419
манзара кучайиб бориши билан юрак чегараларининг чап ва юқори томонга
кенгайиши қайд этилади.
Систолик АБ меъѐрда ѐки
жузъий ошган, диастолик АБ эса, қоннинг
ўпка артериясидан пастга тушувчи аортага тез ва бир вақтнинг ўзида тушиши
сабабли жиддий пасайган (20–30 мм сим.уст.).
Пулс босими сезиларли
даражада ошади. Ушбу кўрсаткичларнинг ўзгариши жуда ҳам ўзига хос ва
шовқин симптомлари етарлича аниқ ва ўзига хос бўлмаган ҳолларда айниқса
муҳимдир.
Касалликнинг дастлабки босқичида электрокардиограммада ЮЭЎ
нормал жойлашувга эга ѐки чап томонга оғиши кузатилади. Ўпка
гипертензияси ошиб бориши билан ЮЭЎ ўнгга оғади, чап қоринча
гипертрофияси қайд қилинади, касалликнинг кеч босқичларида юрак
маромининг ва ўтказувчанлигининг турли
хил бузилишлар билан иккала
қоринча ва бўлмачаларнинг гипертрофияси кузатилади.
Рентгенограммада – ўпка томирлари расмининг кучайиши ва юракнинг
чап бўлимлари катталашиши. Ўпка гипертензияси ривожланганда –
юракнинг ўнг бўлимлари катталашиши ва ўпка артериясининг бўртиши
кузатилади.
Даволаш
.
Ҳозирги вақтда нуқсонни тузатиш учун бир нечта усул мавжуд.
Медикаментоз усул – янги туғилган чқалоқларда простагландин Е2 ва
J2
ингибиторлари
билан
йщл
облитерацияси.
Индометацин
кардиосонография назорати остида парентерал ѐки энтерал тарзда 0,1–0,2
мг/кг доза ҳисобидан кунига 1–2 марта 1–3 кун давомида (ҳафтагача)
буюрилади. кардиосонография. Курс дозаси 0,6 мг/кг дан ошмаслиги керак.
ОАЙнинг индометацинга сезгирлиги дексаметазон (0,1–0,3 мг/кг) тайинлаш
орқали оширилиши мумкин. Индометацин тайинланганда унинг ножўя
таъсирларини:
геморрагик
бузилишлар
(тромбоцитопения),
гипербилирубинемия, буйрак дисфункцияси (ЎБЕ) эсда тутиш керак. ЖПдан
420
2/3 гача суюқлик ҳажмини
киритишни чеклаш керак, кўпинча допамин ѐки
добутрекс 5–10 мкг/кг/дақ дозада ва диуретикларни (фуросемид – 2–5 мг/кг)
буюриш керак.
Индометацин билан даволаш буйрак етишмовчилиги, энтероколит, қон
ивишининг бузилиши, гипербилирубинемия мавжуд бўлганда
амалга
оширилмайди.
Жарроҳлик усули – аорта томонидан йўлни катетерали эндоваскуляр
оклюзияси ѐки энг кенг фойдаланиладиган йўлни боғлаш услуби ѐки иккала
томонини тикиб кесиш усули. ОАЙни жарроҳлик
усули билан тузатиш
индометацин билан даволашда самара бўлмаганда, узоқ муддатли зотилжам
билан келган кенг артериал йўлда, 3 ҳафтадан катта болаларда кўрсатилган.
Асоратланмасдан кечган операциядан кейинги ўлим ҳолатлари деярли нолга
тенг, ўпка гипертензиясининг ошиб боришида ўлим даражаси 3% ни ташкил
қилади. Кучайиб борувчи ўпка гипертензиясида
оператив даволаш
самарадорлиги жиддий камаяди.
Операциясиз ОАЙда ўртача умр кўриш 45 йилни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: