Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

ЧАҚАЛОҚЛАР ЗОТИЛЖАМИ
Зотилжам – бу ўпканинг нафас олиш қисмларининг яллиғланиш 
жараѐнига бирламчи жалб қилиниши билан кечадиган ўпканинг юқумли ва 
яллиғланиш касаллиги бўлиб, у мустақил касаллик сифатида ѐки қандайдир 
касалликнинг асорати сифатида юзага келади. 
Тўлиқ муддатда туғилган чақалоқлар орасида зотилжам учраш тезлиги 
тахминан 0,5–1,0% ва чала туғилган чақалоқларда 10–15% гача. 
Зотилжамни ташхислашнинг мезони бўлиб типик клиник симптомлар 
билан бир қаторда рентгенограммада ўчоқли ѐки сегментар хусусиятдаги 
инфилтратив ўзгаришларнинг мавжудлиги ҳисобланади. 
Янги туғилган чақалоқларнинг ўчоқли, сегментар ва интерстициал 
зотилжамларини ажратиш қабул қилинган. 
Фокал ва сегментар зотилжам ўпканинг шикастланган ҳудудига мос 
келадиган бронхдаги юқумли-яллиғланиш жараѐнининг мавжудлиги сабабли 
бронхозотилжамларга тааллуқли. Ушбу зотилжамлар орасида қўшиладиган 
ва полисегментар зотилжамлар алоҳида ўрин тутади. Ўпка яллиғланишининг 
ушбу шакллари бола туғилгандан кейин пайдо бўлади ва кўп ҳолларда оғир 
кечади. 


365 
Интерстициал зотилжам, кўпинча ўпкаларнинг интерстициал тўқимаси 
шикастланиши билан кечадиган ўпкаларнинг бронх-алвеоляр аппарати ва 
интерстициясининг қўшилиб келган шикастланишидир. 
Этиологияси

Неонатологлар зотилжамни юқумли жараѐн деб ҳисоблашади, аммо 
ўпка тўқимасида яллиғланиш жараѐни ноинфекцион хусусиятга эга бўлиши 
мумкин (аспирациядан кейинги), аммо бунда деярли ҳар доим бактериал 
инфекциянинг қўшилиши содир бўлади. 
Зотилжамнинг 
бевосита 
этиологик 
агентлари 
бўлиб 
турли 
микроорганизмалар, вируслар, пневмоцитслар, замбуруғлар, микоплазмалар 
ва хламидиялар ҳисобланади. Зотилжамнинг 65–80% вирусли-бактериал 
хусусиятдаги аралаш этиологияга эга. Янги туғилган чақалоқларнинг 
зотилжамини келтириб чиқарадиган вирусли инфекция структурасида 
аденовируслар (26–30%), А2 ва Б типидаги грипп вируслари (25–30%) 
устунлик қилади, парагриппозли инфекция 18–20% ҳолатларда қайд этилади, 
респиратор-синцитиал вирусли инфекциянинг слоиштирма улуши ўхшаш. 
Бактериал зотилжамда стафилокок (одатда, олтин) касал болаларнинг 50–
60%да, пневмококклар – 30–60%да, яшил стрептококклар 16–20%да 
ажратилади. Сўнгги йилларда зотилжам этиологиясида Клебсиелла, ичак 
таѐқчаси, протей ва бошқа грамм–манфий микроорганизмларнинг улуши 25–
40% гача ошди. 
Янги туғилган чақалоқнинг ўпкасига юқумли агентнинг кириб бориши 
вақти ва ҳолатларига қараб қуйидаги зотилжам вариантлари ажратилади. 
Туғма йўлдош орқали – қўзғатувчилар онадан ҳомилага йўлдош орқали 
киради ва кўпинча улар қизилча, цитомегалия, оддий герпес, листериа, 
токсоплазмозлар, микоплазмозлар ва бошқалардир. 
Қорин ичи, антенатал зотилжамлар ҳомила ўпкаларига ҳомила атрофи 
суюқлигидан кирадиган патогенлар туфайли юзага келади. Кўпинча булар
Micoplaza hominis, Ureaplazma ureayticum, анаэроб бактериялар, Б ва Д 


366 
гуруҳи стрептококклари, яшил стрептококклар, гемофил бактериялар, 
листериялардир. 
Интранатал 
– 
туғруқ 
пайтида 
чақалоққа 
тушган 
онадаги 
микроорганизмлар: В стрептококклар, хламидиялар, жинсий микоплазмалар, 
цитомегаловирус, листериялар, II тип оддий герпес вируси, Кандида авлоди 
замбуруғлари, камроқ ҳолларда бошқа патогенлар – яшил стрептококклар, 
энтерококклар, гемофил таѐқча томонидан чақирилади, шунингдек 
трихомонада ҳам истисно қилинмайди. 
Постнатал – булар ѐки нозокомиал (касалхона ичи) зотилжамлар, бунда 
инфицирланиш касалхонада содир бўлади ва уларнинг қўзғатувчилари бўлиб 
клебсиеллалар, ичак таѐқчалари, кўк йиринг таѐқча, олтин ва эпидемрал 
стафилококклар, 
протейлар, 
флавобактериялар, 
серрацийлар, 
энтеробактериялар 
ҳисобланади, 
ѐки 
орттирилган 
«уй», 
«кўча» 
зотилжамлари, уларнинг қўзғатувчилари бўлиб кўпинча пневмококклар, 
гемофил таѐқча ѐки стаифлококк ҳисобланади. 
Кўпгина тадқиқотчилар қорин ичи зотилжамлари янги туғилган 
чақалоқларнинг барча ҳолатларининг 10-11%да учрашини таъкидлашади, ва 
одатда аспирацион-бактериал келиб чиқиш хусусиятига эга. Шу билан бир 
вақтда чин қорин ичи зотилжамлари анча кам – 4% ҳолатларда учрайди. 
Аспирацион синдром, ГМК, сепсис натижасида пайдо бўладиган 
иккиламчи зотилжамлар, одатда, янги туғилган чақалоқларда грамманфий 
флора, стафилококклар, стрептококклар, шунингдек Candida авлоди 
замбуруғлари ва бошқалар туфайли юзага келади. 
Янги туғилган чақалоқларда зотилжамларнинг этиологик омилларини 
таҳлил қилинганда, уларнинг келиб чиқишини аниқлашга алоҳида эътибор 
бериш керак. Бу нафақат тўғри ташхис қўйиш учун, балки асосланган 
патогенетик терапия учун ҳам зарурдир. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish