Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Клиник манзараси. 
1– ва 2-босқичлардаги клиник манзара ўзига хос хусусиятларга эга 
эмас. Қон кетишлар 2-босқич охирида пайдо бўлиши мумкин, ва асосан ДТИ-


175 
синдромнинг 3-босқичида кузатилади. Унинг учун асосий «триггер» 
патологияси шароитида геморрагик синдром, тромбоз ва микроциркуляция 
бузилишларининг намоѐн бўлиши хос. Қон кетишининг микроциркуляторли 
ѐки петехиал тури (теридаги петехиалар ва экхимозлар, инъекция 
жойларидан қон кетиши, терининг ва шиллиқ пардаларнинг ўта 
шикастланиш даражаси) кўпроқ аниқланади. Киндикдан қон кетиши ҳам 
кузатилиши мумкин. Ошқозон-ичак трактидан қон кетиш бироз камроқ 
учрайди. Оғир ҳолатларда (сепсис, септик шокда) геморрагик синдром 
микроциркулятор-гематома турига (бош мия, ички аъзолар, юмшоқ 
тўқималарда қон кетиши, терида кўп сонли кўкаришлар ва массив қўшилиб 
кетувчи геморрагик тошмалар) эга бўлади. Тромбозларнинг клиник 
кўриниши бўлиб кўп аъзолар етишмовчилиги синдроми – КАЕС (нафас, 
буйрак, буйрак усти етишмовчилиги, қон айланиш етишмовчилиги ва 
паренхиматоз аъзолар микроциркуляция тизими тўсилиши бошқа белгилари) 
ҳисобланади. Ишемия ва некрозга олиб келадиган майда охирги қон 
томирлар тромбози натижасида ОИТ шиллиқ қаватида стресс яралари 
ривожланиши мумкин. Янги туғилган чақалоқларда ДТИ-синдромининг 
тўлқинли кечиши кузатилади. 
Ташхислаш. 
Ташхис қўйишда клиник вазият, асосий касаллик кўринишлари, 
гемостаз бузилишларини текширишга қаратилган лаборатор маълумотлар 
баҳоланади. 
Лаборатор диагностикаси иккита дастур ѐрдамида амалга оширилади. 
«Экспресс диагностика» қуйидагиларни ўз ичига олади: 10, 20, 30 
дақиқаларда микрокоагуляцион тест; тромбоцитлар миқдорини санаш; 
Квикнинг протромбин вақти; 
d– димерларни аниқлаш (меъѐрда – 0,5-1 мг/мл ѐки 500 – 1000 нг/мл). 


176 
Ушбу тестлардаги ўзгаришлар ДТИ-синдромининг 2– ѐки, кўпинча 3-
босқичини кўрсатади. Вақтида туғилган чақалоқлардаги ДТИда қон 
ивишнинг VII ва V омиллари пасайиши патогномикдир. 
Гемостаз тизимини чуқур ўрганиш учун «Иш дастури» ишлатилади, бу 
юқорида келтирилган тестларга қўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
– каолин вақти; ФПТВ; фибриноген; тромбин вақти; этанол ва протамин 
сулфат тестлари; спонтан фибринолиз; Ht. 
Дифференциал ташхисот 13-жадвалда келтирилган. 
13-жадвал. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish