Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги з. М. Бобур номидаги андижон давлат университети “ижтимоий-иқтисодиёт” факультети



Download 1 Mb.
bet43/49
Sana21.02.2022
Hajmi1 Mb.
#46333
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49
Bog'liq
Milliy g'oya maruza

сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятнинг ўсишида сиёсий партияларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар ўз фаолияти билан фикрлар хилма-хиллиги ва қарашлар ранг-баранглигига асосланган демократик жамият барпо этиш ғоясининг амалга ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистондаги ҳар бир партия ўз дастурий мақсадларини рўёбга чиқариш учун ҳуқуқий асос ва қонуний кафолатларга эга. Фуқаролар учун қайси сиёсий партиянинг қарашларига қўшилиш ёки қўшилмаслик ихтиёрий бўлиб, бундай эркинлик ёшларни фикрлашга ўзича мустақил йўл танлашга хизмат қилади. Ҳар бир партиянинг ўз дастурий ғояларини заётга татбиқ этиш жараёнида миллий истиқлол мафкурасининг асосий тамойилларига амал қилиши ҳаётнинг бош мезонидир. Чунки халқ манфаатлари, истиқлол ғоялари, қайси сиёсий ва мафкуравий кучга мансублигидан қатъи назар, барча юртдошларимиз учун муқаддасдир. Бу аслида том маънодаги сиёсий маданиятнинг бегисидир.
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш чинакам демократик фуқаролик жамияти қуришнинг муҳим омили. Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, шахснинг хуқуқий онги юксак, билими етарли бўлиши, лекин унда хуқуқий маданият етишмаслиги, у фуқаро сифатида ўз халқи ва Ватани олдига бурч ва масъулиятини теран англамаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам фуқаролар, айниқса, ёшларда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мафкуравий тарбиянинг муҳим шартидир.
Ҳуқуқий маданиятни шакллантириш омиллари қуйидагилардир:
- ҳуқуқий маданиятига оид оммабоп адабиётлар.
- таълим муассасаларида ҳуқуқий маданиятга оид махсус ўқув курслари.
- ижтимоий мулоқотнинг ҳуқуқий тамойиллари мавзуига оид тадбирлар.
- мустақилликнинг инсон манфаатларига қаратилган ҳуқуқий асосларини кенг халқ оммаси орасида тарғиб этиш ва бошқалар.
Одатий анъанавий фикрлаш тарзидан янгича, илғор фикрлашга ўтиш мафкуравий янгиланишлар жараёнининг муҳим хусусиятидир. Таъкидлаш лозимки, инсон ўзи учун одатий бўлиб қолган фикрлаш тарзидан осонликча воз кечолмайди, чунки эскича фикрлаш бир қарашда қулай бўлиб кўринади. Буни арифметикадаги мантиқ билан алгебрадаги мантиқ қоидасига қиёслаш мумкин. Арифметикани ўзлаштирган бола алгебрадаги айният, теоремаларни руҳан қийналиб қабул қилгани каби, инсон тафаккури ҳам ижтимоий ҳаёт ўзгаришларини бирдан қабул қилолмайди. Лекин янги давр, янгича ислоҳотлар, демократия, бозор муносабатлари айнан тафаккур ва фикрдаги ўзгаришларни тақозо этади ва бу ривожланишининг тараққиётнинг асосий шартидир. Шунинг учун миллий истиқлол ғояси асосий тушунча ва тамойилларининг кенг омма қалби ва онгига сингиши бирданига, тез ва бир текисда рўй бермайди. Бу-мураккаб, босқичма-босқич амалга ошадиган жарён бўлиб, бу жараёнда, бошқа ижтимоий қатлам вакилларидан фарқи ўлароқ ёшлар ташаббускорлик кўрсатиши ва дунёқараши ва эътиқоди билан бошқаларга таъсир кўрсатиши керак.
Мулоқот маданияти –инсонга хос маънавий эҳтиёж бўлиб, ундаги умумий маданий савиянинг муҳим кўрсатгичидир. Инсон ўзининг ҳис-туйғулари, ички кечинмалари, ўй-фикрларини бевосита мулоқот жараёнида намоён қилади. Мафкуравий тарбиянинг энг таъсирчан воситаларидан бири ҳам мулоқот ҳисобланади. Чунки инсон қалбида онгида шаклланадиган дунёқараш, эътиқод, иймон, виждон, масъулият каби фазилатлар тарбиясида радио-телевидение, газета-журналлар, бадиий ҳамда илмий адабиётнинг ўрнини эътироф этган ҳолда, шуни айтиш мумкинки, юзма-юз кечадиган фикр алмашув, инсоннинг юзи ва кўзига қараб туриб айтиладиган бамаъни сўз ва ҳиссиётларнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун ҳам ота-она бир гапни айтиш лозим бўлса, боласининг юзини ўзига қаратиб олиб, зарур юз қиёфаси ва кўзидаги самимият билан фикрини уқтира бошлайди. Ва бундай мулоқот самарали бўлади.
Ҳаётни эркинлаштириш миллий истиқлол ғоясини халқимиз қалби ва онгига сингдиришнинг муҳим шартидир. Миллий истиқлол ғояси сиёсий воқеликни уйғунлаштириб, турли шахслар, ижтимоий гуруҳлар эҳтиёжларини мутаносиблаштиради, уларни мавжуд имкониятлар асосида бир-бири билан яқинлаштиради ва шу маънода демократик қадриятларнинг нуфузини оширади. Кишилар онгини маҳаллийчилик, уруғ- аймоқчилик, маҳдудлик каби ижтимоий иллатлар асоратидан поклаш, ёт ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантириш, мафкуравий курашда тўғри йўл танлаш ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш миллий ғоянинг халқимизнинг қалби ва онгига теран сингдирилиши Билан боғлиқ. Миллий истиқлол ғоясини амалга ошириш кучли жамият сари бориш концепциясига асосланади ва ундан келиб чиқиб, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришда манфаатлар уйғунлигини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган хулоса шуки, миллий мафкуранинг дидактик мазмунини яратишда ва бойитишда дунёвийлик ва рационализм тамойилларига қатъий амал қилиб, миллий мафкурани, тарбия жараёнини реал ҳаётий талаблар, заруратлар билан боғлаш керак.
Миллий мафкура қанчалик ҳаётга, одамлар турмушига, дард ва ташвишларига, орзу-умидларига яқин бўлса, сафсатабозликда, насиҳатгўйликдан холи бўлса, алоҳида шахс камолотини ҳам, бутун жамият тараққиётини ҳам рағбатлантира олса, шунчалик Ўзбекистоннинг келажаги буюк, ўзи озод ва обод бўлади.
Биз жаҳоннинг илғор, тараққий этган халқлари қаторига қўшилмоқчимиз. Лекин ғарб мамлакатларига ҳар бир масалада тақлид қилолмаймиз, улардаги айрим урфлар эса бизнинг миллий онгимизга (менталитетимизга) анча ёт. Масалан, ғарбга хос одамларнинг бир-биридан, ҳатто болаларнинг ўз ота-онасидан бегоналашиши, инсон фаолиятининг ҳар қандай кўриниши замирида мақсадга мувофиқлик, амалий ўзаро фойдалилик (ёшлар, болалар бундан мустасно) бизга унчалик маъқул эмас. Биз халқимизга хос бўлган энг олий хислатни, она тилимизда «одамгарчилик» деб аталадиган хислатни сақлаб қолишимиз шарт.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish