Ўзбекистон Республикаси Олий Ва Ўрта-махсус Таълим Вазирлиги



Download 1,78 Mb.
bet2/2
Sana03.07.2022
Hajmi1,78 Mb.
#735560
1   2
Bog'liq
Презентация1

Кўрсатгичлари

Тури

ППН-1

ППН-3А

ППН-2Г

ППН-5

ППН-7

Техник унумдорлиги, м3/мин

0,8

1,75

2,0

1,0

0,8

Чўмичи ҳажми, м3

0,2

0,55

0,8

0,25

0,28

Ўлчамлари, мм





 

- эни

1250

1500

1800

1370

1400

- узунлиги

2250

3200

-

6100

9450

Максимал юклаш баландлиги, мм

2250

2800

3200

2150

1800

Юклаш фронти, м

2,2

3,2

Чегаралан-маган

3,2

4,8

Массаси, т

3,5

6,8

13

8,2

14,4

Двигател қуввати, кВт

4

38,3

20

23

40

Юрувчи қисми

ғилдирак-рельсли

гусеницали

ғилдирак рельсли

Истеъмол энергияси тури

пневматик

Электрик

Кўрсатгичлари

Тури

ПНБ-1

1ПНБ-2

2ПНБ-2

3ПНБ-2

ПНБ-3

Техник унумдорлиги, м3/мин

1,45

2,0

2,0

2,5

4,0

Чўмичи ҳажми, м3

-

-

-

-

-

Ўлчамлари, мм





 

- эни

1100

1600

1800

1800

2000

- узунлиги

6500

7100

8000

-

8500

Максимал юклаш баландлиги, мм

1350

1800

1800

2800

2400

Юклаш фронти, м

Чегараланмаган

Массаси, т

4,7

6

10,5

18

22

Двигател қуввати, кВт

21

31

65

100

88

Юрувчи қисми

гусеницали

Истеъмол энергияси тури

электрик

Юклаш машиналари турлари ва конструкцияси
Даврий юклаш машиналаринг юклаш усули бўйича иккита тури мавжуд: тўғридан-тўғри ва поғонали юкловчи.
Тўғридан-тўгри юкловчи юклаш машиналарининг қуйидаги хилари бор: ППН-1с, ППН-3А, ППН-2Г. Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда чўмични
Машина устидан ошириб тўкувчи рукоятли машиналар энг кўп тарқалгандир. Бу турдаги машина ППН-1с горизонтал лаҳимларни ўтишда портлатиб массивдан ажратилган йириклиги 350 мм гача бўлган тоғ жинсларини вагончага ёки бошқа транспорт воситасига юклашга хизмат қилади. Бу машинанинг конструкцияси Дарасунск заводида ишлаб чиқилган. Чўмичли юклаш машиналарининг барчаси бир хил тузилишга эгадир, лекин баъзи бир узелларининг бир-бири билан боғланиида фарқ қилиши мумкин. ППН-1с машинаси (3-расм) чўмич 1, юриш қисми двигатели 5, бурилувчи платформа 3, юриш қисми 4, кўтариш механизми 6, бошқарув пульти рукояти 2, чўмични орқага қайтариш механизми 7 дан ташкил топган.
Ҳаракатланиш (юриш қисми) механизми чўян қопламали редуктор, пневматик двигатель ва иккита ўқли ғилдирак жуфтларидан ташкил топган. Юриш қисми – шарик таянчли асос вазифасини бажариб, унинг устига юқориги бурилувчи платформа ўтнатилади. Асос марказига шкворень ўрнатилган бўлиб, бу юриш қисми билан платформани бирлаштириб туради. Олдинги қисмига болтлар ёрдамида роликли кронштейн қотирилган бўлиб чўмич бурилувчи қисмини автоматик тарзда ўрта ҳолатга қайтаради.
Редуктор корпусига 8,8 кВт қувватли пневматик двигател уланган. Машина чап қисмида машинист туриб ишлаши учун таглик, ўнг қисмида эса машинани лаҳимлар бўйлаб олиб юришда юриш қисмини пневмомотордан узиб қўйувчи мосламалар жойлашган. Юриш қисми корпуси олдинги қисмида чўмич учун таянч буфери, орқа қисмида эса вагончани машинага уловчи улаш мосламаси жойлашган.
3-расм. ППН-1с юклаш машинаси
Юклаш органи (4-расм.) бурилувчи платморма 6 га ўрнатилган бўлиб, кулиса 2 ли (рукоят) чўмич 1 ва тўрта мувозонатлаштирувчи тросс 3 ва 3’лардан ташкил топган. Чўмич пўлат листлардан пайвандланган конструкциялидир. Чўмичнинг олд қисмига тоғ жинсига енгил кириши учун учқур тишлар ўрнатилган. Чўмичнинг юқориги қисми текис тарнов шаклида бўлиб, юк тушириш вақтида тоғ жинслари шу ердан сирпаниб тушади. Чўмич юқорига кўтарувчи профилда ишланган иккита кулисага бириктирилган. Кулисалар бир-бирлари билан траверс 4 билан боғланган бўлиб, бунга кўтарувчи механизм пластинкали тортувчи занжири 5 махкамланган.
4-расм. Юкловчи орган ва чўмични кўтариш механизми.
Маъруза 9.Узлукли ва узлуксиз ишловчи юклаш машиналари ишлаши назарияси ва ҳисоблаш.
Даврий ишловчи поғонали юклаш машиналари (5-расм) икки йўлли лаҳимларни ўтишда йирик ўлчамли, оғир ва абразив тоғ жинсларини юклаш учун ишлатилади.
Машина оғир рама 1, иккита юритувчи яримскат 2 ли юриш органи, стрелага ўрнатилган чўмич 3 ва юк қабул қиувчи-юкловчи конвейеридан ташкил топган. Машинанинг ҳаракатланиши, чўмичнинг кўтарилиши ва конвейернинг ишлаши редуктор 5 ва двигатель 6 дан иборат битта юритма орқали бажарилади. Редуктор чўмични кўтариш механизми ва машина ҳаракати йўналишини таъминловчи планетар узатгич тизимли қурилмага эга. Бошқариш дастаклари 4 машина икки ён тарафида жойлашган. Конвейернинг юк тушириш баландлиги домкрат 8 орқали ўзгартирилиши мумкин.
5-расм. Чўмичли поғонали юклаш машинаси
Чўмич ва стрела юклаш фронтини ошириш учун икки ён тарафга бурилиш имконини берувчи иккита занжир ёрдамида кўтарилади. Ўртадаги занжир чўмичнинг пастга тушишини чегаралашга ва чўмич тушишидаги зарбни юмшатишга хизмат қилади. Юклаш бошланишидан олдин чўмич стрела билан биргаликда пастга тушади ва машина олдинга ҳаракатланади. Чўмич тоғ жинсига тўлгач кўтарувчи механизмнинг иккита барабани бирга ишлайди ва ўзига занжирларни ўрай бошлайди. Бу вақтда биринчи навбатда чўмич стрела учида горизонтал ўқи атрофида бурилади, ундан кейин эса стрела билан биргаликда юқорига кўтарилади ва чўмич лентали конвейерга юкни туширади. Машина кўтарилган чўмич билан забойдан орқага сурилади, стрела ва чўмич пастки ҳолатга туширилади ва кейинги қамрашни бошлаш учун машина забойга томон ҳаракатланади. Ўтилаётган лаҳим ёнларидаги тоғ жинсларини юклаш учун дастлаб кўтариш барабанларининг биттаси ишга туширилади ва юклаш органи ўнга ёки чапга томон бурилади.
Машинада самарали чанг бостириш учун олтита форсунка ишлатиган. Чанг бостириш тизимидаги умумий сув сарфи 4*105 Па босимда 50 л/мин ни ташкил этади. ППМ-4п юклаш машинасини ишлатиш тажрибаси шуни кўрсатадики, 10,5 м2 юзали штрекларни f=4-8 қаттиқликдаги жинслардан ўтишда йиллик иқтисодий самара шу туркумдаги бошқа машиналарга нисбатан 20-25 % катталиги аниқланган.
ППН-5п юклаш машинаси кесим юзаси 5,2 м2 дан кам бўлмаган горизонтал лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга ёки конвейерга юклашни механизациялаштириш учун хизмат қилади. Машина пневматик юритма билан ишлаб чиқарилган. Техник унумдорлиги 1,0 м3/мин. ни ташкил этади.
ППН-7 юклаш машинаси тепадан пастга 250 гача қияликдаги лаҳимларни бурғилаш-портлатиш усули билан ўтишда тоғ жинсларини вагончаларга, конвейерга ва скипга юклашни механизациялаштиришга мўлжалланган. Машинани кесим юзаси 5,2 м2 дан, баландлиги 2 м дан кам бўлмаган лаҳимларни ўтишда ишлатилади. Машина электрускуналари портлашга хавфсиз ишланганлиги сабабли чанг ва газга хавфли шахталарда ишлатиш имкониятини беради. Машинанинг чўмичли ишчи органи эса турли қаттиқлик ва тирновчанликдаги тоғ жинсларини юклаш имконини беради.
Узлуксиз ишловчи юклаш машиналари. Ҳозирги вақтда қидиркв ишларини олиб боришда ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун тайёрлов лаҳимларни ўтишда юқори унумдорликли кон жинсини ён тарафдан тқамровчи узлуксиз ишловчи юклаш машиналари ишлатилади.
Юклаш машиналарининг бундай турлари фақат поғонали юклаш имкониятига эгадир. Ишчи органи сифатида бир жуфт қамровчи панжалар хизмат қилади. Улар тоғ жинсини ён тарафдан қамраб-сидириб олиб куракли конвейерга узатиб беради, куракли конвейер эса кейинги транспорт воситасига узатиб беради.
6-расм. Узлуксиз ишловчи қамровчи панжали юклаш машинаси
Бундай юклаш машиналарининг энг кўп тарқалган турларидан бири ПНБ русумидагисидир. ПНБ туркумидаги барча машиналар (6-расм) бир хил конструкцияли бўлиб, қуйидаги асосий қисмлардан тузилгандир: иккита қамровчи панжа 1 дан иборат иш бажарувчи орган, гусеницали 2 юриш органи, куракли конвейер кўринишидаги юклаш органи 3, кривошип 4, қабул қилиш плитаси 5 ва юритмалар ва бошқарув тизими.
Жуфт қамровчи панжалар (7-расм) – тўртзвеноли текис шарнирлардан иборат. Панжа корпуси 4 ўртасидан шарнир 3 орқали диск 2 билан боғланган, панжа охири эса – таянч шарнири 7 билан ва қисқа (калта) тебратувчи ричаг 6 ёрдамида – сурувчи (ёки айлантирувчи) шарнир 5 билан боғланган.
Етакловчи диск айланиши билан панжалар қабул қилиш плитаси 1 да мураккаб қамраш ҳаракатини бажарадилар. Қамровчи панжалар учлари кон жинси уюми таг қисмига таъсир қилиб, ундан тегишли ҳажмни ажратиб олиб плитада сидириб конвейерга узатиб беради.

Этиборингиз учун рахмат


Download 1,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish