Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Таснифи . Х қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича ажратилади:  Р37. Бошқа туғма инфекцион ва паразитар касалликлар.  Клиник манзараси



Download 2,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/241
Sana26.02.2022
Hajmi2,72 Mb.
#468292
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   241
Bog'liq
neonatologiya

Таснифи
.
Х қайта кўриб чиқилган КХТ бўйича ажратилади: 
Р37. Бошқа туғма инфекцион ва паразитар касалликлар. 
Клиник манзараси

Хламидийли инфекция учун қуйидаги клиник шакллар хос: кўп аъзолар 
шикастланиши билан бирга тарқоқ, қорин ичи зотилжами (20%), 
менингоэнцефалит, ифодаланган кислород етишмаслиги шароитида чала 
туғилган чақалоқларда респиратор дистресс-синдром ва кейинчалик БЎД 
ривожланиши, гастроэнтеропатия, конъюнктивит, вульвовагинит, маҳаллий 
кўринишлар (везикулез, омфалит, ринит). 
Конъюнктивит – янги туғилган чақалоқлардаги хламидийли 
инфекциянинг кўп учрайдиган шакли, унинг учраш тезлиги 14:1000 (БЖССТ 
маълумотларига кўра). У шиддатли, секин кечиш билан хусусиятланади, 
туғилиш биланоқ ѐки ҳаѐтнинг 2-ҳафтасида, баъзида 5-6-ҳафта ўтиб 
ривожланади. 
Конъюнктиванинг 
диффуз 
гиперемияси 
шароитида 
псевдомембраноз тузилмалар, мўл йирингли ажралмаларсиз уйқудан кейин 
қовоқларнинг ѐпишиши билан намоѐн бўлади. Касаллик тахминан 3-4 ҳафта 
давом этади ва кўриш функцияси ѐмонлашишини келтриб чиқармайди. 
Хламидия этиологияли зотилжамлар ҳозирги вақтда анча тез 
учрайдиган бўлди – (8-10):1000 нафар янги туғилган чақалоқларга нисбатан. 
Респиратор шикастланиш хламидийнинг ўпка тўқимасига бевосита таъсири 
натижаси ҳисобланади. Антенатал зотилжам билан туғилган болалар Апгар 
шкаласи бўйича паст балларга эга бўлади. Қорин ичи хламидийли 
зотилжамнинг клиник белгилари туғилгандан кейинги турли мудатларда 
намоѐн бўлади – биринчи 4-12 соатдан ҳаѐтнинг 4-5-кунларигача, баъзида 
бир неча ойларгача. Касаллик секин-аста қуруқ кам унумли йўталдан 
бошланади, у аста-секин кучаяди ва хуружсимон қоқшолдагига ўхшаш 
хусусиятга эга бўлади. Умумий аҳволи жузъий жабр чекади. Секин-аста 
ҳансираш кучайиб боради. Аускултацияда иккала ўпканинг бутун юзаси 


247 
бўйлаб 
крепитацияловчи 
хириллашлар 
эшитилади. 
Зотилжамнинг 
ифодаланган клиник кўринишлари (ҳансираш, цианоз) билан интоксикация 
симптомлари минимал ифодаланган умумий аҳвол орасида номутаносиблик 
эътиборни тортади. Шу билан бирга кўпгина касал болаларда туғилганидан 
ѐки ҳаѐтининг биринчи кунларида гепатоспленомегалия, беморларнинг 
ярмида – 2-3-даражали шиш синдроми, тери қопламларининг кулранг 
тусдалиги аниқланади. 
Ўпкалар шикастланиши анча кечи клиник симптомлари касалликнинг 
узоқ вақтли латент даври ва паст иммун ҳимояда турли омиллар (совқотиш, 
исиб кетиш, БЦЖ вакцинацияси, сунъий озиқлантириш ва бошқ.) таъсирида 
инфекциянинг фаоллашиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 
Барча бемор болаларда ҳаѐтининг биринчи кунлариданоқ юқори нафас 
йўлларидан олинган қирилмалар суртмаларида ва ўпка аспиратида 
хламидийли антиген аниқланади. 
Касаллик жуда ҳам оғир кечиши мумкин, ўлим билан тугаш хавфи ҳам 
истисно қилинмайди. 
Чала туғилган болаларда хламидийли инфекция (ХИ) оғир токсикоз 
шароитида кечади. ИНфекцион токсикознинг намоѐн бўлиш чўққиси бола 
ҳаѐтининг 5-7-кунларига тўғри келади. Бунда терининг рангпарлиги ва 
сариқлик синдромли «мармар нақш», МНТ босилиши, қорин кепчиши, 
қусишлар қайд қилинади. Болаларнинг ярмида эрта лимфаденопатия, камроқ 
ҳолларда қисқа вақтли майда нуқтали тошма аниқланади. 
Ҳансираш ва нисбатан кам физикал ҳамда рентгенологик маълумотлар 
орасида диссоциация қайд этилади. Касалланган болада қуруқ хуружсимон 
йўтал пайдо бўлади, фақат репризсиз. Ўпкалардаги нафас пуэрил ѐки бироз 
сустлашган, икки томонлама тарқоқ крепитацияловчи хириллашлар 
эшитилади, доимий бўлмаган турли калибрдаги нам хириллашлар пайдо 
бўлиши мумкин. Касалликнинг 2-3-ҳафтасида хуружсимон, ѐпишқоқ 
балғамли нам йўтал қўшилади. Бундан ташқари, фетал томирли шунтларнинг 


248 
узоқ вақт сақланиши ва юрак-ўпка етишмовчилиги кучайиб бориши хос. Энг 
оғир ҳолатларда янги туғилган чақалоқларнинг геморрагик касаллиги, ѐки 
ДТИ-синдроми қўшилади. Зотилжам интерстициал хусусиятга эга, бу 
қўзғатувчи биологияси ва унинг вируслар ҳаѐт фаолиятига ўхшашлиги билан 
тушунтирилади. 
Қорин ичи хламидияли сепсис ўпкаларнинг, юракнинг, ОИТ, жига рва 
бошқа аъзоларнинг оғир шикастланиши иблан тавсифланади. Жараѐн бола 
туғилганидан кейинги биринчи соатларда ѐки кунларда содир бўладиган ўим 
билан тугайди. 

Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   241




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish