Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вахабов абдурахим васикович



Download 4,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/205
Sana07.06.2023
Hajmi4,06 Mb.
#949507
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   205
Bog'liq
ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ДАРСЛИК

Экологик сиёсат усуллари
 
Усуллар 
Мазмуни
Ҳуқуқий 
Жамият ва табиат ўртасидаги муносабатларни тартибга 
солишга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб 
чиқиш ва такомиллаштириш 
Маъмурий 
Экологик қонунчилик ижросини таъминлаш, 
стандартлаштириш, атроф-муҳит мониторинги, лицензиялаш, 
сертификатлаш, экологияга таъсирни баҳолаш, мақсадли 
экологик дастурлар, экологик аудит 
Иқтисодий 
Атроф-муҳитни бошқариш, тўловлар, жарималар, солиққа 
тортиш ва молиявий имтиёзлар 
Сиёсий 
Атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган сиёсий ва 
бошқа ташкилотлар фаолияти 
Техник ва технологик 
Атроф муҳитни муҳофаза қилишда техник ва технологик 
воситалар ва ечимлардан фойдаланиш 
Таълим ва тарбия 
Аҳолининг табиатга муносабати ва атроф-муҳит 
муҳофазасига нисбатан масъулиятини шакллантиришга 
кўмаклашиш 
Экологик сиёсатни амалга оширишда юқорида қайд этиб ўтилган 
усулларнинг оптимал мутаносиблигига эришиш муҳимдир. Баъзи 
усулларнинг устуворлиги атроф-муҳит ва жамият учун салбий оқибатларга 
олиб келиши мумкин.
 
Экологик сиёсатнинг субъектлари
. Давлат экологик сиёсатни амалга 
оширишда муҳим роль ўйнайди. Давлат экологик қонунчилик ижросини 
назорат қилиш, экологик фаолиятни амалга ошириш қоидаларини белгилаш, 
экологик сиёсат субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш каби муҳим 
вазифаларни бажаради.
Хўжалик юритувчи субъектлар атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фаол 
иштирок этишлари зарур. Амалдаги қонунчилик корхоналарга ишлаб 
чиқариш жараёнининг атроф-муҳитга таъсирини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш 
ва юзага келиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиш 
мажбуриятини юклайди. 
Илмий-тадқиқот ташкилотлари экологик сиёсатни амалга оширишда 
муҳим аҳамият касб этади. Зеро, экология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини 
мунтазам олиб бориш зарурияти мавжуд. Илмий-тадқиқот натижаларининг 
барқарор ривожланишини таъминлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда 
муҳим восита бўлиб қолмоқда. 


152 
Самарали экологик сиёсат юритишда жамоат ташкилотларининг ўрни 
катта. Улар экологик сиёсат соҳасида муҳим қарорларни ишлаб чиқиш, қабул 
қилиш, экологик қонунчиликнинг бажарилишини мониторинг қилиш, 
экологик таълим ва аҳоли ўртасида ташвиқот ишларини олиб боришда муҳим 
рол ўйнашади. 
XXI аср бошларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик 
муаммоларга қарши кураш масалалари айрим сиёсий партияларнинг 
мавфкуравий дастурига айланиб улгурди. Дунёда экология йўналишидаги 
қарийб юзга яқин сиёсий партиялар фаолият юритади. Одатда “яшиллар” номи 
билан юритиладиган ушбу партиялар, парламент орқали экология соҳасидаги 
давлат сиёсати ғояларини илгари суради. Ўзбекистонда 2019 йил 24 январда 
Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Экологик партияси давлат 
рўйхатидан ўтказилди. Янги партиянинг мақсади барқарор ривожланишга, 
экологик хавфсизликка эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун табиий 
ресурсларни сақлаш ва қулай атроф муҳитни яратишга йўналтирилган давлат 
сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва 
табиий ресурсларни сақлаш давлат, жамият ва мамлакат ҳар бир фуқаросининг 
вазифаси бўлишига эришишга кўмаклашишга қаратилган
204


Download 4,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   205




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish