Клиник манзараси
.
Туғма заҳм қуйидагича кечиши мумкин.
Ҳомила заҳм касаллиги: агар ҳомиланинг ўлими руй бермаган бўлса,
унда болада туғма заҳмнинг кейинги босқичи ташхисланади.
Эрта туғма заҳм кўкрак ѐшидаги заҳм (бир йилгача), эрта болалик
ѐшидаги заҳмга (1 йилдан 4 йилгача) бўлинади.
Кеч туғма заҳм (4 ѐшдан 17 ѐшгача).
Яширин туғма заҳм кўкрак ѐшида, эрта болалик ѐшида ва 5 ѐшда юзага
келиши мумкин.
Ҳомила заҳм касаллигида йўлдош массаси кескин катталашади ва
кўпинча йўлдош ва ҳомила массалалари нисбати 1 : 4 ва : 3 ни ташкил қилади
(меъѐр – 1 : 6). Бунда йўлдош томирлари шикастланади, грануляция
тўқимаси ўсиб кетади, абсцесслар ҳосил бўлади, специфик септицемия
ривожланади. Заҳмнинг ушбу босқичида мацерацияланган ҳомилалар,
шунингдек заиф, ҳаѐтга лаѐқатсиз болалар туғилади. Ҳомила заҳм билан
ҳомиладорликнинг 1-ойидан кейин, яъни йўлдош қон айланиши ҳосил
бўлганидан сўнг зарарланади. Ҳомила заҳм касаллигида энг кўп жигар,
талоқ, ўпкалар (диффуз интерстициал зотилжам), ошқозон ости бези, буйрак
усти безлари, буйраклар шикастланади. Ҳомила остеохондрити эмбрионал
ҳаѐтнинг 5-ойидан кейин бошланади. Узун найсимон суякларда тоғай ва суяк
орасидаги чегарада специфик остеохондрит аниқланади, оҳакланиш йўқолган
жойларда камдан-кам ҳоларда периостит юзага келади.
Касаллик одатда ҳаѐтнинг биринчи 3 ойида намоѐн бўлади. Заҳмнинг
энг биринчи белгиларидан бири бўлиб тана, қўл ва оѐқ кафтлари ҳамда
букилиш юзалари, юз терисида заҳмли пуфакчалар туридаги тошмалар
ҳисобланади. Улар ўлчамлари нухатдек, инфилтрацияланган асосда
255
жойлашган, яллиғланиш ҳошияси билан ўралган ва серозли таркиб билан
тўлган, серозли таркиб кейинчалик йирингли бўлади.
Кўкрак давридаги заҳм касаллиги кўпинча ҳаѐтнинг биринчи 2
ойликларида намоѐн бўлади. У каттагина симптомлар гуруҳи билан
тавсифланади. Улар қаторига қуйидаги шикастланишлар киради:
– терида (заҳм пуфакчалари, терининг диффуз зичлашиши, қўл-
оѐқларда, думба соҳаларида, юзда жойлашган папулезли ва камроқ ҳолларда
доғли тошма);
– шиллиқ пардаларда (специфик тумов, гипертрофик ринит, бурун
шиллиқ пардаси яра жараѐнлари, кейинчалик бурун тўсиғининг тоғайли ва
суяк қисмлари ўтади);
– ички аъзоларда (жигар, талоқ, буйраклар, юрак-қон томир тизими,
ошқозон-ичак тракт ива бошқалар);
– ички секреция безларида (кўпинча буйрак усти безлари);
– суяк тизимида (узун найсимон суякларнинг остеохондритлари,
перисотитлари, суяклар гуммалари);
– нерв тизимида (тортишишлар, гидроцефалия, менингитлар,
менингоэнцефалитлар, мия заҳми);
– сезги аъзоларида (хориоретинит, кўрув нерви атрофияси).
Эрта болалик ѐшидаги туғма заҳм (бир йилдан 4 ѐшгача) кўкрак ѐшида
ўтказилган касаллик қайталаниши ҳисобланади. У кўпинча жинсий
аъзоларда, думбаларда, қўл-оѐқларда, камроқ юзда жойлашган йирик
ўлчамдаги тошмалар билан намоѐн бўлади. Бир вақтнинг ўзида лимфатик
тугунлар катталашади, улар юмшаш мойиллигига эга. Сочларнинг
сийраклашиши ѐки ўчоқли соч тўкилиши содир бўлади. Эрта болалик
ѐшидаги заҳмнинг энг тез учрайдиган белгилари бўлиб яраланишга мойил
бўлган анус атрофидаги кенг кондиломалар ҳисобланади. Нисбатан тез оғиз
бўшлиғи шиллиқ пардаси ҳам шикастланади. Бундан ташқари узун найсимон
суякларнинг периоститлари юзага келади, лимфатик тугунлар катталашади.
256
Жига рва талоқ шикастланади, лекин улар катталашмайди ва зичлашмайди.
Шу билан бирга МНТ ҳам зарар кўради (ақлий заифлик, тутқаноқ,
гемиплегиялар, менингит).
Кеч туғма заҳмнинг клиник манзараси қуйидаги белгилар билан
тавсифланади:
– шартсиз (ишончли) (Гетчинсон учлиги – 0 дан 14 ѐшгача даврда
гетчинли тишлар, паренхиматоз кератит, 7 ѐшдан 14 ѐшгача даврда
лабиринтли карлик);
– эҳтимолли (специфик хориоретинитлар, шамширсимон болдирлар,
бурун деформациялари, думбасимон калла қутиси, тиш дистрофиялари, лаб
атрофида ва энгакда радиар чандиқлар, нейрозаҳмнинг баъзи турлари).
Кеч туғма заҳмда ички аъзолардан энг кўп жигар шикастланади
(диффуз катталашиш ва зичлашиш). Беморлар терисида гуммали ва
думбоқчали сифилидлар пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |