Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович


Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

7.3. Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий механизми 
Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий дастаклари турли 
туман бўлиб уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: қопловчи, 
рағбатлантирувчи ва чекловчи (7.3.1-расм). 
 
7.3.1-расм. Экологик сиёсатни амалга оширишнинг иқтисодий 
механизми турлари 
Қопловчи (“юмшоқ”)
иқтисодий механизм экологик сиёсат нуқтаи 
назаридан нисбатан эркин бўлиб, иқтисодий тармоқлар ва секторларнинг 
иқтисодий ривожланиши учун умумий экологик чекловларни жорий этиш 
учун хизмат қилади. Ушбу иқтисодий механизм экологик муаммоларнинг 
келиб чиқиш сабабларини эмас, балки экологик оқибатларини бартараф 
этишга йўналтирилган бўлади. 
Рағбатлантирувчи
иқтисодий механизм эса табиатни муҳофаза қилиш 
билан боғлиқ фаолият ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хизмат қилади. 
204
https://ecouz.uz/history 
Қопловчи
(“юмшоқ”) 
Рағбатлантирувчи
Чекловчи 
(“қаттиқ”) 
Иқтисодий 
механизм 


153 
Ушбу иқтисодий механизмнинг асосини бозор дастаклари ташкил этади. 
Рағбатлантирувчи дастаклар янги технологияларга асосланган ишлаб 
чиқаришни кўпайтириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва 
муҳофаза этишга хизмат қилиши лозим. Рағабатлантирувчи иқтисодий 
механизмга органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қулай 
иқтисодий муҳит яратишни мисол қилиб келтириш мумкин.
Чекловчи (“қаттиқ”)
иқтисодий механизм маъмурий ва бозор 
дастакларидан фойдаланиш ёрдамида амалга оширилади. Давлат қаттиқ 
солиқ, кредит, жаримага тортиш сиёсати орқали муайян тармоқларда табиий 
ресурслардан фойдаланиш базасининг кенгайишини тўхтатишга ҳаракат 
қилади. Ушбу механизмдан фойдаланишдан кўзланган мақсад табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишга кўмаклашиш ҳисобланади.
Жаҳон амалиётида ушбу механизмлар соф ҳолатда учрамайди ва аралаш 
қўлланилади. Жаҳон иқтисодиётининг умумий ривожланиш стратегияси яқин 
истиқболда устун даражада рағбатлантирувчи ва чекловчи иқтисодий 
механизм турларини аралаш қўллашга асосланишини кўрсатмоқда.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солиш иқтисодий 
дастакларга асосланиши зарур. Халқаро даражада глобал иқлим ўзгаришининг 
олдини олишда иқтисодий усуллар фаол қўлланилмоқда. Улар қаторига 
амтоқсферага чиқарилаётган иссиқхона газларини миқдорини квоталаш, 
углерод солиқларини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларига “яшил 
технологиялар”ни жорий этишда турли имтиёзлар белгилаш каби дастакларни 
киритишимиз мумкин.
Иссиқхона газлари савдоси тизими (Emissions Trading System, ETS) – бу 
иссиқхона газлари эмиссияси миқдорини қисқартириш учун қўлланиладиган 
бозор дастаги бўлиб, “cap and trade” (“чеклов ва савдо”) тамойилига 
асосланади. Ҳукумат иссиқхона газлари эмиссиясининг умумий миқдорини 
белгилайди ва компаниялар ҳар бир тонна CO
2
учун рухсатнома олиши зарур 
бўлади. Компаниялар ушбу рухсатномани давлатдан текинга олиши ёки харид 
қилиши ҳамда бошқа компаниялар билан савдолашиши мумкин бўлади. 
Рухсатнома нархи углерод нархини белгилаб беради. Ҳозирги вақтда дунё 
мамлакатларида 17 хил ETS амал қилади ва улар ҳиссасига жаҳон ялпи ички 
маҳсулотининг 40%и тўғри келади. 
Углерод солиғида эса ҳукумат солиқ ставкасини белгилаб беради ва 
компаниялар фойдаланган ҳар бир тонна углерод ёқилғиси учун муайян сумма 
маблағ тўлаши зарур бўлади. Айрим мамлакатлар фақат иссиқхона газлари 
савдоси тизимидан (Қозоғистон, Корея Республикаси, Янги Зеландия), 
баъзилари углерод солиғидан (Аргентина, Канада, Чили, Колумбия, Япония, 
Мексика, Сингапур, Украина), бошқалари эса иккала дастакдан аралаш 
(Швейцария, ЕИ) фойдаланади. 
Глобал миқёсда атмосферага чиқарилаётган иссиқхона газлари 
миқдорини қисқартиришнинг самарали дастакларидан бири углерод 
солиқлари ҳисобланади. Углерод солиқлари — қазиб чиқариладиган ёқилғи 


154 
таркибидаги углероддан ундириладиган йиғимлардир. Ушбу солиқлар глобал 
миқёсда қуйидаги сабабларга кўра жорий этилган. 

Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish