмий ва маънавий салоҳиятга эга бўлган мамлакатдир.
Мамлакатмизнинг ички сиёсатида инсон, унинг хақ-ҳуқуқлари, манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқаролар учун муносиб турмуш шароити яратиб бериш, озчиликнинг кўпчилик иродасига бўйсуниши, шу билан бирга, озчилик фикрининг ҳам кўпчилик томонидан ҳурмат қилиниши каби демократик тамойиллар алоҳида ўрин эгаллайди. Мамлакатимизнинг ташқи сиёсатида барча давлатлар билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида ҳамкорлик қилиш, уларнинг ички ишларига аралашмаслик, умуминсоний қадриятларга содиқлик, тинчлик ва хавфсизликни асраб-авайлаш, халқаро ҳуқуқ меъёрларнинг устуворлиги каби тамойилларга амал қилади1.
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати унинг сиёсий нуфузини ортишига олиб келмоқда. Шунингдек, мамлакатимиз ташқи сиёсатининг ўзига хос ғоявий-мафкуравий асослари ишлаб чиқилди. Хусусан, бу нарса мамлакат Конституциясининг 17-моддасида ўз аксини топган. Унда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.
Буларнинг бариси мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига ишончли шерик сифатида кириб боришига имкон яратмоқда. Ўзбекистонинг жаҳон халқаро тинчлиги ва хавфсизлигига мос бўлиб тушган тинчликсевар ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тан олинишини таъминлади. Бугун мамлакатимиз мустақиллигини дунёдаги 165 нуфузли давлат тан олди, уларнинг 120 таси билан дипломатик, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий алоқалар ўрнатилди. Тошкентда 40 та мамлакатнинг элчихонаси очилди, 19 давлатнинг элчиси Ўзбекистонда ўриндошлик йўли билан ишлаб турибди, 88 та хорижий ваколатхона, 24 та ҳукуматлараро ва 13 та ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Буни ҳам Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишининг глобаллашуви тарзида олиб қарашга асос бўлади.
Хўш, бундай ҳамкорлик қандай натижалар бермоқда? Энг аввало, Ўзбекистоннинг бошқа хориж давлатлари билан ўзаро алоқалари яхшиланиши, улар ўртасида ғоявий-мафкуравий интеграция кучайишига олиб келмоқда. Бундай интеграция туфайли давлатларнинг бир-бири тўғрисидаги тасаввурлари ортиб, билимлари кучаймоқда. Локал ва глобал муаммоларни ҳал этишда имкониятлар кенгаймоқда. Бу имкониятлар, айниқса ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, коммуникация ҳамда техник-технологик соҳа интеграциясига олиб келмоқда.
Қайд этиш лозимки, ғоявий-мафкуравий интеграциянинг кучайиши Ўзбекистон фуқароларида совет мустабид тизими даврида шаклланган комформ дунёқарашни сингдиришда, иқтисодий ва мафкуравий-маънавий боқимандалик кайфиятини бекор этишда муҳим рол ўйнамоқда. Бундай интеграция, айниқса мустақилликгача биз учун бегона бўлган демократик жамиятда яшаш кўникмасини ҳосил қилишда ёрдам бермоқда.
Хуллас, ҳар бир давлат ва жамият ўзига хос ривожланиш моделларига эга бўлиб, улар бир-биридан шакли, мазмуни жиҳатдан фарқ қилса ҳам, умумий ривожланиш қонуниятларини истисно қилмайдиади. Яъни, бир томондан, бундай умумийлик, инсониятнинг эзгу мақсадлари доирасида уюшиш, жипслашиш манфаатларини ифодалайди. Иккинчи томондан, миллий тараққиётдаги ўзига хослик муайян давлатнинг сиёсий тузими, иқтисодий ҳаёти, маданий турмуши, ғоявий-мафкуравий муҳити таъсирида шаклланади.«Содда қилиб айтганда, - деган эди Ислом Каримов, - муайян давлат ва жамият тараққиётининг ҳар бир босқичи ҳаётнинг ўзи ўртага қўяётган шарт ва талабларнинг ҳисобга олинишини тақазо этади.
Мафкуравий глобаллашувнинг ўзига хос салбий жиҳатлари инсонни, айниқса ёшларни маънавий-руҳий, мафкуравий жиҳатдан тубанликка бошловчи ғояларни турли воситалар орқали тарғиб этишнинг коммуникациялари, технологиялари универсаллашуви ва глобаллашувини ҳам ифодалайди. Шунингдек, демократияни суъистемол қилиш оқибатида ахлоқсизлик, тубанлик, ёвузликни тарғиб этадиган санъат «асарлари» ҳам тобора кўпайиб бораётганлигини эсдан чиқармаслик керак.
Шундай шароитда фуқаролар, айниқса ёшларни ана шундай тажовузкор ғоялардан муҳофаза қилиш жуда муҳим аҳамият касб этади. ғоявий-мафкуравий глобаллашув туфайли содир бўлиши мумкин бўлган салбий ҳолатлардан озод бўлиш, ахборот эспанциясидан қутилиш бир давлат ёки бир миллат вазифаси эмас. Уни ўзаро ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликдагина ҳал этиш мумкин.
Мафкуравий глобаллашув савияси паст аудио ва видеотасмалар, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузликни тарғиб қиладиган «санъат асарлари»нинг ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда.Ғоявий-мафкуравий тазйиқ ва тажоввузларнинг олдини олиш учун эса ҳар бир миллат, давлат ўзининг ғоявий-мафкуравий дахлсизлигини таъсинлайдиган чора-тадбирларни кўриши зарур бўлиб қолмоқда. Ана шундай тадбирлар изчил амалга оширилганда Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви ғоявий қарашлардаги муайян фарқлардан қатъий назар, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ғояларига содиқликнинг камол топишига шароит яратади, умуминсоний цивилизация тараққиётининг муҳим омилига айланади.
Бугун башарият тақдирида инсон ва жамиятни озод этишнинг янги босқичи, ялпи янгиланишлар жараёни амал қила бошлаганлигини гувоҳи бўлиш мумкин. Шу нуқтаи назардан қараганда ер юзининг турли минтақаларида миллий-озодлик ва мустақиллик учун кураш кенгайиб бораётганлигини тарихий зарурият сифатида, объектив ҳолат деб қараш мумкин. Мазлум халқларнинг эрк учун кураши асримизнинг ўзига хос ғоясига айланди. Ўзга давлатларга тобе бўлиб келган кўплаб мамлакатлар бирин-кетин мустақилликка эриша бошлади. Призидент И.Каримов таъкидлаганидек, «Мустамлакачилик сиёсати ижтимоий ҳодиса сифатида халқаро майдонда ҳалокатга маҳкум этилгани тобора аён бўла борди»35. Бу жараён эса шубҳасиз ХХ асрнинг энг асосий, энг муҳим ижтимоий-сиёсий тамойили сифатида ажралиб турди.
Ўтмиш тарихга назар солсак, мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-саноқсиз урушлар бўлганлигини ва бу урушлар жараёнида қурол-яроғлар ҳам мунтазам такомиллашиб борганлигини гувоҳи бўламиз. Мазкур урушлар ХХ асргача асосан кўпроқ бир давлат ичида, икки давлат ўртасида ёки нари борганда бир минтақа доирасида бўлиши мумкин эди. Тўғри, айтайлик Александр Македонский, Чингизхоннинг улкан давлат барпо этиш ёки ўрта сарлардан бошлаб европалик истилочиларнинг бошқа қитъаларни забт этиш учун олиб борган урушлари кўлами жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. Аммо бундай ҳолатлар истисно ҳодисалар сифатида баҳоланмоғи керакка ўхшайди. ХХ асрда рўй берган иккита жаҳон урушида ўнлаб давлатлар, бир неча қитъа мамлакатлари иштирок этганлигини эсласак, бундай хулоса муайян даражада ўринли эканлигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
Хуллас, уруш қуроллари такомиллашиб бораверади. Бугунги кунда инсоният қўлида мавжуд бўлган қурол-яроғлар бутун Ер сайёрасини яксон қилишга етади. Ҳозирги замондаги энг катта хавф-инсонларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун узлуксиз давом этаётган мафкуравий курашдир.
Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, эндиликда ядро майдонларида эмас, мафкура майдонларида бўлаётган курашлар кўп нарсани ҳал қилади36.
Ҳозирги даврда ғоявий-мафкуравий жараёнлар ер юзини, барча минтақа ва мамлакатларни қамраб олмоқда. Бугун бу жараёнлардан бирор киши четда қолмаяпти. Сиёсатшунос олимларимизнинг илмий хулосалари шуни кўрсатмоқдаки, ҳозирги даврда мафкуравий жараёнлар қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
Биринчи. Интеграциялашиш бўлиб, бунда демократиялашиш ва миллий чегара доирасида қолиб кетмаслик муҳим ҳисобланади.
Иккинчи. Глобаллашиш хусусияти. У инсонпарварлашиш ва жамият ҳаётининг ҳамма соҳаларига таъсир кўрсатишда ифодаланади.
Учинчи. Дифферециялашиш хусусияти. У сиёсийлашиш ва инсон умрининг барча босқичларига умумий таъсир кўрсатишда кўзга ташланади.
Мафкуравий жараёнларни глобаллаштирувчи ва универсаллаштирувчи омиллар:

  1. Иқтисодий муносабат ва алоқаларнинг кучайиши

  2. ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг кенгайиши

  3. Ахборот ва алоқа коммуникацияларининг тараққиёти

  4. Маънавий муносабатлар ва маданий алоқалар кўламининг ортиши

  5. фундаментал илмий кашфиётлар ва фан ютуқларининг кўпайиши

  6. Техник ва технологик ютуқларнинг ўсиши.

Бугунги дунёда мисилсиз илмий кашфиётлар, улкан техникавий имкониятлар, универсал технологиялар, ахборот тарқатишнинг глобаллашуви, яъни уларнинг бутун кураш заминини қамраб олиш жараёни шиддат билан бормоқда. Бу жараёнлар жаҳон тараққиётининг муҳим хусусияти эканини эътироф этган ҳолда, уларнинг кучли мафкуравий таъсир воситаси эканинни ҳам унутмаслигимиз даркор.



Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish