Ўзбекистон Республикаси Олий Ва
Ўрта-махсус Таълим Вазирлиги
Тошкент Aрхитектура-қурилиш Институти Бино Иншоотлар Қурилиши Факултети Гидротехника Иншоотлари Йўналиши
Фан: Қурулиш Машиналари
Мавзу: Юклаш Машиналари. Уларнинг Турлари, Конструкцияси Ишлаш Принципи Ва Ишлатилиш Кўлами
Бажарди: Туропов Жавоҳир 110-19 талабаси
Текширди: Каримова Гулноза
1. Йер ости юклаш машиналарининг синфланиши
2. Даврий юклаш машиналари турлари, тузилиши ва ишлаш принсипи
3. Узлуксиз юклаш машиналари турлари, тузилиши ва ишлаш принсипи
4. Даврий ва узлуксиз юклаш машиналарини ишлатиш ва унумдорлигини аниқлаш
Режа:
Юклаш машиналари тўғрисида умумий маълумотлар.
Кон-қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларини юклаш – қийин жараён бўлиб, умумий лаҳим ўтиш даврининг 60 % гача бўлган вақтини эгаллайди. Ер ости қидирув лаҳимларини ўтишда тоғ жинсларининг асосий ҳажми юкловчи механизмлар ёрдамида олинади ва бир қисмигина қўл меҳнати билан бажарилади. Юкловчи механизмлар сифатитида юклаш машиналари ишлатилади.
Юклаш машиналари ер ости лаҳимларини бурғилаб-портлатиш усули билан ўтишда массивдан ажратилган тоғ жинсларини транспорт воситасига юклашни механизациялаштиришга мўлжаллангандир. Ҳар қандай юклаш машинаси иккита асосий функцияни бажаради: массивдан портлатиш ажратилган тоғ жинсини қамраш яъни ишчи органини тўлдириш ёки тоғ жинсига ботириш; юкни маълум баландликка кўтариб транспорт воситасига узатиш. Бу жараёнларни бажаришига қараб юклаш машиналарини қуйидаги синфларга ажратиш мумкин:
- иш бажарувчи органи тури бўйича – чўмичли, тароқсимон, барабан-ғилдиракли, қамровчи-панжали (1-расм, а);
- иш бажарувчи органининг ишлаш усули бўйича - даврий ва узлуксиз (1-расм, б);
- тоғ жинсини қамраш усули бўйича – тагидан, ёнидан ва устидан қамровчи (1-расм, в);
- машинанинг ҳаракатланиш усули бўйича – ғилдирак-рельсли, гусеницали, пневмоғилдиракли (1-расм, д).
Тоғ жинсини тагидан қамровчи чўмичли даврий юклаш машиналари энг кўп тарқалгандир. Бу машиналарнинг тўгридан-тўгри юкловчи (2-расм, а) ва поғонали юкловчи (2-расм, б) турлари фарқланади. Тўғридан-тўғри юкловчи бу машиналарнинг икки ҳил модели бўлиб, бир-биридан юкни тўкиш усули билан фарқланади. Буларга чўмич рукояти машина устидан айланиб ўтиб тўкувчи ва чўмични ён тарафдан ағдарувчи машиналар киради.
Охирги турдаги машина тайёрлов лаҳимларни ўтишда тоғ жинсларини конвейер транспортига юклашни механизациялаштиради. Поғонали юкловчи чўмичли юклаш машиналари машина конструкциясига кирувчи узатувчи лентали, пластинкали ёки куракли конвейерлар билан таъминланади.
Жахон тажрибасида энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналари – тоғ жинсини ён тарафдан қамровчи узлуксиз ишловчи машиналардир (2-расм, в). Бундай машиналарнинг иш бажарувчи органи – қамровчи панжали, сидирғичли барлар, рифленые дисклар бўлиши мумкин.
Юқорида кўриб чиқкан мос равишдаги конструктив тузилишлардан энг кўп ишлатиладиган юклаш машиналаридан ППН тури ( тўгридан –тўғри юкловчи даврий (ППН-1, ППН-3А, ППН-2Г) ёки тагидан қамровчи поғонали юкловчи ) ва ПНБ турлари (ёндан қамровчи узлуксиз ишловчи) мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |